Facebook Pixel Code

Omemax-Ultra

Tovarlar: 1
Omemax-20 mg Ultra kapsulalar №100 (10 blister x 10 kapsula)
Ultra Laboratories (Hindiston)
dan 33600 so'm
Retsept bo'yicha
в 3 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 33600 so'm (3 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Omemax-20 mg Ultra kapsulalar №100 (10 blister x 10 kapsula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Omemax-20 mg Ultra kapsulalar №100 (10 blister x 10 kapsula)»

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: омепразолнинг 7,5% ичакда эрувчан гранулалари - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: сукроза, маннитол, натрий лаурил сульфат, сувсиз натрий гидроген фосфат, гидроксипропилметил целлюлоза Е-5, метакрил кислота ко-полимер, натрий гидроксиди, ПЕГ-6000, титан диоксиди, тозаланган тальк, твин-80, тозаланган сув.

Ичида оқ гранулаларни сақловчи қаттиқ желатинли капсулалар.

Капсулалар.

Меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасига қарши воситалар (Н+К+АТФ-АЗЫ ингибитори). АТХ коди: А02ВС01.

Хлорид кислотаси секрециясининг охирги босқичини катализация қилувчи фермент Н+- К+-АТФазали протон насосини ингибиция қилиш орқали париетал ҳужайраларидан хлорид кислотасининг секрециясини камайтиради. Бунда препарат кислотанинг асосий ва рағбатлантирилган секрециясини ингибиция қилишга ёрдам беради. Кислотани секрециясини ингибиция қилиши бир марта қабул қилингандан сўнг 24-72 соат давом этади. Препаратни қабул қилиш тўхтатилганда секретор фаоллик 3-5 кундан сўнг аста-секин дастлабки холатига қайтади. Пепсиннинг секрециясини сусайтирмайди, гастриннинг зардобдаги миқдорини оширади, у препарат билан даволаш тўхтатилгандан кейин 1-2 ҳафта давомида дастлабки кўрсаткичларига қайтади.

Фармакокинетикаси

Меъда-ичак йўлларида тез сўрилади, плазмада концентрациясининг чўққисига 0,5-1 соат давомида эришилади. Соғлом шаҳсларда плазмадан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 0,5-1 соатни ташкил қилади. Биокираолишлиги 30-40% ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши тахминан 90% ни ташкил қилади.

Жигарда метаболизмга учрайди ва қабул қилинган дозанинг катта қисми (70-80%) сийдик билан, қолган қисми аҳлат билан чиқарилади.

Катталарда:

  • меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги (даволаш ва хуружларни олдини олиш);
  • меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги билан касалланган беморларда Helicobacter pylori ни эрадикацион даволаш (бошқа дори воситалар билан бирга даволашда);
  • ностероид яллиғланишга қариши воситаларни қабул қилиш туфайли келиб чиққан меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги, стресс туфайли келиб чиққан яралар (даволаш ва олдини олиш);
  • рефлюкс-эзофагит;
  • гастроэзофагеал рефлюкс (шу жумладан симптоматик);
  • Золлингер-Эллисон синдроми.

1 ёшдан катта ва тана оғирлиги 10 кг дан кам бўлмаган болалар: рефлюкс-эзофагитни даволаш; жиғилдон қайнашини cимптоматик даволаш ва гастроэзофагеал рефлюкс касаллигида кислотани регургитация қилиш.

4 ёшдан катта болалар: Helicobacter pylori чақирган ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги (комплекс даволаш таркибида) қўлланилади.

Ичга, оз миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинади (капсулани бутунлигича, очмасдан ва чайнамасдан ютиш лозим).

Ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигининг зўрайиши вақтида суткада 1 капсуладан (20 мг) 2-4 ҳафта (резистент ҳолатларда - суткада 2 капсуладан).

Меъда яраси касаллигининг зўрайиши вақтида ва эрозив-ярали эзофагитда суткада 1-2 капсуладан 4-8 ҳафта давомида.

Ностероид яллиғланишга қариши препаратларни қабул қилиш оқибатида келиб чиққан МИЙ даги яралар суткада 1 капсуладан 4-8 ҳафта.

Helicobacter pylori нинг эрадикацияси антибактериал воситалар билан суткада 2 марта 1 капсуладан 7 кун давомида.

Меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигининг қайталашини олдини олишда суткада 1 капсуладан.

Рефлюкс-эзофагитни қайталашини олдини олишда суткада 1 капсуладан узоқ вақт давомида (6 ойгача).

Золлингер-Эллисон синдромида доза меъда суюқлигининг ажралишига қараб индивидуал равишда танланади, суткада 60 мг дозадан бошланади. Керак бўлган тақдирда дозани доза суткада 80-120 мг гача оширилади, бунда дори 2 марта қабул қилинади.

Кам ҳолларда қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин:

Овқат ҳазм қилиш тизими ва томонидан: диарея ёки қабзият, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, қорин оғриғи, оғиз қуриши, таъм сезишни ўзгариши, стоматит, плазмада жигар ферментларининг даражасини транзитор ошиши, оғир жигар ҳасталиклари бор беморларда - гепатит (шу жумладан сариқ касал билан), жигар функциясининг бузилиши.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалувчанлик, уйқучанлик, уйқусизлик, парестезиялар, депрессия, галлюцинациялар, оғир соматик ҳасталиклари, оғир жигар ҳасталиклари бўлган беморларда - энцефалопатия.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: мушакларнинг кучсизлиги, миалгия, артралгия.

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, алоҳида ҳолатларда - агранулоцитоз, панцитопения.

Тери реакциялари: қичишиш, кам ҳолларда - фотосенсибилизация, кўп шаклли эритема, алопеция.

Аллергик реакциялар: эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм, интерстициал нефрит ва анафилактик шок.

Бошқа реакциялар: кўришни бузилиши, периферик шишлар, кучли терлаш, иситма, гинекомастия; кам ҳолларда - узоқ вақт даволашда меъда грандуляр кистаси ҳосил бўлади (меъда ширасини ажралишини ингибиция қилиниши натижасида, қайтувчан хавфсиз характерга эга).

  • препаратга юқори сезувчанлик;
  • болаларда;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Омепразолни суткада 1 марта 20 мг дозада узоқ муддат давомида кофеин, теофиллин, пироксикам, диклофенак, напроксен, метопролол, пропранолол, этанол, циклоспорин, лидокаин, хинидин ва эстрадиол билан бирга қўллаш уларнинг плазмадаги концентрациясини ўзгаришига олиб келмади.

Антацидлар билан бирга қўлланилиши қўрсатилмаган.

Сўрилиши рН кўрсаткичига боғлиқ бўлган исталган дори воситасининг биокираолишлигини ўзгартиради (масалан темир тузларини).

Даволашни бошлашдан олдин меъдада кечиши ҳавфли бўлган ҳасталиклар (айниқса меъда яраси) борлигини истисно қилиш лозим, чунки препарат касаллик симптомларини ниқоблаши мумкин, бу эса тўғри ташҳис қойишни кечиктиради.

Овқат билан бирга қабул қилиш дори самарадорлигига таъсир қилмайди.

Бутун капсулани ютиш қийинчилик туғдирган вазиятда капсулани очиб, ичидаги гранулаларни озини ёки капсулани шимиб ютиш мумукин, яна капсула ичидаги гранулаларни шарбат ёки йогурт билан аралаштириб, ҳосил бўлган аралашмани 30 минут ичида қабул қилиш мумкин.

Оғир жигар етишмовчилиги билан ҳасталанган беморларда суткалик доза миқдори 20мг дан ошмаслиги лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланилмасин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари - кўришни бузилиши, уйқучанлик, қўзғалиш, онгни чалкашиши, бош оғриғи, кучли терлаш, оғиз қуриши, кўнгил айниши, аритмия.

Даволаш симптоматик. Масус антидот йўқ. Гемодиализ етарли самара бермайди.

10 капсула илюмин фольгали стрипда, 10 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

ULTRA LABORATORIES PVT.LTD

Plot No 102-B & 102-B (P-1), SEZ Pharma,

KIADB Industrial Estate, Hassan-Dist, Karnataka, India-573201.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

Тошкент ш., Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўч., 53Б уй

Omemax-Ultra narxi dan boshlanadi 33600.00
Nomi Narxi so'm
Omemax-20 mg Ultra kapsulalar №100 (10 blister x 10 kapsula) 33600 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish