Facebook Pixel Code

Relif

Tovarlar: 3
Relif rektal malhami 28,4 mg (naycha)
Famar (Gretsiya)
dan 60500 so'm
Без рецепта
в 105 dorixonalarda
Relif rektal suppozitorlari № 12 (2 blister x 6 sham)
Instituto De Anjeli (Italiya)
dan 69700 so'm
Без рецепта
в 123 dorixonalarda
Relif malhami rektal. har biri 28,4 g (Tuba)
Famar (Gretsiya)
dan 67000 so'm
Без рецепта
в 23 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 60500 so'm gacha 69700 so'm (105 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Relif rektal malhami 28,4 mg (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Relif rektal malhami 28,4 mg (naycha)»

фаол модда: 2,5 мг фенилэфрин гидрохлориди, 30 мг акула жигарининг мойи;

ёрдамчи моддалар:минерал мой, вазелин, метилпарагидроксибензоат (Е218), пропилпарагидроксибензоат (Е216), сувсиз ланолин, бензой кислотаси (Е210), маккажўхори мойи, глицерол, ланолинли спиртлар, қаттиқ парафин (58/60), зиғир мойи, Е витамини, оқ мум, тозаланган сув.

Бегона моддаларсиз, ўзига хос кучсиз ҳидли, сариқ суртма.

Ректал суртма.

Геморройни маҳаллий даволаш учун препарат. АТХ коди: C05AX.

Фенилэфрин гидрохлориди альфа- адреномиметик бўлиб, маҳаллий томирларни торайтирув таъсир кўрсатади, геморрой ва бошқа касалликларда аноректал соҳасидаги эксудация кўринишларини (сероз ажралма, шиш, қичишиш, ачишиш) бартараф қилади.

Акула жигарининг мойи маҳаллий яллиғланишга қарши, гемостатик, ярани битказувчи ва иммуномодуляция қилувчи таъсир кўрсатади.

Геморройга, перианал ёриқларга, эрозиялар ва орқа чиқарув тешигининг микрожароҳатларига ёндош бўлган перианал қичишиш, ачишиш ва дискомфортни симптоматик даволашда қўлланади.

Препаратни гигеник муолажалар ўтказилганидан кейин қўллаш керак. Аппликатордан ҳимоя қалпоқчаси олинади. Аппликатор тюбикка ўрнатилади ва аппликаторни мойлаш учун оз миқдордаги суртма сиқиб чиқарилади.

Суртма аппликатор орқали эҳтиёткорлик билан шикастланган соҳаларга, сиртга ёки орқа чиқарув йўлининг ичига кунига 4 мартагача (эрталаб, кечқурун ва ичак ҳар бир бўшалганидан кейин) қўйилади.

Ҳар қўллашдан кейин аппликатор яхшилаб ювилади ва у ҳимоя қалпоқчасига жойланади. 12 ёшгача бўлган болаларга - шифокор тавсияси бўйича қўллаш лозим.

Баъзи ҳолларда аллергик реакциялар: ачишиш, гиперемия, анал тешиги соҳасида тери тошмалари бўлиши мумкин.

Препаратнинг ингредиентларига юқори индивидуал сезувчанлик, тромбоэмболик касаллиги, гранулоцитопенияда қўллаш мумкин эмас.

Тавсия этилган бир марталик ва суткалик дозадан ошириб юбориш ҳолларида гиперкоагуляцияга мойиллик кузатилиши мумкин.

Томирларни торайтирувчи воситаларни (фенилэфрин гидрохлориди) узоқ муддат юқори дозаларда аноректал соҳасида қўллаш, кам ҳолларда хавотирлик ва руҳий бузилишларга олиб келиши мумкин. Контакт дерматит ривожланиши мумкин.

Орқа чиқариш йўлидан кўп миқдорда қонли ажралмалар келганида ёки препарат қўлланганидан кейин 7 кун давомида терапевтик самара бўлмаганида, проктолог билан қўшимча маслаҳатлашиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Шифокорнинг розилигисиз ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Қандли диабет, артериал гипертензия, гипертиреоз, простата безининг касалликларида препаратни қўллашда шифокор билан келишиш керак.

Автомобиль ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препаратни МАО ингибиторлари, антидепрессантлар ва гипотензив препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда.

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Туба 28,4 г (1 oz). Туба аппликатор ва илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.

Рецептсиз.

«Байер Консьюмер Кэр АГ»

Петер Мериан-Штрассе 84, 4052 Базель, Швейцария.

«Фамар С.А.»

63, Аг. Димитриу стр., 17456 Алимос, Афина, Греция.

Relif narxi dan boshlanadi 60500.00
Nomi Narxi so'm
Relif rektal malhami 28,4 mg (naycha) 60500 so'm
Relif malhami rektal. har biri 28,4 g (Tuba) 67000 so'm
Relif rektal suppozitorlari № 12 (2 blister x 6 sham) 69700 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish