Facebook Pixel Code

Vikantus

Tovarlar: 1
Vikantus (Vicantus) siropi 7,5 mg / 5 ml, 150 ml (flakon)
Nobel (Qozog`iston)
dan 33900 so'm
Без рецепта
в 4 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 33900 so'm (4 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Vikantus (Vicantus) siropi 7,5 mg / 5 ml, 150 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Vikantus (Vicantus) siropi 7,5 mg / 5 ml, 150 ml (flakon)»

5 мл сироп фаол модда: бутамират цитрати 7,5 мг;

ёрдамчи моддалар: натрий сахарин, бензой кислотаси, натрий кроскармеллоза (натрий карбоксиметилцеллюлоза 7 HOF), глицерин, сорбитол 70%, ўрик ароматизатори, тозалан- ган сув.

Ўрик таъмли шаффоф рангсиз сироп.

Сироп.

Йўталга қарши воситалар. АТХ коди: R05DB13.

Викантус® на кимёвий, на фармологик жиҳатдан опий алка- лоидларига мансуб бўлмаган марказий таъсир этувчи йўтал- га қарши восита ҳисобланади. Викантус® йўтал марказини (марказий таъсирни) қўзғалишини, шиллиқ парда яллиғлани- шини камайтиради, ўртача равишда бронхларни кенгайти- рувчи, балғам кўчирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўр- сатади, спирометрия (нафас йўллари қаршилигини пасайти- ради) кўрсаткичларини ва қон оксигенациясини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Бутамират 2-(2-диэтиламиноэтокси) этил-2-фенил бути- рат ичга қабул қилинганида тез ва тўлиқ сўрилиб кетади. 15,0 мг сироп қабул қилинганидан кейин асосий метаболитни плазмадаги максимал концентрацияси тахминан 1,5 соатдан кейин 6,4 мкг/мл ни ташкил қилади. Ярим чиқарилиш даври 6 соатни ташкил қилади. Препаратни қайта қабул қилиниши белгиланганида унинг қондаги концентрацияси чизиқли ҳо- латда қолиб, кумуляция кузатилмайди.

Бутамиратнинг 2-фенилмойли кислотага ва диэтиламино- этоксиэтанолгача бўлган дастлабки гидролизи қонда бошла- нади. Бу метаболитлар ҳам йўталга қарши фаолликка эгадир- лар. Метаболитлар, бутамират каби, плазма оқсиллари би- лан боғланишнинг деярли максимал даражасига (тахминан 95%) эга, бу эса, ўз навбатида, плазмадан ярим чиқарилиш даври узоқ давом этишини белгилайди. 2-фенилмойли кисло- та параҳолатда гидроксилланниш йўли билан қисман метабо- лизмга учрайди. Учта метаболитнинг барчаси, асосан, сийдик билан чиқарилади, бунда кислотали реакцияга эга метабо- литлар глюкурон кислотаси билан юқори даражада боғлиқ- дир.

Викантус® балғам ҳосил қилмайдиган қуруқ, ҳолдан қолди- радиган ва оғриқли йўтални тўлиқ босиш учун мўлжалланган.

Викантус® қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

Куйи нафас йўллари юқумли касалликларида: трахеит, ла- рингит, фарингит, трахеобронхит, бронхит, бронхопневмония, плеврит, ўпка эмфизема, бронхиал астма ва бошқалар.

Чекувчилар йўталишида;

Кйўталда (коклюш);

Ташхис билан боғлиқ манипуляциялар (бронхоскопия, ла- важлар ва ш.к.) ўтказилаётганида, йўтални бостиришда;

Жарроҳлик операциялари ўтказилаётганида йўтални бос- тиришда.

Сиропни овқатдан олдин қабул қилиш лозим. Қабул қилиш- дан олдин ичидаги суюқликни яхшилаб аралаштириш учун сиропли идишни силкитиб қўйиш зарур.

Агар сиропни ёш болага буюрилган бўлса, ўлчаб берилган миқдорни тўлиқ ичишини кузатиб туриш лозим.

3 ёшдан 6 ёшгача болалар учун: 1 та ўлчов қошиғида (7,5 мг/5 мл) кунига 3 марта.

6 ёшдан 12 ёшгача болалар учун: 2 та ўлчов қошиғида (15 мг/10 мл) кунига 3 марта.

12 ёшдан катта болалар учун: 3 та ўлчов қошиғида (22,5 мг/15 мл) кунига 3 марта.

Катталар учун: 3 та ўлчов қошиғида (22,5 мг/15 мл) кунига 3 марта.

Даволаниш курси 4-5 кун.

Ўлчов қошиғини ҳар ишлатилгандан кейин ювиш ва қури- тиш лозим.

ЖССТ маълумотига кўра, ножўя таъсирлар ривожланиш тезлиги бўйича қуйидагича тақсимланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); кам (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам (<1/10000); номаълум мавжуд маълумотларга кўра учраш сони аниқлашни имконияти йўқ.

Нерв тизими томонидан: камдан-кам бош айланиши.

Меъда-ичак йуллари томонидан: камдан-кам кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Тери ва тери ости тўқималар томонидан: камдан-кам тери тошмалари, қичима, эшакеми.

  • фаол моддага ёки препаратнинг исталган компонентига нисбатан ўта таъсирчанлик;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даври;
  • 3 ёшгача бўлган болалар.

Хозирги вақтда Викантус® препаратининг бошқа дорилар билан ўзаро таъсири аниқланмаган ва таърифланмаган. Шу сабабдан Викантус® препаратини қабул қилиш билан бирга бошқа кўрсаткичлар бўйича зарур бўлган дориларни ҳам қабул қилиш мумкин.

Бутамират йўтал рефлексини бостириши туфайли нафас йўлларида балғам тўпланиб бронхоспазм ҳамда нафас йўл- лари инфекциялари ривожланишини хавфини олдини олиш мақсадида балғамни чиқариш воситалари билан бирга қабул қилишга йўл қўймаслик лозим.

Буйрак фаолиятида етишмовчилик билан оғриган бемор- ларга эҳтиётлик билан белгилаш зарур. Агар пациент Викантус® препаратини мустақил қабул қила бошлаганидан кейин 3- 4 кун ўтиб йўтал тўхтамаса, шифокорга мурожаат қилиш ло- зим. Даволаниш давомида спиртли ичимликлар ва марказий асаб тизимига таъсир қилувчи воситаларни (уйқу дорилари, нейролептиклар, транквилизаторлар) истеъмол қилиш тав- сия этилмайди.

Қандли диабети билан бўлган беморлар

Препарат таркибида қанд йўқ, шу сабабдан уни қандли диабет билан оғриган беморлар учун буюриш мумкин.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишнинг ўзига хослиги

Препаратни қабул қилгандан сўнг автотранспорт восита- ларини ёки диққатэътиборни жамлашни талаб қилувчи ишни бажаришда (масалан, потенциал хавфли бўлган механизмлар билан ишлашда) эҳтиёткор бўлиш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Препаратнинг хомиладорлик даврида қўлланилиши бўйича FDA таснифига биноан Викантус® (Бутамират цитрати) препарати ҳомилага таъсирига кўра “С” тоифага киради.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда дори восита ҳомилага салбий таъсир кўрсатган, ҳомиладор аёлларда мос етарли тадқиқотлар ўтказилмаган, аммо, ҳомиладор аёллар- да шу дори воситасини қўлланганлик билан боғлик потенциал фойда, хавф эҳтимоли бўлишига қарамай, ундан фойда- ланишни оқлаши мумкин.

Бутамиратнинг плацентар тўсиқдан ўтиши ва ҳомиладорлик вақтида ундан фойдаланишнинг хавфсизлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳомиладорликнинг I триместрида қўллаш мумкин эмас; II ва III триместрларда шифокор билан масла- ҳатлашгандан кейин фойдаланиш тавсия этилади.

Ҳомилага таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Болани эмизиш даврида она учун терапиядан кутилаётган самара даражаси бола учун потенциал хавфдан юқорироқ бўлгандагина қўллашга рухсат берилади.

Белгилари: уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, диарея, мувозанат ҳолатини сезмаслик ва гипотензия.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, тузли сурги дорилар, шунингдек юрак қон томир ва нафас тизимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирлар.

«Викантус®» 7,5мг/5мл, сироп флаконларда 150 мл дан, комплектда ўлчов қошиқчаси ёки ўлчов стаканчаси билан.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил. Флаконни илк очилганидан кейинги сақлаш муддати 6 ой. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецептсиз.

“Нобел Алматы Фармацевтикалық Фабрикасы” АЖ,

Vikantus narxi dan boshlanadi 33900.00
Nomi Narxi so'm
Vikantus (Vicantus) siropi 7,5 mg / 5 ml, 150 ml (flakon) 33900 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish