Streptotsid Radiklari 300 mg № 100 tabletkalar (10 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3400 so'm)
Uchun ko‘rsatma Streptotsid Radiklari 300 mg № 100 tabletkalar (10 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: стрептоцид - 300 мг.
Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарин кислотаси ёки стеарин кислота ёки магний стеарин кислотаси.
Оқ рангли таблеткалар.
Антибактериал синтетик восита (сулфаниламидлар). АТХ коди: J01EB06.
Кенг спектрли микробларга қарши таъсир доирасига эга. Патоген коккларга, ичак таёқчасига, шигелла, вабо вибрионига, клостридийга, куйдирги чақирувчиларга, дифтерияга, катарал пневмонияга, инфлюэнцга, ўлатга шунингдек хламидияларга, актиномицетларга, токсоплазмоз чақирувчиларга нисбатан актив фаолликка эга. Бактериостатик таъсир қилади. Таъсир механизми парааминобензой кислотасига конкурент антогонистлиги ва дигидроптероасинтетаза ферментини сусайишига рақобатли таъсир қилиши билан боғлиқ. Бу дегидрофолий кислотаси кейин тетрагидрофолий кислотаси синтезини бузилиши натижасида нуклеин кислоталар синтезини бузилишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлидан яхши сўрилади ва нисбатан тез чиқарилади. Плазмада максимал концентрацияга 2-3 соатдан кейин эришилади. Плазма альбуминлари билан қисман боғланади. Гематоэнцефалик тўсиқдан, йўлдош тўсиғидан ўтади, баданни сероз бўшлиқларида йиғилади. Плазмада дори концентрациясини 50% га пасайиши 8-20 соатдан кейин юз беради. Жигарда ацетиллашиш йўли билан метаболизмга учрайди. Асосан буйрак орқали чиқарилади.
Ангинани, сарамас яллиғланишини, циститни, пиелитни, энтероколитни даволашда тавсия қилинади. Жароҳат инфекцияси, тери ва шиллиқ қават инфекцион касалликларини олдини олиш ва даволашда қўлланади.
Ичга, чайнамасдан, етарли миқдорда суюқлик ичиб (1 стакан) қабул қилинади.
Катталарга бир ичишда 0,5-1 г дан кунига 5-6 марта; жами суткасига 3-6 г; 1 ёшгача бўлган болаларга 0,05-0,1 г. бир ичишда, 2 дан 5 ёшгача 0,2-0,3 г дан, 6 ёшдан 12 ёшгача 0,3-0,5 г дан буюрилади. Катталар энг юқори доза учун: бир ичишда - 2 г., суткада - 7 г буюрилади.
Бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, цианоз, аллергик реакциялар, лейкопения, эозинофилия, тромбоцитопения, гипопротромбинемия, агранулоцитоз, парестезиялар, тахикардия ҳолатлари бўлиши мумкин. Кам ҳолларда невротоксик реакция, кўриш қобилиятини бузилиши учраши мумкин.
Қон яратувчи тизимнинг касалликлари, неврозлар, Базед касаллиги мавжудлигида қўлланмайди. Оғир буйрак етишмовчилигида, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг етишмаслигида, ҳомиладорликнинг I ва II уч ойлигида эмизиш даврида, сульфаниламидларга юқори сезувчанликда қўллаш ман этилади.
Узоқ вақт даволанганда қон таркиби кўринишини, буйрак ва жигар фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади. Буйрак фаолияти бузилганда дори эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаниш даврида истеъмол қилинадиган суюқлик ҳажмини кўпайтириш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
0,3 г ва 0,5 г дан, таблеткалар 6 ёки 10 донадан контур уясиз ўраларда.
Қуруқ жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда cақлансин.
5 йил.
Рецептсиз.
“RADIKS” ИИЧК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50. тел: 273-92-31, факс: 273-80-58
Sulfanilamid: 300 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Streptotsid Radiklari 300 mg № 100 tabletkalar (10 blister x 10 tabletka) narxi 3023 so'm - 10 шт.
Streptotsid Radiklari 300 mg № 100 tabletkalar (10 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Streptotsid Radiklari 300 mg № 100 tabletkalar (10 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Streptotsid Radiklari 300 mg № 100 tabletkalar (10 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Sulfanilamid hisoblanadi.
Streptotsid Radiklari 300 mg № 100 tabletkalar (10 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Radiks hisoblanadi.