Sumamigren
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Sumamigren qoplangan tabletkalar 100 mg №6 (1 blister)»
1 таблетка сақлайди:
Фаол модда: суматриптан сукцинат (суматриптанга эквивалент) 70 (50) мг ёки 140 (100) мг.
Ёрдамчи моддалар:
50 мг ли таблеткалар учун: микрокристаллик целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, тальк, коллоид кремний диоксиди.
Қобиғи: гипромеллоза, макрогол 6000, тальк, титан диоксиди (Е171), триэтилцитрат, кошенил қизили (Е124).
100 мг ли таблеткалар учун: микрокристаллик целлюлоза, лактоза моногидрати, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, тальк, коллоид кремний диоксиди.
Қобиғи: гипромеллоза, макрогол 6000, тальк, титан диоксиди (Е171), триэтилцитрат.
50 мг ли таблеткалар учун: узунчоқ, икки ёқлама қавариқ, оч-пушти рангли, бир томонида бўлувчи рискаси бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.
100 мг ли таблеткалар учун: узунчоқ, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Мигренга қарши восита. Код ATX: N02CC01.
Суматриптан 5-гидрокситриптамин-1 (5-HT1D) рецепторларининг специфик селектив агонисти ҳисобланади ва 5-HT рецепторларининг бошқа кичик турларига (5-HT2-5-HT7) таъсир қилмайди. 5-HT1D томир рецептори асосан бош мия қон томирларида жойлашган бўлиб, вазоконстрикцияда иштирок этади. Суматриптан ҳайвонларда уйқу артериясидаги циркуляцияни миядаги қон оқимини ўзгартирмасдан, селектив равишда чегаралайди.
Уйқу артерияси бош ички ва ташқарисидаги тўқималар, мия пардаларини қон билан таъминлайди ва бу томирларни кенгайиши ва/ёки шиши одамларда мигрень касаллигини ривожланишини асосий механизми ҳисобланади.
Бундан ташқари, ҳайвонлардаги тадқиқотларда олинган далилларга кўра суматриптан уч шохли нерв фаолиятини сусайтиради.
Бу икки самара (краниал вазоконстрикция ва уч шохли нерв фаолиятини сусайиши) суматриптанни одамлардаги антимигреноз таъсирини юзага келтириши мумкин.
Клиник самара 100 мг доза оғиз орқали қабул қилингандан сўнг тахминан 30 минутдан кейин бошланади. Суматриптаннинг оғиз орқали қабул қилиш учун тавсия этилган дозаси 50 мг ни ташкил этсада, мигрень ҳуружлари оғирлик даражаси бўйича ҳам турли пациентларда, ҳам ҳар бир конкрет беморда турлича бўлади.
Клиник тадқиқотларда 25-100 мг дозаларнинг самарадорлиги плацебо гуруҳга нисбатан юқори бўлган, лекин 25 мг дозанинг самарадорлиги 50 ва 100 мг ли дозаларга нисбатан статистик ишончлилиги паст бўлган.
Суматриптанни оғиз орқали қабул қилинганда хавфсизлиги ва самарадорлиги қатор плацебо-назоратли клиник тадқиқотларда, тахминан 800 нафар мигрень билан оғриётган 10-17 ёшдаги болалар ва ўсмирларда баҳоланди. Тадқиқот маълумотлари бош оғриғини 2 соатдан кейин бартараф этишига нисбатан плацебо ва суматриптанни ҳар қандай дозаси орасида аҳамиятли фарқни кўрсата олмади. Суматриптанни 10-17 ёшдаги ўсмирлар оғиз орқали қабул қилганда ножўя таъсирлари катталар популяциясида аниқланганлар билан ўхшаш бўлди.
Фармакокинетикаси
Суматриптан перорал қабул қилинганидан кейин тезда сўрилади, 45 минутдан сўнг 70% ли максимал концентрациясига етади. 100 мг доза қабул қилингандан сўнг плазмада максимал концентрацияси 54 нг/мл ни ташкил қилди. Ўртача мутлоқ перорал биокираолишлиги, қисман тизим олди метаболизми ва қисман нотўлиқ сўрилиши ҳисобига, 14% ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил қилади, гарчи узоқроқ терминал фазаси борлиги тўғрисида кўрсатма бўлсада. Плазма оқсиллари билан оз даражада (14-21%) боғланади, ўртача тақсимланиш ҳажми 170 литрни ташкил қилади. Ўртача умумий плазма клиренси тахминан 1160 мл/мин ни ташкил қилади, ўртача буйрак клиренси эса тахминан 260 мл/мин ни ташкил қилади. Буйракдан ташқари клиренси умумий клиренснинг тахминан 80% ни ташкил қилади. Суматриптан асосан моноаминооксидаза А иштрокида оксидланиш метаболизми йўли орқали чиқарилади. Асосий метаболит суматриптанниг аналоги - индолилсирка кислотаси бўлиб, асосан сийдик орқали эркин кислота ва глюкуронид билан конъюгат кўринишида чиқарилади. Бу метаболит 5HT1 ва 5HT2 нисбатан маълум таъсирга эга эмас. Иккиламчи даражадаги метаболитлари аниқланмаган. Мигрень хуружлари суматриптан фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир этмайди.
Тажрибавий изланишларда кекса ва ёш соғлом кўнгиллилар орасида фармакокинетик кўрсаткичларида аҳамиятли фарқлар кузатилмади.
Суматриптан таблеткалари аура билан ёки аурасиз келувчи мигрень хуружларини тезда енгиллаштириш учун тавсия этилади.
Суматриптанни профилактика мақсадида қўллаш мумкин эмас.
Суматриптан мигрень хуружини тезкор монотерапияси учун тавсия қилинади; препаратни эрготамин ёки унинг ҳосилаларини сақловчи препаратлар (масалан, метисергид) билан бирга қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатмалар»га қаранг).
Суматриптан билан даволашни мигреноз бош оғриғи бошланиши биланоқ иложи борича эртароқ бошлаш мақсадга мувофиқдир. Препарат хуружнинг ҳар қандай даврида бир хилда самаралидир.
Фақат катталар учун
Суматритан ичга буюрилганда тавсия қилинадиган дозаси - 50 мг ли 1 таблеткадир. Баъзи беморларга заруратга қараб 100 мг.
Агар пациентга суматриптаннинг биринчи дозаси таъсир этмаса, шу хуружнинг ўзида иккинчи дозани қабул қилиш керак эмас. Бундай ҳолатларда хуружни парацетамол, ацетилсалицил кислотаси ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларни бериш лозим. Суматриптанни кейинги хуружларда қўллаш мумкин.
Агар пациентга биринчи доза таъсир этса, лекин симптомлар қайтадан бошланса, кейинги 24 соат давомида иккинчи дозани қабул қилиш мумкин, препаратни икки қабул қилиш оралиғи минимал 2 соатни ташкил этиши керак. Сутка (24 соат) давомида кўпи билан
300 мг қабул қилиш мумкин.
Таблеткаларни бутунлигича сув билан ютиш керак.
Болаларда қўлланиши
10 ёшдан кичик болаларда плёнкали қобиқ билан қопланган суматриптан таблеткаларининг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Ушбу ёшдаги гуруҳ учун клиника олди изланиш маълумотлари мавжуд эмас.
10 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда плёнкали қобиқ билан қопланган суматриптан таблеткаларининг самарадорлиги ва хавфсизлиги клиник изланишларда ўрганилмаган. 10 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда плёнкали қобиқ билан қопланган суматриптан таблеткаларини қўллаш тавсия этилмайди ( «Фармакологик хусусиятлари»га қаранг).
Кекса (65 ёшдан ошган) пациентлар
65 ёшдан катта пациентларда суматриптан таблеткаларини қўллаш бўйича тажриба кам. Фармакинетикаси бир мунча ёш пациентлар популяциясидан ишонарли фарқланмайди, лекин суматриптан таблеткаларини қўшимча клиник маълумотлар олингунча 65 ёшдан катта пациентларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун 25-50 мг ли кичик дозаларда даволашни кўриб чиқиш керак.
Қуйида келтирилган ножўя таъсирлари, аъзо тизимларига таъсири ривожланиш тез-тезлигини кўрсатиш билан таснифланган. Ривожланиш тез-тезлиги қуйидагича белгиланади:
жуда тез: ≥1/10; тез-тез: ≥1/100<1/10; тез-тез эмас: ≥1/1000-<1/100; кам: ≥1/10 000- <1/1000; жуда кам: <1/10 000; тез-тезлиги номаълум: мавжуд маълумотлар бўйича тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас.
Баъзи белгиланган симптомлар мигрень билан боғлиқ бўлган ножўя таъсир бўлиши мумкин.
Иммун тизими томонидан бузилишлар:
Тез-тезлиги номаълум: тери ўта сезувчанлигидан (масалан, эшакеми) то анафилаксиягача бўлган ўта сезувчанлик реакциялари.
Нерв тизими томонидан бузилишлар:
Тез-тез: бош айланиши, уйқучанлик, сезувчанликни бузилиши - парастезия ва гипестезия.
Тез-тезлиги номаълум: тиришишлар, гарчи айримлари анамнезида тиришишлари ёки уларни ривожланишига мойиллик туғдирувчи ёндош ҳолатлар мавжуд бўлган пациентларда юз берган бўлса ҳам. Шунингдек, мойиллик туғдирувчи омиллар тремор, дистония нистагм, скотома бўлмаган пациентлар тўғрисида хабарлар бўлган.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар:
Тез-тезлиги номаълум: қовоқларни тортишиши, диплопия, кўриш қобилиятини сусайиши. Кўриш қобилиятини йўқолиши, шу жумладан, турғун нуқсонлар ҳақида маълумотлар ҳам бор. Бироқ, кўриш қобилиятини бузилиши мигрень хуружи вақтида ҳам юзага келиши мумкин.
Юрак томонидан бузилишлар:
Тез-тезлиги номаълум: брадикардия, тахикардия, юрак уриб кетиш ҳисси, юрак аритмиялари, ЭКГда транзитор ишемик ўзгаришлар, коронар томирлар спазми, стенокардия, миокард инфаркти («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» ва «Махсус кўрсатмалар»га қаранг).
Томирлар томонидан бузилишлар:
Тез-тез: даволангандан кейин транзитор қон босимини кўтарилиши. Юзга қон қуйилиши.
Тез-тезлиги номаълум: гипотензия, Рейно феномени.
Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар:
Тез-тез: ҳансираш.
Меъда ичак тизими томонидан бузилишлар:
Тез-тез: баъзи пациентларда кўнгил айниши ва қусиш юзага келган, лекин бу ҳолат суматриптан қабул қилиш билан ёки асосий касаллик билан боғлиқлиги номаълум.
Тез-тезлиги номаълум: ишемик колит, диарея.
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар:
Тез-тез: оғирлик ҳисси (одатда вақтинча, жадал бўлиши ҳам мумкин, тананинг ҳар қандай қисмида, шунингдек кўкрак қафаси ва томоқда), миалгия.
Тез-тезлиги номаълум: энса ригидлиги, артралгия.
Юборилган жойдаги асоратлар ва умумий бузилишлар:
Тез-тез: оғриқ, қизиш ёки совуққотиш ҳисси, босим ёки сиқилиш (одатда вақтинча, жадал бўлиши ҳам мумкин, тананинг ҳар қандай қисмида, шунингдек кўкрак қафаси ва томоқда) ҳисси, ҳолсизлик ҳисси, тез чарчаш (иккала белги ўткинчидир, одатда енгил ёки ўрта оғирлик даражасида).
Текширувлар:
Жуда кам: вақти-вақти билан жигарнинг функционал синамаларида бироз бузилишлар кузатилган.
Руҳий бузилишлар:
Тез-тезлиги номаълум: безовталик.
Тери ва тери ости клечаткаси томонидан бузилишлар:
Тез-тезлиги номаълум: гипергидроз.
Суматриптанга ёки препаратнинг бошқа компонентларига, шу жумладан Е-124 кошенил қизилига юқори сезувчанлик, улар аллергик реакциялар келтириб чиқариши мумкин.
Суматриптанни миокард инфаркти ўтказган ёки юрак ишемик касаллиги билан хасталанган, коронар томирлар спазми (Принцметал стенокардия), периферик томир касалликлари мавжуд пациентларда ёҳуд юрак ишемик касаллиги белгилари/симптомлари бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.
Суматриптанни мияда қон айланишини ўткир бузилиши ёки анамнезида транзитор ишемик хуруж бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Суматританни ўртача ёки оғир гипертензияли, шунингдек енгил назорат қилинмайдиган гипертензияли пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Суматриптанни 18 ёшдан кичик ва 65 ёшдан ошган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Эрготамин ёки унинг ҳосилаларини (шу жумладан метисергид) ёки триптан/5-гидрокситриптамин 1 тип (5-HT1) рецепторларининг ҳар қандай агонистлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас («Дорининг ўзаро таъсири» га қаранг).
Суматриптанни моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Суматриптанни моноаминооксидаза ингибиторлари бекор қилингандан сўнг 2 ҳафта давомида қўллаш мумкин эмас.
Пропанолол, флунаризин, пизотифен ва алкоголь билан ўзаро таъсирини исботловчи далиллар мавжуд эмас.
Эрготамин ёки бошқа триптан/5-4HT1 рецептори агонистлар сақловчи препаратлар билан ўзаро таъсири ҳақида чекланган маълумотлар мавжуд. Назарий жиҳатдан коронар томирлар спазми бўлиши юқори хавф эҳтимоли бор, шунинг учун уларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар»га қаранг).
Эрготамин сақловчи препаратлар ёки бошқа триптан/5-4HT1 рецепторлари агонистларини ва суматриптанни қўллашда уларнинг орасида ўтиши керак бўлган давр номаълум. Бу, шунингдек дозага ва ишлатилаётган препаратлар турига боғлиқдир. Самаралар йиғилиши мумкин. Суматриптанни қўллашдан олдин эрготамин сақловчи препаратлар ёки бошқа триптан/5-4HT1 рецепторлари агонистларини қабул қилишдан кейин ҳеч бўлмаса 24 соат ўтиши тавсия этилади. Шунингдек, эрготамин сақловчи препаратларни юборишдан олдин суматриптан қўлланганидан кейин камида 6 соат ўтиши ёки бошқа триптан/5-4HT1 рецепторлари агонистларини юборишдан олдин камида 24 соат ўтиши тавсия этилади.
Суматриптан ва моноаминооксидаза ингибиторлари ўртасида ўзаро таъсир бўлиши мумкин, шунинг учун уларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар»га қаранг).
Суматриптан ва СҚҚОСИ қўллангандан кейин серотонин синдроми (шу жумладан, руҳий ҳолатни бузилиши, вегетатив беқарорлик ва мушак бузилишлари) бўлган пациентлар ҳақида жуда кам постмаркетинг маълумотлар мавжуд. Шунингдек, серотонин синдроми триптан ва СҚҚОИН ларни бир вақтда қабул қилгандан сўнг ҳам кузатилган (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
Литий билан бир вақтда қўлланганида серотонин синдромини ривожланиш хавфи бор.
Суматириптанни фақат мигрень ташхиси аниқ қўйилган пациентларда қўллаш керак.
Суматриптан гемиплегик, базиляр ёки офтальмоплегик мигренни даволаш учун қўлланмайди.
Ўткир мигренни даволашда ишлатиладиган бошқа препаратлар қўлланганидек, мигренни атипик симптомлар билан кечаётган ёки аввал мигрень ташхиси қўйилмаган пациентларда бош оғриғини даволашдан олдин бошқа потенциал жиддий неврологик ҳолатларни истисно этиш чораларини кўриш лозим.
Мигрень билан оғриётган пациентларда цереброваскуляр ўзгаришлар (масалан, мияда қон айланишини ўткир бузилиши, транзитор ишемик хуруж) юз бериш юқори хавфи борлигини айтиб ўтиш керак.
Суматриптанни қабул қилгандан кейин ўткинчи симптомлар - кўкрак қафасида оғриқ ва сиқилиш ҳисси каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин, булар жадал бўлиши ва томоқ томонга тарқалиши мумкин (“Ножўя таъсирлари”га қаранг). Агар бу симптомлар юрак ишемик касаллигидан далолат бераётган бўлса, суматриптанни қабул қилишни тўхтатиш ва керакли клиник текширувларни ўтказиш зарур. Суматриптанни енгил шаклдаги назорат қилса бўладиган гипертензияли пациентларга эҳтиёткорлик билан бериш керак, чунки маълум бир кичик фоиз пациентларда артериал қон босимини ўткинчи кўтарилиши ва периферик қон-томир қаршилигини ошиши кузатилган (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг).
Серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ) ва суматриптан қўлланганидан кейин серотонин синдроми (руҳий ҳолатни ўзгариши, вегетатив беқарорлик ва нейромушак бузилишлар) юз берган пациентлар ҳақида кам маълумотлар мавжуд. Серотонин синдроми триптан ва серотонинни қайта қамраб олинишини ингибиторлари ва норадреналин (СҚҚОИН) билан бир вақтда даволашдан кейин кузатилади.
Агар суматриптан ва СҚҚОСИ/СҚҚОИН билан бир вақтда даволаш клиник ўзини оқлаган, даволаш давомида пациент ҳолатини кузатиш тавсия қилинади (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг).
Суматриптанни препаратни организмда сўрилиши, метаболизми ёки чиқарилиши бузилиш билан кечаётган касалликлари, масалан жигар ёки буйраклар фаолиятини бузилишлари мавжуд пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Суматриптанни анамнезида тутқаноқ хуружлари бўлган ёки тиришишга тайёрлик бўсағасини камайтирувчи бошқа хавф омиллари мавжуд бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур, чунки суматриптан қўлланганида тиришишлар кузатилган (“Ножўя таъсирлари”га қаранг).
Сульфаниламидларга нисбатан юқори сезувчанлик мавжуд бўлган пациентлар суматриптанни қабул қилгандан сўнг аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Реакциялар терининг юқори сезувчанлигидан то анафилакциягача бўлиши мумкин. Кесишувчи сезувчанлик бўйича далиллар чекланган, бироқ бу пациентларда суматриптанни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Триптан ва таркибида далачой (Hypericum perforаtum) сақловчи ўсимлик препаратлари бир вақтда қўлланганида кўпинча нохуш самаралар кузатилиши мумкин.
Бош оғриғида ҳар қандай оғриқ қолдирувчи воситани узоқ вақт қўлланиши унинг таъсирини кучайтириши мумкин. Агар юз берса (ёки бундай шубҳа бўлса), шифокор билан маслаҳатлашиш ва даволашни тўхтатиш лозим. Бош оғриғига қарши препаратларни доимий қабул қилинишига қарамасдан (ёки шу туфайли) тез-тез ёки ҳар кунги боши оғриқлари бўлган пациентларни дори воситаларини ҳаддан зиёд кўп қўлланганда келиб чиқадиган бош оғриғи ташхисига шубҳа қилиш керак.
Суматриптаннинг тавсия қилинган дозасини ошириш мумкин эмас.
Суматириптанни юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда, шунингдек кўп чекувчилар ёки никотин-ўрин босувчи препарат қўллаётган пациентларда юрак-қон томир тизимининг функционал ҳолатини олдиндан баҳоламасдан қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг). Ушбу хавф омилларига эга бўлган постменопаузадаги аёллар ва 40 ёшдан катта эркакларга алоҳида эътибор қаратиш керак. Бу баҳолашлар юрак касаллиги бўлган ҳамма пациентни аниқлашга имкон бермайди, жуда кам ҳолатларда юрак-қон томир тизимида яширин касаллиги бўлмаган пациентларда юракка алоқадор жиддий вазиятлар юзага келади.
Жуда кам учрайдиган ирсий галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги, глюкозо-галактозани кам сўрилиши бўлган пациентлар препаратни қабул қилишлари мумкин эмас, чунки таркибида лактоза сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
1000 нафардан ортиқ аёлларда ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида суматританни қўллаш бўйича постмаркетинг маълумотлар мавжуд. Якуний хулоса учун етарли ҳажмдаги маълумотлар йўқлигига қарамасдан, туғма нуқсонларнинг юқори хавфи мавжудлиги тўғрисида кўрсатмалар йўқ. Суматриптанни иккинчи ва учинчи уч ойлигида қўллаш бўйича тажриба чекланган.
Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқодлар препаратни бевосита тератоген таъсири ёки пре- ва постнатал ривожланишига зарарли таъсири борлигини кўрсатмади. Бироқ, қуёнларда эмбриофетал яшовчанлик кўрсаткичи ўзгарган бўлиши мумкин. Суматриптанни ҳомиладорлик вақтида фақат, она учун кутилган фойда ҳомилага бўлган ҳар қандай хавфдан устун бўлганида қўллаш мумкин.
Суматриптанни тери остига юборилгандан кейин кўкрак сутига ўтиши исботланган. Препарат қабул қилганидан кейин 12 соат давомида эмизишдан сақланиш орқали болага таъсирини камайтириш мумкин; бу вақт оралиғида ажралган сутни тўкиб юбориш керак.
Транспорт воситаларини бошқаришга ва механизмлар билан ишлашга таъсири
Препаратни автомобилни бошқариш ва механизмларда ишлаш қобилиятига таъсири ўрганилмаган. Уйқучанлик мигрень ёки суматриптан билан даволаш натижасида келиб чиқиши мумкин. Бу автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Белгилари ва симптомлари
400 мг дан ортиқ перорал доза ва 16 мг дан ортиқ тери остига юбориладиган дозалар эслатиб ўтилганлардан ташқари бошқа ножўя таъсирлар билан боғлиқ бўлмаган. Пациентлар тери остига бир марталик 12 мг гача инъекцияларни деярли ножўя таъсирларсиз қабул қилишган.
Даволаш
Доза оширилиб юборилганида пациент 10 соат давомида кузатув остида бўлиши керак ва зарурати бўлганида, стандарт тутиб турувчи даволаш ўтказилиши керак. Гемодиализ ва перитонеал диализни плазмадаги суматриптан концентрациясига таъсири номаълум.
2 ёки 6 таблеткадан полиамид/алюминий/ПВХ/алюминий блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºС дан паст ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича.
«ПОЛЬФАРМА» А.О. Фармацевтика заводи
Пельпиньска кўч., 19, 83-200 Староград Гданьски, Польша.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Sumamigren qoplangan tabletkalar 50 mg №6 (1 blister) | 290000 so'm |
Sumamigren qoplangan tabletkalar 100 mg №6 (1 blister) | 350000 so'm |
da mavjud emas Toshkent