Tsiprinol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Siprinol plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №10 (1 blister)»
Ципринол препарати нима сақлайди:
Таъсир қилувчи модда - ципрофлоксацин (гидрохлорид моногидрати кўринишида).
Ципринол 250 мг қобиқ билан қопланган таблеткалар: кобиқ билан қопланган хар бир таблетка, 291,0 мг ципрофлоксацин гидрохлориди моногидрати сақлайди, бу 250 мг ципрофлоксацинга эквивалент;
Ципринол 500 мг қобиқ билан қопланган таблеткалар: кобиқ билан қопланган хар бир таблетка, 582,0 мг ципрофлоксацин гидрохлориди моногидрати сақлайди, бу 500 мг ципрофлоксацинга эквивалент;
ёрдамчи моддалар: повидон, натрий крахмал гликоляти (А тури), микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, кроскармеллоза натрий, магний стеарати.
Қобиғи: гипромеллоза, тальк, титан диоксиди (Е171), пропиленгликоль.
Ципринол - фторхинолонлар гурухига мансуб бўлган антибиотик. Таъсир қилувчи модда - ципрофлоксацин. Ципрофлоксацин инфекция чақирувчи бактерияларни нобуд қилувчи таъсир кўрсатади. У фақат бактерияларнинг маълум штаммларига қарши таъсир қилади.
Катталар
Ципринол® препарати катталарда қуйидаги бактериал инфекцияларни даволаш учун қўлланади:
- нафас йўлларининг инфекциялари;
- қулоқ ёки ёндош бўшлиқларнинг давомли ёки қайталанувчи инфекциялари;
- сийдик йўлларининг инфекциялари;
- моякларнинг инфекциялари;
- аёлларнинг жинсий аъзоларининг инфекциялари;
- меъда-ичак йўлларининг инфекциялари ва интра-абдоминал инфекциялар;
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
- суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;
- лейкоцитлар сони жуда паст бўлган (нейтропения) пациентларда инфекцияларни даволаш учун;
- лейкоцитлар сони жуда паст бўлган (нейтропения) пациентларда инфекцияларни олдини олиш учун;
- Neisseria meningitides бактериялари чақирган инфекцияларни олдини олиш учун;
- Куйдиргининг ўпка шаклини олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.
Агар сизда оғир даражадаги инфекция ёки биттадан ортиқ турдаги бактериялар чақирган инфекция бўлса, сизга Ципринол® препаратига қўшимча равишда антибиотиклар билан даволаш буюрилиши мумкин.
Болалар ва ўсмирларда қўлланиши
Ципринол® препарати болалар ва ўсмирларда шифокорнинг алохида кузатуви остида қуйидаги бактериал инфекцияларни даволаш учун қўлланади:
- муковисцидоз билан хасталанган болалар ва ўсмирларда ўпкалар ва бронхларнинг инфекциялари;
- сийдик йўлларининг асоратланган инфекциялари, шу жумладан буйракларга етиб борган инфекциялар (пиелонефрит);
- куйдиргининг ўпка шаклини олдини олиш ва даволаш учун.
Шунингдек Ципринол препарати болалар ва ўсмирларда, шифокор зарур деб топса, бошқа специфик оғир даражадаги инфекцияларни даволаш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Ципринол® препаратини қабул қилманг:
- агар сизда ципрофлоксацинга, бошқа хинолонларга ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларига аллергия бўлса (6. бўлимга қаранг);
- агар сиз тизанидин қабул қилаётган бўлсангиз ( 2. бўлим “Бошқа дори препаратлари ва Ципринол® препарати”га қаранг).
Ципринол препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ципринол препаратини қўллашдан олдин
Ўз шифокорингизга айтинг, агар
- сизда буйраклар билан бирон-бир муаммолар кузатилган бўлса, чунки даволашга тузатиш киритишга эхтиёж пайдо бўлиши мумкин;
- сизда тутқаноқ ёки бошқа неврологик касалликлар бўлса;
- илгари Ципринол® каби антибиотиклар билан даволанган вақтда сизда пайлар билан муаммолар кузатилган бўлса;
- сизда миастения гравис (мушак кучсизлигини тури) бўлса, шифокорга хабар беринг.
Ципринол® препаратини қўллаш вақтида
Агар Ципринол® препаратини қўллаш вақтида сизда қуйидаги холатлар пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Шифокор Ципринол препарати билан даволашни бекор қилиш кераклигини ҳал қилади.
Тўсатдан кузатиладиган оғир даражадаги аллергик реакция (анафилактик реакция/шок, ангионевротик шиш). Хатто бир доза қабул қилингандан кейин ҳам қуйидаги симптомлар кўкракда сиқилиш хисси, бош айланиши, кўнгил айниши ёки хушдан кетиш, оёққа турганда бош айланиши билан кечувчи оғир даражадаги аллергик реакцияни ривожланиш эҳтимоли юқори эмас:
Улар пайдо бўлганда, Ципринол препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва шифокор билан дархол боғланинг.
Айрим холларда, айниқса агар сиз кекса ёшда ва бир вақтда кортикостероидлар билан даволанаётган бўлсангиз, бўғимларда оғриқ ва шиш, шунингдек тендинит пайдо бўлиши мумкин. Айрим симптомлар хатто ципрофлоксацинни қўллаш тўхтатилгандан сўнг бир неча ой ўтгач ҳам ривожланиши мумкин. Оғриқ ёки яллиғланишнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва оғриқ жойини харакатлантирманг. Хар қандай кераксиз жисмоний харакатлардан сақланинг, чунки у пайларнинг узилиши хавфини ошириши мумкин.
Агар сиз тутқаноқ ёки бош мия ишемияси ёки инсульт каби бошқа нейрологик касалликлар билан хасталанган бўлсангиз, сизда марказий нерв тизими билан боғлиқ бўлган ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин. Улар пайдо бўлганида, Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва шифокор билан дархол боғланинг.
Ципринол® препарати биринчи марта қабул қилинганида, сизда рухий реакциялар ривожланиши мумкин. Агар сиз депрессия ёки психоз билан хасталанган бўлсангиз, Ципринол® препарати билан даволанишда сизнинг симптомларингиз ёмонлашиши мумкин. Улар пайдо бўлганида Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дархол шифокор билан боғланинг.
Сизда оғриқ, ачишиш хисси, санчилиш хисси, увишиш ва/ёки холсизлик каби нейропатиянинг симптомлари ривожланиши мумкин. Улар пайдо бўлганида Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дархол шифокор билан боғланинг.
Антибиотикларни, шу жумладан Ципринол® препаратини, қабул қилганда, ёки хатто улар қўлланганидан кейин бир неча хафт ўтгач ҳам диарея ривожланиши мумкин. Агар у оғирлашса, ёки доимий бўлиб қолса, ёки агар сиз ахлатингизда қон ёки шиллиқ борлигини сезсангиз, Ципринол® препаратини қўллашни дархол тўхтатинг, чунки бу ҳаёт учун хавф туғдириши мумкин. Ичак харакатини тўхтатувчи ёки секинлаштирувчи дори препаратларини қабул қилманг ва шифокорга мурожаат қилинг.
Агар сизга қон ёки сийдикни тахлилга топшириш керак бўлса, шифокорга ёки лаборатория ходимига сиз Ципринол® препаратини қабул қилаётганингизни айтинг.
Ципринол® жигарнинг шикастланишини чақириши мумкин. Агар сиз иштахани пасайиши, сариқлик (терини сарғайиши), сийдикни тўқ рангга бўялиши, қичишиш, пальпацияда қоринни оғриқ каби симптомларни сезсангиз, Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дархол шифокор билан боғланинг.
Ципринол® лейкоцитлар сонини пасайтириши мумкин, ва сизнинг инфекцияга нисбатан қаршилигингиз пасайиши мумкин. Агар сизда иситма ёки умумий холатингизни жиддий ёмонлашиши каби инфекция симптомлари, ёки иситма ва томоқ/халқум/оғиз бўшлиғида оғриқ каби махаллий инфекциянинг симптомлари ёки сийиш билан боғлиқ бўлган муаммолар бўлса, сиз дархол шифокор билан боғланишингиз керак. Лейкоцитлар сонини кузатилиши мумкин бўлган пасайишини (агранулоцитоз) текшириш учун қон тахлили ўтказилади. Шифокорга қабул қилаётган дори препаратларингиз хақида маълумот бериш мухим.
Агар сизда ёки оилангиз аъзосида глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа (G6PD) танқислиги маълум бўлса, шифокорингизга хабар беринг, чунки ципрофлоксацин қўлланганда сизда анемияни ривожланиш хавфи бўлиши мумкин.
Кўриш фаолиятини бузилишида ёки кўзларни бошқа шикастланишида, дархол окулистга мурожаат қилинг.
Ципринол® препаратини қўллаш вақтида терингиз қуёш ёки ультрабинафша (УБ) нурига сезувчанроқ бўлиб қолади. Кучли қуёш нурини ёки нур таъсирида терини қизариши каби сунъий УБ нурини таъсиридан сақланинг.
Агар сизда QT интервалини туғма узайиши ёки оилавий анамнезда QT интервалини узайиши (юракни ЭКГ да кузатилган), организмда туз алмашинувини бузилиши (айниқса, қонда калий ёки магнийнинг даражасини паст бўлиши), юрак ритмини жуда секинлиги (“брадикардия” номи остидаги), юракни кучсизлиги (юрак етишмовчилиги), анамнезда юрак хуружи (миокард инфаркти) бўлса, ёки сиз аёл ёки кекса ёшда бўлсангиз ёки сиз ЭКГ да патологик ўзгаришларга олиб келувчи бошқа дори препаратларини қабул қилаётган бўлсангиз, ушбу дори препаратини қабул қилиш вақтида эхтиёткорликка риоя қилиш керак (2-бўлимга: “Бошқа дори препаратлари ва Ципринол® препарати” қаранг).
Агар сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган бўлсангиз, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Юрагингиз ритмини ўзгартириши мумкин бўлган бошқа дори препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, шифокорга хабар беришингиз керак:
- аритмияга қарши гурухга мансуб бўлган дори препаратлари (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид, амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид);
- трициклик антидепрессантлар;
- айрим микробларга қарши препаратлар (макролидлар гурухига мансуб бўлган препаратлар);
- айрим нейролептиклар.
Ципринол® препаратини тизанидин билан қабул қилманг, чунки бу артериал босимни пасайиши ва уйқучанлик каби ножўя самараларни чақириши мумкин (2-бўлим: “Ципринол® препаратини қабул қилманг”га қаранг).
Организмда Ципринол® препарати билан қуйидаги дори препаратларининг ўзаро таъсир қилиши маълум. Ушбу дори препаратлари билан Ципринол® препаратини қабул қилиш, бу дори препаратларининг терапевтик самарасига таъсир қилиши мумкин. У шунингдек ножўя самараларни ривожланиш эҳтимолини ошириши ҳам мумкин.
Агар сиз қуйидагиларни қабул қилаётган бўлсангиз шифокорга хабар беринг:
- варфарин ёки бошқа антикоагулянтлар (қонни суюлтириш учун);
- пробенецид (подаграни даволаш учун);
- метоклопрамид (кўнгил айнишига қарши дори препарати сифатида);
- омепразол (ярани даволаш учун);
- метотрексат (ракнинг маълум турларини, псориазни, ревматоид артритни даволаш учун);
- теофиллин (нафас касалликларини даволаш учун);
- тизанидин (кўпсонли склерозда мушак спазмларини йўқотиш учун);
- клозапин, оланзапин (нейролептиклар);
- ропиринол (Паркинсон касаллигини даволаш учун);
- фенитоин (тутқаноқни даволаш учун);
- циклоспорин (аъзонинг кўчиб кетишини олдини олиш учун);
- глибенкламид (қандли диабетни даволаш учун);
- дулоксетин (антидепрессант);
- лидокаин (махаллий оғриқсизлантирувчи);
- силденафил (эрекция билан боғлиқ бўлган муаммоларни йўқотиш учун).
Агар бу препаратларни қабул қилиш мухим бўлса, Ципринол® препаратини уларни қабул қилишдан икки соат олдин ёки уларни қабул қилгандан сўнг камида тўрт соатдан кейин қабул қилинг.
Ципринол® препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш
Агар сиз Ципринол® препаратини овқат вақтида қабул қилмасангиз, таблеткаларни қабул қилиш вақтида хеч қандай сутли махсулотларни (сут ёки йогурт каби) ёки кальций қўшилган ичимликларни еманг ва ичманг, чунки бу фаол модданинг сўрилишига таъсир қилиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштирган бўлсангиз, ушбу дори препаратни қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслахатлашинг.
Ҳомиладорлик вақтида Ципринол® препаратини қабул қилишдан сақланиш афзал. Агар сиз ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорга хабар беринг.
Эмизиш вақтида Ципринол® препаратини қабул қилманг, чунки ципрофлоксацин кўкрак сути билан ажралиб чиқади ва болангизга зарар етказиши мумкин.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
Ципринол® препарати онгингизнинг аниқлигини пасайтириши мумкин. Айрим неврологик нохуш кўринишлар ривожланиши мумкин. Шундай қилиб, транспорт воситасини бошқариш ёки механизм билан ишлашдан олдин, сиз Ципринол® препаратига нисбатан қандай реакция қилишингиз маълумлигига ишонч ҳосил қилинг. Агар сизда гумонлар пайдо бўлса, шифокор билан маслахатлашинг.
Препаратни ҳамиша сизга шифокор ёки фармацевт айтганидек қабул қилиш керак. Агар сизда гумонлар пайдо бўлган бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Шифокорингиз сизга айнан қандай дозани, қандай тез-тезликда ва қанча вақт давомида Ципринол® препаратини қабул қилиш кераклигини тушунтириб беради. Бу сиздаги инфекциянинг тури ва оғирлик даражасига боғлиқ бўлади.
Агар сизда буйраклар билан боғлиқ бўлган муаммолар бўлса, шифокорга хабар беринг, чунки препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Одатда, даволаш вақти 5 дан 21 кунгача давом этади, лекин оғир даражадаги инфекцияларда у узоқроққа чўзилиши мумкин. Таблеткаларни сизга шифокор айтганидек аниқ қабул қилинг. Агар сиз Ципринол® препаратининг нечта таблеткасини қабул қилиш ва қандай қабул қилиш кераклигига гумон қилсангиз, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Таблеткаларни етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилинг. Таблеткаларни чайнаманг, чунки улар ёқимсиз таъмга эга.
Таблеткаларни хар куни тахминан бир вақтда қабул қилишга харакат қилинг.
Таблеткаларни овқатланиш вақтида ёки овқатланишлар орасидаги вақтида қабул қилиш мумкин. Сиз овқатланиш вақтида оладиган кальций, препаратнинг сўрилишига жиддий таъсир кўрсатмайди. Лекин Ципринол® препаратини сут ёки йогурт каби сутли махсулотлар ёки витаминлаштирилган мева шарбатлари (масалан, кальций билан бойитилган апельсин шарбати) билан қабул қилманг.
Ципринол® препаратини қабул қилиш вақтида катта миқдорда суюқлик ичиш кераклигини ёдда тутинг.
Агар сиз Ципринол® препаратини керагидан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз,
Агар сиз буюрилган дозадан каттароқ дозани қабул қилган бўлсангиз, дархол шифокорга мурожаат қилинг. Агар иложи бўлса, ўзингиз билан таблеткаларни ёки ўрамини олинг ва шифокорга кўрсатинг.
Ципринол® препаратининг дозасини ўтказиб юбориш
Иложи борича тезроқ одатдаги дозани қабул қилинг, сўнгра эса кўрсатмага мувофиқ қабул қилишни давом эттиринг. Лекин агар айни вақт деярли навбатдаги дозани қабул қилиш вақти бўлса, ўтказиб юборилган дозани қабул қилманг, одатдаги қабулни давом эттиринг. Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун, икки марта катта дозани қабул қилиш керак эмас. Даволаш курсини якунланг.
Агарда сиз Ципринол® препаратини қабул қилишни тўхтатсангиз
Хатто агар сиз бир неча кун ўтгач ўзингизни яхши хис қила бошласангиз ҳам, даволаш курсини тугатиш муҳим. Агар сиз ушбу дори препаратини қўллашни жуда эрта тўхтатсангиз, инфекция бутунлай тузалмаслиги мумкин, инфекциянинг симптомлари эса қайталаниши ёки хатто оғирлашиши мумкин. Шунингдек сизда антибиотикка чидамлилик ривожланиши мумкин.
Агар сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.
Барча дори воситалари каби, ушбу препарат хам, гарчи улар хаммада пайдо бўлмаса-да, ножўя самараларни чақириши мумкин.
Агар бирорта ножўя самаралари жиддийлашса ёки агар сиз ушбу аннотацияда таърифланмаган ножўя кўринишларни сезсангиз, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Тез-тез: 10 одамдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкинкўнгил айниши, диарея; болаларда бўғимларда оғриқ
Тез-тез эмас: 100 одамдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин: замбуруғли суперинфекция; озинофилларнинг (лейкоцитларнинг тури) концентрациясини юқори бўлиши, иштаҳани йўқолиши (анорексия) , ўта юқори фаоллик ёки ажитация бош оғриғи, бош айланиши, уйқу билан боғлиқ бўлган муаммолар ёки таъм билишни бузилиши, қусиш, қоринда оғриқ, меъданинг фаолиятини бузилиши (хазм бўлмаслик/кекириш) ёки метеоризм каби овқат хазм бўлиши билан боғлиқ бўлган муаммолар, қонда айрим моддаларнинг (трансаминазалар ва/ёки билирубин) миқдорини ошиши, тошма, қичишиш ёки эшакеми, катталарда бўғимларда оғриқ, буйраклар фаолиятини бузилиши, мушаклар ва суякларда оғриқ, ўзини ёмон хис қилиш (астения) ёки иситма, ишқорий фосфатаза (қондаги маълум модда)нинг даражасини ошиши.
Кам ҳолларда: 1000 одамдан 1 тасида пайдо бўлиши мумкин: ичакнинг антибиотикни қўллаш билан боғлиқ бўлган яллиғланиши (колит) (жуда кам ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин) (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар”га қаранг), қон таркибида ўзгаришлар (лейкопения, лейкоцитоз, нейтропения, анемия), қон ивиш омиллари (тромбоцитлар) сонини ошиши ёки камайиши, қон томирлар деворини яллиғланиши (васкулит), панкреатит, жуда кам холларда хаёт учун хавф туғдирувчи жигар етишмовчилигига олиб келувчи, жигар хужайраларини ўлими (жигар некрози), тери остига катта бўлмаган нуқтали қон қуйилишлар (петехиялар); турли тери тошмалари ёки тошма (масалан, потенциал ўлимга олиб келиши бўлган Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз), мушак кучсизлиги, пайларни яллиғланиши, пайларни узилиши - айниқса орқадаги ёки катта пайни болдир товон бўғимидаги (ахилл пайи) (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар” га қаранг); миастения гравис симптомларини ёмонлашиши (2-бўлим: “Махсус кўрсатмалар” га қаранг).
Маълум эмас: мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас, оғриқ, ачишиши хисси, оёқ-қўлларда санчилиш, увишиш ва/ёки кучсизлик хисси каби нерв тизими билан боғлиқ бўлган муаммолар, асосан дори препаратлари томонидан чақириладиган кам учрайдиган оғир даражадаги тери тошмаси (ўткир тарқалган экзантематоз пустулез -ЎЭП), патологик тезлашган юрак ритми, хаёт учун хавф туғдирувчи номунтазам юрак ритми (ЭКГ да кўринадиган, “QT интервалини узайиши” номи остидаги, юракни электрик фаоллиги), қон кетиш хавфини ошиши (қонни суюлтирувчи препаратларни қабул қилаётган пациентларда).
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин
30 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ушбу препарат қўлланилмасин.
кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан ташлаш мумкин эмас. Сиз энди қўлламайдиган дори препаратларини қандай йўқотиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни химоя қилишга ёрдам беради.
250 мг ли таблеткалар: думалоқ, икки томонлама қавариқ, четлари қия ва бир томонида кесиги бўлган, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
500 мг ли таблеткалар: овал, икки томонлама қавариқ, бир томонида кесиги бўлган, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
10 таблеткадан ПВХ/ПВДХ-алюмин фольга блистерда.
1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
КРКА, д.д., Ново место, Шмарьешка цеста 6, 8501 Ново место, Словения.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Siprinol plyonka bilan qoplangan planshetlar 250 mg №10 (1 blister) | 17800 so'm |
Siprinol plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №10 (1 blister) | 30800 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent