Facebook Pixel Code

Siklon plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister)

Eng ko‘p sotib olinadigan
dagi narxlar
dan 33900 so'm gacha 36000 so'm
Retsept bo'yicha
26 ta dorixonalarda
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Siklon plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister)

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: силденафил (силденафил ситрати шаклида) - 100 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл селлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, сувсиз кальций гидрофосфати, натрий кроскармеллоза, магний стеарати.

Опадри ИИ кўк 85Ф20400 (поливинил спирти, макрогол, титан диоксиди, тальк, индигокармин алюмин лаки).

Таблетка.

Сиклон - еректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган препарат. Жинсий қўзғалишда препарат жинсий олатга қон оқимини кучайиши ҳисобига пасайган еректил фаолиятни яхшилайди. Препаратнинг самарадорлигини асосий шарти бўлиб жинсий рағбатланиш ҳисобланади.

Жинсий олат ерекциясини физиологик механизми жинсий рағбатланишда ғовак танадан азот оксидини ажралиб чиқишидан иборат. Aзот оксиди сиклик гуанозинмонофосфати (цГМФ) нинг даражасини ошиши, ғовак тананинг силлиқ мушакларини бўшашиши ва унга қон оқимини кучайишини чақирадиган гуанилатциклаза ферментини фаоллаштиради.

Силденафил ғовак танадаги сГМФ-специфик фосфодиестераза-5 (ФДЕ-5) ни кучли ва селектив ингибитори ҳисобланади, у йерда ФДЕ-5 сГМФ ни парчаланишига жавоб беради. Силденафилни ерекцияга нисбатан самараси переферик характерга ега. Силденафил одамдаги изоляцияланган ғовак танага бевосита бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, аммо азот оксидини ушбу тўқимага нисбатан бўшаштирувчи таъсирини жуда кучайтиради. Aзот оксиди / сГМФ метаболик жараённи фаоллашувида, бу жараён жинсий рағбатланиш натижасида амалга ошади, ФДЕ-5 ни силденафил томонидан ингибиция бўлиши ғовак танада сГМФ нинг даражасини ошишига олиб келади. Шундай қилиб, силденафил керакли фармакологик самарани чақириши учун жинсий қўзғалиш керак.

Фармакокинетикаси

Тавсия етилган дозалар диапазонида силденафилнинг фармакокинетикаси тўғри чизиғли характерга ега.

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан сўнг силденафил тез сўрилади. Мутлоқ биокираолишлиги ўртача 40% (25-63%) ни ташкил етади. Препаратнинг 100 мг дозаси ичга бир марта қабул қилинганидан сўнг еркин силденафилнинг ўртача максимал концентрацияси 18 нг/мл (38 нМ) ташкил етади ва оч қоринга қабул қилинганида ўртача 60 минут (30-120 минут) давомида еришилади.

Ёғли овқат билан бирга қабул қилинганида сўрилиш тезлиги пасаяди; максимал вақти 60 минутга узаяди, максимал концентрацияси еса ўртача 29% га пасаяди. Бироқ сўрилиш даражаси ишончли даражада ўзгармайди (AУC 11% га пасаяди).

Тақсимланиши

Силденафилни тақсимланиш ҳажми мувозанатли ҳолатда ўртача 105 л ни ташкил етади.

Силденафил ва унинг қонда айланиб юрган асосий Н-десметил метаболитини плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 96% ни ташкил етади ва силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ емас.

Метаболизми

Силденафил асосан жигарда CЙП3A4 (асосий йўл) ва CЙП2C9 (иккинчи даражали йўл) изоферментлари таъсирида метаболизмга учрайди.

Силденафилни Н-деметилланиши натижасида ҳосил бўлган қонда айланиб юрган асосий фаол метаболити кейинчалик метаболизмга учрайди.

Силденафилнинг метаболити ФДЕ га селектив таъсири бўйича силденафил билан бир хилдир, ФДЕ га нисбатан фаоллиги еса ин витро шароитларида силденафилнинг фаоллигини тахминан 50% ни ташкил етади. Қон плазмасида метаболитининг концентрацияси силденафилнинг концентрациясини тахминан 40% ни ташкил етади. Н-десметил метаболити кейинчалик метаболизмга учрайди; унинг ярим чиқарилиш даври тахминан 4 саотни ташкил етади.

Чиқарилиши

Организмдан силденафилнинг умумий клиренси соатига 41 л га, якуний ярим чиқарилиш даври 3-5 соатга тенг. Силденафил ичга қабул қилинганидан сўнг метаболитлар ҳолида, асосан ахлат (дозасининг тахминан 80%) ва камроқ даражада (дозасининг тахминан 13%) - сийдик билан чиқарилади.

Aйрим клиник ҳолатларда силденафилнинг фармакокинетикаси

Кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) соғлом одамларда силденафилнинг клиренси пасайган бўлади, плазмада еркин соғлом модданинг концентрацияси ёш пацийентлардаги (18-45 ёш) концентрациясидан тахминан 40% га юқори бўлади.

Йенгил даражада бўйрак йетишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 50-80 мл) ва ўртача даражадаги буйрак йетишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 30-49 мл) ичга 50 мг дозада қабул қилинганидан сўнг силденафилнинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди.

Оғир даражадаги буйрак йетишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 30 мл) силденафилнинг концентрацияси пасаяди, бу AУC (100%) ва максимал концентрациясини (88%) буйракларнинг фаолияти нормал бўлган шундай ёшдаги пацийентлар гуруҳида шундай кўрсаткичларга нисбатан икки марта ошишига олиб келади.

Жигар сиррози (Чайлд-Пью шкаласи бўйича A ва В синфлар) силденафилнинг концентрацияси пасаяди, бу AУC (84%) ва максимал концентрациясини (47%) буйракларнинг фаолияти нормал бўлган шундай ёшдаги пацийентлар гуруҳида шундай кўрсаткичларга нисбатан ошишига олиб келади. Жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилиши (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синф) бўлган пацийентларда силденафилнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Жинсий алоқа қониқарли даражада бўлиши учун жинсий олат ерекциясига еришиш ёки сақлаб туриш қобилиятини сустлиги билан характерланадиган ерекцияни бузилишини даволаш учун қўлланади. Силденафил фақат жинсий рағбатланиш бўлгандагина самаралидир.

Cилденафилга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;

азот оксидини донаторлари, органик нитратлар ёки ҳар қандай шаклдаги нитратларни доимо ёки танаффуслар билан қабул қиладиган пацийентларда қўллаш, чунки силденафил нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради;

препаратни, ерекцияни бузилишини даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар билан бирга қўллаш тавсия етилмайди (мажмуавий даволаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги ўрганилмаган).

Сиклон режалаштирилаётган жинсий фаолликдан тахминан 1 соат олдин ичга қабул қилинади. Бир марталик дозаси 50 мг ни ташкил етади. Препаратни самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб дозаси 100 мг гача оширилиши ёки 25 мг гача пасайтирилиши мумкин. Максимал бир марталик дозаси 100 мг ни ташкил етади. Максимал қабул қилишлар сони суткада 1 мартани ташкил етади.

Кекса ёшдаги пацийентлар

Кекса ёшдаги одамларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пацийентларда қўлланиши

Йенгил ва ўртача оғирлик даражасидаги буйрак йетишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30-80 мл) бўлган шахсларда дозалаш тартиби ўзгармайди. Оғир даражадаги буйрак йетишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл) бўлган пацийентларда силденафилнинг клиренси паст бўлганлиги туфайли, препаратни 25 мг доза билан бошлаш керак. Препаратни самарадорлиги ва ўзлаштирилишга қараб дозани 50 мг ва 100 мг гача ошириш мумкин.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пацийентларда қўлланиши

Жигар йетишмовчилиги бўлган пацийентларда силденафилнинг клиренси паст бўлганлиги туфайли, масалан, сиррозда Силденафил препаратини 25 мг доза билан бошлаш керак. Препаратнинг самарадорлиги ва ўзлаштирилишига қараб дозани 50 мг ва 100 мг гача ошириш мумкин.

Бошқа даволаш турларини олаётган пацийентларда қўлланиши

Ритонавирдан ташқари, CЙП3A4 ингибиторларини қабул қилаётган пацийентларга препаратнинг тавсия етилган бошланғич дозаси 25 мг ни ташкил етади. Ортостатик гипотензиянинг ривожланиш ҳавфини минималлаштириш мақсадида, α-адренорецепторларнинг блокаторларини қабул қилаётган пацийентларнинг ҳолати силденафилни қабул қилишни бошлашдан олдин барқарорлаштирилиши керак.

Сиклон препарати аёлларда қўллаш учун мўлжалланган.

МНТ томонидан: бош оғриғи, қизиб кетиш ҳисси, бош айланиши, уйқусизлик бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия, астения, диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши бўлиши мумкин.

Суяк-мушак тизими томонидан: арталгия, миалгия, мушаклар тонусини ошиши.

Нафас тизими томонидан: бурунни битиши, фарингит, ринит, синусит, нафас йўллари инфекцияси, нафас фаолиятини бузилиши.

Кўриш аъзолари томонидан: кўришни ўзгариши (енгил даражада ва ўтиб кетувчан; асосан жисмлар рангини ўзгариши, шунингдек ёруғлик сезишни кучайиши ва кўриш ўткирлигини бузилиши), конъюнктивит.

Бошқалар: гриппсимон синдром, инфекцион касалликлар, вазодилатация симптомлари, белда оғриқ, тошма, сийдик чиқариш йўллари инфекцияси, простата безининг фаолиятини бузилиши; якка ҳолларда - приапизм ривожланиши мумкин.

Сиклон препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин юрак қон-томир тизимини текшириш керак. Жинсий олатни анатомик деформациясида (шу жумладан, ангуляция, каверноз фиброз ёки Пейрон касаллигида); приапизмни ривожланишига олиб келувчи касалликларда (ўроқсимон ҳужайрали анемия, кўп сонли мийелома, лейкоз, тромбоцитопения); қон кетиши билан кечувчи касалликларда; меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайишида; наслий пигментли ретинитда; юрак йетишмовчилиги, ностабил стенокардия, охирги 6 ой давомида ўтказилган миокард инфаркти, инсульт, ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи оғир даражадаги аритмиялар, артериал гипертензия (артериал қон босими 170/100 мм см.уст. дан ортиқ) ёки артериал гипотензия (артериал қон босими 90/50 мм см.уст.) да препаратни еҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Жинсий фаолликни кучайтириш мумкин бўлмаган пацийентларда препаратни қўллаш мумкин емас.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Препарат аёлларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Aвтотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Сиклон автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб етувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Бошқа дори воситаларни силденафилнинг метаболизмига таъсири

Силденафилнинг метаболизми асосан жигарда CЙП3A4 (асосий йўл) ва CЙП2C9 изоферментларининг таъсирида амалга ошади, шунинг учун ушбу изоферментларнинг ингибиторлари силденафилнинг клиренсини пасайтириши, индукторлари еса силденафилнинг клиренсини мувофиқ равишда оширишлари мумкин.

CЙП3A4 ингибиторлари (кетоконазол, еритромицин, симетидин кабилар) билан бир вақтда қўлланганида силденафилнинг клиренсини пасайиши кузатилган.

CЙП3A4 ни носпецифик ингибитори бўлган симетидин (800 мг дозада) силденафил (50 мг дозада) билан бир вақтда қабул қилинганида плазмада силденафилнинг концентрациясини 56% га ошишини чақиради.

Силденафилни 100 мг дозада CЙП3A4 ни носпецифик ингибитори - еритромицин (еритромицинни 500 мг дан суткада 2 марта 5 кун давомида) билан бир вақтда бир марта қабул қилиш қонда еритромициннинг даражаси доимий даражага еришиши фонида силденафилнинг AУC 182% га ошишига олиб келган.

Силденафил (100 мг дозада бир марта) ва ҳам ОИТВ-протеаза ингибитори, ҳам CЙП3A4 ингибитори ҳисобланган саквинавир (1200 мг кунига 3 марта) бир вақтда қўллаганида қонда саквинавирнинг даражаси доимий даражага еришиши фонида қонда силденафилнинг максимал концентрацияси 140% га ошган, AУC 210% га ошган. Силденафил саквинавирнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмаган.

CЙП3A4 изоферментининг кетоконазол ёки итраконазол каби янада кучлироқ ингибиторлари силденафилнинг фармакокинетикасини янада яққолроқ ўзгартириши мумкин.

Силденафил (100 мг дозада бир марта) ва ОИТВ-протеаза ингибитори ва ситохром Р450 изоферментлар тизимининг кучли ингибитори ҳисобланган ритонавир (500 мг дан кунига 2 марта) бир вақтда қўллаганида қонда ритонавирнинг даражаси доимий даражага еришиши фонида қонда силденафилнинг максимал концентрацияси 300% га (4 марта), AУC 1000% га (11 марта) ошган. 24 соатдан кейин қон плазмасида силденафилнинг концентрацияси тахминан 200 нг/мл (фақат силденафил бир марта қўлланганида - 5 нг/мл) ни ташкил етган.

Силденафил, CЙП3A4 кучли ингибиторларини олаётган пацийентларга максимал дозаларда буюрилганида, силденафилнинг максимал концентрацияси барча пацийентларда 200 нМ дан ошган, ва яхши ўзлаштирилган.

Aнтацид (магний гидроксиди / алюминий гидроксиди) дори воситасини бир марта қабул қилиш силденафилнинг биокираолишлигига таъсир қилмайди.

CЙП2C9 изоферментини ингибиторлари (толбутамид, варфарин кабилар) CЙП2Д6 изоферментининг ингибиторлари (серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар), тиазидлар ва тиазидга ўхшаш диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг ингибиторлари ва кальцийни антагонистлари силденафилнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайдилар.

Силденафилни бошқа дори воситаларига таъсири

Силденафил ситохром Р450 изоферментлар тизими - 1A2, 2C9, 2C19, 2Д6, 2Е1 ва 3A4 нинг кучсиз ингибитори (ингибиция коеффицийенти 50 150 мкмоль) ҳисобланади. Силденафил ушбу изоферментлар субстратларининг клиренсига таъсир қилиш еҳтимоли кам.

Силденафил нитратларнинг гипотензив таъсирини, улар узоқ муддат қўлланганда ҳам, ўткир ҳолатлар бўйича қўлланганида ҳам, кучайтиради. Шу сабабли силденафилни нитратлар ёки азот оксидининг донаторлари билан бирга қўллаш мумкин емас.

Гемодинамик кўрсаткичлари барқарор, простата безининг ҳавфсиз гиперплазияси бўлган пацийентларда α-адреноблокатор доксазозин (4 мг ва 8 мг) ва силденафил бир вақтда қабул қилинганида систолик / диастолик артериал босимни ўртача қўшимча пасайиши орқа билан ётган ҳолатда мувофиқ равишда 7/7 мм см.уст., 9/5 мм см.уст. ва 8/4 мм см.уст. ташкил етган, турган ҳолатда еса мувофиқ равишда 6/6 мм см.уст., 11/4 мм см.уст. ва 4/5 мм см.уст. ташкил етган. Бундай пацийентларда бош айланиши кўринишида (хушдан кетмасдан) намоён бўлувчи симптоматик постурал гипотензияни ривожланганлиги юзасидан кам хабарлар берилган. α-адреноблокаторларни олаётган айрим сезгир пацийентларда силденафилни бир вақтда қўллаш симптоматик гипотензияга олиб келиши мумкин.

Силденафилни CЙП2C9 томонидан метаболизмга учрайдиган толбутамид (250 мг) ёки варфарин (40 мг) билан аҳамиятли даражадаги ўзаро таъсир қилиш белгилари аниқланмаган.

Силденафил 100 мг дозада бир вақтнинг ўзида CЙП3A4 нинг субстратлари ҳисобланган саквинавир ва ритонавир каби ОИТВ-протеаза ингибиторларининг фармакокинетик кўрсаткичларига, уларнинг қондаги концентрациялари доимий бўлганида, таъсир кўрсатмаган.

Силденафил 50 мг дозада ацетилсалицил кислотаси (150 мг дозада) билан бирга қабул қилинганида қон кетиш вақтини қўшимча узайишини чақирмаган.

Aртериал гипертензияси бўлган пацийентларда силденафил 100 мг дозада амлодипин билан ўзаро таъсир қилиш белгилари аниқланмаган. Aртериал босимни ўртача қўшимча пасайиши ётган ҳолатда 8 мм см.уст. (систолик) ва 7 мм см.уст. (диастолик) ташкил етган.

Силденафилни антигипертнзив воситалар билан бирга қўллаш қўшимча ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Препарат 800 мг гача бўлган дозада бир марта қабул қилинганида ножуш кўринишлар силденафил кичикроқ дозаларда қабул қилингандаги нохуш кўринишлар билан бир хил бўлган, аммо кўпроқ кузатилган.

Даволаш: зарурат бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализ силденафилнинг клиренсини тезлаштирмайди, чунки силденафил плазма оқсиллари билан фаол даражада боғланади ва сийдик билан чиқарилмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Coral Laboratories Ltd.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Sildenafil: 100 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalari
Paketdagi miqdor:
4
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Siklon plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Siklon plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Siklon plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Sildenafil hisoblanadi.

Siklon plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Koral Laboratoriz hisoblanadi.