Facebook Pixel Code

Streptotsid eriydigan

Tovarlar: 1
Streptotsid eriydigan (Streptocid soluble) Nijfarm liniment 5% 30 g (naycha)
Nijfarm (Rossiya)
dan 12900 so'm
Без рецепта
в 105 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 12900 so'm (105 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Streptotsid eriydigan (Streptocid soluble) Nijfarm liniment 5% 30 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Streptotsid eriydigan (Streptocid soluble) Nijfarm liniment 5% 30 g (naycha)»

1 г линимент қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: натрий сульфаниламиди (эрувчан стрептоцид) 0,05 г (100% моддага қайта хисоблаганда);

ёрдамчи моддалар: глицерол (дистилланган глицерин) 0,30 г, эмульгатор №1 (Lanette® SX) 0,080 г, сув (тозаланган сув) 1 г гача.

Оқ ёки оқ-сариқ тусли оқ рангли ўзига хос ҳидли линимент.

Линимент.

Микробларга қарши восита - сульфаниламид. АТХ коди: D06ВА05.

Сульфаниламид микробларга қарши бактериостатик восита. Препаратнинг таъсир механизми парааминобензой кислотаси (ПАБК) билан рақобатли антагонизми, дигидроптероатсинтазани сусайиши, микроорганизмларни ривожланиши учун зарур бўлган пурин ва пиримидинларнинг синтезида иштирок этувчи тетрагидрофолат кислотасининг синтезини бузилиши билан боғлиқ. Препарат: Staphylococcus spp., Streptococcus spp., шу жумладан S.pyogenes, S.pneumoniae, Legionella spp., Brucella spp., Klebsiella spp., Proteus spp., Salmonella spp., Serratia spp., Сalymmatobacteriym granulomatis, Vibrio cholerae, Clostridium perfringens, Вacillus anthracis, Nocardia asteroids, Corynebacterium diphtheriae, Yersinia pestis, Chlamydia spp., Actinomyces israelii, Toxoplasma gondii ларга нисбатан фаол.

Терига қўйилганида жароҳатларни тез битишига ва эрозияларнинг эпителизацияланишига ёрдам беради.

Турли этиологияли инфекцияланган жароҳатлар, куйишлар (I-II даражали), фолликулитлар, фурункуллар, карбункуллар, оддий ҳуснбузар, сарамас ва терининг бошқа йирингли-яллиғланиш жараёнларида қўлланади.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, анемия, буйрак/жигар етишмовчилиги, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма танқислиги, азотемия, порфирия, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

3 ойликкача бўлган болаларда эҳтиётлик билан қўллаш лозим.

Сиртга буюрилади. Линимент дока боғловга суртилиб шикастланган соҳага қўйилади; боғловлар ҳар 1-2 кунда ўтказилади.

Катта майдон шикастланганида линиментнинг суткалик дозаси сульфаниламидга ҳисоблаганда катталарда 6 г дан (120 г линиментга мос келади), 1 ёшгача бўлган болаларда 0,6 г (12 г линиментга мос келади), 1-5 ёшгача болаларда 1,8 г (36 г линиментга мос келади), 5-12 ёшгача болаларда 3 г (60 г линиментга мос келади) ошмаслиги керак.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида тизимли таъсир қилади: бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, лейкопения, агранулоцитоз, кристаллурия.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

Бошқа дори васиталари билан ўзаро таъсири

Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксиклигини кучайтиради.

Терининг катта шикастланишларини даволашда кўп миқдорда ишқорий суюқлик ичиш тавсия қилинади.

Автомобилни ва бошқа мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.

5% линимент.

30 г дан алюмин ёки полиэтилен ламинат тубаларда. Ҳар бир туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган хароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

4 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг препарат ишлатилмасин.

Рецептсиз.

«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия, 603950, Нижний Новгород ш., ГСП-459, Салганская кўч 7., Тел.: (831) 278-80-88, Факс (831) 430-72-28, Интернет: http:// www.nizhpharm.ru.

Streptotsid eriydigan narxi dan boshlanadi 12900.00
Nomi Narxi so'm
Streptotsid eriydigan (Streptocid soluble) Nijfarm liniment 5% 30 g (naycha) 12900 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish