Facebook Pixel Code

Sirimol

Tovarlar: 2
Sirimol  kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)
Corona Remedies (Hindiston)
dan 82000 so'm
Retsept bo'yicha
в 69 dorixonalarda
Sirimol  siropi 200 ml (shisha)
Enicar Pharmaceuticals (Hindiston)
Retsept bo'yicha
dagi narxlar
dan 82000 so'm (69 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Sirimol kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Sirimol kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)»

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: L-треонин 4,2 мг, Цианокобаламин 2,5 мкг, L-валин 6,7 мг, Аскорбин кислотаси 40,0 мг, DL-метионин 18,4 мг, Синтетик ретинол концентрати (кукун кўринишида) 2500 МЕ, L-изолейцин 5,9 мг, Холекальциферол 200 МЕ, L-лейцин 18,3 мг, Альфа токоферил ацетати 7,5 МЕ, L-фенилаланин 5,0 мг, 5-гидрокси антранил кислота гидрохлориди 0,2 мг, L-триптофан 5,0 мг, Калия йодиди 0,1 мг, L-лизин гидрохлорид 25,0 мг, Темир сульфати 20,5 мг, Тиамин нитрати 5,0 мг, Мис сульфати 4,0 мг, Рибофлавин 3,0 мг, Марганец сульфати 1,4 мг, Пиридоксин гидрохлориди 1,5 мг, Магний сульфати 7,425 мг, Никотинамид 25,0 мг, Рух сульфати 3,3 мг, Кальций пантотенати 5,0 мг, Натрий селенит 10 мкг, Фолат кислотаси 0,75 мг;

ёрдамчи моддалар: гранулалар қобиғи (лактоза, крахмал, дикальций фосфати).

Ичида жигарранг, тўқ сариқ рангли ҳамда оч сариқ рангли гранулаларни сақлаган, “0” ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар.

Капсулалар.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. Витаминлар ва аминокислоталар. АТХ коди: A11JC.

Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган мажмуавий препарат.

Аминокислоталар энергия манбаи ҳисобланади, шунингдек суяклар, тери, мушакларни тикланишига ёрдам беради.

Лейцин қонда глюкозанинг даражасини бироз пасайтиради ва ўсиш гормонини ажралиб чиқишини рағбатлантиради. Изолейцин мушак ҳужайралари учун энергия манбаи ҳисобланади, шунингдек триптофанни киришини чекланиши ҳисобига бош мияда серотоннинг миқдорини ошишини олдини олади.

Фенилаланин марказий нерв тизимининг нейротрансмиттер тизимини аминокислотаси ҳисобланади, бош мияда нерв импульсларини ўтишига ёрдам беради. Организмда бошқа аминокислота тирозинга айланиши мумкин, у ўз навбатида иккита асосий нейромедиаторлар: норадреналин ва допаминни синтезида ишлатилади.

Треонин организмда нормал оқсил алмашинувини тутиб туришга ёрдам беради. Коллаген ҳамда эластинни синтезида, аспартат кислотаси ва метионин билан мажмуада ёғлар алмашинувида иштирок этади. Шунингдек иммунитетни рағбатлантиради, чунки антителаларни ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.

Метионин липотроп самарага эга (жигардан ортиқча ёғларни чиқалишига ёрдам беради), фосфолипидлар синтези бузилганида холинни ҳосил бўлишига ёрдам беради. Креатинин, адреналин ва бошқа бирикмаларни синтезида иштирок этади, гормонлар, витаминлар, ферментларни организмга таъсирини фаоллаштиради.

Триптофан серотонинни ҳосил бўлишида, РР витаминин синтезида иштирок этади, шунингдек табиий антидепрессант сифатида маълум.

В гуруҳи витаминлари кичик концентрацияларда биологик фаолликка эга ва ҳужайраларнинг фаолиятига бошқарувчи таъсир кўрсатади. Ферментлар тизимининг таркибида улар углеводлар, оқсиллар ва липидлар метаболизмини бошқаришда иштирок этадилар. В1 витамини пирофосфати коэнзим сифатида ҳам углеводлар ва оқсиллар метаболизмида, ҳам нуклеин кислоталар синтезида иштирок этади. Синапслар бўйлаб нерв импульсини ўтишига таъсир қилади. В2 витамини углеводлар ва оқсиллар метаболизмини яхшилайди ва аминокислоталар метаболизмига бироз таъсири бор. У темир ва порфирин алмашинувида, гемоглобин синтезида ва тўқималар нафасида иштирок этади. В6 витамини қуйидаги энзимлар: декарбоксилаза ва трансаминазаларнинг бир қисми ҳисобланади. У гистамин, эркин ёғ кислоталари ва аминокислоталар метаболизмида иштирок этади. Витаминлар марказий ҳамда периферик нерв тизимлари, тери ва меъда-ичак йўлларини нормал фаолият кўрсатишида катта роль ўйнайди.

Никотин кислотаси ва унинг амиди водородни ташилишида ва тўқималар нафаси учун керак бўладиган оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этадиган ко-дигидразанинг таркибига киради.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсири унинг таркибидаги компонентларнинг биргаликдаги таъсири билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ, унинг таркибидаги барча компонентлар маркерлар ёки биотекширувлар ёрдамида кузатилиши мумкин эмас.

Витаминлар ва минералларни овқат билан истеъмол қилиш оптимал бўлмаган ҳолатларда, масалан, ҳавфли ўсмалар каби органик касалликларда ва ОИТС каби иммун танқислиги синдромида.

Витаминлар ва минералларни ўзлаштирилиши оптимал бўлмаган ҳолатларда, масалан, ичакни яллиғланиш касаллиги ёки оқмаларни ҳосил бўлиши, қисқа ингичка ичак синдроми ва Крон касаллиги оқибатида сўрилишни бузилишида.

Соғайиш даврида, масалан, кимётерапия ёки радиотерапия олганда анорексия ёки кахексия ривожланганида.

Операциядан кейинги соғайиш даврида, масалан, пациент мустақил равишда овқатлана олмаганида.

Махсус ёки чекланган парҳезга риоя қиладиган беморлар учун, масалан, буйрак касалликларида тутиладиган парҳезда, ёки тана вазнини пасайтириш учун терапевтик мақсадларда бир қанча маҳсулотлар гуруҳи чекланганида.

Овқат маҳсулотларини ўзлаштиролмаслик, масалан, истеъмол қилиш мумкин бўлмаган парҳез тутиш.

Синтетик парҳезда, масалан, фенилкетонурия, галактоземия ва кетоген парҳезларда қўлланади.

Катталар ва кексаларга кунига бир капсуладан, овқатдан кейин бир соатдан кейин қабул қилган афзал. Тавсия этилган дозадан оширилмасин. Бутун ҳолда сув билан ютиш керак.

12 ёшдан кичик болаларга ушбу пациентлар гуруҳида қўллашга тавсия этилмайди.

Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, тошма, кўнгил айниши, қусиш, абдоминал оғриқ бўлиши мумкин.

Гиперкальциемия, гемохроматоз, ва организмда темирнинг миқдорини бузилиши билан боғлиқ бўлган бошқа ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Таркибида А ва Е витаминларини, В гуруҳи витаминларини сақловчи поливитамин комплекслари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Сиримол капсулаларини қабул қилиш вақтида овқатланиш тўлақонли бўлиши учун оқсилга бой маҳсулотларни қабул қилиш керак. Шифокор буюрган воситалардан ташқари, таркибида А витаминини сақловчи бошқа препаратларни қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни оч қоринга қабул қилманг. Тавсия этилган дозани оширманг. Агар симптомлар сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Сиримол капсулаларининг дозасини ошириб юборилиши юзасидан хабарлар келиб тушмаган. Сиримол капсулаларининг катта миқдорини истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолда кузатилиши мумкин бўлган ҳар қандай симптомлар препаратнинг таркибида ёғда эрувчан витаминларни борлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар темирнинг миқдорини ошириб юборилишига шубҳа қилинса, у ҳолда симптомлар кўнгил айниши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқ, ректал қон кетиши, ҳолсизлик ва қон айланишини бузилишидан иборат бўлиши мумкин. Шунингдек гипергликемия ва метаболик ацидоз кузатилиши мумкин. Даволаш аста-секин амалга оширилиши керак. Оғир ҳолатларда яширин босқичидан сўнг 24-48 соатдан кейин қайталаниши мумкин, бу гипотензия, гепатоцеллюляр некроз ва буйрак етишмовчилиги оқибатида кома билан намоён бўлади.

Капсулалар; 10 капсула блистерда; 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланган.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Corona Remedies Pvt. Ltd.

Village Jatoli, Post office Oachghat, Tehsil & District Solan,

Himachal Pradesh 173 223, Ҳиндистон

“SERENE HEALTHCARE PVT. LTD”

C-214 First Floor, B. G. Tower, Shahibaug, Ahmadabad-380004, Ҳиндистон.

Sirimol narxi dan boshlanadi 82000.00
Nomi Narxi so'm
Sirimol kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) 82000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish