Facebook Pixel Code

Tinchlaning - 4

Tovarlar: 2
Relaksa (Relaxa) tabletkalari 4 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)
Nobel-Pharmsanoat (O`zbekiston)
dan 48200 so'm
Retsept bo'yicha
в 12 dorixonalarda
Relaksa (Relaxa) tabletkalari 4 mg №10 (1 blister)
Nobel-Pharmsanoat (O`zbekiston)
Retsept bo'yicha
dagi narxlar
dan 48200 so'm (12 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Relaksa (Relaxa) tabletkalari 4 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Relaksa (Relaxa) tabletkalari 4 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)»

фаол модда: тиоколхикозид 4 мг ёки 8 мг;

ёрдамчи моддалар: коллидон, лактоза моногидрати, қайта желатинланган крахмал, микрокристаллик целлюлоза, аэросил, натрий стеарилфумарати, тозаланган сув.

Сариқ рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томони «4» гравировкаси бўлган таблеткалар.

Сариқ рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томони чизиқли ва бошқа томонидан «8» гравировкаси бўлган таблеткалар.

Таблеткалар.

Марказий таъсирга эга миорелаксантлар. АТХ коди: M03BX05.

Препарат фаол модда сифатида табиий гликозид колхикозиднинг олтингугурт сақлаган яримсинтетик ҳосиласи тиоколхикозидни сақлайди.

Препарат таъсир механизми бўйича марказий таъсирга эга миорелаксантларга мансуб. Марказий нерв тизимида (МНТ) гамма-амино мой кислотаси (ГАМК) ва глицин рецепторларига нисбатан агонистик ҳусусиятларни намоён қилади, бу эса уни нерв тизимининг турли функционал поғоналаридаги таъсири билан боғлиқ. Бу ревматизм ёки жароҳатларда пайдо бўладиган рефлектор мушак спазмларида, церебрал этиологияли мушак спазмларида муҳим аҳамиятга эга.

Мушакларнинг спастик гипертонусида мушакларни чўзилишга нисбатан пассив қаршилигини пасайтиради ёки оғриқли ихтиёрсиз мушак спазмларини пайдо бўлишини камайтиради.

Препарат кураресимон таъсир кўрсатмайди, фалажликни чақирмайди, нафасни сусайтирмайди. Ҳаракатланиш, гавдани ва ҳолатни тутиб туриш учун зарур бўлган мушак кучини таъминлайдиган тоник импульсацияни сусайтирмайди.

Нерв-мушак ўтказувчанлигини блокламайди.

Препарат юрак-томир ва нафас тизимига таъсир кўрсамайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганда қонда тез тақсимланади. Қон плазмасида максимал концентрацияга (Сmax) 15-45 минутдан кейин эришилади ва бу 61 нг/мл ни ташкил қилади. Қон плазмаси оқсиллари (асосан альбуминлар) билан боғланиши 13% ни ташкил қилади.

Миорелаксацияловчи таъсири қабул қилингандан сўнг 40-60 минутдан кейин бошланади, таъсир давомийлиги - 24 соат, тикланиш даври (ўтказувчанликни 95% га тикланиши) - бир неча кунни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 7 соатни ташкил қилади, метаболизмга учрамайди. Тиоколхикозиднинг 20% ўзгармаган ҳолда сийдик билан, 79% эса аҳлат билан чиқарилади. Модданинг таъсири препаратни қабул қилиш тугаганидан сўнг бир неча кун давом этади.

Мушаклар гипертонуси, мушак спазмлари, суяк-мушак тизимининг касалликлари билан кечувчи мушак контрактураси: спондилез, цервикал ва люмбал синдромлар, қийшиқ бўйин (toricollis), кўнгдаланг спастик характерли тарғил мушаклар тонусини кучайиши билан кечадиган дегенератив неврологик касалликлардаги оғриқларни енгиллаштириш учун: цервикобрахиал невралгия, ишиалгия, ортопедик ва травматологик операциялардан кейинги мушак контрактурасини бартараф қилиш учун тикловчи даволаш учун қўлланади.

Препаратни ичга, эрталаб ва кечқурун, овқатдан олдин чайнамасдан, етарли миқдордаги сув (1 стакан сув) билан қабул қилинади.

Дозани касалликнинг оғирлигига қараб, шахсий равишда белгиланади.

Одатда 4 мг дозали таблеткани 2 та таблеткадан 2 марта, 8 мг дозали таблеткаларни - 1 та таблеткадан 2 марта буюрилади.

Тавсия қилинадиган даволаш курси 5-7 кунни ташкил қилади.

Муолажадан 30-40 дақиқа олдин оғриқни бартараф қилувчи физиотерапия билан мажмуада қўллаш янада яққол даволовчи самара кўрсатади.

Кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъдада оғриқ, кам ҳолларда - гипотония, вақтинчалик онгни чалкашиши ёки қўзғалиш, тиоколхикозидга ўта юқори сезувчанлик реакциялари, донг қотиб қолиш, уйқучанлик, қичишиш, шиш, тери тошмаси.

Бу ножўя таъсирлар доза камайтирилганда ёки даволаш бекор қилинганда йўқолиши мумкин.

Диарея пайдо бўлганида дозани кунига (4 мг ли) иккита, (8 мг ли) битта таблеткагача камайтириш мумкин.

  • 15 ёшгача бўлган болалар;
  • тиоколхикозидга ва препаратнинг бошқа компонентларига бўлган юқори сезувчанлик;
  • мушаклар гипотонияси ва бўшашган фалаж/нимфалаж;
  • антикоагулянтлар билан даволаш ва қон қуйилишларига мойиллик;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар, фенилбутазон, анальгетиклар ва невритларни даволашда қўлланилаётган препаратлар, анаболик стероидлар, седатив воситалар, барбитуратлар ва сукцинилхолин билан бир вақтда қўллаш препаратнинг самарадорлигига ва хавфсизлигига таъсир қилмаган.

Аммо марказий нерв тизимини эзувчи препаратлар, шу жумладан алкогол, антигипертензив препаратлар, кураресимон препаратлар билан бир вақтда қўлланганда миорелаксациянинг ва марказий нерв тизими эзилишининг кучайиши, гипотония ривожланиши мумкин.

Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганда қон кетиш хавфи ошади.

Жигар фаолиятини бузилишида дозани тўғрилаш талаб қилинмайди, чунки препарат жигарда метаболизмга учрамайди.

Буйраклар фаолиятини бузилишида препаратни кичик дозалари тавсия қилинади. Препаратни иши тезкор руҳий ва жисмоний реакцияларни талаб қиладиган шахсларга (хусусан автотранспортни ҳайдашда) буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Препаратни болалар ола олмайдиган жойда сақлаш ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.

Ҳозирги вақтгача препаратни қўлланганда дозани ошириб юборилиши ҳоллари қайд этилмаган.

Меъда-ичак йўллари томонидан бўлган токсик самаралар дозани ошириб юборилиши асосий белгилари бўлиши мумкин деб тахмин қилиш мумкин. Бундай ҳолларда асосан симптоматик даволаш кўрсатилган.

Махсус антидотлари йўқ.

«Релакса 4», таблеткалар 4 мг дан, №10, №20.

«Релакса 8», таблеткалар 8 мг дан, №10, №20.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

ЧЭК "NOBEL PHARMSANOAT", Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси, 5 "А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99.

Tinchlaning - 4 narxi dan boshlanadi 48200.00
Nomi Narxi so'm
Relaksa (Relaxa) tabletkalari 4 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) 48200 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish