Renni
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Renni apelsin ta'midagi chaynash tabletkalari №24 (2 blister x 12 tabletka)»
Таъсир этувчи моддалар: кальций карбонати - 680 мг, оғир магний карбонати асоси - 80 мг.
Ёрдамчи моддалар: сахароза, қайта желатинланган маккажўхори крахмали, картошка крахмали, тальк (Е553b), магний стеарати (Е572), енгил суюқ парафин, натрий сахарин (Е954), апельсин ароматизатори.
Оқ ёки сарғиш-оқ рангли, ботиқ юзали, икки томонида “RENNIE” гравировкаси бўлган, апельсин ҳидли квадрат таблеткалар.
Апельсин таъмли чайналадиган таблеткалар.
Антацид воситаларнинг бошқа мажмуалари. АТС коди: А02АХ.
Фармакодинамика
Дори воситаси антацид моддалар - кальций карбонати ва магний карбонатини сақлайди. Таъсир этиш принципи маҳаллий, тизимли қон оқимига таъсир этувчи моддаларни ўтишига боғлиқ эмас. Кальций карбонати нейтрализация қилувчи таъсир кўрсатади. Ушбу самара, шунингдек нейтралловчи таъсирига эга бўлган магний карбонатни қўшилиши билан кучаяди.
Фармакокинетика
Реннини меъда шираси билан ўзаро таъсири натижасида меъдада калий ва магнийнинг эрувчан тузлари ҳосил бўлади.
Бу бирикмалардан кальций ва магнийни сўрилиш даражаси препаратнинг дозасига ва индивидуал хусусиятига боғлиқ. Максимал сўрилиш даражаси - кальцийни 10% ва магнийни 15-20%. Соғлом шахсларда сўрилган кальций ва магнийнинг озгина қисми буйрак орқали чиқарилади. Буйрак фаолияти бузилганда кальций ва магнийнинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин. Ичакда эрувчан тузлардан эримайдиган бирикмалар ҳосил бўлади, улар аҳлат билан чиқарилади.
Жиғилдон қайнаши ва кислотали рефлюксда қўлланилади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: бир марталик доза 1-2 таблетка, оғриқларда кунига 4 таблеткадан 8 таблеткагача. Таблеткаларни чайнаш ёки тўлиқ сўрилиб кетгунича оғизда тутиб туриш мумкин.
Кучли оғриқларда доза қисқа вақтга кунига 12 таблеткагача оширилиши мумкин.
Дори воситасини қабул қилиш давомийлиги 10 кундан ошмаслиги керак.
Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда аллергик реакциялар - тошма, эшакеми, Квинке шиши ва анафилаксия.
Меъда ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, меъда фаолиятини бузилиши ва ич кетиши.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш дозани ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлган гипермагниемия, гиперкальциемия ва алкалоз реакциялари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, бу меъда ичак йўллари томонидан симптомларни пайдо бўлишини (кўнгил айниши, қусиш, қабзият) ва мушак кучсизлигини қўзғатиши мумкин.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: мушак кучсизлиги.
Нерв тизими томонидан: таъм билишни йўқолиши, бош оғриғи.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: азотемия.
Сут кислотали-ишқорий синдроми билан боғлиқ, ножўя реакциялар: астения ва кальциноз.
Ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Нефрокальциноз, оғир жигар етишмовчилиги, гиперкальциемия, гиперкальциурия, гипофосфатемия; фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактоза ёки сахароза- изомальтоза етишмовчилиги билан боғлиқ наслий касалликлар; препарат ингредиентларига юқори сезувчанлик, миастения, ичак тутилишида қўллаш мумкин эмас.
Асосан буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда препаратни юқори дозаларда узоқ вақт қўллаш, буйрак етишмовчилигига, гипермагниемия, гиперкальциемия ва алкалозга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва етарлича миқдорда суюқлик қабул қилиш керак. Дозани ошириб юборилишининг оғир ҳолларида (масалан, сут кислотали-ишқорий синдроми) шифокор билан маслаҳатлашиш керак, чунки сув балансини тиклаш учун қўшимча чоралар талаб қилиниши мумкин.
Даволаш симптоматик.
Бир ёки ундан ортиқ қуйидаги симптомлар пайдо бўлганида пациентлар шифокорга мурожаат қилишлари керак: вазнни камайиши; ютишни қийинлашиши ёки меъда сохасида мунтазам дискомфорт; биринчи марта пайдо бўлган ёки ўзгарган овқат ҳазм бўлишини бузилиши; буйрак касалликлари (ушбу маълумот зардобдаги кальцийни даражасини мониторингини ўтказиш учун зарур).
Сахароза борлиги туфайли, препарат фруктозани ўзлаштираолмаслиги, глюкоза ва галактозани сўрилишини бузилиши, сахароза-изомальтоза етишмовчилиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Агар препаратни қабул қилган вақтда симптомлар сақланса ёки пациентнинг ҳолати ёмонлашса, текширувни ўтказиш ва даволашни буюриш учун шифокор билан маслахатлашиш керак.
Ножўя самаралар кўпроқ тиазид диуретиклар билан қўллаганда ёки сут ва сут маҳсулотларини кўп миқдорда қабул қиладиган пациентларда, айниқса узоқ вақт қўллаганда кузатилган.
Кунига 4 таблеткадан 8 таблеткагача қабул қилган ҳолларда даволаш давомийлигини максимал чеклаш керак, симптомлар йўқолгандан кейин дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш керак.
Қандли диабети бўлган беморларга кўрсатмалар: 1 таблетка 475 мг сахароза сақлайди.
Антацидлар бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирга киришиши мумкин.
Бир вақтда қабул қилинганда, ичга қабул қилинадиган дори воситаларини МИЙ да сўрилиши пасаяди. Эҳтиёткорлик чоралари сифатида антацидларни бошқа дори воситалардан алоҳида қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Реннини бошқа дори воситалари - антигистамин Н2; атенолол, метопролол, пропранолол; хлорохин; циклинлар; дифлунизал; дигоксин; дифосфонатлар; фексофенадин; темир (тузлар); фторхинолонлар; натрий фторид; глюкокортикоидлар (преднизолон ва дексаметазон учун таърифланган); индометацин; кайексалат; кетоконазол; фенотиазин қатори нейролептиклар; пеницилламин; фосфатлар; тироксиндан 2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш тавсия этилади.
Тиазид диуретиклар билан бирга қабул қилинганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Сийдикни ишқорланиши ҳисобига салицилатларни буйрак экскрецияси ошади.
Бошқа дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиш ҳолларида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳайвонлардаги тератогенез хақидаги аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Юқори дозаларда буюрилганда ва кальций карбонатини узоқ вақт юборилганда оссификация кўринишидаги аномалияларни ривожланиши аниқланган. Тавсия этилган дозаларда одамларга буюрилганда ривожланиш нуқсонларини пайдо бўлиши ёки эмбриотоксик самаралар ҳақида маълумотлар аниқланмаган. Шунга қарамай, ушбу хавфни кутилишини истисно қилиш учун дори воситасини ҳомиладор аёлларни қабул қилиши ҳоллари ҳақида маълумотлар етарлича эмас. Шунинг учун препаратни аёлларга ҳомиладорлик вақтида буюрилиши фақат мутлоқ зарур бўлган холлардагина кўриб чиқилади.
Дори воситасини ҳомиладор аёлларга буюрилганда, магний тузлари диарея чақириши мумкинлигини, кальций тузларини юқори дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилинганда ички аъзолар кальцинози, шу жумладан буйрак кальцинози билан кечувчи гиперкальциемияни ривожланиш хавфи мавжуд.
Эмизиш даврида Реннини қўллаш бўйича тавсияларига риоя қилинган шартлардагина буюриш мумкин. Қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
25 °C дан юқори бўлмаган хароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.
12 таблеткадан перфорацияли блистерда (ПВХ/Ал).
2 блистердан илова-варақаси билан бирга картон қутига жойланган.
Рецептсиз.
Байер Консьюмер Кэр АГ,
Петер Мериан-Штрассе 84, 4052 Базель, Швейцария
Дельфарм Гайар,
33 Рю де Л'индустри, 74240 Гайар, Франция
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситасининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот манзили
«СИНОМЕД»
Ўзбекистон Республикаси,100017, Тошкент ш., Ц-5, 155-коттедж
Тел.: +99871-244-96-00; Факс: +99871-244-95-47
E-mail: info@sinomed.uz
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Renni mentol aromali chaynash tabletkalari №24 (2 blister x 12 tabletka) | 37900 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent