Facebook Pixel Code

Pavisimer

Tovarlar: 1
Vapoder vaginal süpozituarlari. №5 (blister)
Merrymed Farm (O`zbekiston)
dan 56700 so'm
Без рецепта
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 56700 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Vapoder vaginal süpozituarlari. №5 (blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Vapoder vaginal süpozituarlari. №5 (blister)»

Битта суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: куркума мойи - 82 мг, борнеол - 75 мг;

ёрдамчи моддалар: этанол, макрогол 400, макрогол 4000, полиоксил (40) стеарати, лаурокапрам.

Оқ-сут, сарғиш ёки жигарранг рангли, ўқсимон шаклли суппозиторийлар,

Вагинал суппозиторийлар.

Асосан акушерлик ва гинекологияда қўлланиладиган восита. АТХ коди: G02CX.

Суппозиторийнинг таркибига кирувчи куркума мойи ва борнеол учувчан моддалар хисобланади, шу сабабли яллиғланиш ўчоғига чуқур киради. Кенг антибактериал ва яллигланишга қарши таъсир доирасига эга бўлиб, куркума мойи ва борнеол периферик қон- томир ҳавзасида ок кон таначаларининг миқдорини кўпайтиради, фагоцитларнинг фагоцитар фаоллигини ва иммунитетни яхшилайди.

Препаратнинг таъсир этувчи компонентлари эрозия соҳасида қон оқимини яхшилайди. Суппозиторийлар некрозга учраган тўкималарни бартараф килиб, яллигланиш натижасида шикастланган тўкималарнинг регенерациясини янгиланишини тезлантиради. Одам папиллома вирусини ингибиция қилади.

Фармакокинетикаси

Маълумотлар йўк.

  • Цервицит.
  • Бачадон бўйни эрозияси.
  • Вагинит (шу жумладан, замбуруғли).
  • Вагиноз (шу жумладан, бактериал).
  • Қарилик колпити.
  • Папилломавирус инфекциясида қўлланади.

Вагинал қўлланади.

Суппозиторий бевосита ухлашдан олдин, қўлларни ювиб, ётган ҳолатда бармоқнинг учига қўйилади ва қиннинг ичига (орка гумбазига) чуқур киритилади. Бир марта қўллаш учун битта суппозиторийдан ишлатилсин. Даволаш курси 14 кунни ташкил этади. Папилломавирус инфекциясини даволашда 1-2 даволаш курсини ўтказиш керак, баъзи ҳолларда даволашнинг давомийлиги 2-3 даволаш курсини ташкил этади. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш керак.

Енгил ва ўртача даражасидаги эрозияси бўлган пациентларга препаратни 1-2 даволаш курсини қўллаш керак. Оғир даражадаги эрозияси бўлган пациентларга препаратни 2-3 даволаш курси давомида кўллаш керак. Суппозиторийларни лазерли терапия, электрокоагуляция, криодеструкция ва радиотўлқинли жарроҳлик каби физикавий усуллар билан даволашга тайёргарлик максадида қўллаш мумкин. Препарат юкоридаги ҳолатларда қўлланилганида асоратлар камаяди, тўқималарни регенерация вақти кискаради.

Замбуруғли колпитни даволашда 1-2 даволаш курсини ўтказиш керак. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Бактериал вагинозни 1-2 даволаш курси давомида даволаш керак, сўнгра эса профилактика мақсадида 1-2 суппозиторийдан хар хафта қўлланади. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш керак.

Климакс даврида ва менопаузадан сўнг, шунингдек эстрогенларнинг миқдори паст бўлган ёш аёлларда намоён бўладиган қарилик колпити қинни қичишиши, ачишиши, қин ажралмаларини кўпайиши билан намоён бўлади, ажралмалар бадбўй ҳидли йирингли кўринишга эга бўлиши мумкин, қиннинг шиллиқ қавати қуруқ ва дагал бўлиб қолади.

Даволашнинг давомийлиги 2-4 даволаш курсини ташкил этади, сўнгра профилактика мақсадида 1-2 суппозиторийдан ҳар ҳафта қўлланилади.

Препарат қинга киритилганидан сўнг кам ҳолларда тана ҳарорати вақтинчалик ошади, ачишиш хисси, оғриқ, қичишиш, шиш, тошма ва аллергия пайдо бўлади, кекса ёшдаги аёлларда ёки эстрогенларнинг миқдори паст бўлган пациентларда титроқ кузатилади, бундай холатда препаратнинг дозаси камайтирилади ёки қуллаш бекор қилинади.

Препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг ушбу нохуш реакциялар ўз-ўзидан ўтиб кетади.

14 ёшгача бўлган қизларга, хомиладорликни 12 ҳафтасигача қўллаш мумкин эмас.

Маълумотлар йўк.

Аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қўллашлари керак.

Препарат қинга киритилганида қинда совуш хисси сезилади.

Аниқланмаган.

5 та суппозиторийдан алюмин ёки ПВХ/ПЭ плёнкали контур уяли ўрамда. 1 та ёки 2 та контур уяли ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин

2 йил.

Яроклилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«MERRYMED FARM» МЧЖ

Узбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Янги Наманган тумани, Шербулок МФЙ, Олмазор кўчаси 1 уй. Тел: (0369) 224-67-22.

Pavisimer narxi dan boshlanadi 56700.00
Nomi Narxi so'm
Vapoder vaginal süpozituarlari. №5 (blister) 56700 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish