Sekrazol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Sekrazol siropi 30 mg / 5 ml, har biri 150 ml (flakon)»
фаол модда: Амброксол гидрохлориди 15 мг ёки 30 мг;
ёрдамчи моддалар: сорбитол, метилпарабен, пропилпарабен, натрий цитрати, лимон кислотаси моногидрати, малина хушбўйи, деионизацияланган сув.
Малина ҳидли, тиниқ, рангсиз сироп.
Сироп.
Балғам кўчирувчи воситалар.
Балғам кўчирувчи таъсирга эга бўлган муколитик восита. Бронхлар шиллиқ қаватидаги безларнинг сероз ҳўжайраларини рағбатлантиради ва шиллиқ секрет миқдорини оширади, балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини тўғрилайди. Бунда гидролизловчи ферментлар фаоллашади ва Кларк ҳўжайраларидан лизосомаларни ажралиб чиқиши кучаяди, бу балғамни қовушқоқлигининг камайишига олиб келади. Амброксол ўпкада сурфактант миқдорини оширади, бу альвеоляр пневмоцитларда унинг синтези ва секрециясини кучайиши, шунингдек уни парчаланишини камайиши билан боғлиқ. Балғамнинг мукоциллиар транспортини оширади. Йўтални бироз камайтиради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: ичга қабул қилгандан кейин амброксол меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги Сmax га перорал барча шакллари ичга қабул қилинганидан кейин тахминан 2 соат ўтгач эришилади.
Тақсимланиши: плазма оқсиллари билан боғланиши 80% ни ташкил қилади.
Препарат ичга қабул қилингандан кейин тўқималарга тез киради. Амброксолнинг энг юқори концентрацияси ўпка тўқимасида аниқланади. Амброксол гематоэнцефалик тўсиқ ва плацентар тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади.
Метаболизми: амброксол жигарда конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди ва фармакологик нофаол метаболитларини ҳосил қилади.
Чиқарилиши: буйрак орқали чиқарилади, 90% сувда эрувчан метаболитлар кўринишида, 5% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Айрим клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси: оғир сурункали буйрак етишмовчилигида Т½ ошади, аммо жигар фаолиятининг бузилишларида ўзгармайди.
Нафас йўлларининг қовушқоқ балғамни ажралиб чиқиши билан кечувчи ўткир ва сурункали касалликлари (бронхообструктив синдромли сурункали бронхит, бронхиал астма, бронхоэктатик касаллиги). Янги туғилган чақалоқлар ва чала туғилган болалардаги респиратор дистресс синдромида қўлланади.
Педиатрик сироп кўринишидаги 15 мг/5 мл препаратни 2 ёшгача бўлган болаларга ½ чой қошиқдан (7,5 мг амброксол гидрохлориди сақловчи 2,5 мл) суткада 2 марта; 2 дан 5 ёшгача бўлган болаларга ½ - 1 чой қошиқдан (7,5-15 мг амброксол гидрохлориди сақловчи 2,5-5 мл), суткада 3 марта; 5 дан 12 ёшгача бўлган болаларга 1-2 чой қошиқдан (15-30 мг амброксол гидрохлориди сақловчи 5-10 мл) суткада 3 марта буюрилади. Сироп кўринишидаги 30 мг/5 мл, препарат катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга - 1 чой қошиқдан (5 мл) суткада 3 марта; 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга - ½ чой қошиқдан (2,5 мл) суткада 2-3 марта буюрилади. Препарат овқатланиш вақтида суюқлик билан қабул қилинади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: узоқ вақт юқори дозаларда қўлланганида - жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, қусиш.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш; айрим ҳолларда - аллергик контакт дерматити, якка ҳолларда - анафилактик тур реакциялари (шу жумладан анафилактик шок).
Ҳомиладорлик (I-чи триместр), турли этиологияли тиришишлар ва амброксолга ёки препаратнинг бошқа компонентларга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қўллаш йўтални камайиши фонида балғамни кўчишини қийинлашишига олиб келади. Амброксол амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициклинни бронхиал секретга киришини оширади. Препарат туғруқ фаолиятини тормозлайдиган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.
Балғамни чиқарилишини қийинлаштирадиган йўталга қарши воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Сироп кўринишидаги амброксолни таркибида қанд бўлмаганлиги сабабли (қанд ўрнига сорбитол қўшилган), қандли диабет билан оғриган пациентларга буюриш мумкин.
Ҳомиладорликнинг II ва III триместрида қўллаш зарурати бўлганида даволашни она учун бўлган потенциал фойдасини ва ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфни баҳолаш лозим. Амброксолни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганда эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим. Препаратни буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Симптомлари: ножўя таъсирларини кучайиши.
Даволаш: меъдани ипекакуана сиропи билан қусишни индукция қилиш ёрдами, ювиш, тиришишлар, коматоз холатлар ёки қусиш рефлекси йўқолган холларда назогастрал зонд орқали лаваж қилиш кўрсатилган.
Симптоматик даво ўтказилиши кўрсатилган. Махсус антидоти йўк.
«Секразол®» 30 мг/5 мл, сироп флаконларда 150 мл дан, комплектида 5 мл ҳажмли пластик қошиқчаси билан.
«Секразол® Педиатрический» 15 мг/5 мл, сироп флаконларда 100 мл дан, комплектида 5 мл ҳажмли пластик қошиқчаси билан.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
"NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўчаси, 5 “А"
Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99; E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Sekrazol (Sekrazolum) tabletkalari 30 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) | 20400 so'm |
Sekrazol siropi 15 mg / 5 ml 100 ml (shisha) | 25000 so'm |
Sekrazol siropi 30 mg / 5 ml, har biri 150 ml (flakon) | 35800 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent