Facebook Pixel Code

Talliton tabletkalari 25 mg №28 (4 blister x 7 tabletka)

dagi narxlar
dan 94000 so'm gacha 124000 so'm
Retsept bo'yicha
108 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Talliton tabletkalari 25 mg №28 (4 blister x 7 tabletka)

Таллитон таблеткалари препарати нималарни сақлайди:

таъсир этувчи модда: ҳар бир таблеткада мувофиқ 6,25 мг, 12,5 мг ёки 25 мг карведилол;

ёрдамчи моддалар: Лактоза моногидрати, кросповидон, сахароза, сувсиз кремний диоксиди, повидон К-25, магний стеарати. Кўрсатиб ўтилган компонентлардан ташқари бўёвчи сифатида Таллитон® 6,25 мг таблеткаси хинолин сариқ C.I. 47005, Таллитон® 12,5 мг таблеткаси эса сансет сариқ C.I. 15985 сақлайди.

Таллитон® 6,25 мг таблеткаси: Оч-сариқ рангли, ясси, узунчоқ, фаскали, бир томонида рискали ва таблетканинг бошқа томонида Е харфи ва 341 рақами гравировкали, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз таблеткалар.

Таллитон® 12,5 мг таблеткаси: Оч-тўқ-сариқ рангли (тўқроқ рангли киритмалар бўлиши мумкин), ясси, думалоқ, фаскали, бир томонида рискали ва таблетканинг бошқа томонида Е харфи ва 342 рақами гравировкали, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз таблеткалар.

Таллитон® 25 мг таблеткаси: Оқ ёки деярли оқ рангли, ясси, думалоқ, фаскали, бир томонида рискали ва таблетканинг бошқа томонида Е харфи ва 343 рақами гравировкали, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз таблеткалар.

Агар Сизда таъсир этувчи моддага ёки 8 бўлимда келтирилган Таллитон® таблеткалари препаратининг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия бўлса;

Агар Сизда декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги бўлса;

Агар Сизда клиник жиҳатдан яққол жигар фаолиятини бузилиши бўлса;

Агар Сизда ритм электро-кардиостимулятор томонидан ишончли равишда бошқариладиган ҳолатлардан ташқари юракда қўзғалишни ўтказувчанлигини (юрак блокадаси) 2-чи ёки 3-чи даражали бузилиши бўлса;

Агар Сизда брадикардия бўлса (юрак қисқаришлари сонини минутига 50 зарбдан камайиши);

Агар Сизда синус тугунининг заифлиги синдроми (шу жумладан синус-бўлмача блокадаси) бўлса;

Агар Сизда оғир артериал гипотензия (систолик босим/биринчи рақам/85 мм сим.уст. дан паст артериал босим) бўлса;

Агар Сизда юрак фаолиятини оғир бузилиши бўлса (кардиоген шок);

Агар Сизда бронхларни спазми ёки астма билан кечувчи нафас тизимининг касалликлари бўлса;

Агар Сизнинг организмингизда суюқликни кўп тўпланиши ёки юракка юкламани ошиши кузатилса, шу сабабли Сиз юрак мушакларининг қисқарувчанлигини кучайтирувчи дори воситаларини вена ичига юборишга муҳтож бўлсангиз;

Агар Сиз моддалар алмашинувини оғир бузилишлари (метаболик ацидоз организм суюқлик ва тўқималарининг кислоталигини патологик ошиши) бўлса;

Агар Сизнинг симптомларингиз альфа-адренергик блокаторлар билан самарали назоратланган ҳолатлардан ташқари Сизда феохромацитома (артериал босимни ошиши билан кечувчи буйрак усти бези ўсмалари) бўлса.

Агар юқори санаб ўтилганлардан биронтаси Сизга тааллуқли бўлса (ёки Сизга шубҳа туғдирса), даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Ичга қабул қилиш учун препарат.

Бу таблеткаларни камида ярим стакан сув билан, чайнамасдан, овқатланишдан қатъий назар қабул қилинг.

Агар Сизда сурункали юрак етишмовчилиги бўлса, артериал босимни тўсатдан пасайиши хавфини камайтириш учун бу препаратни овқат билан бирга қабул қилинг.

Риска (синдириш учун ўйиқча) ёрдамида таблеткаларни тенг икки дозага бўлиш мумкин.

Агар Сиз ҳаддан ташқари кўп Таллитон® таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз буюрилгандан кўпроқ Таллитон® таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорга ёки яқиндаги шифохонанинг шошилинч бўлимига мурожаат этинг.

Таблеткаларни ҳаддан ташқари кўп миқдори қабул қилингандан кейин (дозани аҳамиятли даражада ошириб юборилганда) артериал босим ва пульс тез-тезлигини аҳамиятли даражада пасайиши, юрак етишмовчилиги, кардиоген шок (юрак етишмовчилиги оқибатида тўқималар ва аъзоларни қон билан таъминланишини етишмовчилиги) ва юрак тўхтатиши мумкин. Бундан ташқари, нафасни бузилиши, бронхоспазм (нафас чиқаришни бузилиши), кўнгил айниши, онгни чалкашиши ва тиришишлар кузатилган.

Даволаш: шошилинч тиббий ёрдамсиз ҳушдан кетиш, тиришиш хуружи, қон айланиши тизими коллапси ва юракни тўхташи юзага келиши мумкин. Умумий қабул қилинган чоралардан ташқари, ҳаётий зарур фаолиятларни назорат қилиш ва симптоматик даволашни ўтказиш лозим. Баъзида буни жадал даволаш бўлимида ўтказиш зарур.

Агар Сиз Таллитон® таблеткалари препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Ёддан чиқарилган таблетканинг ўрнига икки баробар дозани қабул қилманг, чунки бу ўтказиб юборилган дозани компенсация қилмайди, балки дозани ошириб юборилишига олиб келади. Препаратни қабул қилишни шифокор буюрганидек давом эттиринг.

Агар Сиз Таллитон® таблеткалари препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Таллитон® таблеткалари препарати узоқ муддат қабул қилиш учун мўлжалланган. Ушбу препаратни қабул қилишни муддатидан олдин тўхтатманг, чунки бу касалликнинг қайталанишини чақириши мумкин. Ушбу препаратни қабул қилишни тўсатдан тўхтатиш, айниқса стенокардияси бўлган пациентларда кўкракда оғриқ ва артериал босимни пасайишини чақириши мумкин. Шунинг учун препаратни қабул қилишни шифокор тавсияларига мувофиқ босқичма-босқич тўхтатиш керак.

Агар Сиз Таллитон® таблеткалари препаратини клонидин сақловчи препарат билан бир вақтда қабул қилган бўлсангиз, буларнинг ҳеч бирини шифокор маслаҳатисиз қабул қилишни тўхтатманг, чунки бу артериал босимни ҳаддан ташқари ошишини чақириши мумкин. Бу препаратларни қабул қилишни фақат шифокор кўрсатмаси ва унинг йўриқномаларига аниқ риоя қилган ҳолда тўхтатиш лозим.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Жуда тез-тез:

  • бош айланиши ва бош оғриғи, айниқса даволаш курсини бошида;
  • ҳолсизлик;
  • гипотония (артериал босимни пасайиши);
  • астения (толиқиш);
  • юрак етишмовчилиги.

Тез-тез:

  • тана вазнини ошиши;
  • қонда холестерин даражасини ошиши;
  • диабети бўлган пациентларда қонда қанд даражасини ошиши ёки камайиши ва глюкозани ўзлаштираолинишини ёмонлашиши;
  • юрак қисқаришлари тез-тезлигини камайиши (брадикардия);
  • тана ҳолатини ўзгартирганда артериал босимни пасайиши;
  • шишлар (шу жумладан, тарқалган, периферик ва қўл ва оёқ, жинсий аъзоларни шишлари), гиперволемия (айланиб юрувчи қон хажмини ошиши), организм тўқималарида суюқликни тўпланиши;
  • буйрак етишмовчилиги ва буйрак фаолиятини бузилиши ,айниқса қон томирларнинг диффуз касалликлари ва/ёки ёндош буйрак касалликлари бўлган пациентларда;
  • оғриқ;
  • бронхит, пневмония, юқори нафас йўлларининг инфекциялари;
  • сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари;
  • сийишни бузилиши;
  • анемия;
  • депрессия, кайфиятни тушиши;
  • периферик қон айланишини бузилиши [(қўл ва оёқларни совуши, қон томирларнинг периферик касалликлари, вақти-вақти билан пайдо бўлувчи оқсоқликни (қон айланишини етарли бўлмаслиги оқибатида маълум масофага ҳаракатланганда оёқ мушакларида тўсатдан оғриқни пайдо бўлиши) ёмонлашиши ва рейно феномени (қон томирлар спазми, бунинг натижасида бармоқлар, бурун ва қулоқлар оқаради ёки кўкимтир бўлиб қолади);
  • нафас олишни бузилиши, ўпка шиши ва сезувчан пациентларда астма;
  • меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар кўнгил айниши, диспепсия (овқат ҳазм қилишни бузилиши), қоринда оғриқ, ич кетиши ва кўнгил айниши;
  • оёқларда оғриқ;
  • кўришни бузилиши;
  • кўз ёши ажралишини камайиши (қуруқ кўзлар синдроми), кўзларни таъсирланиши.

Тез-тез эмас:

  • бўлмача-қоринча блоки (юрак мушагида импульсни ўтказилишини бузилиши);
  • уйқуни бузилиши;
  • парестезиялар (қўл ва оёқларда санчиш ва увишиш);
  • хушдан кетишлар, хушдан кетишдан олдинги ҳолат;
  • артериал гипотония;
  • стенокардия (кўкракда оғриқ);
  • қабзият;
  • тери томонидан аллергик реакциялар (аллергик экзантема, дерматит, эшакеми, қичишиш, ясси темираткини эслатувчи ўзгаришлар, терини псориатик шикастланиши (псориаз кепакланувчи қизил доғларни пайдо бўлиши билан кечувчи сурункали касаллик));
  • соч тўкилиши;
  • эректил фаолиятни бузилиши, импотенция;
  • дерматит;
  • терлаш.

Кам ҳолларда:

  • тромбоцитопения (қонда қон пластинкалари миқдорини камайиши);
  • бурунни битиши;
  • оғизни қуриши.

Жуда кам ҳолларда:

  • аллергик реакциялар;
  • жигар фаолиятининг тестлари натижаларини ўзгариши (жигар ферментлари аланин-аминотрансфераза, аспартат-аминотрансфераза ва гамма глутамилтрансфераза фаоллигини ошиши);
  • лейкопения (оқ қон таначалари миқдорини камайиши);
  • аёлларда сийдикни тутиб тура олмаслик.

Димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда карведилолнинг дозаси оширилганида юрак етишмовчилигини ёмонлашиши ва суюқликни тутилиши кузатилиши мумкин.

Карведилол билан даволаш фонида сурункали юрак етишмовчилиги ва паст артериал босим, юрак ишемик касаллиги ва ёндош буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда буйрак фаолиятини қайтувчан ёмонлашиши кузатилган.

Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги бош айланиши, кўришни бузилиши ва юрак қисқаришлари сонини камайишидан ташқари дозага боғлиқ бўлмаган.

Карведилол қабул қилган гипертония ва стенокардияси бўлган пациентларда ножўя реакцияларнинг профили юрак етишмовчилиги бўлган беморларда кузатиладиган каби бир хил бўлган, аммо реакцияларнинг тез-тезлиги пастроқ бўлган.

Таллитон® препаратининг бета-рецепторларни блоклаш қобилияти туфайли, яширин қандли диабет намоён бўлиши, қондаги глюкозанинг концентрациясига қараб унинг даражасини назорат қилиш ва глюкоза даражасини мувофиқлаштириш ёмонлашиши мумкин.

Таллитон® препаратини қабул қилаётган айрим пациентларда бошқа ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Ҳар қандай ножўя самаралар аниқланганида ёки ушбу йўриқномада кўрсатилмаган самаралар пайдо бўлганида, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериб, Сиз бу препаратнинг хавфсизлиги ҳақида қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

Таллитон® таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Агар Сизда қуйидаги ҳолатлардан биронтаси бўлса, Таллитон® таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин Сиз бу ҳақида шифокорга хабар беришингиз керак:

Агар Сизда сурункали юрак етишмовчилиги бўлса, чунки юрак етишмовчилиги кечиши ёмонлашиши ёки организмда суюқликни тўпланиши ривожланиши мумкин.

Агар Сизда гипертония ва сурункали юрак етишмовчилиги бўлса ва уларни даволаш учун Сизга юрак гликозидлари (дигиталис препаратлари) буюрилган бўлса, Таллитон® таблеткалари препаратини эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим, чунки юрак гликозидларини карведилол билан бирга қўллаш бўлмача-қоринча ўтказувчанлигини секинлаштириши мумкин.

Агар Сизда сурункали обструктив ўпка касаллиги (СОЎК) бўлса ва у туфайли Сиз перорал ва ингаляцион дори препаратлари билан даволанаётган бўлсангиз.

Агар Сизда қандли диабет бўлса, чунки Таллитон® гипогликемия (қонда қанд даражасини пасайиши) нинг эрта симптомларини ниқоблаши мумкин. Таллитон® препарати билан даволашнинг бошида ёки унинг дозаси оширилганида қонда қанд даражасини мунтазам назорат қилиш ва мувофиқ равишда диабетга қарши дори воситасининг дозасини танлаш лозим, чунки карведилол қонда қанд даражасининг назоратини ёмонлаштириши мумкин.

Агар Сизда сурункали юрак етишмовчилиги ва паст артериал босим (систолик босим <100 мм сим.уст.), юрак ишемик касаллиги, диффуз қон томир касалликлари ва/ёки ёндош буйрак касаллиги бўлса. Бундай касалликларда Таллитон® препаратининг дозаси оширилганда буйрак фаолиятини мунтазам равишда назорат қилиши лозим, унинг фаолиятини ёмонлашганида эса ушбу препарат билан даволашни бекор қилиш ёки унинг дозасини камайтириш тавсия этилади.

Агар Сиз контакт линзалар тақсангиз. Пациентлар кўз ёши ажралишини камайишини эътиборга олишлари керак.

Агар Сизда қон томирларнинг периферик касалликлари бўлса, чунки бета-адренергик блокаторларни қўллаш қон томир етишмовчилиги ривожланиш хавфини ошириши ёки симптомларини ёмонлаштириши мумкин. Аммо карведилолнинг альфа-1 адренергик рецепторларни блоклаш қобилияти ушбу Агар Сизда периферик қон айланишини бузилиши ва Рейно феномени бўлса; бундай пациентларда карведилол билан даволаш фонида периферик қон айланишини бузилиши симптомлари ва белгилари ёмонлашиши мумкин.

Агар Сизда бета-блокаторларни қўллаш билан боғлиқ псориаз бўлса. Даволовчи шифокор Таллитон® таблеткалари препаратини қўллашнинг фойдаси ва бўлиши мумкин бўлган хавфни баҳолаши керак.

Агар Сизда қалқонсимон бези касалликлари (тиреотоксикоз) бўлса, чунки карведилол тиреотоксикознинг белгилари ва симптомларини ниқоблаши мумкин.

Агар Сизда илгари оғир аллергик реакциялар бўлган бўлса ёки Сиз десенсибилизацион даволаш (аллергик реакция чақирган маълум модданинг самарасини сусайтириш усули) олаётган бўлсангиз, Таллитон® таблеткалари препарати аллергенларга сезувчанликни ва анафилактик реакцияларнинг оғирлигини ошириши мумкин.

Агар Сизда феохромацитома (артериал босимни ошиши билан кечувчи буйрак усти безлари ўсмаси) бўлса. Сиз шифокорнинг кўрсатмаларига аниқ риоя қилишингиз керак, Таллитон® таблеткалари препарати билан даволашдан олдин

Агар Сизда кўкракдаги оғриқнинг алоҳида тури (Принцметал ностабил стенокардияси деб номланувчи) аниқланган бўлса, чунки бета-адренергик рецепторларининг блокаторларини қўллаш стенокардия ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Аммо карведилолнинг альфа-1 адренергик рецепторларни блоклаш қобилияти ушбу самараларни аҳамиятли даражада компенсациялаши мумкин.

Агар Сизда бронхоспазмга мойиллик бўлса. Агар Таллитон® препарати билан даволаш вақтида Сизда бронхиал спазм белгилари ва симптомлари ривожланса, албатта даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Агар Сизда ўтказилган миокард инфарктидан кейин юрак чап қоринчаси фаолиятини бузилиши бўлса. Карведилол билан даволашни бошлашдан олдин пациент клиник жиҳатдан турғун бўлиши ва камида 48 соат давомида, турғун дозада эса камида 24 соат давомида ангиотензинга-айлантирувчи фермент ингибиторини (ААФи) қабул қилиши керак.

Агар Сизга умумий анестезияни талаб этувчи жаррохлик аралашуви режалаштирилган бўлса.

Верапамил ёки дилтиазем каби кальций каналларининг блокаторларини, шунингдек бошқа антиаритмик воситаларни бир вақтда қўлланганида.

Агар карведилол брадикардия (юрак қисқаришлари тез-тезлиги минутига 55 зарбдан кам) чақирса, шифокор билан маслаҳатлашинг, чунки шифокор дозани камайтириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

Карведилолни қўллашни тўсатдан бекор қилиш мумкин эмас, айниқса юрак ишемик касаллиги бўлган пациетларда. Препаратни икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида, босқичма-босқич бекор қилиш керак.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Таллитон® препаратини болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларни даволаш тавсия этилмайди.

Бошқа дори воситалари ва Таллитон® таблеткалари препарати

Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари ҳақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Айниқса қуйидаги дори воситаларини қабул қилаётганлигингиз ҳақида шифокорга хабар бериш муҳим:

  • юрак етишмовчилигини даволаш учун қўлланилаётган дигоксин, чунки Таллитон® таблеткалари билан бир вақтда қўлланилганида шифокорингиз унинг дозасини ўзгартириши мумкин;
  • циклоспорин (уни, масалан, аъзолар трансплантациясидан кейин уни кўчишини олдини олиш учун қўлланади), чунки Таллитон® циклоспориннинг самарасини кучайтириши мумкин;
  • рифампицин (туберкулёзни даволаш учун антибиотик), чунки у Таллитон® таблеткалари самарасини камайтириши мумкин;
  • циметидин (меъдада кислота ҳосил бўлишини ингибиция қилувчи препарат), чунки у Таллитон® нинг самарасини кучайтириши мумкин;
  • флуоксетин (депрессияни даволаш учун препарат);
  • инсулин ёки қандли диабетни даволаш учун ичга қабул қилиш учун воситалар, чунки Таллитон® уларнинг самарасини кучайтириши мумкин;
  • резерпин (артериал босимни пасайтирувчи препарат) ва моноамин оксидаза ингибиторлари (антидепрессантларнинг бир тури), чунки бу дори воситалари юрак қисқаришлари тез-тезлиги ва/ёки артериал босимни кейинги пасайишига олиб келиши мумкин;
  • верапамил, дилтиазем, амиодарон ва бошқа аритмияга қарши препаратлар. Шифокорингиз Сизннг артериал босимингизни ва ЭКГ ни мунтазам назорат қилади;
  • клонидин (артериал босимни пасайтириш ва мигренни даволаш учун препарат);
  • гипертонияга қарши бошқа дори воситалари. Таллитон® артериал босимни пасайтирувчи (масалан, альфа-адренергик рецепторларнинг блокаторлари) ёки ножўя реакция сифатида артериал босимни пасайтириш қобилиятига эга препаратлар (масалан, тутқаноқни даволаш учун барбитуратлар, психозларни даволаш учун фенотиазинлар, депрессияни даволаш учун трициклик антидепрессантлар, қон томирларни кенгайтирувчи препаратлар ва алкоголь) нинг антигипертензив самарасини кучайтириши мумкин;
  • анестетиклар (жарроҳлик операцияси ва наркоздан олдин Сиз Таллитон® таблетка препаратини қабул қилишингизни шифокорга хабар бериш жуда муҳим;
  • Таллитон® таблеткалари самарасини пасайтириши мумкин бўлган ностероид яллиғланишга қарши препаратлар;
  • бронхларни кенгайтирувчи дори препаратлари.

Таллитон® таблеткалари препаратини овқат ва алкоголь билан қабул қилиш

Таллитон® таблеткалари препарати овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Сурункали юрак етишмовчиги бўлган пациентларга артериал босимни тез пасайиши ва бош айланиши хавфини камайтириш учун бу таблеткаларни овқат билан қабул қилиш тавсия этилади.

Таллитон® препарати алкоголнинг самарасини кучайтириши мумкин.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Таллитон® таблеткалари препаратини ҳомиладорликда, кутилаётган фойда бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш даври

Таллитон® таблеткалари препаратини эмизиш даврида, кутилаётган фойда бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолатлардан ташқари қўллаш мумкин эмас.

Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Юқори артериал босимни даволаш учун кўпгина бошқа препаратлар каби, бош айланиши ёки шунга ўхшаш симптомлар ривожланганида транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш мумкин эмаслигини эътиборга олиш лозим. Айниқса буни даволашни бошида ёки даволаш ўзгартирилганида, шунингдек алкоголни бир вақтда истеъмол қилганда ҳисобга олиш керак.

Таллитон® таблеткалари препаратининг айрим компонентлари ҳақида муҳим маълумот

Ҳар бир таблетка 50 мг лактоза ва 12,5 мг сахароза сақлайди. Агар даволовчи шифокорингиз Сиз баъзи қандларни ўзлаштираолмаслигингиз ҳақида Сизни огоҳлантирган бўлса, унга маслаҳат учун мурожаат этинг.

Таллитон® таблеткалари 6,5 мг ариавит хинолин сариқ C.I. 47005 (Е 104) бўёвчиси, Таллитон® таблетка 12,5 мг эса ариавит сансет сариқ C.I. 15985 (Е 110) бўёвчиси сақлайди, улар аллергик реакция чақириши мумкин.

Таллитон® таблеткалари препаратини қандай қабул қилиш керак

Таллитон® таблеткалари препаратини ҳар доим қатъий шифокор ёки фармацевт буюрганидек қабул қилинг. Бирон-бир шубҳа бўлган ҳолларда, албатт шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Дозалаш тартиби

Юқори артериал босим

Препаратни кунига бир марта қабул қилиш тавсия этилади.

Катталар

Артериал босим ошганида одатдаги доза биринчи икки кун давомида кунига бир марта 12,5 мг ни ташкил этади. Сўнгра дозани кунига бир марта 25 мг гача ошириш тавсия этилади. Кўпгина пациентлар учун бу доза етарли бўлади. Етарли самара кузатилмаганида шифокор дозани камида 14 кунлик интерваллар билан кунига бир марта 50 мг ёки қабул қилишни иккига бўлиб 25 мг дан эрталаб ва кечқурун максимал дозагача ошириши мумкин.

Кекса пациентлар

Тавсия этиладиган бошланғич доза 12,5 мг ни ташкил этади. Кўпгина ҳолатларда бу доза артериал босимни назорат қилишни таъминлайди. Етарли самара кузатилмаганида шифокор дозани кунига бир марта 50 мг ёки кунига икки марта 25 мг дан максимал дозагача босқичма-босқич ошириши мумкин.

Стенокардия (кўкракда оғриқ)

Катталар

Стенокардияда тавсия этиладиган бошланғич доза биринчи икки кун давомида кунига икки марта 12,5 мг ни ташкил этади. Тавсия этиладиган самарани бир маромда ушлаб турувчи доза кунига 2 марта 25 мг ни ташкил этади.

Кексалар

Тавсия этиладиган максимал дозаси 25 мг дан эрталаб ва кечқурун икки қабулга бўлинган 50 мг ни ташкил этади.

Сурункали юрак етишмовчилиги

Доза шифокор томонидан шахсий равишда танланади.

Доза танлангунигача юрак етишмовчилиги бўлган беморларни даволаш тажрибасига эга мутахассис пациентнинг клиник ҳолатини баҳолаш мақсадида унда клиник текшириш ўтказиши керак. Клиник ҳолатни баҳолаш натижасига қараб препарат амбулатор ёки стационар шароитда буюрилади.

Катталар

Тавсия этиладиган бошланғич доза: биринчи икки ҳафта давомида кунига икки марта 3,125 мг. Агар бу доза яхши ўзлаштирилса, шифокорингиз уни камида икки ҳафталик интервал билан кунига икки марта 6,25 мг дан қабул қилингунча, сўнгра 12,5 мг дан кунига икки марта ва 25 мг дан кунига икки мартагача ошириши мумкин. Дозани пациент ўзлаштираоладиган максимал даражагача ошириш керак. Пациентлар улар томонидан ўзлаштираолинадиган максимал самарани бир маромда ушлаб турувчи дозани қабул қилишлари лозим.

Тавсия этиладиган максимал дозаси: сурункали юрак етишмовчилиги бўлган барча пациентлар ва тана вазни 85 кг дан кам бўлган енгил ёки ўртача даражали сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун 25 мг дан кунига икки марта. Тана вазни 85 кг дан ортиқ бўлган енгил ёки ўртача даражали сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун максимал тавсия этиладиган доза 50 мг дан кунига икки мартани ташкил этади.

Систолик артериал босими <100 мм сим.уст. бўлган пациентларда дозани ҳар бир оширишдан олдин буйрак ёки юрак фаолияти ёмонлашиши мумкин. Шундай қилиб, дозани ҳар бир оширишдан олдин шифокорингиз юрак етишмовчилиги симптомларини, буйрак фаолияти ва/ёки қон томирларни кенгайиши белгиларини (артериал босимни пасайиши, бош айланиши) ошишини аниқлаш мақсадида текшириш ўтказади.

Препаратни икки ҳафтадан ортиқ қабул қилиш зарурати бўлганида уни қабул қилишни энг паст тавсия этилган дозадан, яъни карведилолни кунига икки марта 3,125 мг дан бошлаш, сўнгра дозаларни кўрсатилган титрлашга мувофиқ аниқлаш лозим.

Кексалар

Дозалар катталарга мўлжалланган дозага мос келади.

Миокард инфарктидан кейин юрак чап қоринчаси фаолиятини бузилиши

Катталар

Миокард инфарктини ўтказган юрак чап қоринчаси фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар учун карведилолнинг бошланғич тавсия этилган бошланғич дозаси кунига икки марта 6,25 мг ни ташкил этади. Биринчи доза қабул қилинганидан кейин пациент 3 соат давомида тиббий кузатув остида бўлишлари лозим. Сўнгра ҳар 3-10 кундан кейин дозани кунига икки марта 12,5 мг гача ва кунига икки марта 25 мг гача ошириш лозим. Агар пациент кунига икки марта 6,25 мг бошланғич дозани ўзлаштираолмаса, шифокор дозани 3-10 кун давомида кунига икки марта 3,125 мг гача пасайтиради. Агар пациент бу дозани ўзлаштираолса, уни яна кунига икки марта 6,25 мг гача ва босқичма-босқич кунига икки марта 25 мг гача ошириш мумкин. Дозани пациент ўзлаштираоладиган максимал дозага ошириш лозим.

Кексалар

Дозалар катталарга мўлжалланган дозага мос келади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Систолик артериал босими 100 мм сим.уст. дан юқори бўлса, ўртача ёки оғир буйрак фаолиятини бузилишларида карведилолнинг дозани ўзгартириш зарурати йўқ.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда карведилолни қўллаш мумкин эмас.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Таллитон® нинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ҳақида маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, уни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга буюриш тавсия этилмайди.

15-25 °С ҳароратда, ёруғликдан ва намликдан ҳимоя қилинган жойда сақлансин!

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Препаратнинг кўринадиган шикастланиши белгилари аниқланганида, Таллитон® таблеткаларини қабул қилманг.

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин Таллитон® таблеткаларини препаратини ишлатманг. Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Таллитон® 6,25 мг таблеткаси: 7 таблеткалар блистерда. 2 ёки 4 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Таллитон® 12,5 мг, 25 мг таблеткалари: 14 таблеткадан блистерда. 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Ўрамларнинг айрим турлари савдога чиқарилмаслиги мумкин.

“Фармацевтический завод ЭГИС” ЁАЖ 1165 Будапешт, Бёкеньфёльди кўч., 118-120, ВЕНГРИЯ.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Karvedilol: 25 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
28
Og'irligi:
25 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Vengriya

Ko`p so`raladigan savollar

Talliton tabletkalari 25 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) narxi 23500 so'm - 7 шт.

Talliton tabletkalari 25 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vengriya.

Talliton tabletkalari 25 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) ning asosiy faol moddasi Karvedilol hisoblanadi.

Talliton tabletkalari 25 mg №28 (4 blister x 7 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Egis hisoblanadi.