Facebook Pixel Code

Sinnarizin Sofarma tabletkalari 25 mg №50 (1 blister)

dagi narxlar
dan 10600 so'm gacha 18000 so'm
Retsept bo'yicha
139 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Sinnarizin Sofarma tabletkalari 25 mg №50 (1 blister)

Бир таблетка таркиби:

фаол модда: циннаризин 25 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати; буғдой крахмали; микрокристалл целлюлоза (101 тури); повибон К 25; сувсиз коллоид кремний диоксиди; магний стеарати.

Думалоқ, икки томонлама қавариқ, диаметри 7 мм ли таблеткалар; ранги оқдан деярли оқ ранглигача бўлган ҳидсиз таблеткалар.

Таблеткалар 25 мг.

Бош мияда қон айланишини бузилишини даволаш учун восита.

Фармакодинамикаси

Циннаризин кальций каналларининг блокаторлари деб номланувчи дорилар гуруҳининг препарати ҳисобланади. У мия ва периферик қон айланишини яхшилайди. Нистагм ва бошқа вестибуляр бузилишларни сусайтиради, лабиринтни қўзғалувчанлигини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши гастроинтестинал (меъда-ичак) йўлларида нисбатан секин сўрилади. Плазмадаги максимал концентрациясига 13 соатдан кейин эришилади, бунинг устига сезиларли интер ва интраиндивидуал фарқлар яққол намоён бўлади.

Тақсимланиши плазма протеинлари билан 80% га, эритроцитлар билан 13% га боғланади. Тўқималарда тақсимланиши анча жадал бўлиб, қабул қилинганидан кейин 4чи соатгача юқори концентрациялари жигарда ва ўпкада, миокардда, мияда аниқланади.

Метаболизми асосан N-деалкилланиш йўли билан жадал метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши ярим чиқарилишнинг элиминацион даври 36 соатни ташкил қилади. Аҳлат билан ўзгармаган ҳолда, сийдик билан метаболитлар ҳолида чиқарилади.

Бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш ва қулоқларни шанғиллаши билан намоён бўлувчи вестибуляр аппарати касалликлари ва Меньер касаллигини симптоматик даволашда қўлланилади. Кинетозлар (йўл юриш касаллиги) ни олдини олиш ва даволашда қўлланилади.

Циннаризин Софармани доимо ушбу иловаварақадаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сиз нимагадир ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиздан ёки фармацевтдан сўранг.

Перорал, катта миқдордаги сув билан қабул қилинади, овқатдан кейин қабул қилган яхшироқ.

Вестибуляр симптомлар.

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар.

Кундузги доза 75 мг (3 таблетка), 1 таблеткадан кунига 3 марта қўлланади.

5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар.

Бу дори шакли 12 ёшгача бўлган болалар учун тўғри келмайди.

Тавсия қилинган дозаларни ошириш мумкин эмас.

Кинетозларни олдини олиш.

Катталар ва 12 ёшдан катта болалар.

1 таблетка йўлга чиқишдан 2 соат олдин ва йўлда 1 таблеткадан кейинги ҳар 8 соатда қўлланади.

5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар.

Бу дори шакли 12 ёшгача бўлган болалар учун тўғри келмайди.

Агар Сиз Циннаризин Софармани қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз

Агар Сиз битта дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти деярли келган бўлса, уни одатдагидек қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Дори воситасини ўз шифокорингизнинг кўрсатмасига мувофиқ қабул қилишни давом эттиринг.

Агар Сизда ушбу дори препаратини қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиздан ёки фармацевтдан сўрашингизни илтимос қиламиз.

Барча дори препаратлари каби Циннаризин Софарма ҳам ножўя самараларни чақириши мумкин. Бироқ улар ҳаммада пациентларда ҳам кузатилмайди, шундай экан Сизда ҳеч қандай реакция бўлмаслиги ҳам мумкин.

Энг кўп учрайдиган нохуш реакциялар уйқучанлик, кўнгил айниши, тана вазнини ортиши.

Бошқа камроқ учрайдиган нохуш реакциялар (тез-тез эмас) оғизни қуриши, гиперсомния, летаргия, қоринда дискомфорт, қусиш, қоринда оғриқ, овқат ҳазм бўлишини ёмонлашиши, кучли терлаш, лихеноид кератоз, толиқиш, ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Тез-тезлиги маълум бўлмаган нохуш реакциялар: бош оғриғи; циннаризинни узоқ вақт юқори дозаларда қабул қилаётган анча кекса ёшдаги беморларда экстрапирамид симптоматика (тремор, дезориентация, мувозанатни бузилиши), шу жумладан Паркинсон синдроми, қизил ясси темиратки, ўткир ости тери қизил югуриги, мушаклар ригидлиги юзага келиши мумкин.

Баъзи нохуш самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада келтирилмаган самаралар пайдо бўлганида, дарҳол шифокорингизга мурожаат қилинг.

Циннаризин Софармани қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:

  • фаол моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанлик;
  • хомиладорлик ва эмизиш даври.

Агар Сиз бошқа дори препаратларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз бу ҳақида Ўз шифокорингиз ёки фармацевтни ҳабардор қилишингизни сўраймиз.

Циннаризинни алкоголь, марказий нерв тизимига таъсир қилувчи дорилар (МНТ депрессантлари ёки трициклик антидепрессантлар) билан бир вақтда қўллаш уларнинг самараларини ўзаро кучайишини чақиради.

Ўзининг антигистамин самаралари туфайли, Циннаризин ўта юқори сезувчанлик юзасидан тери синамалари ўтказилганида сохта манфий натижалар бериши мумкин. Бу синамалар ўтказилишигача ҳеч бўлмаганда 4 кунга препарат билан даволашни тўхтатишни талаб қилади.

Агар Сизда қуйидаги касалликлар бўлса, ўз шифокорингизни ҳабардор қилинг:

  • паркинсон касаллиги ёки экстрапирамид бузилишлар (қалтираш, ориентация ва мувозанатда бузилишлар) бўлган бўлса;
  • гипотония (қон босимини пасайиши);
  • меъда касалликлари.

65 ёшдан катта пациентларда ва болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида ўз шифокорингизни ҳабардор қилинг. Ҳомиладорлик даврида хар қандай дори воситасини қўллашдан аввал ўз даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда қўллаш ҳавфсизлиги бўйича яхши назоратли клиник тадқиқотлар йўқлиги сабабли, Циннаризин Софармани ҳомиладорлик даврида қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Эмизиш даври

Она сути билан чиқарилиши ҳақидаги маълумотлар йўқлиги сабабли эмизиш вақтида қўллаш тавсия қилинмайди. Қўллаш зарур бўлган ҳолларда эмизишни тўхтатиш керак.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал авфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирнинг ўзига хослиги

Циннаризин Софарма, айниқса даволашни бошида, уйқучанликни чақириши мумкин, буни эътиборга олиш ва уни ҳайдовчилар ва машиналар операторларига фойдаси ва хавфини аниқ баҳолаб сўнг буюриш керак.

Дори маҳсулотининг ёрдамчи моддалари ҳақида муҳим маълумот

Дори маҳсулотининг бир таблеткада 63,12 мг лактоза моногидратини сақлайди. Агар шифокор Сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан аввал Ўз шифокорингиз билан масаҳатлашинг.

Дори маҳсулоти ёрдамчи модда сифатида буғдой крахмалини сақлайди. Бу целиакияси бўлган шахслар учун тўғри келмайди. Буғдойга аллергияси (целиакиядан фарқли равишда) бўлган пациентларга ушбу дори воситасини қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз Циннаризин Софарманинг керагидан ортиқ дозасини қабул қилган бўлсангиз

Ушбу маҳсулотнинг дозаси ошириб юборилганида қон босими пасайиши мумкин, қусиш, қалтираш, уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин.

Агар Сиз тавсия қилинганидан юқори дозани қабул қилган бўлсангиз, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Таблетка.

50 таблетка қаттиқ, тўқ сариқ, тиниқ ПВХ плёнкали/алюмин фольгали блистерга, 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Оригинал ўрамда, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 (уч) йил.

Рецепт бўйича.

СОФАРМА АЖ Болгария.

1220 София, Илиенское шоссе кўч., 16.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Cinnarizine: 25 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
50
Og'irligi:
25 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Bolgariya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Sinnarizin Sofarma tabletkalari 25 mg №50 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Sinnarizin Sofarma tabletkalari 25 mg №50 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Bolgariya.

Sinnarizin Sofarma tabletkalari 25 mg №50 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Cinnarizine hisoblanadi.