Facebook Pixel Code

Troxevasin

Tovarlar: 2
Troxevasin 300 mg kapsulalar №50 (5 blister x 10 tabletka)
Aktavis / Balkanfarma-Dupnitsa (Bolgariya)
dan 220000 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
Troxevasin gel D / tashqi. taxminan 2% 40 g (Tuba)
Balkanfarma (Bolgariya)
dan 30000 so'm
Без рецепта
в 31 dorixonada
dagi narxlar
dan 30000 so'm gacha 220000 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Troxevasin 300 mg kapsulalar №50 (5 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Troxevasin 300 mg kapsulalar №50 (5 blister x 10 tabletka)»

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: троксерутин - 300 мг;

ёрдамчи моддалар:магний стеарати, лактоза моногидрати;

каттиқ желатин капсуланинг таркиби: бўёвчилар (Е 110, Е 104, Е 171), желатин.

№1 қаттиқ цилиндрик шаклли желатин капсулалар, корпуси сариқ, қопқоқчаси сариқ рангли. Сариқ рангдан оч-жигарранг ранггача бўлган кукун, эзилганда парчаланадиган конгломератларга йўл қўйилади.

Каттиқ желатин капсулалар.

Сурункали веноз етишмовчилигини даволаш учун восита. АТХ коди: С05СА04.

Троксевазин препаратининг асосий компоненти троксерутиндир. У томир деворининг тонусини оширади ва уларнинг юқори ўтказувчанлигини камайтиради. Томирлар атрофидаги тўқималарга яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Оқибатда шишни камайтиради, веноз етишмовчилик билан боғлиқ бўлган оғриқ билан кечувчи турли ўзгаришларда томирларнинг озиқланишини яхшилайди.

Ёрдамчи моддалари ҳақида маълумотлар

Препарат лактоза сақлайди, бу уни лактоза етишмовчилиги, галактоземия ёки глюкоза/галактозанинг сўрилиш синдроми бўлган одамлар учун тўғри келмаслигидан далолат беради.

Таркибида бўёвчилар (Е 119) борлиги туфайли, препарат билан даволаш аллергик тур реакцияларни, шу жумладан астмани чиқариши мумкин. Аспиринга аллергияси бўлган кимсаларда аллергиянинг пайдо бўлиш хавфи юқоридир.

Троксевазин шиш ва сурункали веноз етишмовчилиги (СВЕ) билан боғлиқ бўлган симптомларни чарчоқлик, оёқларда оғирлик, шиш ва оғриқлар, парестезиялар, “толиққан оёқлар” синдромини енгиллаштириш учун кўрсатилган.

Троксевазинни ҳамиша ушбу қўллаш бўйича йўриқноманинг аниқ кўрсатмаларига мувофиқ қўлланг.

Даволашнинг бошида тавсия қилинган доза 1 капсуладан кунига 2-3 мартани ташкил қилади. Бу доза билан даволаш симптомлар ва шиш тўлиқ йўқолгунича давом этади, одатда тахминан 2 ҳафта.

Тутиб турувчи суткалик доза 1 капсуладан 2 марта.

Капсулалар овқат вақтида қабул қилинади, чунки диспептик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Агар Сиз бир қабулни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дозани оширмасдан навбатдаги мунтазам қабул вақтида амалга оширинг.

Агар Сизда Троксевазинни хаддан ташқари кучсиз ёки кучли таъсир қиляпти деган таасурот бўлса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган қандайдир қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ҳар қандай дори препарати каби Троксевазин ҳам ножўя реакциялар, гарчи улар ҳаммада бўлмаса ҳам, келтириб чиқариши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, метеоризм, ич кетиши бўлиши мумкин. Шунингдек, тери аллергик реакциялари эшакеми, қичишиш бўлиши мумкин. Кам ҳолларда бош оғриғи ва уйқуни бузилиши.

Бу ножўя реакциялар одатда ўтиб кетувчи характерга эга ва препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг ўтиб кетади.

Агар қайсидир ножўя реакциялари жиддийлашса, ёки Сизда ушбу қўллаш бўйича йўриқномасида кўрсатилмаган ножўя реакциялар кузатилса, илтимос, бу ҳақида даволовчи шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.

Троксевазин препаратининг таъсир қилувчи ёки қайсидир бошқа компонентига аллергия бўлганида қўлланмайди.

Махсус огоҳлантиришлар

Бу дори воситасини қўллашда қуйидагиларни кўзда тутинг:

бу препарат жигар, буйраклар ва қон-томир касалликларига йўлдош шишларда самарасиздир.

Сиз қандайдир бошқа, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори препаратларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилганингиз ҳақида, илтимос, шифокорга хабар беринг.

Дориларни ўзаро таъсирлари ҳақида аниқланган маълумотлар йўқ.

Препаратни қўллаш ва овқат маҳсулотлари ва ичимликларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган чеклашлар йўқ.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида препаратни салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ, аммо шунга қарамасдан, уни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди.

Препарат қўлланганида ҳомилага нохуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Эмизиш

Эмизиш вақтида препаратни салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат қўлланганида янги туғилган чақалоққа нохуш таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Троксевазин автомобилни бошқариш ёки техника билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Агар Сиз буюрилган дозага қараганда юқорироқ дозани қабул қилган бўлсангиз дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган. Жуда юқори дозалар қабул қилинган ҳолда ёки жиддий ножўя реакциялар пайдо бўлганида, Троксевазин билан даволаш тўхтатилади ва симптоматик воситалар буюрилади.

Қаттиқ капсулалар 10 донадан блистердаю 5 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган хароратда.

Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 5 (беш) йил.

Рецепт бўйича.

Балканфарма-Разград АД,

Бул. “Апрельского восстания” 68, 7200 Разград, Болгария

Тел.: (+359 84) 660 999; Факс: (359 84) 634 272

E-mail: bphraz@antibiotic.bg

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи

«ACTAVIS International Limited» Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Афросиёб кўч., 4Б

Troxevasin narxi dan boshlanadi 30000.00
Nomi Narxi so'm
Troxevasin gel D / tashqi. taxminan 2% 40 g (Tuba) 30000 so'm
Troxevasin 300 mg kapsulalar №50 (5 blister x 10 tabletka) 220000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish