Facebook Pixel Code

Taygeron (Tigeron) infuzion eritmasi 500 mg / 100 ml, 100 ml (flakon)


Uchun ko‘rsatma Taygeron (Tigeron) infuzion eritmasi 500 mg / 100 ml, 100 ml (flakon)

Ҳар бир 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 500 мг левофлоксацинга эквивалент бўлган левофлoксацин гемигидрати;

ёрдамчи моддалар: сувсиз глюкоза, динатрий эдетати, сувсиз лимон кислотаси, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Ёт заррачаларсиз, сариқ рангли тиниқ эритма.

Инфузия учун эритма.

Тизимли қўллаш учун антибактериал препаратлар. АТХ коди: J01MA12.

Фармакодинамикаси

Тайгерон® фторхинолонлар синфига мансуб синтетик антибактериал восита ва офлоксацин рацемик дори моддасининг S(-) энантиомери бўлиб ҳисобланади.

Тайгерон® антибактериал фторхинолон бўлиб, ДНК-гираза ва топоизомераза IV дан иборат ДНК комплексига таъсир кўрсатади.

Тайгерон® препаратининг бактерицид фаоллиги даражаси зардобда максимал концентрацияси (Сmax) ёки эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) ва минимал ингибиция қилувчи концентрация (МИК) ўртасидаги нисбатга боғлиқ.

Левофлоксацинга резистентлик II типдаги ҳар иккала топоизомеразани: ДНК-гираза ва топоизомераза IV ни кодловчи генлар мутациясининг босқичма-босқич жараёни натижасида ривожланади. Маълумки, Тайгерон® препарати ва бошқа фторхинолонлар ўртасида кесишган резистентлик мавжуд. Аммо бундай таъсир механизми натижасида Тайгерон® препарати ва бошқа фторхинолонлар ўртасида кесишган резистентлик кузатилмайди.

EUCAST томонидан тавсия этилган МIС мезонлари бўйича сезгир микроорганизмларни ўртача сезгир микроорганизмлардан ва ўртача сезгир микроорганизмларни резистент микроорганизмлардан фарқлаб ажратган ҳолда левофлоксацин учун қуйидаги МIС тести (мг/л) натижаларига бағишланган жадвалда тақдим этилган.

Сезгир микроорганизмларни ўртача сезгир микроорганизмлардан ва ўртача сезгир микроорганизмларни резистент микроорганизмлардан фарқлаб ажратган ҳолда левофлоксацин учун Клиник ва лаборатория стандартлари институти, CLSI (собиқ NCCLS) томонидан тавсия этилган МИК мезонлари қуйидаги МИК тести (мкм/л) ёки дискда диффузияланиш тести (левофлоксациннинг 5 мкм ли дискидан фойдаланган ҳолда зона диаметри мм да) натижаларига бағишланган жадвалда тақдим этилган.

Аниқ бир турларда резистентликнинг устун келиши географик ўрни ва вақтга боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин; айниқса оғир инфекцияларни даволашда аниқ регионларда резистентлик ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш мақсадга мувофиқ. Агар аниқ бир регионда дори воситасидан келадиган фойда, жуда бўлмаганда айрим инфекция турларида шубҳали бўлса, эксперт тавсияларини олиш зарур.

Сезгир микроорганизмлар

Аэроб граммусбат бактериялар

Метициллинга сезгир Staphylococcus aureus*, Staphylococcus saprophyticus, C ва G гуруҳи стрептококклари, Streptococcus agalactiae, Streptococcus pneumoniae*, Streptococcus pyogenes*

Аэроб грамманфий бактериялар

Burkholderia cepacia°, Eikenella corrodens, Haemophilus influenzae*, Haemophilus para- influenzae*, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae*, Moraxella catarrhalis*, Pasteurella multocida, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri

Анаэроб бактериялар

Peptostreptococcus

Бошқалар

Chlamydophylia pneumoniae*, Chlamydophylia psittaci, Chlamydia trachomatis, Legionella pneumophila*, Mycoplasma pneumoniae*, Mycoplasma hominis, Ureaplasma urealyticum

Орттирилган резистентлик бўлиши мумкин бўлган микроорганизмлар

Аэроб граммусбат бактериялар

Enterococcus faecalis*, метициллинга резистент Staphylococcus aureus, Коагулазо-манфий Staphylococcus spp.

Аэроб грамманфий бактериялар

Acinetobacter baumannii*, Citrobacter freundii*, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter cloacae*, Escherichia coli*, Morganella morganii*, Proteus mirabilis*, Providencia stuartii, Pseudomonas aeruginosa*, Serratia marcescens*

Анаэроб бактериялар

Bacteroides fragilis, Bacteroides ovatus°, Bacteroides thetaiotamicron°, Bacteroides vulgatus°, Clostridium difficile°.

*- клиник самарадорлиги сезгир изолятларга нисбатан маъқулланган клиник тадқиқотларда аниқланган.

° - табиий ўртача сезгирлик.

Pseudomonas aeruginosa келтириб чиқарган касалхона инфекцияларида мажмуавий даволаш талаб қилиниши мумкин.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Перорал қабул қилинганида левофлоксацин тезда ва деярли тўлиқ сўрилади, плазмада энг юқори концентрациясига 1-2 соат ичида эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги 99% - 100% ни ташкил этади.

Овқат левофлоксациннинг сўрилишига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Препаратнинг барқарор концентрациясига суткада 1 ёки 2 марта 500 мг дозадаги схема бўйича қабул қилинганидан кейин 48 соат давомида эришилади.

Тақсимланиши

Левофлоксациннинг тахминан 30-40 фоизи қон плазмаси оқсили билан боғланади.

Левофлоксацин тақсимланишининг ўртача ҳажми 500 мг ли бир марталик ва такрорий дозаси юборилганидан кейин тахминан 100 л ни ташкил этади, бу организм тўқималарида кенг тақсимланишини кўрсатади.

Тана тўқималари ва суюқликларига кириши

Левофлоксацин бронхларнинг шиллиқ қаватига, эпителиал тўшама суюқлигига, альвеоляр макрофагларга, ўпка тўқимасига, терига (интерстициал суюқликка), простата тўқимасига ва сийдикка кириши намойиш қилинган. Бироқ левофлоксацин орқа мия суюқлигига ёмон киради.

Биотрансформацияси

Левофлоксацин деярли тўлиқ метаболизмга учрайди, дезметил-левофлоксацин ва левофлоксацин N-оксиди унинг метаболитлари бўлиб ҳисобланади. Мазкур метаболитлар препарат дозасининг <5% сақлайди ва сийдик билан чиқарилади. Левофлоксацин стереокимёвий жиҳатдан барқарор ва хирал инверсияга учрамайди.

Чиқарилиши

Левофлоксацин ичга қабул қилинганидан ёки вена ичига юборилганидан кейин препарат нисбатан секин плазмадан чиқарилади (t/2: 6-8 соат). Асосан буйраклар орқали чиқарилади (юборилган дозанинг >85%).

500 мг ли бир марталик доза юборилганидан кейин левофлоксациннинг тахминий умумий клиренси минутига 175 +/- 29,2 мл ни ташкил этган.

Вена ичига ва перорал қўллаш усулида левофлоксацин фармакокинетикасида сезиларли фарқлар мавжуд эмас, бу уларнинг ўзаро алмашина олишини тасдиқлайди.

Пропорционаллиги

Левофлоксацин фармакокинетикаси 50 дан 1000 мг гача дозалар диапазонида пропорционал бўлади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Левофлоксацин фармакокинетикасига буйрак етишмовчилиги таъсир кўрсатади. Буйрак фаолияти пасайганида қуйида келтирилган жадвалда кўрсатилганидек препаратни буйраклар орқали чиқарилиши ва буйрак клиренси пасаяди, ярим чиқарилиш даври ошади.

Буйрак етишмовчилигида 500 мг ли бир марталик доза перорал қабул қилинганидан кейин фармакокинетикаси

Кекса ёшдаги пациентлар

Ёш ва кекса ёшдаги пациентларда левофлоксацин фармакокинетикасида креатинин клиренсидаги тафовутлар билан боғлиқ фарқлардан ташқари сезиларли фарқлар мавжуд эмас.

Жинслар орасидаги тафовутлар

Эркак ва аёл пациентларда алоҳида ўтказилган таҳлиллар левофлоксацин фармакокинетикасида жуда кам сезиларли бўлган тавофутлар мавжудлигини кўрсатди. Мазкур жинслар орасидаги тафовутлар клиник аҳамиятга эга бўлиши ҳақида ҳеч қандай далиллар келтирилмаган.

  • касалхонадан ташқаридаги пневмония;
  • асоратлар билан кечувчи сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, шу жумладан пиелонефрит;
  • простатит;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
  • септицемия/бактериемия;
  • қорин ичидаги инфекцияларда қўлланади.

Тайгерон® инфузия учун эритмасини фақат кунига 1 ёки 2 марта вена ичига секин инфузия қилиш билан буюрилади. Дозалари инфекциянинг тури ва оғирлигига ҳамда тахмин қилинаётган қўзғатувчининг сезгирлигига боғлиқ. Вена ичига юбориладиган бошланғич даволашдан кейин беморнинг ҳолатига қараб перорал даволашга (Тайгерон® 250 мг ёки 500 мг ли таблеткаларига) ўтиш мумкин. Перорал ва парентерал шаклларининг биоэквивалентлигини инобатга олган ҳолда айнан ўша дозаларни қўллаш мумкин.

Вена ичига инфузиянинг давомийлиги:

Тайгерон® препаратининг 250 мг ли эритмаси учун юбориш давомийлиги камида 30 минут, 500 мг ли инфузия учун эритмада эса камида 60 минут бўлиши керак («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

Инфузия учун бошқа эритмалар билан мутаносиблиги:

Тайгерон® инфузия учун эритмаси қуйидаги инфузия учун эритмалар билан мутаносиб:

  • 0,9% ли физиологик эритма;
  • глюкозанинг инъекция учун 5% ли эритмаси;
  • Рингер эритмасида глюкозанинг 2,5% ли эритмаси,
  • парентерал озиқланиш учун мажмуавий эритмалар (аминокислоталар, углеводлар, электролитлар).

Номутаносиблик

5 мг/мл Тайгерон® инфузия учун эритмасини гепарин ва ишқорий эритмалар (масалан, натрий гидрокарбонати) билан аралаштирилмаслиги керак.

Ушбу дори препаратини юқорида кўрсатилганларни истисно қилган ҳолда бошқа дори препаратлари билан аралаштириш мумкин эмас.

Даволаш давомийлиги

Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ. Ҳар қандай бошқа антибактериал даволаш каби Тайгерон® препаратини (эритмаси ва таблеткаларини) буюриш афебрил ҳолат юзага келганидан ёки бактерияларнинг эрадикацияси пайдо бўлганидан кейин яна камида 48-72 соат давом эттириш лозим.

Буйрак фаолияти нормал (креатинин клиренси минутига > 50 мл) бўлган пациентларда дозалари

Қўлланилиши Суткалик доза (касалликнинг оғирлиги даражасига боғлиқ ҳолда) Даволаш давомийлиги1 (касалликнинг оғирлиги даражасига боғлиқ ҳолда)
Касалхонадан ташқари пневмония суткада 1 ёки 2 марта 500 мг 7-14 кун
Пиелонефрит суткада 1 марта 500 мг 7-10 кун
Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари суткада 1 марта 500 мг 7-14 кун
Сурункали бактериал простатит суткада 1 марта 500 мг 28 кун
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратланган инфекциялари суткада 1 ёки 2 марта 500 мг 7-14 кун

1Даволаш давомийлиги вена ичига юборган ҳолда плюс перорал даволашни ичига олади. Вена ичига юборишдан перорал қабул қилишга ўтиш учун зарур бўлган вақт клиник вазиятга боғлиқ бўлиб, 2 кундан 4 кунгачани ташкил этади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида дозалаш (креатинин клиренси минутига ≤ 50 мл):

Креатинин клиренси Дозалаш тартиби
250 мг/24 соат 500 мг/24 соат 500 мг/24 соат
биринчи доза: 250 мг биринчи доза: 500 мг биринчи доза: 500 мг
50-20 мл/мин кейин: 125 мг/24 ч кейин: 250 мг/24 соат кейин: 250 мг/12 соат
19-10 мл/мин кейин: 125 мг/48 ч кейин: 125 мг/24 ч кейин: 125 мг/12 ч
<10 мл/мин (шу жумладан гемодиализ ва САПД)1 кейин: 125 мг/48 ч < кейин: 125 мг/24 ч кейин: 125 мг/24 ч

1Гемодиализ ва сурункали амбулатория перитонеал диализидан (САПД) кейин препаратнинг қўшимча дозасига зарурат йўқ.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморлар

Бундай беморлар учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди, чунки Тайгерон® жигарда сезиларли метаболизмга учрамайди ва энг аввало, буйраклар орқали чиқарилади.

Кекса ёшдаги беморлар

Кекса ёшдаги беморларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди, буйрак фаолияти бузилганда талаб қилинадиган вазият бундан мустасно («Махсус кўрсатмалар» бўлимига «Тенденит ва пайларнинг узилиши» ва «QT интервалини узайиши» қисмларига қаранг).

Болалар

Тайгерон® препаратини болаларда ва ўсиш жараёнида бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлар юзага келишининг тез-тезлигини баҳолаш мезонлари: жуда тез-тез (1/10), тез-тез (1/100, <1/10), тез-тез эмас (1/1000, <1/100), кам ҳолларда (1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас).

Ҳар бир учраш тез-тезлиги гуруҳида ножўя таъсирлар уларнинг жиддийлиги камайиб борган ҳолда тақдим этилган.

Тизим-аъзо синфи Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача) Тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача) Кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача) Жуда кам ҳолларда (<1/10000) Номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқ-лаш мумкин эмас)
Инфекциялар ва инвазиялар - замбуруғли инфекция, шу жумладан Candida инфекцияси, патогеннинг резистентлиги - - -
Қон ва лим-фатик тизим томонидан бузилишлар - лейкопения, эозинофилия тромбоцитопе-ния, нейтропе-ния - панцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия
Иммун тизи-ми томони-дан бузилиш-лар - - ангионевротик шиш, юқори сезувчанлик - анафилактик шок а, анафилактоид шока
Метаболизм ва озиқланиш томонидан бузилишлар - анорексия гипогликемия, айниқса диабетли пациентларда - гипергликемия, гипогликемик кома
Руҳиятни бузилиши уйқусизлик безовталик, онгни чалка-шиш ҳолати, юқори қўзғалувчанлик рухий реакция-лар (масалан, галлюцинация-лар, параноя билан), депрессия, ажитация ноодатий тушлар, даҳшатли тушлар - пациентнинг ўзига хавф соладиган хулқ, шу жумладан ўз жонига қасд қилиш фикри ёки ўз жонига қасд қилишга уриниш билан кечувчи рухий бузилишлар
Нерв тизими томонидан бузилишлар бош оғриғи, бош айланиши уйқучанлик, тремор, дисгевзия конвульсиялар, парестезия - Периферик сенсор нейропатия, периферик сенсомотор нейропатия, паросмия, шу жумладан аносмия, дискинезия, экстрапирамид бузилишлар, агевзия, ҳушдан кетиш, бош мия ички хавфсиз гипертензияси
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар - - Кўришни но-аниқлиги каби бузилиши - Кўриш қоби-лиятини вақ-тинча йўқотиш
Эшитиш аъзоси ва мувозанат томонидан бузилишлар - вертиго тиннитус - эшитиш қобилиятини йўқотилиши, бузилиши
Юрак томонидан бузилиш - - тахикардия, юракнинг уриб кетиши - юракни тўхтаб қолишига олиб келиши мум-кин бўлган юрак қоринча-лари тахикар-дияси, юрак қоринчалари аритмияси ва юрак қоринча-ларини хилпил-лаши-липил-лаши (асосан QT интервали узайиши хавфи омиллари бўлган пациентларда кузатилади), ЭКГ да QT интервалини узайиши
Қон томирлар томонидан бузилишлар Фақат вена ичига юбориладиган шакллари учун: флебит - гипотензия - -
Нафас олиш, кўкрак қафа-си аъзолари ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар - ҳансираш - - бронхоспазм, аллергик пневмонит
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар кўнгил айниши, қусиш, диарея қоринда оғриқ, диспепсия, метеоризм, қабзият - - геморрагик диарея –жуда кам ҳолларда энтероколит, шу жумладан сохтамембра-ноз колит, панкреатит мавжудлигини кўрсатиши мумкин
Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар жигар ферментлари (АЛТ/АСТ, ишқорий фосфатаза, ГГТП) даражасини ошиши қонда билирубин даражасини ошиши - - энг аввало, оғир асосий касал-лиги гепатит бўлган пациент-ларда сариқлик ва жигарнинг оғир шикаст-ланиши, шу жумладан ўлим билан якунла-надиган ўткир жигар етишмов-чилиги ҳоллари
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар - тошма, қичишиш, эшакеми, кучли терлаш - - токсик эпидер-мал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эрите-ма, фотосенси-билизация реакциялари, лейкоцитокла-стик васкулит, стоматит
Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар - артралгия, миалгия пай касаллик-лари, шу жумла-дан тендинит (масалан, ахилл пайи), гравис миастенияси бўлган бемор-ларда алоҳида аҳамият касб этадиган мушак заифлиги - рабдомиолиз, пайларни (масалан, ахилл пайи) узилиши, мушак пайларини узилиши, артрит
Буйрак ва сийдик чиқа-риш йўллари томонидан бузилишлар - қонда креатинин даражасини ошиши ўткир буйрак етишмовчилиги (масалан, интер-стициал нефрит оқибатида) - -
Умумий бузилишлар ва препарат юборилиши жойида реакциялар Фақат вена ичига юбори-ладиган шакл-лари учун: инфузия жойида реакция (оғриқ, қизариш) астения пирексия - оғриқ (шу жум-ладан белда, кўкракда ва қўл-оёқларда оғриқ)

а анафилактик ва анафилактоид реакциялар гоҳида ҳатто препаратнинг биринчи дозаси юборилганидан кейин ҳам юзага келиши мумкин;

b тери-шиллиқ қаватлар томонидан реакциялар гоҳида ҳатто препаратнинг биринчи дозаси юборилганидан кейин ҳам юзага келиши мумкин.

Фторхинолонларни қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа ножўя таъсирлар порфирияли беморларда порфирия хуружларини ўз ичига олади.

  • левофлоксацин ёки бошқа хинолонларга юқори сезувчанликда;
  • тутқаноқ ва тиришиш бўсағасини пасайиши билан кечувчи марказий нерв тизимини шикастланишларида;
  • анамнезда пайларнинг хинолонларни қўллаш билан боғлиқ шикастланишларида;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида;
  • 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Дори воситаларининг Тайгерон® препарати билан ўзаро таъсири

Теофиллин, фенбуфен ёки шунга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши препаратлар

Клиник тадқиқотлар давомида левофлоксацин ва теофиллиннинг фармакокинетик ўзаро таъсирлари аниқланмаган. Бироқ фторхинолонлар ва теофиллинни, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки тиришишларга мойиллик бўсағасини пасайтирувчи бошқа дори воситаларини бир вақтда қўлланилганида тутқаноққа мойиллик бўсағасини сезиларли равишда пасайиши кузатилиши мумкин.

Препарат фенбуфен билан бир вақтда қўлланилганида левофлоксацин концентрацияси тахминан 13% га юқори бўлган.

Пробенецид ва циметидин

Пробенецид ва циметидин левофлоксацинни чиқарилишига статистик аҳамиятга эга таъсир кўрсатган. Левофлоксациннинг буйрак клиренси циметидин (24%) ва пробенецид (34%) препаратлари қўлланилганида пасайган. Бу шу билан изоҳланадики, ҳар иккала дори препаратлари левофлоксациннинг каналчалар секрециясини блоклашга қодир. Бироқ тадқиқот давомида фойдаланилган дозаларда қўлланилганида статистик аҳамиятга эга бўлган кинетик фарқлар клиник аҳамиятга эга бўлиши эҳтимоли кам.

Левофлоксацинни айниқса буйрак фаолияти бузилишлари бўлган пациентларда пробенецид ва циметидин каби каналчалар секрецияга таъсир кўрсатувчи препаратлар билан биргаликда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Бошқа муҳим маълумот

Клиник фармакологияга оид тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мазкур препаратни кальций карбонати, дигоксин, глибенкламид, ранитидин каби дори воситалари билан биргаликда қўлланилиши левофлоксациннинг фармакокинетикасига клиник аҳамиятга эга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

Тайгерон® препаратини бошқа дори воситаларига таъсири

Циклоспорин

Левофлоксацин билан биргаликда қўлланилганида циклоспоринни ярим чиқарилиши даври 33% га ошган.

K витамини антагонистлари

Левофлоксацин ва K витамини антагонисти (масалан, варфарин) мажмуасини қўллаган ҳолда даволанган пациентларда коагуляция синамалари кўрсаткичларининг (ПВ/ХНН) ошиши ва/ёки қон кетишининг, эҳтимол оғир даражада қон кетишининг юзага келиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Шундай қилиб, K витамини антагонистлари қўлланган ҳолда даволанаётган пациентларда коагуляция синамаларининг натижалари мониторингини ўтказиш зарур («Махсус кўрсатмалар» бўлимига қаранг).

QT интервали узайишини келтириб чиқарадиган дори воситалари

Левофлоксацинни бошқа фторхинолонлар каби, QT интервали узайишини келтириб чиқарадиган препаратларни (масалан, IA ва III синфдаги аритмияга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, нейролептикларни) қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим («Махсус кўрсатмалар» бўлимининг QT интервали узайиши қисмига қаранг).

Бошқа муҳим маълумот

Фармакокинетик ўзаро таъсирларни ўрганишга оид тадқиқотларда левофлоксацин теофиллин (CYP1A2 маркер субстрати) фармакокинетикасига таъсир кўрсатмаган, бу левофлоксацин CYP1A2 нинг ингибитори эмаслигини кўрсатади.

Метициллинга резистент тилларанг стафилококк фторхинолонларга, шу жумладан левофлоксацинга шунингдек чидамли бўлиши эҳтимоли юқори. Демак, метициллинга резистент бўлган стафилококк келтириб чиқарадиган инфекцияларни даволашда ёки агар лаборатория таҳлилларининг натижалари микроорганизмнинг левофлоксацинга сезгирлиги тасдиқланмаганлиги (шунингдек, агар метициллинга резистент бўлган стафилококк келтириб чиқарадиган инфекцияларни даволашда одатда буюриладиган антибактериал воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаслиги) оқибатида шубҳалар мавжуд бўлса, левофлоксацинни қўллаш тавсия этилмайди.

Энг кенг тарқалган, сийдик чиқариш йўллари инфекцияларини келтириб чиқарадиган E. Coli нинг фторхинолонларга нисбатан резистентлиги Европа Иттифоқи давлатларида ўзгариб туради. Препаратларни буюришда E. Coli нинг фторхинолонларга резистентлигининг маҳаллий тарқалганлигини инобатга олиш тавсия этилади.

Инфузия давомийлиги

Инфузион юбориш давомийлигига риоя қилиш лозим, бунда у Тайгерон® препаратининг 250 мг ли инфузион эритмаси учун камида 30 минутни ва 500 мг ли инфузион эритмаси учун камида 60 минутни ташкил этади. Офлоксацин ҳақида шу нарса маълумки, уни инфузия қилиш вақтида тахикардия ривожланиши ва артериал босим вақтинча пасайиши мумкин. Кам ҳолларда, артериал босим кучли пасайганида ўткир қон томир етишмовчилиги (циркулятор коллапс) бўлиши мумкин. Левофлоксацинни (офлоксациннинг l-изомери) инфузия қилиш вақтида артериал босим пасайиши белгилари пайдо бўлганида юбориши дарҳол кечиктирмай тўхтатиш лозим.

Натрий миқдори

Мазкур препарат дозанинг 50 мл да 7,8 ммоль (181 мг) ва дозанинг 100 мл да 15,8 ммоль (363 мг) натрийни сақлайди. Натрий назорат қилинадиган парҳезда бўлган пациентларда буни эътиборга олиши лозим.

Тендинит ва пайларни узилиши

Кам ҳолларда тендинит юзага келиши мумкин. Энг кўп ахилл пайи шикастланади, тенденит пай узилишига олиб келиши мумкин. Тенденит ва пай узилиши, айрим ҳолларда икки томонлама бўлиши, левофлоксацин билан даволаш бошланганидан кейин 48 соат ичида юзага келиши мумкин, шунингдек даволаш тўхтатилганидан кейин мазкур патологияларни бир неча ой ичида юзага келиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. 60 ёшдан катта бўлган пациентларда, 1000 мг ли суткалик дозани қабул қилаётган пациентларда, шунингдек кортикостероидлар қабул қилинганида тенденит ривожланиши ва пайларни узилиш хавфи ошади. Кекса ёшдаги пациентларда суткалик дозага креатинин клиренсига боғлиқ равишда тузатиш киритиш лозим («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг). Демак, левофлоксацин буюрилганида бундай пациентларда синчков мониторингни олиб бориш зарур. Тенденит симптомлари юзага келганида барча пациентлар даволовчи шифокорга мурожаат қилиши лозим. Тенденитга шубҳа қилинганида левофлоксацин қўлланилишини дарҳол тўхтатиш ва пай шикастланишини тегишли равишда даволашни (масалан, унга етарли иммобилизацияни таъминлаган ҳолда) бошлаш лозим («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» ва «Ножўя таъсирлари» бўлимларига қаранг).

Clostridium difficile келтириб чиқарадиган касалликда

Левофлоксацин билан даволаш вақтида ёки ундан кейин (шу жумладан даволаш якунланганидан кейин бир неча ҳафта ичида) юзага келган диарея, айниқса оғир, узоқ давом этувчи ва/ёки қон аралаш диарея Clostridium difficile келтириб чиқарган касаллик симптоми бўлиши мумкин. Clostridium difficile келтириб чиқарган касалликлар оғирлилик даражаси бўйича енгил даражадан то ҳаётга хавф солувчи даражагача оралиғида бўлиши мумкин, бунда сохтамембраноз колит энг оғир шакли бўлиб ҳисобланади («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Шундай қилиб, агар пациентда левофлоксацин қўлланилган ҳолда даволаш вақтида ёки ундан кейин оғир диарея ривожланса, мазкур ташҳисни эътиборга олиш муҳим. Clostridium difficile келтириб чиқарган касалликка шубҳа қилинганида, левофлоксацин қўлланилишини дарҳол тўхтатиш ва кечиктирмай тегишли равишда даволашни бошлаш лозим. Мазкур клиник вазиятда перистальтикага қарши препаратларни қўллаш мумкин эмас.

Тиришишлар юзага келишига мойил бўлган пациентларда

Хинолонлар тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтириши мумкин ва тиришишларни келтириб чиқариши мумкин. Левофлоксацинни анамнезда тутқаноғи бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг) ва бошқа хинолонлар каби, мазкур препаратни тиришишлар юзага келишига мойиллиги бўлган пациентларда ёки фаол моддалари тиришишга тайёрлик бўсағасини пасайтирувчи дори воситаларини (масалан, теофиллинни) қўллаган ҳолда биргаликда даволаш ўтказилаётганида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг). Конвульсив тиришишлар юзага келганида («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг) левофлоксацинни қўллаган ҳолда даволашни тўхтатиш лозим.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентларда

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа фаоллигининг яширин ёки яққол бузилишларига эга бўлган пациентларда хинолонли антибактериал препаратлар билан даволаш ўтказилаётганида гемолитик реакцияларга берилувчанлик кузатилиши мумкин. Шундай қилиб, бундай пациентларда левофлоксацин қўлланилиши зарурати бўлганида уларни гемолиз юзага келиши юзасидан кузатиш лозим.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Левофлоксацин асосан буйраклар орқали чиқарилиши туфайли, буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда Тайгерон® эритмаси дозасига тузатиш киритиш лозим («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг).

Юқори сезувчанлик реакциялари

Левофлоксацин юқори сезувчанликнинг оғир ва потенциал ўлим билан якунланувчи реакцияларни (масалан, ангионевротик шишдан то анафилактик шокка қадар) келтириб чиқариши мумкин, улар гоҳида препаратнинг биринчи дозаси юборилганидан кейин юзага келади («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Пациентлар даволанишни дарҳол тўхтатишлари ва тегишли шошилинч ёрдам кўрсатиш учун даволовчи шифокор ёки тез ёрдам шифокори билан боғланиши лозим.

Оғир буллёз реакциялар

Левофлоксацин қўлланилганида Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролиз каби оғир буллёз реакциялари юзага келиши ҳоллари ҳақида хабар берилган («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Пациентларга тери/шиллиқ қаватларда реакциялар юзага келганида даволашни давом эттиришдан олдин дарҳол даволовчи шифокор билан боғланиш тавсия этилади.

Дисгликемия

Барча хинолонлар қўлланилишидаги каби қонда глюкоза даражасини бузилишлари, шу жумладан гипогликемия ва гипергликемия юзага келиши ҳақида хабар берилган бўлиб, улар одатда перорал гипергликемик препаратлар (масалан глибенкламид) ёки инсулинни қўллаган ҳолда биргаликда даволанаётган диабетли пациентларда кузатилган. Гипогликемик кома ҳоллари ҳақида хабар берилган. Диабетли пациентларда қонда глюкоза даражасини синчковлик билан кузатиш тавсия этилади («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг).

Фотосенсибилизацияни олдини олиш

Левофлоксацин қўлланилганида фотосенсибилизация юзага келиши ҳақида хабар берилган («Ножўя таъсирлар» бўлимига қаранг). Фотосенсибилизация ривожланишини олдини олиш учун даволаш вақтида ва у тўхтатилганидан кейин 48 соат давомида заруратсиз кучли қуёш нурлари ёки сунъий УБ нурлари (масалан, УБ лампа, солярий) таъсирида бўлиш тавсия этилмайди.

K витаминининг антагонистлари қўллаб даволанаётган пациентлар

Коагуляция синамалари кўрсаткичлари (ПВ/ХНН) ошиши ёки қон кетиши эҳтимоли туфайли, левофлоксацин ва K витаминининг антагонисти (масалан, варфарин) мажмуаси қўлланган ҳолда даволанаётган пациентларда, мазкур препаратлар бир вақтда қўлланилганида коагуляция синамалари натижалари мониторингини олиб бориш зарур («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Рухий реакциялар

Хинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилган пациентларда руҳий реакциялар юзага келиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Жуда кам ҳолларда ҳатто левофлоксацин дозаси бир марта қўлланилганидан кейин бундай реакциялар пациентнинг ўзи учун хавф туғдирувчи ўз жонига қасд қилиш фикрлари ва хулқи пайдо бўлишига қадар ривожланиб борган («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Бундай реакциялар пайдо бўлганида левофлоксацинни қабул қилишни тўхтатиш ва тегишли чораларни кўриш лозим. Левофлоксацинни психоз билан касалланган беморларда ёки анамнезда руҳий касалликлари мавжуд бўлганида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

QT интервалини узайиши

Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни:

  • туғма QT интервали узайиши синдроми;
  • QT интервали узайишини келтириб чиқарувчи дори воситаларини (масалан, аритмияга қарши IA ва III синф препаратлари, трициклик антидепрессантлар, макролидлар, нейролептикларни) биргаликда қўлланилиши;
  • электролитлар мувозанатини тузатиш киритилмаган ҳолда бузилиши (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия);
  • юрак касалликлари (масалан, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия) каби маълум QT интервали узайиши хавфи омиллари мавжуд бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Кекса ёшдаги беморлар ва аёллар QT интервали узайишини келтириб чиқарувчи препаратларга анча сезувчан бўлиши мумкин. Демак, фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни пациентларнинг мазкур гуруҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимининг Кекса ёшдаги пациентлар қисмига, «Дориларнинг ўзаро таъсири», «Ножўя таъсирлари», «Дозани ошириб юборилиши» бўлимларига қаранг).

Периферик нейропатия

Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилган пациентларда анча тез ривожланиши мумкин бўлган периферик сенсор нейропатия ва периферик сенсомотор нейропатия юзага келиши ҳақида хабар берилган («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Нейропатия симптомлари пайдо бўлганида қайтариб бўлмайдиган бузилишларни олдини олиш учун левофлоксацинни қўллашни тўхтатиш лозим.

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Левофлоксацин қўлланилганида, энг аввало оғир асосий касаллиги бўлган, масалан сепсис билан касалланган пациентларда то ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилигига қадар жигар некрози ҳоллари ҳақида хабар берилган («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг). Анорексия, сариқлик, сийдикни тўқлашиши, қичишиш ва қоринда оғриқ сезиш каби жигар касалликлари симптомлари ва белгилари пайдо бўлганида пациентларга даволашни тўхтатиш ва даволовчи шифокор билан боғланиш тавсия этиш лозим.

Гравис миастениясини зўрайиши

Фторхинолонлар, шу жумладан левофлоксацин нейромушак блокловчи фаолликка эга ва гравис миастениясидан азият чекувчи пациентларда мушак заифлигини кучайтириши мумкин. Маркетингдан кейинги кузатув даврида юзага келган жиддий ножўя реакциялар, шу жумладан ўлим ҳолатлари ва ўпкани сунъий ёрдамчи вентиляцияси зарурати гравис миастениясидан азият чекувчи пациентларда фторхинолонларни қўллаш билан боғлиқ бўлган. Левофлоксацинни пациентда анамнезда гравис миастенияси мавжуд бўлганида қўллаш тавсия этилмайди.

Кўришни бузилишлари

Кўришни бузилишлари юзага келганида ёки препаратни қабул қилиниши кўзга таъсир қилганида дарҳол офтальмологга дарҳол мурожаат қилиш лозим.

Суперинфекция

Левофлоксацинни қўлланилиши, айниқса узоқ вақт давомида қўлланилиши сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг ҳаддан ортиқ ўсишига олиб келиши мумкин. Даволаш даврида суперинфекция юзага келганида тегишли чораларни кўриш лозим.

Лаборатория тадқиқотларининг натижаларига таъсири

Левофлоксацинни қўллаган ҳолда даволанаётган пациентларда сийдикда опиатларни аниқлаш таҳлили сохта мусбат натижаларни бериши мумкин. Опиатларнинг мавжудлигига таҳлилларнинг натижаларини янада махсус усулдан фойдаланган ҳолда тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.

Левофлоксацин Mycobacterium tuberculosis ўсишини сўндириши мумкин ва демак, туберкулёзни бактериологик ташҳислашда сохта манфий натижаларнинг сабаби бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладор аёлларда левофлоксацинни қўлланилиши ҳақидаги маълумотларнинг чекланган сони мавжуд. Клиника олди тадқиқотларида репродуктив токсиклиги нуқтаи-назаридан бевосита ёки билвосита зарарли таъсирлар аниқланмаган. Бироқ, клиник маълумотлар мавжуд бўлмаганида, шунингдек экспериментал маълумотларда ўсиб борувчи организмда оғирлик юкини кўтариб турувчи тоғайларни фторхинолонлар томонидан шикастланиши хавфини тасдиқланиши оқибатида левофлоксацинни ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Тайгерон® препаратини эмизиш даврида аёлларда қўллаш мумкин эмас. Ҳозирги вақтда левофлоксацинни кўкрак сутига ажратилишига нисбатан ахборот етарли эмас; бироқ бошқа фторхинолонларнинг кўкрак сутига ажратилиши маълум. Клиник маълумотлар мавжуд бўлмаганида, шунингдек экспериментал маълумотларда ўсиб борувчи организмда оғирлик юкини кўтариб турувчи тоғайларни фторхинолонлар томонидан шикастланиши хавфини тасдиқланиши оқибатида левофлоксацинни эмизиш даврида аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Левофлоксацин клиника олди тадқиқотларида фертиллик ёки репродуктив фаолият бузилишини келтириб чиқармаган.

Автомобилни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Айрим ножўя таъсирлар, масалан, бош айланиши, уйқучанлик, кўриш фаолиятини бузилиши беморнинг диққат-эътиборини жамлаш қобилиятини ва реакциялар тезлигини пасайтириши мумкин, бу эса бундай қобилият айниқса муҳим бўлган вазиятларда (масалан, автомобилни бошқаришда ва механизмлар билан ишлашда) хавф туғдириши мумкин.

Симптомлари: онгни хиралашиши ва бузилиши, бош айланиши, тиришиш хуружлари, QT интервалини узайиши, кўнгил айниши, меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватларини эрозив шикастланишлари.

Даволаш: симптоматик. QT интервалини узайиши оқибатида ЭКГ мониторингини олиб бориш зарур, меъданинг шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш учун эҳтимол антацидларни қўллаш керак бўлади.

Тайгерон® диализ (гемодиализ, перитонеал диализ ва доимий перитонеал диализ) воситасида чиқарилмайди.

Махсус антидот йўқ.

100 мл дан препарат пластик бутилкада. Битта бутилка қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимоя қилинган ва болалар оломайдиган жойда сақлансин. Музлатилмасин!

24 ой. Препарат яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

Аманта Хелтхкер Лтд.

Плот №876, НХ № 8, Виллидж: Харияла, Талука: Матар, Дистрикт: Кхеда-387 411, Гуджарат, Ҳиндистон.

Кусум Хелтхкер Пвт. Лтд.

Д-158(A), Окхла Индастриал Ареа, Фейз -1, Нью-Дели, 110020 - Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Taygeron (Tigeron) infuzion eritmasi 500 mg / 100 ml, 100 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Taygeron (Tigeron) infuzion eritmasi 500 mg / 100 ml, 100 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Taygeron (Tigeron) infuzion eritmasi 500 mg / 100 ml, 100 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Levofloksatsin hisoblanadi.