Tivortin
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Tivortin infuzion eritmasi 42 mg/ml, 100 ml (shisha)»
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 42 мг аргинин гидрохлориди (100 мл эритмада 20 ммоль аргинин ва 20 ммоль хлоридлар сақланади);
ёрдамчи модда: инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш-жигарранг суюқлик.
Инфузия учун эритма.
Парентерал озиқлантириш учун препарат, аминокислота. АТХ коди: В05ХВ01.
Фармакодинамикаси
Аргинин (α-амино-δ-гуанидиновалериан кислотаси) аминокислота бўлиб, шартли алмашинмайдиган аминокислоталар синфига киради ва организмнинг кўпсонли ҳаётий муҳим фаолиятларнинг фаол ва ҳар томонлама хужайра регулятори ҳисобланади, организмнинг оғир ҳолатида муҳим протектор самара кўрсатади.
Тивортин® антигипоксик, мембранани барқарорлаштирувчи, цитопротектор, антиоксидант, антирадикал, дезинтоксикацион фаоллик таъсир кўрсатади, оралиқ алмашинув ва энергия билан таъминлаш жараёнларини фаол бошқарувчиси сифатида намоён бўлади, организмда гормонал балансни тутиб туришда маълум роль ўйнайди. Маълумки аргинин қонда инсулин, глюкагон, соматотроп гормон ва пролактин миқдорини оширади, пролин, полиамин, агматин синтезида иштирок этади, фибриногенолиз, сперматогенез жараёнларига киришади, мембранани қутбсизлантирувчи таъсир кўрсатади.
Аргинин жигарда мочевина синтези циклидаги асосий субстратлардан бири ҳисобланади. Препаратнинг гипоаммониемик самараси аммиакни мочевинага айланишини фаоллашиши йўли билан амалга ошади. Антиоксидант, антигипоксик ва мембранани барқарорлаштирувчи фаоллиги ҳисобига гепатопротектор таъсир кўрсатади, гепатоцитларда энергия билан таъминлаш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади.
Тивортин® эндотелиоцитларда азот оксиди синтезини катализациялайдиган NO-синтаза-ферментига субстрат ҳисобланади. Препарат гуанилатциклазани фаоллаштиради ва томирлар эндотелийсида циклик гуаниндимонофосфат (цГМФ) миқдорини оширади, томирлар эндотелийига тромбоцитлар ва лейкоцитлар фаоллиги ва адгезиясини камайтиради, адгезияловчи протеинлар VCAM-1 ва МСР-1 синтезини бостиради ва шу билан атеросклеротик бляшаларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини олдини олади, томирлар деворидаги силлиқ миоцитлар миграцияси ва пролиферацияси стимулятори ва кучли вазаконстиктор бўлган эндотелин-1 синтезини бостиради. Тивортин® шунингдек оксидатив стресснинг кучли эндоген стимулятори ассиметрик диметиларгинин синтезини бостиради. Препарат Т-хужайраларни ишлаб чиқарувчи айрисимон безининг фаолиятини рағбатлантиради, жисмоний юклама вақтида қондаги глюкоза миқдорини бошқаради. Яққол кислота ҳосил қилувчи таъсир кўрсатади ва кислота-ишқор мувозанатини тўғриланишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Вена ичига узлуксиз инфузия қилинганида қон плазмасида аргинин гидрохлориднинг максимал концентрацияси юбориш бошланганидан кейин 20-30 минут ўтгач кузатилади. Тивортин® йўлдош тўсиғи орқали ўтади, буйрак калаваларида фильтрланади, бироқ буйрак найчаларида амалда тўлиқ қайта сўрилади.
Бош мия ва юрак-қон томирларининг атеросклерози, периферик томирларнинг атеросклерози, шу жумладан вақти-вақти билан пайдо бўладиган оқсоқ кўринишлари, диабетик ангиопатия, юракнинг ишемик касаллиги, артериал гипертензия, ўткир миокард инфаркти ва бош мия қон айланишини ўткир бузилиши ўтказилганидан кейинги ҳолат, миокардиопатия, сурункали юрак етишмовчилиги, гиперхолестеринемия, стенокардия, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, интерстициал пневмония, идиопатик ўпка гипертензияси, ўпканинг сурункали постэмболик гипертензияси, турли этиологияли ўткир ва сурункали гепатитлар, гипераммониемия, гипоксик ҳолатлар, реконвалесцепция жараёнидаги астеник ҳолатлар, шу жумладан инфекцион касалликлар ва жарроҳлик муолажаларидан кейинги, метаболик алкалоз, айрисимон бези фаолиятини пасайиши, ҳомиланинг ривожланишини кечикиши ва преэклампсия.
Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан томчилаб вена ичига юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин.
Препаратнинг суткалик дозаси 100 мл эритма.
Марказий ва периферик қон томирларда қон айланишининг оғир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипоксияларда, астеник ҳолатларда препаратнинг дозаси суткада 200 мл га оширилади.
Инфузион эритмани максимал юбориш тезлиги соатига 200 ммольдан ошмаслиги керак.
12 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил қилади.
Метаболик алкалозни даволаш учун препаратнинг дозасини қуйидагича ҳисоблаш мумкин: аргинин гидрохлориди (ммоль), ортиқча ишқор (Ве) (ммоль/л), юборишни ҳисобланган дозанинг ярмидан бошлаш керак. Дозани қўшимча тўғрилаш кислота ишқор балансини натижа олинганидан кейин қайта ўтказилиши керак.
Бош оғриғи, қизиш ҳисси, эритма юборилган жойда флебит, камдан-кам аллергик реакциялар
Препаратга юқори сезувчанлик. Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз; анамнездаги аллергик реакциялар; калий сақловчи диуретикларни, шу жумладан спиронолактонни қўллаш. 3 ёшгача бўлган болалар.
Тивортин® қўлланганида спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида, препарат яққол ва барқарор гиперкалиемия чақириши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Калийни сақлаб қолувчи диуретиклар олдинги қўлланиши ҳам, қондаги калий концентрацияси даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Аминофилин билан бир вақтда қўллаш қондаги инсулиннинг миқдорини ошириши мумкин.
Номутаносиблик
Препарат тиопентал билан номутаносиб.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда инфузиядан олдин қон плазмасидаги калий миқдори ва диурез текширилиши керак, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига ёрдам бериши мумкин.
Препарат эндокрин безларининг фаолияти бузилганида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препарат йўлдош орқали ўтади, шунинг учун ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Препаратни эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Болалар
Препарат 3 ёшдан ошган болаларда қўлланади.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат бош оғриғини чақириши мумкин
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: буйрак етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз.
Даволаш. Дозани ошириб юборилиш ҳолларида препаратнинг инфузиясини тўхтатиш керак. Физиологик реакцияларни мониторинг қилиш ва организмнинг ҳаётий фаолиятларини тутиб туриш керак. Зарурати бўлганида ишқорийловчи воситалар ва диурезни йўлга солувчи воситалар (салуретиклар), электролитлар (0,9% натрий хлориди эритмаси, 5% глюкоза эритмаси) юборилади. Даволаш симптоматик.
100 мл дан шиша бутилкаларда картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Юрия-Фарм» МЧЖ, Украина, 18030, Черкассы ш., Вербовецкого кўч.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Tivortin infuzion eritmasi 42 mg/ml, 100 ml (shisha) | 59800 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent