Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) 50 ml Lafz eritmasi (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1300 so'm)
Uchun ko‘rsatma Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) 50 ml Lafz eritmasi (shisha)
Тиббий этил спирти 96% - 665.5 г. Тозаланган сув - 334.5
Эритма.
Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.
Сиртга қўлланганида антисептик ва қўзғатувчи таъсир кўрсатади. 40% эритма микроорганизмларнинг кўпайишини тўхтатади, 70% эритма эса, микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятини бутунлай тўхтатади. Бундан ташқари этил спирти бу концентрацияда патоген микрофлоранинг кўпроқ тўпланадиган эпидермиснинг чуқур қаватларига киради. Шунинг учун терини зарарсизлантириш учун 70% ли этил спирти қўлланади. Этил спиртининг таъсирловчи таъсири тери рецепторларидан рефлексларини пайдо бўлишига ва қўзғатилган рефлексоген соҳа билан боғлиқ бўлган аъзоларини қон билан тўлишини тикланишига олиб келади. Терининг катта юзалари қўзғатилишида нафасни рефлектор қўзғалиши ва артериал босимни кўтарилиши, ҳамда юрак қисқаришлари ритмини тезлашиши кузатилади.
Таъсирловчи таъсирини олиш учун одатда этил спиртининг 40% ли эритмаси қўлланади.
Терига антисептик (жарроҳнинг қўллари, операция майдони, инъекция ўрнини, терининг катта бўлмаган жароҳатлари ва шилинишлари, ўсмирлар ва бошқа турли тери ҳуснбузарлари ва шунга ўхшашларга) ишлов бериш учун, юмшоқ тўқималар ва ички аъзоларни лат ейишида, шамоллаш касалликларида, мигренда ва бошқаларда қон билан таъминланишни нормаллаштириш учун; настойкаларни тайёрлаш учун қўлланади.
Терига антисептик ишлов бериш суюлтирилмаган препарат билан ўтказилади. Қўзғатувчи самара олиш учун препарат дистилланган ёки қайнатилган сув билан 4 ҳажмда препарат ва 3 ҳажмда сув нисбатида суюлтирилади. Олинган 40% ли эритмадан баданни уқалаш ўтказилади ёки компресс учун ишлатилади. Бронхитларда ва ўпкаларни шамоллашида енгил компресс орқага ва кўкракка, мигрень ва тумовда - оёқ тагига, лат ейишда - лат еган жойга қўйилади.
Тери қопламасини шикастланишида препарат қўйилган жойда ачишиш сезилади, у бир неча минутдан сўнг ўз-ўзидан ўтиб кетади.
Терининг катта шикастланган жойларига компресс қўйиш мумкин эмас.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш лозим.
Тиббий этил спирти 70%, 25 мл, 40 мл ва 50 мл дан флаконларда.
Салқин, оловдан узоқроқ жойда сақлансин.
Чекланмаган.
Рецепт бўйича.
МЧЖ «LAFZ»,
Ўзбекистон Республикаси, Ташкент ш., Шайхонтохур тумани, С.Дарбоза кўч., Курилиш тор кўч., № 1 уй. Тел: +99895 1706900; +99871 2450535
Etanol: 70 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) 50 ml Lafz eritmasi (shisha) ning to`liq analoglari:
Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) 50 ml Lafz eritmasi (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) 50 ml Lafz eritmasi (shisha) ning asosiy faol moddasi Etanol hisoblanadi.
Spirtli etil tibbiy 70% (Alcohol ethyl medical 70%) 50 ml Lafz eritmasi (shisha) ishlab chiqaruvchisi Lafz hisoblanadi.