Facebook Pixel Code

Prostatilen-biofarma

Tovarlar: 1
dagi narxlar
dan 120000 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Prostatilen-Biofarma (Prostatilenum-Biopharma) in'ektsiya uchun liyofilizat № 10 (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Prostatilen-Biofarma (Prostatilenum-Biopharma) in'ektsiya uchun liyofilizat № 10 (flakon)»

1 ампула ёки флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: экстракция йўли билан олинган буқалар простата безининг сувли эритмасини лиофилизация қилинган экстракти - 10 мг;

ёрдамчи модда: глицин.

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли аморф кукун ёки ғовак масса.

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Простата безининг хавфсиз гипертрофиясида қўлланадиган восита. АТХ коди: G04CX.

Фармакодинамикаси

Простатилен простата безига специфик органотроп таъсирга эга. Простата бези касалликларида препарат патогенетик даволаш воситаси сифатида микроциркуляция ва тромбоцитар-қон томир гемостази жараёнларини нормаллаштиради, тўқима шиши, лейкоцитар инфильтрацияни камайтиради ва бартараф қилади (шу жумладан, без секретида лейкоцитларнинг миқдорини пасайтиради), секрет микрофлорасига билвосита бактериостатик таъсир намоён этади, аниқланган қўзғатувчининг титрини мутлақ стерилликкача пасайтиради ёки микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятини сусайтиради. Простатилен сперматогенезни нормаллаштиради (сперматозоидларнинг миқдори ва ҳаракатчанлигини оширади), Т- ва В-лимфоцитларнинг ҳолатига модуляция қилувчи таъсир кўрсатади, қовуқ мушакларининг тонусини, шу жумладан детрузор тонусини хам бошқаради, организмнинг носпецифик резистентлигини оширади.

Фармакокинетикаси

Пептид препарат сифатида простатилен хужайра протеазалари томонидан аминокислоталаргача парчаланади. Простатилен ва унинг метаболитлари сийдик билан чиқарилади. Препарат кумулятив таъсирга эга эмас.

Сурункали простатит, простата бези аденомаси, унинг функциясини ёшга боғлиқ бузилиши ва у билан боғлиқ бўлган сийишни бузилиши, простата безидаги операциялардан кейинги асоратлар; интерорецептив копулятив дисфункцияда, эркаклар бепуштлигида қўлланади.

Катталарни, шу жумладан кекса ёшли эркакларни даволаш учун қўлланади. Мушак ичига юборилади. Қўллаш олдидан ампула ёки флакон ичидагиси 1-2 мл инъекция учун сувда ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида, ёки 0,5% ли новокаин эритмасида эритилади. Новокаин эритувчи сифатида ишлатилган холда, новокаиннинг хавфсизлиги юзасидан мавжуд маълумотларни ҳисобга олиш керак. Препарат 1-2 ампула ёки флакондан ҳар куни суткада 1 марта юборилади. Даволаш курси 5-10 кунни ташкил қилади. Зарурати бўлганида такрорий курс ўтказилади (1-6 ой ўтгач).

Қичишиш, шу жумладан тошма, аллергик реакциялар, юбориш жойида ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига ва қорамол оқсилларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ўрганилмаган.

Номутаносиблиги. Препаратни бир шприцда бошқа дори воситалар билан аралаштириш мумкин эмас. Фақат тавсия этилган эритмалар ишлатилсин.

Новокаин эритувчи сифатида қўлланганида аллергик синамани ўтказиш керак. Препарат билан даволашда простата безининг фаоллигини клиник кўрсаткичлари таҳлилини ўтказиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Препарат аёлларда қўлланмайди.

Болалар. Препарат болаларда қўлланмайди.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти

Текширилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ўрганилмаган.

Лиофилизатли 10 ампуладан ёки флакондан қутида. Лиофилизатли 5 флакондан ёки ампуладан блистерда, 2 блистердан қутида.

Оригинал ўрамида, ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“БИОФАРМА” ХАЖ, Украина.

Prostatilen-biofarma narxi dan boshlanadi 120000.00
Nomi Narxi so'm
Prostatilen-Biofarma (Prostatilenum-Biopharma) in'ektsiya uchun liyofilizat № 10 (flakon) 120000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish