Facebook Pixel Code

Tamsol modifikatsiyalangan chiqarilish kapsulalari 0,4 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
dan 87800 so'm gacha 107000 so'm
Retsept bo'yicha
146 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Tamsol modifikatsiyalangan chiqarilish kapsulalari 0,4 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

Ажралиб чиқиши модификацияланган бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тамсулозин гидрохлориди 0,4 мг;

ёрдамчи моддалар: кальций стеарати, триэтилацетат, тальк, 30% метакрил кислота дисперсияси этакрилат сополимери 1:1 (шу жумладан: полисорбат 80, натрий лаурилсульфати), микрокристалл целлюлоза.

капсула қобиғи: темир (II) оксиди (E172), темир (II, III) оксиди (E172), темир (III) оксиди (E172), титан диоксиди (E171), желатин.

Капсулалар қобиғи: ўлчами №2; қопқоқча: стандарт жигарранг, тиниқ бўлмаган C015 (коди: 08.015), корпуси: тиниқ бўлмаган жигарранг-сариқ рангли C006.

Ажралиб чиқиши модификацияланган капсулалар.

Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволаш учун воситалар. Альфа-адренорецепторларнинг антагонистлари. АТХ коди: G04CA02.

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Тамсулозин постсинаптик альфа1-адренорецепторларнинг селектив рақобатдош ингибитори ҳисобланиб, препарат альфа1A ва альфа1D кичик типларга яқинлиги билан тавсифланади. Тамсулозиннинг мазкур рецепторлар билан боғланиши простата бези ва сийдик чиқарув каналининг силлиқ мушакларини бўшаши билан намоён бўлади.

Фармакодинамик самаралари

Тамсулозин сийдик оқимининг максимал тезлигини оширади. Тамсулозин простата бези ва сийдик чиқарув канали силлиқ мушаклари тонусини пасайтириш йўли билан обструкцияни бўшаштиради ва «бўшаниш симптомлари»ни камайтиради.

Бундан ташқари, препарат ривожланишида қовуқнинг беқарорлиги муҳим роль ўйнайдиган «сийдик қопчасини тўлиш симптомлари»ни камайтиради.

Тамсулозин билан узоқ муддат даволаш натижасида тўлиш ва бўшаниш симптомларининг турғун камайишига эришилади. Шундай қилиб, препарат билан даволаш ёрдамида қовуқни операция қилиш ёки унга катетер қўйиш заруратини кечга суриш мумкин.

Альфа1-адреноблокаторлар қон томирларининг периферик қаршилигини камайтириш орқали артериал босимни пасайтириши мумкин. Тамсулозин билан клиник тадқиқотлар ўтказиш вақтида артериал босимнинг жиддий пасайиши қайд этилмаган.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллашга доир тадқиқотлар

Тамсулозиннинг самарадорлиги қовуқ нейроген дисфункцияси бўлган болалар ва ўсмирларда дозани танлаш бўйича икки томонлама яширин, рандомизацияланган, плацебо назоратли тадқиқотлар жараёнида ўрганилган (n=161). Икки ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болалар тасодифий тарзда тўрт гуруҳга ажратилган: биринчи гуруҳ пациентлари тамсулозинни кам дозаларда (0,001-0,002 мг/кг), иккинчи гуруҳ пациентлари ўртача дозаларда (0,002-0,004 мг/кг), учинчи гуруҳ пациентлари катта дозаларда (0,004-0,008 мг/кг) қабул қилишган, тўртинчи гуруҳ пациентлари эса плацебо қабул қилинган. Айни бир кунда бажарилган икки ўлчов маълумотлари бўйича сийдикни оқиш нуқтасида детрузор (ОНД) босимни <40 см H2O гача камайишига эришилган пациентлар сони самарадорликни баҳолашнинг бирламчи пировард нуқтаси бўлган. Самарадорликни қўшимча баҳолаш мезонлари оқиш нуқтасида детрузорда босимнинг ҳақиқий қийматини ўзгариши ва оқиш нуқтасида детрузор босим фоизини ўзгаришини; гидронефроз/гидроуретерни авж олишини камайиши ёки йўқлигини, катетерлаштиришда олинган сийдик ҳажмини ўзгаришини, шунингдек катетерлаштириш фонида сийдикни тутаолмаслик ҳоллари сонини (катетерлаштириш кундалик дафтари бўйича) ўз ичига олган. Бирламчи ва иккиламчи охирги нуқталар бўйича тамсулозин ва плацебо гуруҳларининг ҳар бири ўртасида статистик фарқлар олинмаган. Дозалашнинг барча даражаларида самаранинг дозага боғлиқлиги кузатилмаган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Тамсулозин ингичка ичакда сўрилади, препаратнинг биокиришаолишлиги 100% га яқин.

Овқат билан бир вақтда қабул қилинганда тамсулозиннинг биокиришаолишлиги пасаяди.

Пациентга тамсулозинни овқатлангандан кейин айни бир вақтда қабул қилишни тавсия этиб, препаратни сўрилишини ўзгармаслигини таъминлаш мумкин.

Тамсулозиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари пропорционал характерга эга.

Тамсулозин оч қоринга бир марта қабул қилингандан кейин плазмадаги тамсулозиннинг чўққи концентрациясига тахминан 6 соатдан кейин эришилади. Препаратнинг барқарор концентрациясига (мувозанат ҳолатига) эришиш учун препаратни тахминан 5 кун давомида кўп марта қабул қилиш талаб этилади, бунда Cmax пациентларда препарат бир марта қабул қилинганда эришиладиган даражага нисбатан тахминан 2/3 баробар юқори. Мазкур қонуният кекса одамларда қайд этилганига қарамай, препаратни қабул қилаётган ёшларда ҳам шунга ўхшаш ўзгаришлар юз бериши кутилади.

Препарат бир марта ва кўп марта қабул қилингандан кейин унинг қон плазмасидаги концентрацияси учун жиддий индивидуал фарқлар хосдир.

Тақсимланиши ва қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши

Одам организмида тамсулозин плазма оқсиллари билан тахминан 99% га боғланади. Препаратни тақсимланиш ҳажми катта эмас (тахминан 0,2 л/кг).

Метаболизми

Тамсулозиннинг биринчи ўтиш самараси паст, метаболизм секин кечади. Тамсулозиннинг катта қисми плазмада ўзгармаган фаол модда кўринишида мавжуд бўлади. Препарат жигарда метаболизмга учрайди.

Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда тамсулозин жигар ферментлари индукциясини келтириб чиқарган.

In vitro шароитидаги тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, тамсулозин CYP3A4 ва CYP2D6 иштирокида метаболизмга учрайди, мазкур жараёнда P450 цитохроми тизимининг бошқа изоферментлари анча кам иштирок этади. CYP3A4 ва CYP2D6 изоферментлари ингибиция қиланганда қон зардобида тамсулозин гидрохлоридининг концентрацияси ошиши мумкин («Махсус кўрсатмалар» ва «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимларига қаранг). Метаболитларнинг биронтаси ҳам, препаратнинг таъсир этувчи моддасининг фаоллигидан ортиқ фаолликка эга эмас.

Чиқарилиши

Тамсулозин ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади, бунда ўзгармаган препарат улуши тахминан 9% ни ташкил этади.

Овқатдан кейин тамсулозин бир марта қабул қилингандан сўнг ва барқарор ҳолатга (мувозанат ҳолатига) эришилгандан кейин препаратнинг ярим чиқарилиш вақти тегишли равишда тахминан 10 соатни ва 13 соатни ташкил этиши аниқланган.

Простата безининг хавфсиз гиперплазияси (ПБХГ) да дизурик бузилишларни даволашда қўлланади.

Ичга қабул қилиш учун капсулалар.

Капсулани сув билан бутунлигича қабул қилинади. Капсулани чайнаш ёки синдириш мумкин эмас, чунки бу препаратниажралиб чиқиш тезлигига таъсир қилиши мумкин.

Дозалаш тартиби:

Суткада битта капсула, нонуштадан ёки биринчи овқатланишдан кейин буюрилади.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Мазкур ёш тоифасида препаратни қўллаш асосланмаган.

Болаларда ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда тамсулозинни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Препаратни болалар ва ўсмирларда қўллаш тўғрисида мавжуд маълумотлар «Фармакодинамикаси» бўлимида келтирилган.

Буйрак функцияси бузилган пациентлар

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар функцияси бузилган пациентлар

Жигар функцияси енгил ва ўртача оғир даражада бузилганда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди (яна «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).

Гуруҳларнинг номлар Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача) Тез-тез эмас (≥1/1 000 дан <1/100 гача) Кам 1/10 000 дан <1/1 000 гача) Жуда кам (<1/10 000) Такрорийлиги маълум эмас (мавжуд маълумотларга кўра аниқлашнинг иложи йўқ)
Нерв тизими томонидан бузилишлар Бош айланиши (1,3%) Бош оғриғи Синкопе - -
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар - - - - Аниқ кўрмаслик*, кўриш қобилиятини бузилиши*
Юрак томонидан бузилишлар - Юрак уришини ҳис қилиш - - -
Қон томирлар тизими томонидан бузилишлар - Ортостатик гипотензия - - -
Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар - Ринит - - Бурундан қон оқиши*
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар - Қабзият, ич кетиши, кўнгил айниши, қусиш - - Оғизни қуриши*
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар - Тошма тошиши, терини қичишиши, эшакеми Ангионевротик шишлар Стивенс-Джонсон синдроми Кўп шаклли эритема* Эксфолиатив дерматит*
Репродуктив тизими ва сут бези томонидан бузилишлар Эякуляция-ни бузилиши - - Приапизм Ретроград эякуляция, эякуляциянинг йўқлиги
Умумий бузилишлар ва юборилган жойидаги - Астения - - -

*Рўйхатга олингандан кейинги даврда маълум қилинган ҳолатлар

Катаракта ёки глаукома билан боғлиқ операцияларни ўтказиш вақтида кўз мугуз пардаси интраоперацион беқарорлиги синдроми (кўз қорачиғини торайиши синдроми) ни ривожланиши кузатилган ва бу постмаркетинг кузатувларида қайд этилган (яна «Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Препаратни пострегистрацион қўллаш тажрибаси

Пострегистрацион даврда тамсулозин қўлланганда юқорида санаб ўтилган нохуш ҳолатлардан ташқари, қуйидаги реакциялар қайд этилган: юрак бўлмачалари хилпиллаши, аритмия, тахикардия ва ҳансираш. Ушбу ҳолатлар турли мамлакатлардан келган спонтан хабарлар асосида тавсифлангани боис, бундай ножўя реакциялар ва уларнинг сабаб-оқибатларини тамсулозинни қабул қилиш билан боғлиқлигини тўғри аниқлаб бўлмайди.

Таъсир этувчи моддага ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан дори таъсиридан ангионевротик шишни ривожланиши ёки «Таркиби» бўлимида санаб ўтилган ёрдамчи моддаларнинг бирортасига ўта юқори сезувчанлик.

Анамнезда ортостатик гипотензия.

Оғир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар фақат катталарда ўтказилган.

Тамсулозинни атенолол, эналаприл ёки теофиллин билан бир вақтда буюрилганда дори воситаларининг ноҳуш ўзаро таъсирлари қайд этилмаган.

Препаратни циметидин билан бир вақтда қабул қилиш қон плазмасида тамсулозиннинг концентрациясини ошишига, фуросемид билан бир вақтда қабул қилиш эса препаратнинг плазма концентрациясини пасайишига олиб келади, бироқ, бундай концентрациялар рухсат этилган даражада қолади. Шундай қилиб, бундай ҳолатларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

In vitro шароитларда диазепам, пропранолол, трихлорметиазид, хлормадинон, амитриптилин, диклофенак, глибенкламид, симвастатин ва варфарин одам қон плазмасида тамсулозиннинг эркин фракцияси даражасига таъсир кўрсатмайди. Ўз навбатида, тамсулозин диазепам, пропранолол, трихлорметиазид ва хлормадиноннинг эркин фракцияси даражасига таъсир кўрсатмайди.

Аммо диклофенак ва варфарин тамсулозиннинг чиқарилиш тезлигини ошириши мумкин.

Тамсулозин гидрохлориди CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторлари билан бирга қўлланганда қон плазмасида тамсулозин гидрохлоридининг концентрацияси ошиши мумкин.

Тамсулозин кетоконазол (CYP3A4 изоферментининг кучли ингибитори) билан бир вақтда қўлланганда, тамсулозиннинг AUC ва Cmax кўрсаткичлари мувофиқ равишда 2,8 марта ва 2,2 марта ошган.

CYP2D6 субстратлари метаболизми сусайган пациентларда тамсулозин гидрохлориди ва CYP3A4 изоферменти кучли ингибиторларини биргаликда қўлламаслик тавсия этилади. Тамсулозин гидрохлориди CYP3A4 изоферментининг кучли (масалан, кетоконазол) ва ўртача (масалан, эритромицин) ингибиторлари билан биргаликда эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Тамсулозин пароксетин (CYP2D6 кучли ингибитори) билан бир вақтда қўлланганда, тамсулозиннинг Cmax ва AUC кўрсаткичлари мувофиқ равишда 1,3 марта ва 1,6 марта ошган, аммо мазкур кўпайиш клиник жиҳатдан аҳамиятсиз деб эътироф этилган.

α1-адренорецепторларнинг бошқа антагонистларини бир вақтда буюриш артериал босимни пасайишига олиб келиши мумкин.

Бошқа альфа1-адреноблокаторларни қабул қилинганда бўлгани каби, тамсулозинни қабул қилиш ҳам айрим шахсларда артериал босимни пасайишига ва камдан-кам ҳолларда коллапсни ривожланишига олиб келиши мумкин, бу артериал босимни қисқа муддатли пасайиши билан юз бериши мумкин. Ортостатик гипотензиянинг дастлабки белгилари (бош айланиши, умумий ҳолсизлик) пайдо бўлганида, мазкур симптомлар йўқолгунга қадар ўтириш ёки горизонтал ҳолатга ўтиш тавсия этилади.

Тамсулозин билан даволаш бошлангунча пациент, простата бези гиперплазияси симптомларига ўхшаш симптомлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни истисно қилиш учун текширилиши лозим.

Даволашни бошлашдан олдин, шунингдек препарат билан даволаш жараёнида вақти-вақти билан бармоқли ректал текширишни ўтказиш, шунингдек зарурат бўлганида простатспецифик антиген (ПСА) даражасини аниқлаш тавсия этилади.

Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган пациентларни даволашда эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим, чунки мазкур гуруҳга мансуб пациентларда препаратни қўллаш ўрганилмаган.

Катаракта ёки глаукома туфайли жарроҳлик операциясигача ёки оператив аралашиш вақтида тамсулозин қабул қилган айрим пациентларда, кўзнинг камалак пардаси қавати интраоперацион беқарорлиги синдроми (кўз қорачиғи торайиши синдроми (IFIS)) қайд этилган. IFIS кўриш аъзоси томонидан интраоперацион ва операциядан кейинги асоратлар такрорланишини кўпайишига олиб келиши мумкин.

Катаракта ёки глаукома туфайли операциялар ўтказилишига 1-2 ҳафта қолганда тамсулозинни бекор қилиш ижобий самара берганлиги тўғрисида айрим маълумотлар олинган, аммо мазкур ҳолларда препаратни бекор қилиш ижобий таъсир кўрсатганини тасдиқловчи далиллар ҳали олинмаган. Бундан ташқари, айрим пациентларда IFIS ривожланиши, ҳатто тамсулозин катаракта операция ўтказилишидан 1-2 ҳафтадан кўпроқ муддат олдин бекор қилинган ҳолларда ҳам кузатилган.

Катаракта ёки глаукомани оператив даволаш режалаштирилган ҳолларда, тамсулозин билан даволашни бошламаслик керак. Офтальмологлар ва офтальможарроҳлар пациентни операцияга тайёрлаш ва оператив аралашув даврида зарурий чораларни кўриш учун катаракта ёки глаукомани жарроҳлик йўли билан даволаш режалаштирилган пациентлардан, улар тамсулозин қабул қилаётгани ёки қабул қилмаётганини ёхуд илгари қабул қилгани ёки қабул қилмаганини суриштиришлари лозим.

CYP2D6 субстратлари метаболизми сусайган пациентларда тамсулозин гидрохлориди ва CYP3A4 изоферменти кучли ингибиторларини биргаликда қўлламаслик тавсия этилади.

Тамсулозин гидрохлориди CYP3A4 изоферментининг кучли (масалан, кетоконазол) ва ўртача (масалан, эритромицмин) ингибиторлари билан биргаликда эҳтиёткорлик билан тайинланади («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши

Тамсулозин аёлларга буюрилмайди.

Қисқа ва узоқ муддатли клиник тадқиқотларда тамсулозин қабул қилинганда эякуляцияни бузилиши тўғрисида маълумотлар олинган. Бундан ташқари, пострегистрацион қўллаш даврида ретроград эякуляция ёки эякуляцияни бўлмаган ҳоллари қайд этилган.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини аниқлаш учун тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ пациентлар бош айланишини ривожланиши мумкинлиги сабабли эҳтиёткорликни намоён этишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлар:

Тамсулозин гидрохлоридининг дозаси ошириб юборилганда артериал босимнинг жиддий пасайиши юз бериши мумкин. Бунга ўхшаш самара турли даражада дозани оғир ошириб юборилиши ҳолларида кузатилган.

Дозани билмасдан ошириб юборилиши натижасида қабул қилинган тамсулозин гидрохлоридининг максимал дозаси 12 мг ни ташкил этган. Бунда пациентда шифохонага ётқизишни талаб қилмаган қаттиқ бош оғриши авж олган.

Даволаш:

Ўткир артериал гипотензияда юрак-қон томир тизимининг функциясини қўллаб-қувватланишини таъминлаш лозим. Пациентни горизонтал ҳолатга келтириш нормал артериал босимни ва юрак қисқаришлари сонини тиклаши мумкин. Бундай чоралар самара бермаган ҳолларда, айланаётган қон ҳажмини кўпайтиришга қаратилган чоралар кўрилиши, шунингдек вазопрессорларни юбориш мумкин. Буйрак функциясини динамик ҳолатида баҳолаш ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш ўтказилиши лозим.

Тамсулозин оқсиллар билан фаол боғланиши туфайли, гемодиализ самарасиздир. Меъда-ичак йўлларидан препарат сўрилишини камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказиш, шу жумладан қусишни чақириш мақсадга мувофиқдир. Препаратнинг юқори дозалари билан заҳарланишларни даволаш учун меъдани ювишни ўтказиш, фаоллаштирилган кўмир ёки натрий сульфати каби осмотик сурги воситаларини қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

10 капсула ПВХ/ПВДХ-алюмин фольгали блистерда.

Бир ёки учта блистер илова қилинган қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғлик таъсиридан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида, 30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Гедеон Рихтер Руминия А.О., Тиргу Муреш, Руминия,

«Гедеон Рихтер» ОАЖ Будапешт, Венгрия учун

Ишлаб чиқарувчи ва буюртмачининг манфаатларини ифода этувчи компания

«Гедеон Рихтер» ОАЖ

1103 Будапешт, Демреи кўчаси, 19-21, Венгрия

Ишонч телефони (қўнғироқ бепул): 7-800-555-00777

Электрон манзил: drugsafety@g-richter.ru

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Гедеон Рихтер» ОАЖ ваколатхонаси

100015, Тошкент ш., Нукус кўч., 71, 5 қават

Тел.: (99871) 1479042

Е-mail: gedeon@gr.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Tamsulosin: 0.4 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
0,4 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ruminiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Tamsol modifikatsiyalangan chiqarilish kapsulalari 0,4 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) narxi 29267 so'm - 10 шт.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Tamsol modifikatsiyalangan chiqarilish kapsulalari 0,4 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ruminiya.

Tamsol modifikatsiyalangan chiqarilish kapsulalari 0,4 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Tamsulosin hisoblanadi.