Facebook Pixel Code

Rostishan

Tovarlar: 2
Rostisan siropi 200 ml (shisha)
Isshaan Healthcare (Hindiston)
dan 31400 so'm
Retsept bo'yicha
в 24 dorixonalarda
Rostishan siropi 100 ml (shisha)
Isshaan Healthcare (Hindiston)
Retsept bo'yicha
dagi narxlar
dan 31400 so'm (24 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Rostisan siropi 200 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Rostisan siropi 200 ml (shisha)»

Альстония Малабарская 20 мг, доривор имбирь 20 мг, шохланган берхавия (ўсимликнинг ҳамма қисмлари) 20 мг, доривор филлантус 20 мг, терминалияхебула (мевалари) 15 мг, терминалиябелерика (мевалари) 15 мг, бошоқли ялпиз (барглари) 10 мг, хидли сельдерей (мевалари) 10 мг, узун қалампир (мевалари) 10 мг, нордон эмбелия (мевалари) 10 мг, тмин уруғлари 10 мг.

Оч-жигарранг рангли сироп.

Сироп.

Иштаҳани оширувчи восита.

Ростишан ўсимлик сиропи - ўсимликлардан олинадиган препарат, таркибида қадимги аюрведик тиббиёт тизимида маълум бўлган ўсимликлар сақлайди.

Болаларда иштахани рағбатлантиради ва овқат хазм бўлишини яхшилайди, ел хайдовчи, спазмолитик, иммуномодуляция қилиш таъсирига эга.

Фармакокинетикаси

Фармакокинетика бўйича маълумотлар йўқ.

  • чақалоқларда ва болаларда овқат ҳазм қилиш бузилишларини даволаш ва бартараф қилиш учун, айниқса болаликда тишлар ёриб чиқиш жараёнида, шунингдек соғлом ўсишига ёрдам беради.
  • нормал иштахани ва ичак фаолиятини таъминлаш учун
  • метеоризмни камайтириш учун ел ҳайдовчи сифатида қўлланади.

Ичга қўлланади.

Кунига икки-уч марта қабул қилиш керак.

Болалар: 1-2 ч.қ. (5 мл дан 10 мл гача) кунига 3 марта ёки шифокор кўрсатмасига биноан.

24 соат давомида уч дозадан кўп берманг. Тиббий кўрсатмалардан ташқари, 3 ойликкача бўлган болаларга бериш мумкин эмас.

Тавсия этилган дозаларда ўсимлик сиропи қўлланганда ножўя самаралар кузатилмаган.

Препаратга ёки унинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик вақтида, лактация даврида, болалар ва кексаларда

Тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли ҳомиладор аёл қўллашдан сақланиши керак. Эмизикли аёлларда хавфсиз қўллаш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши холлари кузатилмаган, лекин агар сироп юқори дозаларда қабул қилинганда бирон-бир одатдаги бўлмаган реакциялар юз берган бўлса шифокор билан маслаҳатлашинг.

100 мл флакон.

Салқин, қуруқ ва қоронғи жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ишлаб чиқариш санасидан бошлаб 3 йил давомида қўлланг.

Рецепт бўйича.

ISSHAAN HEALTHCARE PVT. LTD.

Промзона, Харидвар

Уттракханд. Ҳиндистон.

Rostishan narxi dan boshlanadi 31400.00
Nomi Narxi so'm
Rostisan siropi 200 ml (shisha) 31400 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish