Facebook Pixel Code

T-Layf

Tovarlar: 2
T-Laif in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun, 10 mg №5 (flakon)
Hainan Zhonghe Pharmaceutical (Xitoy)
dan 449000 so'm
Retsept bo'yicha
в 122 dorixonalarda
T-Laif  in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun, 1 mg № 5 (flakon)
Hainan Zhonghe Pharmaceutical (Xitoy)
dan 220000 so'm
Retsept bo'yicha
в 107 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 220000 so'm gacha 449000 so'm (122 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma T-Laif in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun, 10 mg №5 (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «T-Laif in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun, 10 mg №5 (flakon)»

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тимопентин 10 мг;

ёрдамчи моддалар: маннитол, 99,8% ли сирка кислотаси, гидроксид натрий.

Лиофилизация қилинган юмшоқ фрагментлар ёки оқ рангли лиофилизация қилинган юмшоқ кукун.

Инъекция учун лиофилизат тайёрлаш учун эритма.

Иммуномодуляторлар. Код АТХ: L03.

Тимопентин бу иммун тизими фаолиятини икки фазали бошқариш учун қўлланадиган дори воситаси.

Фармакодинамикаси

Тимопентин Т-лимфоцитларни CD4+/CD8+ фаоллигини ва пролиферациясини индукция қилади, шунингдек антителолар ишаб чиқарилишини оширади ва Т-лимфоцитларни CD4+/CD8+ подтипини нисбатини нормаллаштиради.

Тимопентин хужайра иммунитетини бошқаради/оширади, периферик қонда митоген-фаоллаштирилган Т-лимфоцитларни етилишини рағбатлантиради, турли цитокинларнинг (IFN-α, -γ, IL-2 и IL-3 кабиларни) хужайра антигени ёки митогени билан фаоллигини оширади, Т-хужайра лимфокинни рецептор даражасини ошишига олиб келади. Т-4 хужайра-ёрдамчиси фаоллиги ёрдамида лимфоцитлар реакциясини кучайтиради. Бундан ташқари NK хужайра ўтмишдошига (табиий киллерлар) хемотаксисни мувофиқ захирасини ўлчаш йўли билан таъсир кўрсатиши мумкин, IFN таъсиридан кейин ўтмишдош хужайралар хужайралар учун токсикроқ бўлиб қолади. Шундай қилиб препарат одам иммунитетини хужайра фаолиятини бошқариш ва кучайтириш учун мўлжалланган.

Фармакокинетикаси

Инъекция жойида тўлиқ сўрилади ва қон плазмасида протеаза ва аминопептидаза билан жуда тез емирилади. Т1/2 тахминан 30 секундни ташил қилади. Т1/2 плазмадагига қараганда қорин бўшлиғида узунроқ ва тахминан 3,5-7 минутни ташкил қилади. Препарат 25% қўллангандан 10 минутдан кейин сўлакда аниқлаш мумкин. Тимопентин нишон хужайрасига бир марталик инъекциядан кейин жуда тез таъсир қилади, қайта қўлланганда самараси бир неча кун давом этган.

Турли этиологияли иммун танқислик ва токсик холатларни олдини олиш ва даволаш:

  • турли этиологияли сурункали яллиғланиш касалликлари;
  • 18 ёшдан катта беморларда сурункали В гепатити;
  • 18 ёшдан кейин айрисимон безни кичиклашиши билан боғлиқ хужайра иммунитетини бузилиши;
  • Т-хужайраларини турли бирламчи ёки иккиламчи етишмовчилиги;
  • аутоиммун касалликлар (ревматоид артрит, тизимли эритематоз югирик ва бошқалар);
  • турли касалликлар билан чақирилган хужайра иммунитетини бузилишлари;
  • инфекцион касалликлар (шу жумладан оппортунистик инфекциялар): цитомегаловирусли инфекция, герпетик инфекция, токсоплазмоз, хламидиоз (хламидийли инфекция), пневмоцистоз, криптоспоридиоз, ОИВ-инфекция/ ОИТС, сурункали вирусли гепатити, сурункали бруцеллез, дифтерия (шу жумладан бактерия сақловчи);
  • ўсмалар (шу жумладан хавфли ўсмалар);
  • куйишлар, узоқ битмайдиган жарохатлар;
  • сепсис, йирингли-септик асоратлар, септик эндокардит;
  • бронхообструктив синдром;
  • холецистопанкреатит;
  • псориаз;
  • бактериал ва вирусли инфекцияларга қарши вакцинацияда адъювант сифатида қўлланади.

Мушак ичига, тери остига қўлланади.

Препаратни тавсиялар бўйича қўллаш керак.

Иммунотанқислик холатларини даволаш ва олдини олиш (сурункали яллиғланиш касалликлари, куйишлар, узоқ битмайдиган жарохатлар, Т-хужайра етишмовчилиги): 1 кг тана вазнига 0,5 мг/кг дан ҳафтада 3 марта. Даволаш курси 3-6 хафта;

Сурункали гепатит В: 1 кг тана вазнига 0,5 мг/кг дан ҳафтада 3 марта. Даволаш курси 4 ҳафта.

Аутоиммун касалликлар (ревматоид артрит, тизимли эритематоз қизил югирик): 1 кг тана вазнига 0,5 мг/кг дан ҳафтада 3 марта. Даволаш курси 10 кун, жами 4 даволаш курси ўтиши керак, курслар орасидаги танаффус 10 кун.

Ҳужайра иммунитетини бузилишлари: 0,5 мг/кг дан кунига 1 марта. Даволаш курси 16-30 кун;

Инфекцион касалликлар (ЦМВ, герпес, токсоплазмоз, хламидиоз, пневмоцистоз, икриптоспоридиоз, ОИВ-инфекциялари/ОИТС, сурункали вирусли гепатит, бруцеллёз ва бошқалар): 1 кг тана вазнига 0,5 мг/кг дан ҳафтада 3 марта. Даволаш курси 12 хафта;

Ўсмалар (шу жумладан хавфли ўсмалар): 0,5 мг/кг дан кунига 1 марта, 10 кун давомида. Курслар орасида 20 кун танаффус билан даволашнинг 3 курси зарур.

Сепсис, йирингли-септик асоратлар, септик эндокардит: 0,5 мг/кг кунига 1 марта, 7 кун давомида. Курслар орасида 20 кун танаффус билан даволашнинг 3 курси зарур.

Бронхообструктив синдром: 0,5 мг/кг дан ҳафтасига 3 марта, 14 кун давомида. Курслар орасида 20 кун танаффус билан даволашнинг 3 курси зарур.

Холецистопанкреатит, псориаз: 0,5 мг/кг дан ҳафтасига 3 марта. Даволаш курси 36 ҳафта.

Бактериал ва вирусли инфекцияларга қарши вакцинацияда адъювант сифатида: 0,5 мг/кг дан кунига 1 марта. Даволаш курси 7 кун. Курслар орасида 20 кун танаффус билан даволашнинг 3 курси зарур.

Одатда препарат яхши ўзлаштирилади, айрим беморларда кўнгил айниши, юқори иситма, бош айланиши, кўкрак қафасида оғирлик хисси, холсизлик, уйқучанлик кузатилиши мумкин. Сурункали В гепатитили пациентларда жигар фаолиятини бузилишлари белгиларисиз қисқа муддатли АЛТ ошиши кузатилиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган ножўя таъсирлар пайдо бўлганда препаратни қўллашни давом эттириш керак.

  • препарат компонентларини шахсий ўзлаштираолмаслик (шу жумладан анамнезидаги юқори сезувчанлик);
  • ҳомиладорлик, резус-конфликт билан асоратланган;
  • аъзоларни кўчириб ўтказишда қўлланмайди.

Препаратни интерферон, антибиотиклар, гормонал, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, гипотензив препаратлар, диуретиклар юрак-қон томир касалликларини даволаш учун мўлжалланган препаратлар, марказий нерв тизими учун, контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганда интерференция кузатилмайди.

Интерферон иммун фаолиятни яхшилаб, синергик таъсир қилади.

Препарат иммун тизимини фаолиятини ошириши туфайли, препаратни иммуносупрессив терапия олувчи пациентларга (маслан, аъзолар кўчириб ўтказилганда), даволашдан фойда мумкин бўлган хавфдан юқори бўлгандагидан ташқари холатларда қўллаш мумкин эмас.

Даволаниш вақтида жигар фаолиятини мунтазам назорат қилиш зарур.

Препаратни 18 ёшгача бўлган пациентларга қўллаш хақида клиник маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда препаратни фақат клиник заруратда, етарлича маълумотлар бўлмаганлиги туфайли қўлланади.

Лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Кутиладиган ёки тасодифан дозани ошириб юборилиш холлари аниқланмаган. Хайвонлардаги ўткир токсиклик тадқиқотлари шуни кўрсатдики, тимопентин 10 мг/кг дозада (тадқиқотдаги энг юқори доза) ҳеч қандай ножўя реакциялар чақирмайди.

10 мг дан шиша флаконларда. 5 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Hainan Zhonghe Pharmaceutical Co., Ltd.

Манзили: Эркин савдо худуди, Нанхай авеню, 168, Хайкоу ш., пров. Хайнань, ХХР.

T-Layf narxi dan boshlanadi 220000.00
Nomi Narxi so'm
T-Laif in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun, 1 mg № 5 (flakon) 220000 so'm
T-Laif in'ektsiya uchun eritma uchun liyofillangan kukun, 10 mg №5 (flakon) 449000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish