Spazmalgon tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 16800 so'm)
Fenpiverinium bromidi: 0.1 mg/tabletkalar, Metamizol natriy: 500 mg/tabletkalar, Pitofenon gidroxloridi: 5 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Spazmalgon tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka)
Бир таблетка сақлайди:
Фаол моддалар: 500 мг метамизол натрий, 5 мг питофенон гидрохлориди; 0,1 мг фенпивериний бромиди.
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, буғдой крахмали, желатин, тальк, магний стеарати, натрий гидрокарбонати.
Думалоқ, бир томонида бўлиш учун чизиғи бўлган, 13 мм диаметрли, оқ ёки деярли оқ рангли ясси таблеткалар.
Таблеткалар.
Анальгетиклар билан мажмуада бўлган спазмолитик воситалар. АТХ коди: A03DA02.
Спазмалгон оғриқ қолдирувчи, силлиқ мушакларни бўшаштирувчи, тана ҳароратини пасайтирувчи ва бироз яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи мажмуавий препаратдир.
Спазмалгон ички аъзоларнинг силлиқ мушакларини спазми оқибатида ривожланган, енгил ва ўртача яққолликдаги оғриқ синдромини симптоматик даволаш учун ишлатилади:
- Буйрак тош касаллиги ва сийдик чиқариш йўлларини сийиш жараёнини бузилиши ва оғриқ билан кечадиган яллиғланиш касалликлари;
- Меъда ва ичак санчиғи, ўт-тош касаллиги, сафро чиқариш йўлларининг дискинезияси;
- Ҳайз кўришдаги оғриқлар.
Спазмалгон препаратини доимо ушбу илова-варақадаги йўриқномага мувофиқ қабул қилинг. Агар Сиз бирон бир нарсага ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг!
Ичга, овқатдан сўнг сув билан қабул қилинади.
Тавсия этилган суткалик дозалари.
Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар
- 1-2 таблеткадан суткада 2-3 марта. Максимал суткалик доза 6 таблетка.
Болалар
- 12 ёшдан 15 ёшгача 1 таблеткадан суткада 2-3 марта. Максимал суткалик доза 3 таблетка.
- 9 ёшдан 12 ёшгача ½ таблеткадан суткада 2-3 марта. Максимал суткалик доза 2 таблетка.
Даволаш давомийлиги 3 кундан ошмаслиги керак.
Ҳар қандай дори препарати каби, Спазмалгон ҳам гарчи улар ҳаммада намоён бўлмаса-да, ножўя реакцияларни чақириши мумкин.
Улар асосан вақтинчалик характерга эга ва даволаш тўхтатилганида ўтиб кетади. Баъзи пациентларда қуйидаги реакциялар кузатилиши мумкин.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: тошма, қичишиш, кам ҳолларда оғир аллергик реакциялар - бронхоспазм (бронхлар деворидаги силлиқ мушакларни қисқариши), ангиошиш (юз, лаб, қовоқлар ва баъзи шиллиқ қаватларни шиши), анафилактик шок (аллергик реакцияни қуйидаги белгилар - қичишиш, юзни шиши, бўғилиш, юрак қон-томир томонидан бузилишларни кескин пайдо бўлишини богшланиши мумкин бўлган энг оғир шакли) ва жуда кам ҳолларда токсик эпидермал некролиз ва Стивенс-Джонсон синдроми (тери қопламлари бўйлаб йирик пуфаклар пайдо бўлади, улар авж олиб ривожланиши ва терининг юқори қаватларини қипиқланиши бошланиши мумкин) кузатилиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: оғизни қуриши, қабзият, гастрит ва яра касаллигини зўрайиши.
Юрак томонидан бузилишлар: юракни уриб кетиши, қон босимини пасайиши, пульсни тезлашиши, юрак ритмини бузилиши.
Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар: қон таначалари сонини ўзгариши (агранулоцитоз, тромбоцитопения, лейкопения - тромбоцитлар ёки лейкоцитлар сонини камайиши).
Нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши, кўришни бузилиши.
Буйраклар фаолияти ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: сийдикни тутилиши, юқори дозаларда узоқ муддат қабул қилинганида буйрак фаолиятини ёмонлашиши мумкин (айниқса, буйраклар фаолиятини бузилиши тасдиқланган беморларда) ва жуда кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин.
Агар бирон бир ножўя реакция жиддийлашса, ёки Сизда ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя реакциялар кузатилса, илтимос Ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Спазмалгон препаратини қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:
- агар Сизда препаратнинг таъсир этувчи моддаси ёки таркибидаги ёрдамчи моддаларига аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса;
- меъда-ичак тутилиши ва мегаколонда (йўғон ичакнинг девори ёки унинг бир қисмини кенгайиши, масалан, сурункали қабзиятда, Гиршпрунг касаллигида ва б.);
- ўт пуфаги ва қовуқ мушакларини бўшлиги натижасида бўшаниши қийинлашганида;
- оғир даражадаги буйрак ва жигар етишмовчилигида;
- баъзи қон касалликларида (агранулоцитоз ва лейкопения каби қоннинг ҳужайра таркибини ўзгаришида);
- баъзи туғма касалликларда (глюкоза-6-фосфатдегидрогеназани танқислиги ва порфирия кабилар);
- ёпиқ бурчакли глаукомада;
- ҳомиладорлик ва эмизиш даврида;
- 9 ёшгача бўлган болаларда.
Спазмалгон қўлланганида қуйидагиларга алоҳида эътибор беринг.
Буйрак ва/ёки жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга, меъданинг баъзи касалликларида (ахалазия - ютганда пастки қизилўнгач сфинктерини бўшашиш имконини бўлмаслиги ва қизилўнгачнинг нормал ҳаракатини йўқлиги, гастроэзофагеал рефлюкс; привратник стенози), простата безини гипертрофиясида, қалқонсимон без фаолияти кучайганида (гипертиреоидизмда), артериал қон босимини пасайишига (гипотонияга) мойиллик бўлганида, юрак ритмини оғир даражадаги бузилишларида, юрак ишемик касаллигида (айниқса, яқинда ўтказилган миокард инфарктидан кейин), димланган юрак етишмовчилигини ўтиб кетган босқичида, сурункали бронхитда ва бронхоспазмда (бронхиал секретнинг зичлигини ошиши туфайли), ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва нонаркотик оғриқ қолдирувчи препаратларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари ҳақида маълумотлар бўлганида ёки аллергиянинг бошқа кўринишларида (аллергик ринит, бронхиал астма) препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Препарат узоқ муддат қўлланганида (бир ҳафтадан ортиқ) периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.
Анальгетиклар билан узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанганда, улар кунора ёки ундан кўпроқ қабул қилинганида бош оғриғи пайдо бўлиши ёки бор бўлган бош оғриғи кучайиши мумкин. анальгетикларни ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш оқибатида юзага келган бош оғриғини препаратнинг дозасини ошириш билан даволаш мумкин эмас. Бундай ҳолларда анальгетиклар билан даволашни шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг тўхтатиш керак.
Метамизолнинг метаболитлари (парчаланиш маҳсулотлари) сийдикни қизил рангга бўяши мумкин, бу клиник аҳамиятга эга эмас.
Препарат алкоголь ва марказий нерв тизими фаолиятини сусайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида пациентларнинг патофизиологик ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин.
Сиз қандайдир бошқа препаратларни, хатто улар рецептсиз берилса ҳам, қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз илтимос, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Метамизол қонда протозойларга қарши препарат хлорокиннинг миқдорини оширади, кумарин антикоагулянтлари (қон ивишига қаршилик қилувчи препаратлар) нинг самарасини, шунингдек циклоспориннинг таъсирини камайтиради.
Суяк кўмигининг қон яратиш фаолияти учун заҳарли дори воситалар ва хлорамфениколнинг сусайтирувчи таъсирини кучайтиради.
Трициклик антидепрессантлар, ичга қабул қилиш учун ҳомилага қарши препаратлар ва аллопуринол метамизолнинг метаболизмини бузадилар ва унинг токсиклигини оширадилар.
Барбитуратлар, фенилбутазон (жигарнинг парчаловчи фаолиятини кучайтирадиган бошқа препаратлар) Спазмалгоннинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтирадилар.
Спазмалгон ва бошқа оғриқ қолдирувчилар (анальгетиклар) ва ностероид яллиғланишга қарши воситаларни бир вақтда қўлланиши ўта юқори сезувчанлик ва бошқа ножўя реакцияларни намоён бўлиш ҳавфини оширади.
Метамизол циклоспорин А нинг плазмадаги концентрациясини камайтиради ва тўқималар ва аъзолар кўчириб ўтказилганида ҳавф туғдириши мумкин.
Кўрсатилган ва бошқа дори воситаларни бир вақтда қўллаш зарурати бўлганида, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Спазмалгонни овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш.
Алкоголга толерантликни пасайтириши сабабли, препарат билан даволаниш вақтида уни истеъмол қилишдан сақланиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Спазмалгон препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас.
Транспорт воситаларини бошқариш ва техника билан ишлаш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини ҳайдовчиларига ва техникалар билан ишлашда препаратни эътибор билан қабул қилиш керак, чунки Спазмалгон узоқ муддат қўлланганида бош айланиши пайдо бўлиши ва аккомодация (кўзларни турли масофаларда аниқ кўриш ҳусусияти) бузилиши мумкин.
Ёрдамчи моддалари тўғрисида маълумот
Ёрдамчи моддаларининг таркибида буғдой крахмали мавжуд, бу глютенли энтеропатияси (ингичка ичакни туғма касаллиги бўлиб, буғдой маҳсулотларини қабул қилганда ич кетиши билан намоён бўлади) бўлган одамлар учун хавф туғдириши мумкин.
Бу дори препарати ёрдамчи модда сифатида лактоза (сут қанди) сақлайди, бу лактозани ўзлаштиролмаслиги бўлган пациентлар учун тўғри келмайди.
Агар Сиз Сизга буюрилганидан юқорироқ дозани қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
Доза ошириб юборилганида асосан аллергик реакциялар, қон яратиш тизими фаолиятини бузилиш симптомлари, меъда-ичак бузилишлари, оғир ҳолларда эса мияни шикастланиш симптомлари кузатилади.
Дозани ошириб юборилганлиги тўғрисида маълумотлар берилганида препаратни қабул қилиш зудлик билан тўхтатилади ва организмдан тез чиқарилиш (қусиш, меъдани ювиш, сийишни мажбуран кучайтириш) бўйича чоралар кўрилади. Симптоматик воситалар қўлланади.
Агар Сиз Спазмалгон қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз.
Ўтказиб юборилган дозани компенсация қилиш учун дозани икки баробар оширманг. Препаратни навбатдаги мунтазам қўллаш вақтида қабул қилинг.
Агар Сизда ушбу препаратни қабул қилиш билан боғлиқ қандайдир қўшимча саволлар туғилса, Ўзингизнинг шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
10 таблеткадан блистерда.
10 таблеткадан 1 блистер картон қутида.
10 таблеткадан 2 блистер картон қутида.
10 таблеткадан 5 блистер картон қутида.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Блистер ва картон қутида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг Спазмалгонни қабул қилманг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Дори воситасини канализацияга ёки маиший чиқиндилар учун контейнерга ташлаш мумкин эмас. Сиз энди ишлатмайдиган дори воситасини қандай йўқотиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни асрашга ёрдам беради.
Ишлаб чиқарилган кундан бошлаб, 2 (икки) йил.
Рецептсиз.
Балканфарма-Дупница АД
Самоковское шоссе кўч., 3
2600 Дупница, Болгария
Тел.: +359/701-58-196;
Факс: +359/701-58-555.
Fenpiverinium bromidi: 0.1 mg/tabletkalar, Metamizol natriy: 500 mg/tabletkalar, Pitofenon gidroxloridi: 5 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Spazmalgon tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 11500 so'm - 10 шт.
15 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Spazmalgon tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Spazmalgon tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Bolgariya.
Spazmalgon tabletkalari №20 (2 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Balkanfarma hisoblanadi.