Facebook Pixel Code

Сукцинасол раствор для инфузий по 100 мл (флакон)

dagi narxlar
dan 22 752 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Сукцинасол раствор для инфузий по 100 мл (флакон)

Қаҳрабо кислотаси - 2,0 г, натрий хлориди - 6,2 г, калий хлориди - 0,3 г, кальций хлориди - 0,082г, магний хлориди - 0,1 г, натрий гидрокарбонати - 3,0 г, инъекция учун сув 1 литргача.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Тузли эритмалар. Код АТХ: В05ХА.

Мажмуавий препарат бўлиб, унинг таъсири таркибидаги компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Бу компонентлардан энг муҳими қаҳрабо кислотасидир.

Қаҳрабо кислотаси Кребс циклининг ягона метаболити бўлиб, тўқималарда кислороднинг парциал босими пасайганда, НАД - га боғлиқ субстратларнинг оксидланиши тўхтаганида ҳам оксидланиш ҳусусиятига эга. Қаҳрабо кислотасининг фосфорланиш тезлиги НАД - га боғлиқ субстратларга нисбатан ахамиятли даражада юқори эканлигини эътиборга олиб, вақт бирлигида қаҳрабо кислотасининг ҳисобига АТФ кўпроқ синтезланади.

Препарат сув - туз алмашинувида бошқарувчи таъсир кўрсатади ва энергия алмашинувини фаоллаштиради, кислота - ишқор ҳолатини фақат қонда тўлик оксидланмаган махсулотларни пассив нейтраллаш, ҳужайралардаги метаболик жараёнларни меъёрлаштириш ҳисобига хам меъёрлаштиради. Турли қон йўқотишларда, шокларда, жисмоний зўриқишларда микроциркуляцияни яхшилайди. гемодинамик кўрсаткичларни ва юрак мушаклари фаолиятини тиклайди. Сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минутдан сўнг намоён бўлади.

Шошилинч ҳолатлар: қон кетишлари (операция вақтидаги гипотоник, операциядан кейинги, меъда-ичак, травматик) ва шоклар (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик), қон йўқотишларда (1000 мл гача) айланаётган қон ҳажмини тўлдириш, микроциркуляцияни яхшилаш, метаболик ацидозни коррекция қилиш ва ҳужайраларда метаболизмни тиклаш учун, шунингдек ўртача ва оғир даражали темир танқислиги анемиясида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Шошилинч ҳолатларда: қон кетишларда (операция вақтидаги гипотоник, меъда-ичак, операциядан кейинги, травматик), қон йўқотишларида (1000 мл гача) ва шокларда (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик): 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Таянч-ҳаракат аппаратини шикастланиши ва касалликлари юзасидан операциялардан олдин ва кейин: 400 мл дан суткада бир мартда буюрилади.

Операциядан кейинги даврда ацидозни бартараф қилиш учун: 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Темир танқислиги анемиясида: асосий даволар фонида 200 мл дан суткада бир марта юборилади.

Доза сезиларли ошириб юборилганида, камдан-кам ҳолларда алкалоз кўринишлари пайдо бўлиши мумкин.

Препаратни алкалозда (айниқса декомпенсацияланган), организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган барча ҳолларда (бош мия ички босими билан кечувчи бош мия ёпиқ жароҳатида, юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шишида ва шунга ўхшашларда) ҳомиладорлик ва лактация даврида, 18 ёшгача бўлганларда (бу тоифа пациентларида қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли), шунингдек препаратга юқори сезувчанликда қўлланмайди.

Препаратни антибиотиклар, сувда эрувчи витаминлар ва глюкоза эритмаси билан бирга қўллаш мумкин. Сукцинасолни бошқа ишқорлантирувчи ва тузли эритмалар билан бирга қўллаш тақиқланади.

Препаратни қўллаш фонида (организмда аэроб жараёнларнинг фаоллашуви туфайли) қон ва сийдикда ишқорий реакцияни пайдо бўлиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар тақдим қилинмаган.

Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан шиша бутилкаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«REKA-MED FARМ» ҚК МЧЖ,

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, С. Рахимов номли ф/х, М. Захидов кўчаси №36

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Сукцинасол раствор для инфузий по 100 мл (флакон) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Сукцинасол раствор для инфузий по 100 мл (флакон) ning to`liq analoglari:

Сукцинасол раствор для инфузий по 100 мл (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Сукцинасол раствор для инфузий по 100 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi River Med Pharm hisoblanadi.