Facebook Pixel Code

Sinazin Forte tabletkalari 75 mg №20 (1 blister)

dagi narxlar
dan 17200 so'm gacha 22100 so'm
Retsept bo'yicha
7 ta dorixonalarda
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Cinnarizine: 75 mg/tabletkalar

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Sinazin Forte tabletkalari 75 mg №20 (1 blister)

Фаол модда: Циннаризин 25 мг или 75 мг.

Ёрдамчи моддалар:

25 мг – микрокристалл целлюлоза, сувсиз лактоза, тальк, аэросил, магний стеарати.

75 мг – маккажўхори крахмали, гуруч крахмали, желатин, аэросил, магний стеарати.

25 мг – оқ рангли, думалоқ шаклли, бир томонида рискаси бўлган таблеткалар.

75 мг – оқ рангли, думалоқ шаклли, бир томонида икқиланган рискаси бўлган таблеткалар.

Таблеткалар.

Мияда қон айланишини бузилишлари ва мигренни даволаш учун восита. АТХ коди: N07CA02.

Кальций каналларининг блокатори. Кальций ионларини қон томирларининг хужайраларига келиб тушишини издан чиқаради ва плазмолемма (сарколемма) депосида кальций микдорини камайтиради. Қон томирларининг силлиқ мушакларига тўғридан-тўғри спазмолитик таъсир кўрсатади. Мияда қон оқимини оширади ва мия қон томирларининиг қаршилигини камайтиради, бош оғриғини, қулоқ шанғиллашини камайтиради. Қон томирларини торайтирувчи биоген моддаларга бўлган қон томирлари реакциясини камайтиради. Тўқималарнинг гипоксияга чидамлилигини оширади. Тизимли артериал босимга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Гистаминга қарши фаолликка эга. Вестибуляр аппаратининг қўзғалувчанлигини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Ичга кабул қилинганидан кейин препарат меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Қон плазмасида максимал қонцентрацияси 1-3 соатдан кейин аниқланади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 91% ни ташкил қилади. Циннаризиннинг метаболизми тўлиқ деалкилланиш йўли орқали кечади. Ярим чиқарилиш даври 4 соатни ташкил қилади. Метаболитлар кўринишида сийдик (1/3) ва ахлат билан (2/3) чиқарилади.

Мияда қон айланишини ишемик турдаги бузилишларини даволаш; мияда қон айланиши бузилишларини колдик кўринишлари; бош-мия жароҳатлари; дисциркулятор энцефалопатия, хусусан, церебрал атеросклероз, мигрень (хуружларни олдини олиш учун хам), парестезияларни, оёк-қўлларнинг тунги оғриқларини, трофик бузилишларини, оёкларнинг облитерацияланувчи касалликларини, шу жумладан «ўзгариб турадиган оқсоқликни», Меньер касаллигини, Рейно касаллигини даволашда қўлланади. Вестибуляр бузилишларда (бош айланиши, қулоқ шанғиллаши, нистагм, кўнгил айниши, лабиринт бузилишлари оқибатидаги қусишлар) эришилган самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш сифатида хам тавсия қилинади.

Таблеткалар ичга, овқатдан кейин чайнамасдан, сув билан ичилади. Мияда қон айланишини бузилишларида 25-50 мг дан (1-2 Циназин® таблеткалари) кунига 3 марта; периферик қон айланишининг бузилишларида 50-75 мг дан (2-3 Циназин® таблеткалари ёки 1 Циназин® Форте таблеткаси) кунига 3 марта; вестибуляр бузилишларда 25 мг дан (1 Циназин® таблеткаси) кунига 3 марта.

Денгиз ва ҳаво касаллигини олдини олиш учун 1 таблеткадан (25 мг) йўлга чиқишдан 30 минут олдин, зарурат бўлганида 6-8 соатдан кейин такроран кабул қилинади.

Болаларга доза 2 марта камайтирилади.

Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, юқори толиқиш. Жуда узоқ муддат қўлланилганда - периферик нервларнинг шикастланиши, экстрапирамид бузилишларни пайдо бўлиши кузатилади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: оғиз қуриши, диспептик ҳолатлар, кам ҳолларда - холестатик сарик касаллиги.

Юрак-қон томир тизими томонидан: мойиллик бўлганида - артериал гипотония.

Тери тошмаси кўринишидаги аллергик реакциялар: Тана вазнини ошиши, кўп терлаш, қизил ясси темиратки кузатилиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас. 

Ноотроп ва антигипертензив воситаларнинг, ҳамда марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсир кўрсатувчи препаратларнинг самарасини кучайтиради.

Даволанишнинг бошида, юқори диққат-эътиборни, руҳий ва жисмоний тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли машғулотлар билан шуғулланишдан сақланиш керак. Узоқ муддат қўлланилганда жигар, буйрак фаолиятини, периферик қон кўринишини назорат қилиш тавсия этилади. Паркинсонизм, артериал гипотонияси бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаниш вактида алкоголь истъемол қилиш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

Симптомлари: уйқучанлик, қайт қилиш, тремор, гипотензия, кома.

Даволаш: специфик антидоти йук. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, симптоматик даволаш.

«Циназин®», таблеткалар 25 мг дан, №50.

«Циназин® Форте», таблеткалар 75 мг дан, №20.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

5 йил.

Рецепт бўйича.

"NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК.

Дори воситасининг сифати бўйича истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазалари, эътирозлари ва дори препаратининг ножўя таъсирлари ёки самарасини йўқлиги ҳақидаги хабарларни қуйидаги манзилга юбориш мумкин

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўч, 5 "А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99; E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Cinnarizine: 75 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalari
Paketdagi miqdor:
20
Og'irligi:
75 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Sinazin Forte tabletkalari 75 mg №20 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Sinazin Forte tabletkalari 75 mg №20 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Sinazin Forte tabletkalari 75 mg №20 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Cinnarizine hisoblanadi.

Sinazin Forte tabletkalari 75 mg №20 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Nobel-Pharmsanoat hisoblanadi.