Facebook Pixel Code

Samprost

Tovarlar: 1
Samprost  liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 5 mg №10 (flakon)
Samson-Med (Rossiya)
dan 154900 so'm
Retsept bo'yicha
в 48 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 154900 so'm (48 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Samprost liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 5 mg №10 (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Samprost liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 5 mg №10 (flakon)»

фаол модда: жинсий етукликка эришган, буқа ва бузоқ простата бези полипептидлари (простатаси) 5 мг;

ёрдамчи моддалар: глицин 10 мг.

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, таблеткалар, қумоқлар ёки кукун кўринишида лиофилизация қилинган масса.

Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.

Сурункали простатитни даволаш учун восита. АТХ коди: G04BX.

Шишни, лейкоцитар инфильтрацияни ва простата бези веналари тромбозини кичрайишига олиб келади, эпителиал хужайралар секретор фаолиятини нормаллаштиради, ацинус секретида лецитин доначаларини миқдорини оширади, қовуқнинг мушак тонусини рағбатлантиради.

Тромб ҳосил бўлишини камайтиради, антиагрегант фаолликка эга.

Фармакокинетикаси

Маълумотлар йўқ.

Сампростни катталарда сурункали простатитни ва простата безидаги операциядан кейинги асоратларни даволаш учун қўлланади.

Препаратни мушак ичига 5-10 мг дан суткада бир марта 5-10 кун давомида юборилади.

Препаратни юборишдан олдин 1 мл 0,25-0,5% ли прокаин, 0,9% ли натрий хлорид эритмасида ёки инъекция учун сувда эритилади. Зарурат бўлганида қайта даволаш курси ўтказилади (1-6 ойдан кейин).

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанликда қўлланмайди.

Простата экстракти бирга қўлланганда ностероид яллиғланишга қарши воситаларни токсиклигини оширади. Простата экстракти бирга қўлланганда перорал антикоагулянтларни фаоллигини оширади.

Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига дори препаратини таъсирини мумкинлиги ҳақида маълумот

Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига бирон-бир салбий таъсири кузатилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат, 5 мг.

5 мг дан таъсир этувчи модда алюмин қалпоқча билан ўралган тиббий резина тиқин билан беркитилган 5 мл ҳажмли шиша флаконларда.

10 флакондан ПВХ плёнкали иловаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«Самсон-Мед» МЧЖ, Россия, 196158, Санкт-Петербург, Московское шоссе, 13.

Samprost narxi dan boshlanadi 154900.00
Nomi Narxi so'm
Samprost liyofilizat mushak ichiga yuborish uchun eritma uchun 5 mg №10 (flakon) 154900 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish