Suprastin tabletkalari 25 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 15500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Suprastin tabletkalari 25 mg №20 (2 blister x 10 tabletka)
Супрастин® таблетка препарати нималарни сақлайди
Таъсир этувчи модда:
ҳар бир таблетка 25 мг хлоропирамин гидрохлориди сақлайди.
Ёрдамчи моддалар:
лактоза моногидрати (116 мг), картошка крахмали, натрий крахмал гликоляти (А тип), тальк, желатин, стеарин кислотаси.
Оқ ёки кулранг-оқ рангли, диск кўринишидаги, фаскали, бир томонида “SUPRASTIN” гравировкали ва бошқа томонида рискали, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз таблеткалар.
Аллергияга қарши восита. ATX коди: R06AC03.
Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди:
- Бу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган ва Сиз уни бошқа шахсларга бермаслигингиз керак. Ҳатто агар уларда касалликни шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
- Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу хақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг (4 бўлимга қаранг).
Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:
- Супрастин® таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади.
- Супрастин® таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак.
- Супрастин® таблеткалари препаратини қандай қабул қилиш керак.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари.
- Супрастин® таблеткалари препаратини қандай сақлаш кекрак.
- Яроқлилик муддати.
- Дорихоналардан бериш тартиби.
- Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот.
Супрастин® таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади
Супрастин® (фаол модда: хлоропирамин гидрохлориди) масалан, пичан иситмаси, конъюнктивит, эшакеми, ўсимликлар ва кимёвий моддалар чақирган дерматит каби қичишиш билан кечувчи аллергик реакциялар ва касалликларни даволаш, шунингдек озиқ-овқат ва дори аллергияларини ва ҳашоратлар чақишларининг симптомларини даволаш учун антигистамин препарати ҳисобланади.
Препарат шунингдек юқори сезувчанлик реакцияларини (анафилактик реакция) даволашда қўшимча даволашда ҳам қўлланади.
Супрастин® таблеткалари препаратини қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин эмас:
- Агар Сизда фаол модда хлоропирамин гидрохлоридига ёки 8 бўлимда келтирилган ёрдамчи моддалардан биронтасига аллергия бўлса.
- Астманинг ўткир хуружида.
- Чала туғилган чақалоқлар ва янги туғилган чақалоқларда.
- Ҳомиладорлик ва эмизишда.
Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари
Супрастин® таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:
- Супрастин® таблеткалари препаратини кекса ва ҳолсизланган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки улар бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларага (уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши, артериал босимни пасайиши каби) берилувчандирлар;
- кам ҳолларда болаларда яққол хавотирлик ривожланиши мумкин, чунки улар бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларга сезувчандир;
- жигар фаолиятини бузилишида дозани камайтириш зарурати туғилиши мумкин;
- буйрак фаолиятини бузилишида дозани камайтириш зарурати туғилиши мумкин;
- епиқ бурчакли глаукома (Супрастин® таблеткалари препаратини қабул қилиш глаукома хуружини чақириши мумкин), юрак-қон томир бузилишлари, тутқаноқ, мушак касалликлари, сийдикни тутилиши, простата бези гипертрофияси ва сурункали қабзият каби касалликларда Супрастин® ни алоҳида эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим;
- Агар Сизда илгари антиаллергик препаратларни қўллаганда бош айланиши ривожланган, аллергик симптомлар ёмонлашган ёки бошқа ножўя реакциялар ривожланган бўлса, эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Супрастин® препаратини қўллаш фотосезувчанликни чақириши мумкин, шунинг учун даволаш вақтида қуёш остида бўлиш мумкин эмас.
Бошқа дори препаратлари ва Супрастин® таблеткалари препарати
Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки кейинчалик қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Айрим МАО ингибиторлари (моклобенид, селегин каби) Супрастин® препаратининг антихолинергик самараларини (оғизни қуриши, қорачиқларни кенгайиши, кўриш аккомодациясини бузилиши, қабзиятлар, сийдикни ажралишини бузилиши) кучайтиради ва узайтиради. Шундай қилиб, Супрастин® препаратини МАО ингибиторлари билан бирга қабул қилишдан сақланиш лозим.
Супрастин® препаратини атропин, седатив аналгетиклар, седатив воситалар, ухлатувчи воситалар, нерв тизимининг холатига таъсир қилувчи бошқа препаратлар, глаукомани даволаш учун кўз томчилари билан бир вақтда қўлланилганида алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Супрастин® ва ушбу препаратдан ҳар бири бир-бирининг самарасини кучайтириши мумкин.
Ототоксик препаратлар (масалан баъзи антибиотиклар) билан бирга қўлланилганида Супрастин® ототоксикликнинг эрта белгиларини ниқоблаши мумкин.
Антигистамин препаратлари тери аллергик синамаларида тери реакцияларини ниқоблаши мумкин, шунга кўра, бундай синамани ўтказишдан бир неча кун олдин Супрастин® ни бекор қилиш лозим.
Супрастин® таблеткалари препаратини овқат ва алкоголь билан қўлланиши
Алкоголь антигистамин препаратларининг марказий нерв тизимига седатив самарасини (уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши) кучайтириши мумкин, шунинг учун Супрастин® препарати билан даволаш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш лозим.
Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш бўйича тегишли назоратли, адекват тадқиқотлар ўтказилмаган. Аммо ҳомиладорликнинг сўнги ойларида антигистамин препаратларини қабул қилган оналарнинг янги туғилган чақалоқларида кўз гавҳари орқасида бириктирувчи тўқима ривожланиши таърифланган. Шунинг учун Супрастин® препаратини ҳомиладорларда қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш
Эмизиш вақтида Супрастин® препаратини қўллаш бўйича тегишли назоратли, адекват тадқиқотлар ўтказилмаганлиги туфайли, уни эмизикли оналарда қўллаш мумкин эмас.
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳаташинг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Препарат айниқса даволашнинг бошида уйқучанлик ва психомотор фаолиятни бузилишини чақириши мумкин. Шунинг учун, давомийлиги шахсий равишда аниқланадиган бошланғич даврда транспорт воситаларини бошқариш ёки бахтсиз ҳодисаларнинг юқори хавфи билан боғлиқ ишларни бажариш тақиқланади. Шундан сўнг транспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлашни чеклаш даражаси ёки тақиқлашни шифокор ҳар бир пациент учун шахсий равишда аниқлаши лозим.
Супрастин® таблеткалари препарати қанд (лактоза) сақлайди
Сут қандини ўзлаштираолмаслик бўлганида Супрастин® таблеткалари 116 г сут қанди (лактоза) сақлашини эътиборга олиш керак. Агар Сизда галактоземия, лактазани йўқлиги (сут қандини парчаловчи фермент) ёки глюкоза ёки галактозани ўзлаштираолмаслик бўлса, таблеткалар таркибига кирувчи лактоза моногидрати шикоятларни келтириб чиқариши мумкин.
Агар шифокор Сизга Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, ушбу дори воситасини қўллашдан олдин маслаҳат учун шифокорга мурожаат этинг.
Супрастин® ни ҳар доим шифокор буюрганидек қабул қилинг. Агар Сизда ишонч бўлмаса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Дозалаш тартиби
Катталар:
тавсия этиладиган суткалик доза - шифокор кўрсатмасига мувофиқ 1 таблетка кунига 3-4 марта.
Супрастин® таблеткасини қабул қилганда тунда гастро-эзофагеал рефлюкс касаллиги симптомлари (эпигастрал соҳада оғриқ, қизилўнгач соҳасида оғриқ, аччиқ кекириш) кучайиши мумкин.
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга:
тавсия этиладиган бошланғич дозалар:
1 ойликдан 12 ойликкача бўлган болалар: ¼ таблеткадан кунига 2-3 марта;
1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: ½ таблеткадан кунига икки марта буюриш мумкин;
6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга: ½ таблеткадан кунига 3-4 марта буюриш мумкин.
Пациентнинг реакцияси ва кузатилаётган ножўя самараларга қараб дозани эҳтиёткорлик билан ошириш мумкин. Аммо доза ҳеч қачон тана вазнига 2 мг/кг дан ошмаслиги керак.
Анафилактик шокда ёки оғир даражали ўткир аллергик реакцияда даволашни Супрастин® ни вена ичига секин инъекциясидан эҳтиёткорлик билан бошлаш лозим, ундан сўнг даволашни мушак ичига инъекциялар ёки препаратни ичга қабул қилиш билан давом эттирилади.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари:
Кекса, ҳолсизланган беморлар:
Супрастин® препаратини қўллаш алоҳида эҳтиёткорликни талаб этади, чунки бу беморлар антигистамин препаратларининг ножўя самараларига (бош айланиши, уйқучанлик, артериал босимни пасайиши) кўпроқ сезувчандирлар.
Жигар фаолиятини бузилиши
Жигар касалликларида препаратнинг фаол компонентининг метаболизми пасайиши билан боғлиқ дозани камайтириш талаб этилиши мумкин.
Буйрак фаолиятини бузилиши
Фаол компонент асосан буйрак орқали чиқарилганлиги билан боғлиқ препаратни қабул қилиш тартибини ўзгартириш ва дозасини камайтириш талаб этилиши мумкин.
Қўллаш усули
Ичга қабул қилиш учун таблетка.
Таблеткани овқатланиш вақтида, чайнамасдан, етарли миқдордаги сув билан қабул қилиш лозим.
Агар Сиз Супрастин® таблеткаларини буюрилганидан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз:
Антигистамин препаратларининг дозасини атайлаб ёки бехосдан ошириб юборилганда, айниқса янги туғилган чақалоқлар ва болаларда пациентнинг ўлимига олиб келиши мумкин.
Супрастин® препаратининг дозаси ошириб юборилганда атропин билан заҳарланишга характерли бўлган симптомлар ва белгилар: галлюцинациялар, безовталик, атаксия (ҳаракат координациясини бузилиши), атетоз, тиришишлар ривожланади. Кичик ёшдаги болаларда қўзғалиш кузатилади. Баъзида оғизни қуриши, фиксацияланган қорачиқни кенгайиши, юзни қизариши, синусли тахикардия, сийдикни тутилиши, иситма пайдо бўлади. Катталарда иситма ва юзни қизариши доимо кузатилади, қўзғалиш давридан кейин эса тиришиш ва кейинчалик депрессия келади. Ниҳоят, 2-18 соат давомида пациентнинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган кома ва юрак-ўпка етишмовчилиги ривожланади.
Юрак-қон томир тизими ва нафас тизимининг кўрсаткичларини мониторлаш, шунингдек симптоматик даволаш тавсия этилади. Махсус антидоти номаълум.
Дозани ошириб юборилишини даволаш:
Юрак-ўпка тизимининг кўрсаткичларини мониторлаш, шунингдек симптоматик даволаш тавсия этилади. Махсус антидоти номаълум.
Агар Сиз Супрастин® таблеткалари препаратини қабул қилишни муддатидан олдин тўхтатган бўлсангиз
Агар Сиз Супрастин® таблеткаларини қабул қилишни режалаштирилгандан олдинроқ тўхтатган бўлсангиз, бу нохуш оқибатларга олиб келмайди, фақат Сизнинг касаллигингиз симптомлари қайталаниши ва шикоятлар кучайиши мумкин.
Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада пациентларда пайдо бўлавермайди.
Супрастин® препарати билан даволаш вақтида қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин:
Бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларинг тез-тезлиги (пайдо бўлиши эҳтимоли) қуйидагича таснифланган:
- Жуда тез-тез: 10 пациентдан 1 тадан кўпроқ учрайди.
- Тез-тез: 100 пациентдан 1-10 тада учрайди.
- Тез-тез эмас: 1000 пациентдан 1-10 тада учрайди.
- Кам ҳолларда: 10000 пациентдан 1-10 тада учрайди.
- Жуда кам холларда: 10000 пациентдан 1тадан камроқ учрайди.
- Тез-тезлиги номаълум: мавжуд бўлган маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди.
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда: оқ қон таначалари сонини камайиши, қизил қон таначалари сонини камайиши, қон тизимининг бошқа бузилишлари.
Иммун тизими томонидан:
Жуда кам ҳолларда: аллергик реакциялар.
Нерв тизими томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда: седатив самара, толиқиш, бош айланиши, ҳаракат координациясини бузилиши, нерв қўзғалувчанлик, титроқ, тиришиш, бош оғриғи, кайфиятни ноадекват кўтарилиши (эйфория).
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда: кўз ички босимини ошиши, глаукома хуружлари, кўришни ноаниқлиги.
Юрак томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда: юрак қисқаришларини тезлашиши (тахикардия), юрак қисқаришларини мунтазам бўлмаслиги (аритмия).
Қон-томирлар томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда: артериал босимни пасайиши (гипотензия).
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда: эпигастрийда ёки қоринда нохуш ҳиссиётлар, оғриқ, оғизни қуриши, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қабзият, иштаҳани йўқолиши ёки ошиши, қоринда оғриқ.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар.
Жуда кам ҳолларда: ёруғликка сезувчанлик
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар.
Жуда кам ҳолларда: мушакда оғриқ ёки кучсизлик.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар.
Жуда кам ҳолларда: сийишни қийинлашиши, сийдикни тутилиши.
Антигистамин воситаларни узоқ муддат қўллаганда жуда кам ҳолларда қон яратилишини бузилиши ривожланиши мумкин. Агар препаратни сурункали қўллаганда бошқа сабаблар билан тушунтириб бўлмайдиган иситма, ҳиқилдоқни яллиғланиши (ларингит), оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яраланиши, оқариш, сариқлик, гематомалар, одатдаги бўлмаган, қийинчилик билан тўхтатиладиган қон кетишлар ривожланса, бундай ҳолларда шаклли элементларга нисбатан қон таҳлилини ўтказиш лозим. Агар таҳлил натижалари қон яратилишини бузилишини кўрсатса, Супрастин® препарати билан даволашни бекор қилиш керак.
Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш
Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай ножўя самаралар аниқланганида, илтимос, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.
Сизнинг хабарларингиз туфайли, Сиз бу препаратнинг хавфсизлиги хақида қўшимча маълумот олишингиз мумкин.
15-25 °C ҳароратда сақлансин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!
Агар Сиз Супрастин® таблеткалари препаратининг сифатини кўринарли ўзгаришларини аниқласангиз, уни ишлатманг.
Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.
Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин! Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.
Шифокор рецепти бўйича берилади.
Ўрами:
20 таблеткадан пластмасса қопқоқли жигарранг шиша флаконда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Ёки:
10 таблеткадан блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
“Фармацевтический завод ЭГИС” ЁАЖ. 1165 Будапешт, Бёкеньфёльди кўч., 118-120. ВЕНГРИЯ.
Xloropiramin gidroxloridi: 25 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Suprastin tabletkalari 25 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) narxi 16000 so'm - 10 шт.
1 oydan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Suprastin tabletkalari 25 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Suprastin tabletkalari 25 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vengriya.
Suprastin tabletkalari 25 mg №20 (2 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Xloropiramin gidroxloridi hisoblanadi.