Facebook Pixel Code

Uronefron

Tovarlar: 1
dagi narxlar
dan 43000 so'm (16 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Uronefron (Uronephron) plyonka bilan qoplangan planshetlar №60 (6 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Uronefron (Uronephron) plyonka bilan qoplangan planshetlar №60 (6 blister x 10 tabletka)»

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 188 мг 9 та ўсимликларнин қуруқ экстрактини сақлайди: ош пиёз пўсти (Аllium cepa), қайин барглари (Betula alba), ўрмаловчи буғдойиқ илдизпояси (Agropyron repens), оддий петрушка илдизи (Petroselium sativum), Грек шамбаласи уруғлари (Trigonella foenum graecum), оддий золотарник ўти (Solidago virgaurea), дала қирқбўғими поялари (Equisetum arvense), қуш торон ўти (Polygonum aviculare), дорихона левисти илдизлари (Levisticum officinale);

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди;

қобиғи: Opadry 200 Green 200F210013 (поливинил спирти, тальк, макрогол, титан диоксиди (Е 171), сариқ хинолин (E 104), индигокармин (E 132), метакрил кислотаси сополимери С типи, натрий гидрокарбонати, сариқ шафақ FCF (E 110)).

Думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали, тўқ-яшил рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Сийдик тошларини эритишга ёрдам берувчи воситалар. АТХ коди: G04BC.

Фармакодинамикаси

Уронефрон - ўсимликлардан олинган мажмуавий препаратдир. Яллиғланишга қарши, сийдик ҳайдовчи, спазмолитик ва микробларга қарши таъсир кўрсатади. Сийдик ҳайдовчи таъсири флавон ҳосилалари, инозит, сапонинлар ва силикатлар билан боғлиқ. Булар шунингдек буйракларда урат чўкмалар бўлганида сийдик кислотасини чиқаришини кучайтиради. Препарат сийдик чиқариш йўлларида минерал компонентларни кристаллизациясини олдини олади, сийдикда коллоидлар ва кристаллоидлар орасидаги мувозанатни сақлашга ижобий таъсир кўрсатади. Сапонинлар сирт таранглигини камайтиради, ҳимояловчи коллоидлар ҳосил қилади ва сийдикнинг патоген компонентларини эмульгация қилади, буйракларда қум ва тошларни ҳосил бўлишини олдини оалди. Қум ва майда конкрементларни ювиб чиқарилишига ёрдам беради, конкрементларни катталашиши ва янгиларни пайдо бўлишини олдини олади. Уронефроннинг буйракнинг каналчалар ва калавалар тизимига таъсири протеинурияда оқсилни чиқарилишини камайишига олиб келади.

Ош пиёз пўсти эфир мойи (0,15% гача), С витамини, рибофлавин, тиамин, каротиноидлар, фитин, лимон ва олма кислоталари, қанд (глюкоза, фруктоза, сахароза), флавоноидлар, калий, темир, марганец, рух ва кобальт бирикмалари сақлайди. Яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Ўрмаловчи буғдойиқ. Илдизпоялари полисахаридлар, қанд, спиртлар, гликозидлар, витаминлар, эфир ва ёғ мойлари, органик кислоталар сақлайди. Асосий таъсири - диуретик, моддалар алмашинувини бошқариш.

Қайин барглари эфир мойлари, сапонинлар, ошловчи моддалар, қатронлар, аскорбин ва никотин кислотасини сақлайди. Асосий таъсири - диуретик, сафро ҳайдовчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши.

Грек шамбаласи уруғлари тригонелин, никотин кислотаси, рутин, стероид сапонинлар ва фитостеринлар, флавоноидлар, эфир мойлари сақлайди. Асосий таъсири - яллиғланишга қарши, умумий қувватловчи, яраларни битказувчи.

Оддий петрушка илдизи апонил, миристицин, флавоноидлар сақлайди. Асосий таъсири - диуретик, яллиғланишга қарши, литолитик.

Оддий золотарник ўти флавоноидлар: кемпферол, кверцетин ва уларнинг гликозидлари - астрагалин, рутин сақлайди. Асосий таъсири - диуретик, антибактериал, яллиғланишга қарши.

Дала қирқбўғими флавоноидлар: апигенин ҳосилалари, лютеолин, кемпферол, кверцетин, шунингдек фенолкарбон кислоталари, ошловчи моддалар, сапонинлар сақлайди. Асосий таъсири - диуретик, яллиғланишга қарши, литолитик, дезинтоксикацион.

Қуш торон ўти флавоноидлар, фенолокислоталар, каротин, аскорбин кислотаси, ошловчи моддалар сақлайди. Асосий таъсири - диуретик, қонни тўхтатувчи.

Дорихона левисти. Левистнинг ер усти массаси ва илдизи эфир мойлари (янги илдизларда - 0,1-0,2%, қуруқ илдизларда - 0,6-1,0%), қанд, органик кислоталар, минерал моддалар, қатронлар, крахмал сақлайди. Эфир мойлари таркибига терпинеол, цинеол, сирка, изовалериан ва бензой кислоталари киради. Асосий таъсири - сийдик ҳайдовчи, яллиғланишга қарши.

Уронефрон ўсимликлардан олинган дори воситасининг таркибига кирувчи компонентлар яллиғланишга қарши ва сийдик чиқариш йўлларида спазмни бартараф этиш, сийдик ҳайдовчи, вазодилатацион самаралар кўринишида намоён бўлувчи комплекс фаоллик намоён қилади, шунингдек препаратнинг микробларга қарши таъсири самарадорлигини таъминлайди.

Фармакокинетикаси

Ўрганилмаган.

Сийдик чиқариш тизимининг қуйидаги инфекцион ва яллиғланиш касалликлари:

  • ўткир ва сурункали цистит;
  • ўткир ва сурункали пиелонефрит;
  • сурункали уретрит;
  • сурункали простатитни мажмуавий даволашда қўлланади.

Сийдик-тош касаллиги, шу жумладан сийдик конкрементларини жаррохлик усулида олиб ташлангандан кейин даволаш ва олдини олишда қўлланади.

Катталарда ичга қабул қилинади. Овқатдан кейин 1 таблеткадан кунига 3-4 марта қабул қилинади. Даволаш курси 2 хафтадан 6 хафтагачани ташкил этади. Даволаш курси давомийлигини шифокор белгилайди. Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.

Болалар.

Препаратни болаларда (18 ёшгача) қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун уни бу ёш тоифасидаги пациентларга буюриш мумкин эмас.

Аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, қичишиш, аллергит ринит) кузатилиши мумкин.

Ультрабинафша нурларга юқори сезувчанлик бўлганда фотосенсибилизация, айрим ҳолларда - меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, кўнгил айниши, таъм билишни бузилиши, қусиш, диарея, қоринни дам бўлиши, жигар санчиғи, бош айланиши кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик, ўткир гломерулонефрит, ўткир интерстициал нефрит, нефрозлар, фосфат литиаз, буйрак ва юрак етишмовчилиги. Сийдик чиқариш йўлларининг обструкцияси. Қонни юқори ивиши билан кечувчи ҳолатларда қўллаш мумкин эмас.

Сийдик ҳайдовчи таъсири туфайли, мажмуавий даволашда қўлланадиган бошқа препаратларнинг чиқарилишини тезлаштириши мумкин. Гипогликемик препаратлар, ностероид яллиғланишга қарши воситалар, МАО ингибиторлари, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Пентабарбитал, парацетамол, аминопириннинг таъсирини узайтиради.

Ингичка ичакда бета-каротин, альфа-токоферол, холестеринни сўрилишини камайтиради.

Грек шамбаласининг гипогликемик таъсири кузатилиши мумкинлиги туфайли, препаратни қўллаганда қандли диабети бўлган пациентларда гликемик назорат ўтказиш керак.

Оғриқ, сийганда асоратлар юзага келганда, сийдикда қон пайдо бўлганда, симптомлар кучайганда ёки тана ҳарорати ошганда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

Препаратни қўллаш вақтида кўп миқдорда суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади.

Юрак ёки буйрак етишмовчилиги чақирган шишлар пайдо бўлганда препаратни қабул қилиш мумкин эмас.

Агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, бу дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг, чунки у лактоза моногидрати сақлайди.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Агар препарат билан даволаш вақтида бош айланиши кузатилса, транспорт воситаларини бошқаришдан ва механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач препарат қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборганда ножўя реакциялар кучайиши мумкин.

Даволаш симптоматик.

10 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 блистердан қутида.

Оригинал ўрамида, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

“Фармак” ЖАЖ.

Украина, 04080, Киев ш., Фрунзе кўч., 74.

Uronefron narxi dan boshlanadi 43000.00
Nomi Narxi so'm
Uronefron (Uronephron) plyonka bilan qoplangan planshetlar №60 (6 blister x 10 tabletka) 43000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish