Trimedat
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Trimedat tabletkalari 200 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)»
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: тримебутин малеати 100 мг, 200 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза, коллоид кремний диоксиди, тальк, маккажўхори крахмали, магний стеарати.
Оқ рангли, думалоқ, икки ёқлама қабариқ, бир томонида икки томчисимон элемент кўринишида босиб туширилган ва бошқа томонида рискаси бўлган таблеткалар.
Таблеткалар.
Спазмолитик восита. АТХ коди: А03АА05.
Фармакодинамикаси
Тримебутин ичакнинг энкефалинергик тизимига таъсир қилиб, унинг перистальтикасини бошқарувчиси ҳисобланади. Қўзғалиш ва бостириш рецепторларига яқинлиги туфайли, ичакнинг силлиқ мушакларини гипокинетик ҳолатларида рағбатлантирувчи таъсир ва гиперкинетик ҳолатларида спазмолитик таъсир кўрсатади. Препарат меъда-ичак йўлларининг ҳамма қисмига таъсир кўрсатади, қизилўнгач сфинктерининг босимини пасайтиради, меъдани бўшалишига ва ичак перистальтикасини кучайишига ёрдам беради, шунингдек йўғон ичакнинг силлиқ мушакларини овқат таъсирига жавоб реакциясига ҳам ёрдам беради. Тримебутин меъда-ичак йўлларининг моторикасини бузилиши билан боғлиқ турли касалликларда, ичак мушакларини меъёрий физиологик фаоллигини тиклайди.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида тримебутин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, қон плазмасида максимал концентрациясига (Сmax) 1-2 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги 4-6% ни ташкил қилади. Тақсимланиш ҳажми (Vd) - 88 л. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси паст - тахминан 5%. Тримебутин оз миқдорда йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Метаболизми ва чиқарилиши
Тримебутин жигарда биотранформацияга учрайди ва сийдик билан асосан метаболитлари кўринишида (биринчи 24 соат давомида тахминан 70%) чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т½) - тахминан 12 соат.
Меъда-ичак йўлларининг функционал касалликларидаги мотор бузилишларда, гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, гастродуоденал касалликлардаги диспептик бузилишлари (қорин оғриқлари, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, кўнгил айниши, қусиш), таъсирланган ичак синдромида (меъда-ичак йўлларининг, хусусан қорин бўшлиғидаги оғриқ ва санчиқлар, ичак спазмлари, метеоризм, диарея ва/ёки қабзият билан намоён бўлувчи функционал касалликлари).
Операциядан кейинги фалажланиш, ичак ўтказмаслиги, меъда-ичак йўлларининг рентгенологик ва эндоскопик текширишларга тайёрлаш.
Болаларда қўлланиши: меъда-ичак йўлларининг моторикасини бузилиши билан боғлиқ диспептик бузилишлар.
Ичга.
Катталарга ва 12 ёшдан бошлаб болаларга: 100-200 мг дан суткада 3 марта. Таъсирланган ичак синдромининг қайталанишларини олдини олиш учун ўтказилган даволаш курсидан кейинги ремиссия даврида препаратни суткада 300 мг дозада 12 ҳафта давомида қабул қилишни давом эттириш тавсия қилинади.
3-5 ёшли болалар: 25 мг дан суткада 3 марта. 5-12 ёшли болалар: 50 мг дан суткада 3 марта.
Кам: тери реакциялари.
Препарат таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик.
3 ёшгача бўлган болалар - ушбу дори шакли учун.
Тримедат® препаратининг бошқа дорилар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
Таъсирланган ичак синдромини ўткир даврида суткада 600 мг 4 ҳафта давомидаги даволаш курсида ва ўтказилган курсдан кейин даволашни суткада 300 мг дозада 12 ҳафта давомида давом эттириш, касалликнинг қайталанишидан сақланиш имкониятини беради.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди.
Лактация даврида препаратни қўллашнинг хавфсизлигини тасдиқловчи клиник маълумотларнинг йўқлиги сабабли, бу даврда Тримедат®ни буюриш тавсия қилинмайди.
Экспериментал текширишларда препаратнинг тератогенлиги ва эмбриотоксиклиги тўғрисида маълумотлар аниқланмаган.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ҳозиргача Тримедат® препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари тўғрисида хабар қилинмаган.
Таблеткалар 100 мг, 200 мг.
10 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюминий фольга контур уяли ўрамларда.
3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Дэ Хан Нью Фарм Ко. Лтд. №1062-4, Намхен-Донг, Гванак-к, Сеул, Корея.
«Валента Фармацевтика» ОАЖ
141101 Москва вилояти, Щелково ш., Фабричная кўч., 2 уй
тел. (495) 9334862, факс (495) 9334863.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Trimedat tabletkalari 100 mg №10 (1 blister) | 53000 so'm |
Trimedat tabletkalari 200 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) | 94000 so'm |