Facebook Pixel Code

Taufon Farmeks Group ko'z tomchilari 40 mg/ml, 5 ml №3 (shisha)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Analoglar (dan 2000 so'm)
Paketdagi miqdor:
1 ta
Hajmi:
10 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Taufon Farmeks Group ko'z tomchilari 40 mg/ml, 5 ml №3 (shisha)

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 40 мг таурин;

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат (нипагин) (Е 218), тозаланган сув.

Рангсиз, тиниқ суюқлик.

Кўз томчилари.

Офтальмологияда қўлланадиган воситалар. Трофик воситалар. АТХ коди: S01XA.

Фармакодинамикаси

Таурин дистрофик характердаги кўз тўр пардаси касалликларида, кўз тўқималарини жароҳат шикастланишларида, бу тўқималарнинг метаболизмини кескин бузилишлари билан кечувчи патологик жараёнларда репаратив ва регенерацион жараёнларни рағбатлантирувчи аминокислотали препарат ҳисобланади.

Олтингугурт сақловчи аминокислотаси сифатида, препарат хужайралар мембранасининг функциясини нормаллашишига, энергетик ва алмашинув жараёнларини оптималлашиши, хужайралар цитоплазмасининг электролит таркибини доимийлигини тутиб туриш, синаптик ўтказувчанликни тормозланишига (нейромедиатор роль) ёрдам беради.

Препаратни глаукомаси бўлган беморларда кўз ички босимини пасайтирувчи восита сифатида самарадорлиги ҳақида маълумотлар бор.

Фармакокинетикаси

Препарат томизилганда кўз ичига киради, у ерда ўзининг специфик таъсирини намоён қилади. Таурин терапевтик дозаларда қўлланилганда тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.

Кўз тўп пардасининг дистрофик шикастланишлари, шу жумладан тапеторетинал дегенерациялар, шох парда дистрофиялари, қарилик, диабетик, жароҳат ва нур таъсиридаги катаракталар; шох пардани шикастланишларида тикланиш жараёнларини рағбатлантирувчи восита сифатида.

Кўз шох пардасини шикастланиши ва дистрофияси, шу жумладан наслий тапеторетинал дегенерациялар. Катаракта (ёшга доир, диабетик, жароҳат, нур таъсиридаги). Очиқ бурчакли глаукомада (тимолол билан бирга) қўлланади.

Препарат катталарга буюрилади. Қўллашдан бевосита олдин препарат сақловчи флаконни тана ҳароратигача иситиш учун уни кафтда ушлаб туриш мақсадга мувофиқ. Шикастланган кўзнинг конъюнктивал қопчасига 2-3 томчидан суткада 2-4 марта томизилади.

Даволаш давомийлиги жароҳатларда - 1 ой, катарактада - 3 ой (1 ой интервал билан такрорлансин).

Кўз тўр пардасининг тапеторетинал дегенерацияси ва бошқа дистрофик касалликлари, шох пардани тешиб ўтувчи жароҳатларни даволашда препарат конъюнктивага юборилади: 4% ли эритма 0,3 мл дан суткада 1 марта 10 кун давомида. 6-8 ойдан кейин даволаш курси такрорланади.

Очиқ бурчакли глаукомада тимололни қўллашдан 20-30 минут олдин ҳар бир конъюнктивал қопчага суткада 2 марта 2-3 томчидан инстилляция қилинади. Даволаш курси индивидуал равишда белгиланади.

Препаратни қўллаганда препаратнинг компонентларига индивидуал ўта юқори сезувчанлик билан чақирган аллергик конъюнктивит кўринишида аллергик реакциялар юзага келиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик.

Тимолол кўз томчилари билан бир вақтда қўлланганда кўз ички босимини кучайиши, шу жумладан артериал босимини пасайишини кучайиши кузатилади.

Очиқ бурчакли глаукомада препарат тимололни томизишдан 20-30 минут олдин тимолол билан бирга қўлланади.

Болалар

Болаларда препаратни қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган, шунинг учун бу тоифадаги пациентларда препаратни буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

Автотранспортни бошқарганда ёки бошқа механизмлар билан ишлаганда реакция тезлигига таъсир кўрсатиш қобилияти

Тимолол кўз томчилари билан бир вақтда қўллаганда кўз ички босимини пасайиши, шунингдек артериал босимни пасайиши кузатилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

5 мл дан шиша флаконда, 3 флакон полиэтилен томчилагич-қопқоқ билан картон қутида.

10 мл дан шиша флаконда, 1 флакон полиэтилен томчилагич-қопқоқ билан картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

4 йил.

Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати - 14 сутка.

Рецепт бўйича.

“Фармекс Груп” МЧЖ, Украина.

Қайд этиш гувохномаси берилган юридик шахснинг номи

«Опытный завод «ГНЦЛС» МЧЖ.

Манзили

Украина, 08300, Киев вил., Борисполь ш., Шевченка кўч., 100.

(“Фармекс Груп” МЧЖ)

Украина, 61057, Харьков ш., Воробьева кўч., 8.

(«Опытный завод «ГНЦЛС» МЧЖ).

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Taurin: 40 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
3
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Taufon Farmeks Group ko'z tomchilari 40 mg/ml, 5 ml №3 (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Taufon Farmeks Group ko'z tomchilari 40 mg/ml, 5 ml №3 (shisha) ning asosiy faol moddasi Taurin hisoblanadi.

Taufon Farmeks Group ko'z tomchilari 40 mg/ml, 5 ml №3 (shisha) ishlab chiqaruvchisi Farmeks Grupp MChJ hisoblanadi.