Tanakan EGb 761 qoplangan tabletkalar 40 mg №30 (2 blister x 15 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 62900 so'm)
Ginkgo biloba ekstrakti: 40 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Tanakan EGb 761 qoplangan tabletkalar 40 mg №30 (2 blister x 15 tabletka)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 40 мг 24% гинкго гликозидлари ва 6% гинкголидлар-билобалидлар сақловчи стандартланган гинкго билоба экстракти (EGb 761);
ёрдамчи моддалар: лактоза, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний, тальк, магний стеарати.
Қобиқ таркиби: макрогол 400, гипромелоза, макрогол 6000, титан диоксиди (Е171), темир III оксиди (Е172).
Икки томони қавариқ шаклли, думалоқ, қизғиш рангли қобиқ билан қопланган, синдирилганда - тўқ сариқ рангли таблеткалар. Ҳиди ўзига хос.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Деменцияларни даволаш учун бошқа препаратлар. АТХ коди: N06DX02.
Хужайралардаги моддалар алмашинуви жараёнлари, қоннинг реологик хусусиятлари ва микроциркуляция, шунингдек қон томирларнинг вазомотор реакцияларига таъсир қилувчи ўсимлик препарати.
Препарат бош мия қон айланишини ва бош миянинг кислород ва глюкоза билан таъминланишини яхшилайди.
Барча қон томирлар тизимига: артериялар, веналар, капиллярларга қон томирларни бошқарувчи таъсирга эга.
Қон оқимини яхшиланишига ёрдам беради, эритроцитларнинг агрегациясига тўсқинлик қилади (anti - sludge effect).
Тромбоцитларни фаоллашиш омилига (anti - PAF effect) тормозловчи таъсир кўрсатади.
Метаболик жараёнларни нормаллаштиради, тўқималарга антигипоксик таъсир кўрсатади.
Эркин радикалларнинг ҳосил бўлишига ва ҳужайра мембраналари липидларининг перекисли оксидланишига тўсқинлик қилади.
Бош мия даражасида ҳам, периферияда ҳам яққол шишга қарши таъсир кўрсатади.
Нейромедиаторларни (норадреналин, допамин, ацетилхолинни) ажралиб чиқишига, қайта қамраб олинишига ва катаболизмига ва уларнинг мембрана рецепторлари билан боғланиш қобилиятига таъсир қилади.
- турли генезли когнитив ва нейросенсор танқислик (Альцгеймер касаллиги ва турли этиологияли деменциялардан ташқари);
- оёқларнинг сурункали облитерирловчи артериопатияларидаги ўзгариб турувчи чўлоқлик (Фонтейн бўйича 2 даража);
- томир генезли кўришни бузилишлари, унинг ўткирлигини пасайиши;
- эшитишни бузилиши, қулоқларда жаранглаш, асосан томир генезли бош айланиши ва координацияни бузилиши;
- Рейно касаллиги ва синдромида қўлланади.
Ичга, 1 таблеткадан суткада 3 марта овқатланиш вақтида, ½ стакан сув билан бирга буюрилади.
Даволашнинг давомийлиги 1 ойдан 3 ойгача.
Кам ҳолларда:
- овқат ҳазм бўлишини бузилишлари;
- тери аллергик реакциялари;
- бош оғриқлари.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Аниқланмаган.
Ҳолатнинг яхшиланишини биринчи белгилари даволаш бошланганидан кейин 1 ой ўтгач намоён бўлади.
Препарат лактоза сақлаши туфайли, туғма галактоземия, глюкоза ёки галактозанинг мальабсорбция синдроми ёки лактаза етишмовчилиги бўлган шахсларда қўллаш мумкин эмас.
Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш ҳусусияти
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари номаълум.
15 таблеткадан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 2 ёки 6 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
4 йил.
Рецепт бўйича.
Бофур Ипсен Индастри, Франция
Beaufour Ipsen Industrie -
28100 Dreux (France)
Қайд этиш гувоҳнома эгасининг номи ва мамлакати
Ipsen Pharma SAS, Франция
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
100179, Тошкент ш., Олмазор тумани, Чимбой Мавзеси 5 А,
Тел.: +99871-229-27-09.
Ginkgo biloba ekstrakti: 40 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Tanakan EGb 761 qoplangan tabletkalar 40 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) ning to`liq analoglari:
Tanakan EGb 761 qoplangan tabletkalar 40 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Frantsiya.
Tanakan EGb 761 qoplangan tabletkalar 40 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) ning asosiy faol moddasi Ginkgo biloba ekstrakti hisoblanadi.
Tanakan EGb 761 qoplangan tabletkalar 40 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Bofur Ipsen Industri hisoblanadi.