Facebook Pixel Code

Solution Pharm Панкреатабс 10000

Tovarlar: 1
Panangin  infuzion eritma uchun konsentrat, 10 ml №5 (ampulalar)
Gideon Rixter (Vengriya)
dan 63320 so'm
1 %
Retsept bo'yicha
в 124 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 63320 so'm (124 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Panangin infuzion eritma uchun konsentrat, 10 ml №5 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Panangin infuzion eritma uchun konsentrat, 10 ml №5 (ampulalar)»

таъсир этувчи моддалар: 10 мл ли ҳар бир ампулада 452 мг калий аспаргинати (103,3 мг калийга мувофиқ келади) ва 400 мг магний аспаргинати (33,7 мг магнийга мувофиқ келади);

ёрдамчи моддаларнинг: тўлиқ рўйҳати 6,1 бўлимида келтирилган.

Инфузия учун эритма учун концентрат. Рангсиз ёки бироз яшилроқ, кўринарли механик қўшилмаларсиз тоза эритма.

Минерал препаратлар, микроэлементлар.

Калий ва магний ионлари муҳим ҳужайра ичидаги катионлар сифатида қатор ферментларнинг ишига, макромолекулаларни субцеллюляр элементлари билан боғланиш жараёнига ва молекуляр даражадаги мушак қисқариши механизмига киришади. Калий, кальций, натрий ва магний ионларининг хужайра ичидаги ва ташқарисидаги концентрацияларининг нисбати миокарднинг қисқарувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатади. Аспарагинат эндоген модда сифатида калий ва магний ионларининг ташувчисидир; ҳужайраларга юқори аффинитетга эга, унинг тузлари аҳамиятсиз даражада диссоциацияга учрайди. Бунинг оқибатида ионлар ҳужайра ичидаги бўшлиққа комплекс бирикмалар кўринишида киради. Калий ва магний аспарагинати юрак мушаклари метаболизмини яхшилайди. Калий ва магнийни организмга тушишини етишмовчилиги артериал гипертензияни, коронар томирларнинг склеротик тури патологиясини, юрак ритмини бузилишларини, миокарднинг дегенерациясини ривожланишига ёрдам беради.

Етарли клиник тажрибалар йўқ.

Препарат юракнинг сурункали касалликларида (юрак етишмовчилигида, инфарктдан кейинги даврда), юрак ритмининг бузилишларида, энг аввало вентрикуляр аритмияларда қўшимча даволаш учун қўлланади.

Препаратни ангишвонагул препаратлари билан мажмуада қўллаш тавсия қилинади.

Препарат фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Бу мақсадда 1-2 ампуланинг ичидагиси 5% глюкоза эритмасида суюлтириб, вена ичига секин, томчилаб юборилади. Зарурати бўлганида доза 4-6 соатдан кейин такрорланиши мумкин.

Препарат мажмуавий даволаш учун яроқли.

Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги, Аддисон касаллиги, III даражали атриовентрикуляр блокада, кардиоген шок (АБ<90 мм. сим. уст.).

Тез юбориш юзнинг гиперемиясини чақириши мумкин.

Препаратни гиперкалиемия билан кечувчи касалликлари бўлган беморларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бу тоифа пациентларда қонда ионлар даражасини мунтазам текшириш тавсия қилинади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳозирги вақтгача препарат бу тоифа пациентларда қўлланганида қандай бўлмасин хавф пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилмаган.

Препаратни транспорт воситалари ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспортни ҳайдашга таъсир қилмайди.

Калий тежовчи диуретиклар ва/ёки ААФ ингибиторлари билан бир вақтда буюриш гиперкалиемияни ривожланиш хавфини оширади.

Препарат тез юборилганда гиперкалиемия/гипермагниемиянинг симптомларини пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Доза ошириб юборилганда гиперкалиемия/гипермагниемиянинг симптомларининг пайдо бўлишини хавфи ошади.

Гиперкалиемиянинг симптомлари: толиқиш, миастения, парестезиялар, онгни чалкашиши, юрак фаолиятини бузилишлари (брадикардия, атриовентрикуляр блокада, аритмиялар, юракни тўхтаб қолиши).

Гипермагниемиянинг симптомлари: нерв мушак қўзғалувчанлигини пасайиши, қусишга қистовлар, қусиш, летаргия, АБ ни пасайиши. Қонда магний ионининг концентрацияси кескин ошганида: чуқур пайлар рефлексларини сусайиши, нафасни фалажи, кома.

Доза ошириб юборилган ҳолларда Папангин билан даволашни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш (вена ичига кальций хлоридини 100 мг/мин дозада юбориш, зарурат бўлганида гемодиализни буюриш) керак.

3 йил.

+15 °С дан +30 °С гача ҳароратда сақлансин.

10 мл препарат синдириш учун нуқтали рангсиз шиша ампулада. 5 ампула контур пластик ўрамда, 1 контур пластик ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

«Гедеон Рихтер» ОАЖ.

1103 Будапешт, Демреи кўч., 19-21, Венгрия.

Solution Pharm Панкреатабс 10000 narxi dan boshlanadi 63320.00
Nomi Narxi so'm
Panangin infuzion eritma uchun konsentrat, 10 ml №5 (ampulalar) 63320 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish