Siprofloksatsin (Ciprofloxacinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Pielonefrit uchun dorilar, Sistit preparatlari, Prostatit uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Sistit uchun antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, Stomatologiyada antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar, Limfa tugunlarining yallig'lanishi uchun antibiotiklar
Siprofloksatsin: 500 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Siprofloksatsin (Ciprofloxacinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №10 (1 blister)
Бир таблеткада қуйидагилар сақланади:
фаол модда: ципрофлоксацин - 250 мг ёки 500 мг;
ёрдамчи моддалар: повидон, коллоид сувсиз кремний диоксиди, тальк, натрий кроскармеллоза, маккажўхори крахмали, магний стеарати, опадрай II (поливинил спирти, тальк, макрогол 3350, лецитин, титан диоксиди сақлайди).
Оқ рангли қобиқ билан қопланган, икки томони қавариқ юзали таблеткалар.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар 250 мг ва 500 мг.
Микробларга қарши восита - фторхинолон. АТХ коди: J01MA02.
Препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцияларда қўлланади:
- грамманфий бактериялар томонидан чақирилган қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (пневмониялар, пневмококклидан ташқари ўпканинг сурункали обструктив касалликларида бронх-ўпка инфекциялари, муковисцидоз, бронхоэктазларда);
- грамманфий бактериялар томонидан чақирилган ўрта қулоқ ва бурун бўшлиғи инфекциялари;
- буйрак ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари;
- грамманфий бактериялар томонидан чақирилган тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари;
- суяк ва бўғимларнинг инфекциялари;
- кичик чаноқ аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан аднексит ва простатит);
- гонорея;
- меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (шу жумладан, ичак таёқчасининг Campylobaсter jejuni) нинг энтеротоксиген штаммлари томонидан чақирилган диарея;
- интраабдоминал инфекциялар;
- иммунитети пасайган пациентлардаги (нейтропенияда) инфекцияларида.
Доза касалликнинг оғирлиги, инфекциянинг типи организмнинг ҳолати, беморнинг ёши (18 ёшдан кичик ёки 60 ёшдан катта), тана вазни ва буйрак фаолиятига қараб, шифокор томонидан белгиланади.
Қўлланилиши | Катталар учун бир марталик/суткалик дозалар | Даволашни умумий давомийлиги (ципрофлок-сациннинг парентерал шакллари билан даволашни ҳисобга олган ҳолда) | |
---|---|---|---|
Нафас йўлларининг қуйи бўлимлари инфекциялари | 500-700 мг дан кунига 2 марта | 7-14 кун | |
Нафас йўлларининг юқори бўлимлари инфекциялари | Сурункали синуситни зўрайиши | 500-700 мг дан кунига 2 марта | 7-14 кун |
Сурункали йирингли ўрта отит | 500-700 мг дан кунига 2 марта | 7-14 кун | |
Хавфли ташқи отит | 750 мг дан кунига 2 марта | 28 кундан 3 ойгача | |
Сийдик-чиқариш йўлларининг инфекциялари | Асоратланмаган цистит | 250-500 мг дан кунига 2 марта | 3 кун |
Аёлларга менопауза даврида - 500 мг дан бир марта | |||
Асоратланган цистит, асоратлан-маган пиелонефрит | 500 мг дан кунига 2 марта | 7 кун | |
Асоратланган пиелонефрит | 500-750 мг дан кунига 2 марта | Камида 10 кун, айрим ҳолларда (масалан, абсцессларда) - 21 кунгача | |
Простатит | 500-750 мг дан кунига 2 марта | 2-4 ҳафта (ўткир) 4-6 ҳафта (сурункали) | |
Жинсий аъзоларининг инфекциялари | Гонококкли уретрит ва цервицит | 500 мг дан бир марта | Бир марталик қабул |
Орхоэпидидимит ва кичик чаноқ аъзо-ларининг яллиғла-ниш касалликлари | 500-750 мг кунига 2 марта | Камида 14 кун | |
Меъда-ичак йўлларини инфекциялари ва интраабдоминал инфекциялар | Бактериал инфек-ция, шу жумладан Shigella spp., Shigella dysenteriae I типидан ташқари инфекциялари чақирган диарея ва саёҳатчиларнинг оғир диареясини империк даволаш | 500 мг дан кунига 2 марта | 1 кун |
Shigella dysenteriae I типи чақирган диарея | 500 мг дан кунига 2 марта | 5 кун | |
Vibrio chоlera чақирган диарея | 500 мг дан кунига 2 марта | 3 кун | |
Қорин тифи | 500 мг дан кунига 2 марта | 7 кун | |
Грамманфий микроорганизмлар чақирган интрааб-доминал инфекция-лар | 250-500 мг дан кунига 2 марта | 5-14 кун | |
Тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари | 250-500 мг дан кунига 2 марта | 7-14 кун | |
Бўғим ва суякларнинг инфекциялари | 250-500 мг дан кунига 2 марта | максимал 3 ойгача | |
Нейтропенияси бўлган пациентларда инфекцияларни олдини олиш ва даволаш. Бошқа дори воситалари билан бирга буюриш тавсия қилинади | 500-750 мг дан кунига 2 марта | Даволаш нейтропения даври тугагунича давом этади | |
Nesseria meningitides чақирган инвазив инфекцияларни олдини олиш | 500 мг дан бир марта | Бир марта қабул қилинади | |
Куйдиргини контактдан кейин олдини олиш ва даволаш. Даволашни тахмин қи-линаётган ёки тасдиқланган инфекцияла-нишдан кейин иложи борича тезроқ бошлаш лозим | 500 мг дан кунига 2 марта | Инфекцияланиш тасдиқланган вақтдан бошлаб 60 кун |
Кекса пациентларга дозани 30% гача пасайтирилади. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморларга: дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга: қуйидаги жадвалга мувофиқ дозага тузатиш киритилади:
Кретинин клиренси мл/мин | Зардоб креатинини | Доза |
---|---|---|
>60 | <124 | Одатий дозалаш тартиби |
30-60 | 124-168 | 250-500 мг дан 12 соатда 1 марта |
<30 | >169 | 250-500 мг дан 24соатда 1 марта |
Гемодиализ | >169 | 250-500 мг дан диализдан кейин 24 соатда 1 марта |
Перитонеал диализ | >169 | 250-500 мг дан 24 соатда 1 марта диализдан кейин |
Тери ва тери ости қавати томонидан: кўп шаклли ва тугунли эритема.
Юрак-қон томир тизими томонидан: QT интервалини узайиши, юрак қоринчалар аритмияси (шу жумладан приуэт тури), васкулит, қизиш ҳисси, мигрень, ҳушдан кетиш.
Меъда-ичак йўллари томонидан: метеоризм, анорексия.
Нерв тизими ва руҳият томонидан: бош мия ички гипертензияси, уйқусизлик, қўзғалиш, тремор, жуда кам ҳолларда сезувчанликни периферик бузилиши, кўп терлаш, парестезиялар ва дизестезия, координацияни бузилиши, қадам ташлашни бузилиши, тиришиш хуружлари, қўрқиш ва ўзини йўқотиш ҳисслари, тунги даҳшатли туш кўришлар, депрессиялар, галлюцинациялар, таъм ва ҳид билишни бузилиши, кўришни бузилиши, (диплопия. хроматопсия), қулоқларни шанғиллаши, вақтинчалик карлик. Бундай реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни дарҳол бекор қилиш ва даволовчи шифокорни хабардор қилиш керак.
Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения, жуда кам ҳолларда - лейкоцитоз, тромбоцитоз, гемолитик анемия, анемия, агранулоцитоз, панцитопения суяк кўмигини фаолиятини сусайиши (ҳаётга хавф солувчи).
Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: дорилар таъсиридаги иситма, шунингдек фотосенсибилизация; кам ҳолларда - бронхоспазм, жуда кам ҳолларда - анафилактик шок, миалгия, Лайелл синдроми, интерстциал нефрит, гепатит.
Таянч-ҳаракат аппарати: артрит, мушак тонусини ошиши ва тиришишлар, жуда кам ҳолларда - мушак кучсизлиги, тендинит, пайларни чўзилиши (асосан ахиллова пайи), миастения симптомларини зўрайииши.
Нафас аъзолари: ҳансираш (жумладан астматик ҳолатлар).
Умумий ҳолат: астения, иситма, шишлар, кўп терлаш (гипергидроз).
Лаборатория кўрсаткичларига таъсири: гипергликемия, протромбин концентрациясини ўзгариши, амилаза фаоллигини ошиши.
Ўта юқори сезувчанлик, тизанидин билан бир вақтда қабул қилиш, сохтамембраноз колит, болалар (ўпка муковисцидозли 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда асоратларни даволашдан ташқари ҳолларда 18 ёшгача, куйдиргини ўпка шаклини профилактика қилиш ва даволаш), ҳомиладорлик, лактация даврида, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида қўллаш мумкин эмас.
Агар Сиз қандайдир бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз шифокорга хабар беринг, агар мустақил даволанаётган бўлсангиз - препаратни қўллаш юзасидан шифокор билан маслаҳатлашинг.
Бир вақтда қабул қилиш теофиллин ва бошқа ксантинларни (масалан, кофеин, пентоксифиллин, окспентифиллин), фенитоинни, клозапинни, перорал гипогликемик препаратларни, билвосита аниткоагулянтларнинг бир вақтда қабул қилиш концентрациясини оширади ва чиқарилишини секинлаштиради, протромбин индексини пасайтиради. Тизанидиннинг самарасини кучайтиради.
Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (ацетилсалицил кислотасидан ташқари) тиришишларни ривожланиш хавфини оширади.
Бошқа микробларга қарши дори воситаларининг (бета-лактам антибиотиклари, аминогликозидлар, клиндамицин, метронидазол) таъсирини кучайтиради. Азлоциллин ва цефтазидим билан мажмуада Pseudomonas spp., чақирган инфекцияларда; мезлоциллин, азлоциллин ва бошқа бета-лактам антибиотиклари билан - стрептококк инфекцияларида; изоксазолпенициллин ва ванкомицин билан - стафилококк инфекцияларида; метронидазол ва клиндамицин билан - анаэроб инфекцияларда муваффақият билан қўлланиши мумкин.
Циклоспориннинг нефротоксик таъсирини кучайтиради, метотрексатнинг токсиклигини оширади.
Темир сақловчи препаратлари, сукральфат ва магний, кальций ва алюминий ионларини сақловчи антацид препаратлари, диданозин билан бирга перорал қабул қилиш, ципрофлоксацинни сўрилишини пасайишига олиб келади, шунинг учун уни юқорида кўрсатилган дори воситаларини қабул қилишдан 1-2 соат олдин ёки 4 соатдан кейин буюриш лозим.
Метоклопрамид ципрофлоксацинни сўрилишини тезлаштиради.
Урикозурик препаратларини бирга буюриш ципрофлоксацинни чиқарилишини секинлашишига (50% гача) ва плазмадаги концентрациясини ошишига олиб келади.
Ципрофлоксацин ва сут маҳсулотларини ёки минераллар билан тўйинтирилган ичимликларни (масалан, сут, кальций билан тўйинтирилган йогурт, апельсин шарбати) бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим, чунки ципрофлоксацинни сўрилиши камайиши мумкин. Бошқа овқат маҳсулотларини таркибига кирадиган кальций ципрофлоксацинни сўрилишини сезиларли ўзгартирмайди.
Ципрофлоксацинни I A синфи ёки III синфи антиаритмик препаратлари билан бир вақтда қўллашда эҳитиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки ципрофлоксацин QT интервалини узайтириши мумкин.
Ципрофлоксацинни ропинирол, лидокаин, клозапин, силденафил сақловчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш охиргиларни концентрациясини ва биокираолишлигини ошишига олиб келиши мумкин, шу сабабли ушбу мажмуаларни фақат фойда/хавф нисбатини баҳолагандан кейин қўллаш мумкин.
Бош мия қон-томирларининг яққол атеросклерози, мияда қон айланишини бузилишлари, руҳий касалликлар, тутқаноқ синдроми, тутқаноқ, яққол буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, кекса ёшларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади.
Юрак томонидан бузилишлар. Ципрофлоксацинни QT интервалини узайтирувчи препаратлар билан мажмуада (масалан, I A ва III синфи антиаритмик препаратлари), ёки пируэт туридаги аритмияни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда (масалан, QT интервалини маълум бўлган узайиши, гипокалиемия билан тўғриланган) эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Таянч-ҳаракат аппарати. Тендинитнинг илк белгиларида (бўғим соҳасида оғриқли шиш, яллиғланиш) ципрофлоксацинни қўллашни тўхтатиш, жисмоний юкламаларни истисно қилиш лозим, чунки пайларни узилиш хавфи мавжуд, шунингдек шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Ципрофлоксацинни стероидларни қўллаётган, анамнезида хинолонларини қабул қилиниши билан боғлиқ пай касалликларига кўрсатма бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Ципрофлоксацин миастенияси бўлган пациентларда мушак кучсизлигини кучайтиради. Анамнезида инсультни, руҳий касалликларни (депрессия, психоз); буйрак етишмовчилигини (шунингдек жигар етишмовчилиги билан кечадиган) ўтказганлиги тўғрисида маълумотлар бўлса, препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Жуда кам ҳолларда руҳиятни бузилиши суицид уринишлар билан намоён бўлади. Бундай ҳолатларда ципрофлоксацинни қабул қилишини дарҳол тўхтатиш ва шифокорга бу ҳақида хабар бериш керак.
Ципрофлоксацинни қабул қилишда фотосенсибилизация реакциялари пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун пациенталар тўғри қуёш нурлари ва УБ-нурларини тушишидан сақланишлари лозим. Бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш лозим.
Ципрофлоксацин ва теофиллин, метилксантин, кофеин, дулоксетин, клозапинларни бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки бу препаратларнинг концентрацияларини қонда ошиши специфик нохуш реакцияларни чақириши мумкин.
Кристаллурия ривожланишидан сақланиш учун тавсия қилинган суткалик дозадан ошишига йўл қўймаслик, ҳамда суюқликни етарли миқдорда истъемол қилиш ва сийдикни нордон (кислотали) муҳитини тутиб туриш керак.
Даволашни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг!
Даволаш вақтида ёки ундан кейин оғир ва узоқ диарея пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Пайларда оғриқлар пайдо бўлганида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Автомобилни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Даволаш вақтида юқори диққат ва тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: специфик симптомлар йўқ. Бир қанча ҳолатларда буйракни паренхимасига қайтувчан токсик таъсири аниқланган. Буйрак фаолиятини кузатиш тавсия қиилинади.
Даволаш: дарҳол меъдани ювишни ўтказиш, етарли даражада суюқликни тушишини таъминлаш зарур.
Дозани ошириб юборилиши симптомлари пайдо бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда; ўрамда №10х1.
Ёруғликдан ва намдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Борисовский завод медицинских препаратов» Очиқ акционерлик жамияти.
Беларусь Республикаси, Борисов ш., Чапаев кўч., 64, тел/факс +375 (177) 735612, 731156.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Pielonefrit uchun dorilar, Sistit preparatlari, Prostatit uchun dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Ginekologiyada antibiotiklar, Sistit uchun antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, Stomatologiyada antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar, Limfa tugunlarining yallig'lanishi uchun antibiotiklar
Siprofloksatsin: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Siprofloksatsin (Ciprofloxacinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Siprofloksatsin (Ciprofloxacinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Siprofloksatsin (Ciprofloxacinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Siprofloksatsin (Ciprofloxacinum) Borisovskiy ZTP plyonka bilan qoplangan planshetlar 500 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Siprofloksatsin hisoblanadi.