Sinaflan Nijfarm malhami tashqi foydalanish uchun 0,025% 15 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3800 so'm)
Uchun ko‘rsatma Sinaflan Nijfarm malhami tashqi foydalanish uchun 0,025% 15 g (naycha)
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: флуоцинолон ацетониди (синафлан) 0,25 мг;
ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль 49,75 мг, церезин 50,00 мг, ланолин 50,00 мг, вазелин 1,0 г гача.
Оч-сариқдан то сариқ ранглигача бўлган суртма.
Сиртга қўллаш учун суртма.
Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид. АТХ коди: D07AC04.
Сиртга қўллаш учун глюкокортикостероид. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив ва қичишишга қарши таъсирларга эга. Терининг яллиғланишли кўринишларини камайтиради ва реакцияларини йўқотади.
Фармакокинетикаси
Тери юзасидан сўрилганидан кейин плазма оқсиллари билан боғланади, асосан жигарда нофаол метаболитларини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Буйраклар орқали чиқарилади.
Экзема, атопик дерматит, оддий сурункали темиратки (чекланган нейродермит), токсидермия, оддий аллергик дерматит, себореяли дерматит, терини қичишиши, эшакеми, қичима, бичилиш, кўп шаклли экссудатив эритема, псориаз (экссудатив шакли); қизил ясси темиратки, дискоид қизил югурик, панжалар дисгидрози, ташқи отит, 1 даражали куйишлар, ҳашоратларни чақиши.
Препарат компонентларига юқори сезувчанлик; терининг бактериал, вирусли, замбуруғли касалликлари - пиодермия, сувчечак, герпес, актиномикоз, бластомикоз, споротрихоз; сифилиснинг тери кўринишлари, тери туберкулёзи, плёнка тошмаси, пушти хуснбузар, катта псориатик тошмалар (бляшкалар), аногенитал қичима; веналарнинг варикоз кенгайиши билан боғлиқ бўлган болдирнинг трофик яралари, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, аппликациялар соҳасидаги жароҳатлар; тери раки, невус, атерома, меланома, гемангиома, ксантома, саркома; ҳомиладорлик ва эмизиш даври, болалар (2 ёшгача).
Жинсий етилиш давридаги қиз болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Сиртга. Антисептик суюқлик билан хўлланган тампон билан олдиндан артилган терига препаратни катта бўлмаган миқдори кунига 2-4 марта қўйилади ва бироз ишқаланади. Зарурати бўлганида окклюзион боғлов қўйиш мумкин, у шикастланган юзада 3-4 кунгача қолдирилади. Боғлов остида суткада 2 г дан ортиқ қўллашга рухсат берилмайди. Даволашнинг давомийлиги касалликнинг характерига боғлиқ ва одатда 5-10 кунни ташкил қилади, касаллик узоқ муддат кечганида 25 кунгача.
Суртмани дерматозларни қуруқ шаклларида ишлатган афзалроқ.
Терининг иккиламчи инфекцион шикастланишлари ва унда атрофик ўзгаришлар ривожланиши мумкин (ачишиш, тери қичимаси, терининг қуруқлиги, стероид хуснбузар, фолликулит). Узоқ муддат қўлланганида гипертрихоз, алопеция, айниқса аёлларда, иккиламчи иммунтанқислиги (сурункали инфекцион касалликларни зўрайиши, инфекцион жараённи ёйилиши, оппортунистик инфекцияларнинг ривожланиши); терининг атрофияси, маҳаллий гирсутизм, телеангиоэктазиялар, пурпура, пигментациянинг бузилиши. Терининг катта юзаларига қўйилганида, тизимли кўринишлари бўлиши мумкин (гастрит, меъданинг “стероид” яраси, буйрак усти безларининг етишмовчилиги, Иценко-Кушинг синдроми, “стероид” қандли диабет, репаратив жараёнларнинг секинлашиши).
Симптомлари: суртма қўйилган жойда қичишиш, ачишиш, гипергликемия, глюкозурия, Иценко-Кушинг синдроми.
Даволаш: препаратни аста-секин бекор қилиш фонида симптоматик даволаш.
Фақат терининг катта бўлмаган соҳаларида қисқа курслар билан қўлланади. Препаратни юзга қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак. Болаларда буюришни муддати 5 кундан ошмаслиги керак. Даволаниш вақтида эркин кийим кийиш тавсия қилинади. Оддий ёки пушти хуснбузари бўлган беморларда даволаниш фонида касалликни зўрайиши мумкин.
Маҳаллий инфекцион асоратларни олдини олиш учун микробларга қарши воситалар билан бирга буюриш тавсия қилинади.
Сиртга қўллаш учун 0,025% суртма. 10 г ёки 15 г дан алюминий ёки ламинат полиэтилен тубаларда. Ҳар бир туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
5 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия.
Fluotsinolon asetonid: 0.25 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Sinaflan Nijfarm malhami tashqi foydalanish uchun 0,025% 15 g (naycha) narxi har bir paket uchun
Sinaflan Nijfarm malhami tashqi foydalanish uchun 0,025% 15 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Sinaflan Nijfarm malhami tashqi foydalanish uchun 0,025% 15 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Sinaflan Nijfarm malhami tashqi foydalanish uchun 0,025% 15 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Fluotsinolon asetonid hisoblanadi.
Sinaflan Nijfarm malhami tashqi foydalanish uchun 0,025% 15 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Nijfarm hisoblanadi.