Sulfatsil-natriy
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Sulfatsil-natriy (Sulfacil-sodium) Dentafill Plus ko'z tomchilari 20%, 5 ml (shisha)»
фаол модда: сульфацил натрий - 200 г;
ёрдамчи моддалар: натрий тиосульфати, хлорид кислота эритмаси, инъекция учун сув.
Рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ эритма.
Антибактериал синтетик восита (сульфаниламид). Коди АТХ: S01AB04.
Сульфацил-натрий - кенг таъсир доирасига эга сульфаниламид микробларга қарши препаратдир. Бактериостатик таъсирга эга.
Граммусбат ва грамманфий бактериялар (шу жумладан, стрептококклар, гонококклар, ичак таёқчаси), шунингдекхламидийлар, актиномицетларга нисбатан фаол.
Қўлланилиши
Препаратни қўлланилишига кўрсатмалар: шох парданинг йирингли яралари; конъюнктивитлар; блефаритлар; янги туғилган чақалоқлар ва катталардаги гонореяли кўз касалликлари; янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш. Препаратни кўзнинг вирусли ёки замбуруғли инфекцияларда қўллаш тавсия қилинмайди. У фақат бактериялар томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун ишлатилади.
Препарат конъюнктива қопчасига 1-2 томчидан суткада 5-6 марта томизилади. Янги туғилган чақалоқларда бленнореяни олдини олиш учун эритма бевосита туғилгандан кейин ҳар бир кўзга 2 томчидан ва 2 соатдан кейин 2 томчидан томизилади.
Қопқоқ-томчилатгичли флаконларни ишлатиш бўйича тавсиялар: препаратни қўллашдан олдин флаконни алюмин қалпоқчасини олиб ташлаш, резина тиқинини ечиб олиш ва флаконни, олдиндан ўрамидан олинган қопқоқ-томчилатгич билан беркитиш керак. Сўнгра қопқоқ-томчилатгичнинг қалпоқчисини ечилади, флаконни тўнкариб, препаратнинг керакли миқдордаги томчисини томизилади. Қўллагандан кейин флаконни вертикал ҳолатга келтириш ва қопқоқ-томчилатгичга қалпоқчани кийдириш керак.
Тюбик-томчилатгични ишлатиш бўйича тавсиялар: дори воситасини қўллашдан олдин тюбик-томчилатгичдан ҳимоя қалпоқчаси олинади, корпус бўйнининг, унинг бураладиган қисмини шикастламасдан, мембранасини қайчи билан кесилади. Дори воситаси бўлган тюбик-томчилатгичнинг корпусини, бўйнини пастга қилиб айлантирилади ва тюбик-томчилатгичнинг корпусига, уни пипетка сифатида ишлатган ҳолда, енгил ҳаракат билан босилади. Шифокорнинг ёки дори воситасини қўллаш бўйича йўриқномасининг кўрсатмаси бўйича тавсия қилинган доза қўллангандан кейин, тюбик-томчилатгичнинг корпусининг бураладиган қисмини юқорига қилиш ва ҳимоя қалпоқчасини бураб ёпиш керак.
Кўз томчиларини ишлатишдан олдин қўлингизни ювинг. Томчилатгич ёки пипеткани кўзга ёки қўлларга теккизманг. Пипетка ва томчилатгичнинг тешиги стерилдир. Агар у ифлосланса, унда у кўз инфекциясини чақириши мумкин. Суюқликни кўз ёши йўллари орқали оқиб кетишини олдини олиш учун ҳар бир томчидан кейин кўзнинг ички (бурун олдидаги) бурчагига бироз босинг.
Тўқималарни маҳаллий таъсирланиши (қисқа муддатли ачишиш, қизариш, шиш), аллергик реакциялар, ёруғликка сезувчанлик бўлиши мумкин.
Сульфаниламид препаратларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Новокаин ва дикаин билан бирга қўлланиши препаратнинг бактериостатик самарасини пасайтиради. Кумуш тузлари билан бирга қўлланганда препаратнинг номутаносиблиги кузатилади.
Фуросемидга, тиазид диуретикларга, сульфонилмочевинага ёки карбоангидраза ингибиторларига юқори шахсий сезувчанлиги бўлган пациентларда препаратга юқори сезувчанлик намоён бўлиши мумкин. Препарат билан даволаниш вақтида, агар шифокор томонидан ўзгача буюрилмаган бўлса, бошқа кўз томчиларини ишлатманг.
Ўтказиб юборилган дозани, эслашингиз биланоқ дарҳол қўллаш керак. Бироқ, агар навбатдаги қабул қилиш вақти бўлган бўлса, дори воситасининг кейинги дозасини буюрилганидек қўллаш керак. Дори воситасининг икки баробар дозасини ишлатманг.
Агар Сиз контакт линзаларни тақсангиз, препарат билан даволаниш вақтида уларни тақиш масаласини хал қилиш учун шифокорингизга мурожаат қилинг. Препаратни қўллагандан кейин, контакт линзаларни ишлатишдан олдин, агар шифокор томонидан ўзгача буюрилмаган бўлса, камида 15 минут кутиб туринг.
Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўллашнинг ўзига хослиги
Препаратни ҳомилага қандай таъсир қилиши номаълум. Ҳомиладорларга препаратни шифокорнинг маҳлаҳатисиз ишлатиш мумкин эмас. Препаратни кўкрак сутига ўтиш-ўтмаслиги номаълум. Эмизикли оналар томонидан препаратни шифокор маслаҳатисиз ишлатиш тавсия этилмайди.
Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Машина ҳайдашда, саноат жиҳозларини бошқариш ёки бошқа хавфли ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат кўришни ёмонлашишини чақириши мумкин. Агар Сиз хира кўра бошласангиз, хавфли фаолиятдан сақланинг
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлар: тўқималарни таъсирланиши (ачишиш, қизариш, шиш, санчиқ, кўз ёшини оқиши).
Даволаш: препаратнинг дозасини камайтириш, кўз томчиларини қўллаш орасидаги интервални ошириш ёки препаратни бекор қилиш керак.
5 мл ва 10 млдан томчилагич қопқоқли ва буралувчан қалпоқли ёки бошқа полимер қалпоқли полиэтилен флаконларда.
1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Dentafill Plyus» ХК,
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўч., 1-уй, тел.: 218-67-45
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Sulfatsil-natriy (Sulfacil-sodium) Dentafill Plus ko'z tomchilari 20%, 5 ml (shisha) | 3600 so'm |
da mavjud emas Toshkent