Strepsils
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Strepsils pastillari №24 (2 blister x 12 tabletka)»
Шимиш учун 1 дона таблетка таркибида:
фаол моддалар: 1,2 мг 2,4-дихлорбензил спирти, 0,6 мг амилметакрезол;
ёрдамчи моддалар:
шимиш учун таблеткалар: 2,6 г массали таблетка - 26 мг вино кислотаси, 4,49 мг левоментол (табиий), 0,48 мг қалампир ялпиз барги ва мойи, 2,3 мг оддий арпабодиён уруғи ва мойи, 0,32 мг тўқ қизил рангли бўёқ [Понсо 4R] (Эдикол CI 16255, E124), 0,05 мг азорубин бўёғи (Эдикол CI 14720, E122), шакар сиропи [сахароза, сув], суюқ декстроза [декстроза, олиго- ва полисахаридлар]дан таркиб топган.
шимиш учун таблеткалар [асал-лимонли]: 2,6 г массали таблетка - 26 мг вино кислотаси, 125,6 мг асал, 0,62 мг қалампир ялпиз барги ва мойи, 2,03 мг лимон мойи (таркибида терпенлар бўлмаган), 0,099 мг сариқ рангли хинолин бўёғи (Е104), шакар сиропи [сахароза, сув], суюқ декстроза [декстроза, олиго- ва полисахаридлар]дан таркиб топган.
Шимиш учун таблеткалар: қизил рангли, ясси цилиндрсимон таблеткалар, асосан арпабодиён ҳиди келиб туради, 2 тарафдан S ҳарфининг тасвири туширилган. Юзасида оқ қатлам, бўёғи нотекис, карамелли массада ҳаво пуфакчалари ҳамда четлари бироз нотекис бўлиши мумкин.
Шимиш учун таблеткалар (асал-лимонли): сариқ ясси цилиндрсимон таблеткалар, 2 тарафдан S ҳарфининг тасвири туширилган. Юзасида оқ қатлам, бўёғи нотекис, карамелли массада ҳаво пуфакчалари ҳамда четлари бироз нотекис бўлиши мумкин.
Шимиш учун таблеткалар, шимиш учун таблеткалар (асал-лимонли).
Антисептик восита. ATX коди: R02AA03.
Фармакодинамикаси
2,4-дихлорбензил спирти бензол ҳосиласи бўлган антисептикдир. Амилметакрезол - бу фенол ҳосиласи бўлган антисептикдир. 2,4-дихлорбензил спирти ва амилметакрезол таъсир механизми микроб ва замбуруғ ҳужайралари оқсилларининг коагуляцияланишига ҳамда ҳужайра мембраналари липидлари билан ўзаро таъсирига боғлиқ бўлиб, бу унинг қўзғатувчиларга қарши самарадорлигини белгилайди.
Препарат юқумли-яллиғланиш касалликларида антисептик таъсир кўрсатади. in vitro`да кенг спектрдаги граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга қарши фаол. in vitro`да антимикотик (замбуруққа қарши) таъсир ҳамда вирусга қарши таъсир кўрсатади.
Препарат оғиз бўшлиғининг шиллик пардасига юмшатувчи таъсир кўрсатиб, томоқдаги қичишиш ва оғриқни, шу жумладан ютиниш ва гапириш пайтидаги қичишиш ва оғриқни камайтиради.
Шимиш бошлангандан кейин 5 дақиқа ўтгач препарат томоқдаги оғриқ кучини пасайтиради. Оғриқсизлантирувчи таъсир 2 соатгача давом этади.
Плацебо билан таққослаганда яққол оғриқсизлантирувчи таъсир препарат курс давомида қабул қилингач 3 кун мобайнида кузатилади.
Фармакокинетикаси
2,4-дихлорбензил спирти жигарда метаболизмга учрайди ҳамда буйрак орқали чиқарилади. Амилметакрезолнинг метаболизмга учрашига оид маълумотлар мавжуд эмас.
Юқумли-яллиғланиш касалликларида томоқдаги оғриқни симптоматик даволаш.
- препарат компонентларига юқори сезувчанликда;
- 6 ёшгача болаларда;
- сахараза / изомальтаза танқислигида, фруктозани кўтара олмасликда, глюкоза-галактоза мальабсорбциясида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан қўлланилиши талаб этиладиган ҳолатлар
Ҳомиладорлик, лактация даври, қандли диабет.
Препаратни қабул қилишдан аввал йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.
Катталар ва 6 ёшдан катта бўлган болалар ҳар 2-3 соатда 1 тадан таблетка шимишади. 24 соат ичида 8 тадан ортиқ таблетка қабул қилинмасин. Кўрсатилган дозани оширманг.
Даволаниш курсининг давомийлиги - 3 кундан кўп эмас. Агар препарат қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида касаллик аломатлари сақланиб қолса, у ҳолда даволанишни тўхтатиш ҳамда шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Препарат тавсия этилган дозада қисқа муддат қабул қилинганда қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилган. Сурункали ҳолатларни даволашда ҳамда узоқ муддат қабул қилинганда бошқа ножўя таъсирлар ҳам намоён бўлиши мумкин.
Ножўя таъсирларнинг тез-тез қайталанувчанлиги қуйидаги мезонларга асосан баҳоланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/00 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), камдан-кам (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда камдан-кам (< 1/10000), тез-тез қайталанувчанлиги номаълум (тез-тез қайталанувчанликни баҳолаш учун маълумот етарли эмас).
Иммун тизими фаолиятининг бузилиши
Тез-тез қайталанувчанлиги номаълум: ўта юқори сезувчанлик реакциялар.
Ошқозон-ичак тракти фаолиятининг бузилиши
Тез-тез қайталанувчанлиги номаълум: кўнгил айниши, қориндаги оғриқ, оғиз бўшлиғида нохушлик (дискомфорт) сезилиши (ачиш ёки санчиш ҳисси, шишиш).
Тери ва териости тўқималари фаолиятининг бузилиши
Тез-тез қайталанувчанлиги номаълум: тошма.
Юқорида таъкидланган ёки йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя таъсирлар пайдо бўлганда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ҳамда шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Препарат дозасини ошириб юбориш эҳтимоллиги кам. Дозани ошириб юборилиши ошқозон-ичак тракти фаолиятида дискомфорт сезилишига сабаб бўлиши мумкин: кўнгил айниши.
Даво: шифокор назорати остида симптоматик даволаш.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири
Бошқа препаратлар билан клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган. Препаратни бошқа маҳаллий микробларга қарши воситалар билан бир вақтнинг ўзида қўллаш мумкин.
Препаратни мумкин бўлган максимал қисқа курс давомида ва касаллик аломатларини бартараф этиш учун етарли бўлган минимал самарали дозада қабул қилиш тавсия этилади.
Препаратнинг исталган бир компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик бўлганда препаратдан фойдаланмаслик керак. Қандли диабет билан хасталанган беморлар ҳар бир таблетка таркибида тахминан 2,6 г шакар (0,22 ХЕ) борлигини ҳисобга олишлари лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақатгина шифокор тавсиясига кўра қўллаш мумкин бўлиб, бунда она учун кутилаётган фойда, ҳомила ва болага бўлган потенциал хавфдан устун бўлиши лозим.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспорт ва механизмларни бошқариш, шунингдек диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли турдаги фаолиятларни бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Шимиш учун таблеткалар, шимиш учун таблеткалар [асал-лимонли].
Ҳар бир блистерда 2, 4, 6, 8, 10 ёки 12 тадан таблетка (ПВХ / ПВДХ / Алюминий). 1, 2, 3, 4 ёки 5 тадан блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон пачкага жойланади.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
Рекитт Бенкизер Хелскэр Интернешнл Лтд, Тейн Роуд, Ноттингем, NG90 2DB, Буюк Британия.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Strepsils qulupnay aromali pastilalar №16 (2 blister x 8 tabletka) | 33000 so'm |
Strepsils pastillari №24 (2 blister x 12 tabletka) | 64800 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent