Facebook Pixel Code

Polikarsol

Tovarlar: 2
Polikarsol eritmasi D / inf. 100 ml (shisha)
Remedy Group (O`zbekiston)
dan 27300 so'm
Без рецепта
в 2 dorixonalarda
Polikarsol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha)
Remedy Group (O`zbekiston)
dan 38630 so'm
Retsept bo'yicha
в 3 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 27300 so'm gacha 38630 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Polikarsol eritmasi D / inf. 100 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Polikarsol eritmasi D / inf. 100 ml (shisha)»

100 мл эритмада қуйидагилар сақланади:

фаол моддалар: қаҳрабо кислотаси 0,2 г, натрий хлориди 0,62 г, калий хлориди 0,03 г, кальций хлориди 0,0082 г, магний хлориди 0,01 г, натрий гидрокарбонати 0,3 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 100 мл гача.

Тиниқ рангсиз эритма.

Инфузия учун эритма.

Тузли эритмалар. АТХ коди: В05В.

Мажмуавий препарат бўлиб,унинг таъсири таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Бу компонентлардан энг муҳими қаҳрабо кислотасидир.

Қаҳрабо кислотаси Кребс циклининг ягона метаболити бўлиб, тўқималарда кислороднинг парциал босими пасайганда, НАД-га қарам субстратларнинг оксидланиши тўҳтаганида ҳам оксидланиш хусусиятига эга. Қаҳрабо кислотасининг фосфорланиш тезлиги НАД-га қарам субстратларга нисбатан аҳамиятли даражада юқори эканлигини эътиборга олиб, вақт бирлигида қаҳрабо кислотасининг ҳисобига АТФ кўпроқ синтезланади. Гипоксияда митохондрияларнинг нафас занжирини биринчи соҳасини блокадаси юз беради ва фақат қаҳрабо кислотасигина бундай шароитларда митохондрияларнинг нафас занжирини ва ҳужайраларнинг ҳаёт фаолиятини тиклаш қобилиятига эга. Натижада препарат гипоксияда организмнинг энергетик потенциалини оширади.

Препарат шунингдек сув-туз алмашинувига бошқарувчи таъсир кўрсатади, кислота-ишқор ҳолатини қонда тўлиқ оксидланмаган маҳсулотларни пассив нейтраллаш, шунингдек ҳужайралардаги метаболик жараёнларни меъёрлаштириш ҳисобига меъёрлаштиради. Микроциркуляцияни яхшилайди. Турли қон йўқотишларда, шокларда, жисмоний зўриқишларда гемодинамик қўрсаткичларни ва юрак мушаклари фаолиятини тиклайди. Сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсири юборилгандан 20-30 дақиқадан сўнг намоён бўлади.

Шошилинч ҳолатлар: қон кетишлар (операция вақтидаги гипотоник, операциядан кейин, меъда ичак, травматик) ва шоклар (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик), қон йўқотишларида (1000 мл гача) айланаётган қон ҳажмини тўлдириш, микроциркуляцияни яхшилаш, метаболик ацидозни коррекция қилиш ва ҳужайраларда метаболизмни тиклаш учун, шунингдек ўртача ва оғир даражали темир танқислиги анемиясида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Шошилинч ҳолатларда: қон кетишлар (операция вақтидаги гипотоник, меъда ичак, операциядан кейинги, травматик), қон йўқотишларида (1000 мл гача) ва шокларда (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик): 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Таянч-ҳаракат аппаратини шикастланиши ва касалликлари юзасидан операциялардан олдин ва кейин: 400 млдан суткада бир марта буюрилади.

Операциядан кейинги даврда ацидозни бартараф қилиш учун: 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Темир танқислиги анемиясида: асосий даволаш фонида 200 мл дан суткада бир марта юборилади.

Доза сезиларли ошириб юборилганида, камдан кам ҳолларда алкалоз кўринишлари пайдо бўлиши мумкин.

Препарат алкалозда (айниқса декомпенсацияланган), организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган барча ҳолларда (бош мия ички босими билан кечувчи бош мия ёпиқ жароҳатида, юрак фаолиятининг декомпенсациясида, ўпка шишида ва шунга ўҳшашларда), ҳомиладорлик ва лактация даврида, 18 ёшгача бўлганларда (бу тоифа пациентларда қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли), пациентга бошқа ишқорлаштирувчи ва тузли эритмаларни юбориш зарурати туғулганда, шунингдек препаратга юқори сезувчанликда қўлланилмайди.

Препаратни антибиотиклар, сувда эрувчи витаминлар ва глюкоза эритмалари билан бирга қўллаш мумкин. Препаратни бошқа ишқорлаштирувчи ва тузли эритмалар билан бирга қўллаш тақиқланади.

Препаратни қўллаш фонида (организмда аэроб жараёнларнинг фаоллашуви туфайли) қон ва сийдикда ишқорий реакция пайдо бўлиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Фақат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритма ишлатилсин! Сақлаш шароитига риоя қилмаслик ва нотўғри транспортировка қилиш натижасида флаконларда микроёриқлар пайдо бўлиши мумкин, унинг натижасида эритманинг микроблар билан ифлосланиш хавфи ошади.

Стерил. Вена ичига.

Фақат бир маротабалик қўллаш учун!

Музлатилмасин! Иситилмасин!

Препаратни дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар тақдим қилинмаган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл ёки 250 мл дан флаконларда.

3 йил.

Рецепт буйича.

«REMEDY GROUP» МЧЖ ҚК,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51.

Polikarsol narxi dan boshlanadi 27300.00
Nomi Narxi so'm
Polikarsol eritmasi D / inf. 100 ml (shisha) 27300 so'm
Polikarsol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) 38630 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish