Facebook Pixel Code

Terafleks Advans (Theraflex Advans) kapsulalari №60 (shisha)

dagi narxlar
dan 210800 so'm gacha 264000 so'm
Без рецепта
68 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
120 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Terafleks Advans (Theraflex Advans) kapsulalari №60 (shisha)

этувчи моддалар: 250 мг глюкозамин сульфат калий хлориди, 200 мг хондроитин натрий сульфати, 100 мг ибупрофен;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (Е460), маккажўхори крахмали, стеарин кислотаси (Е570), натрий крахмал гликоляти, кросповидон, магний стеарати (Е572), поливинилпирролидон, кремний диоксиди (Е551).

Капсула: желатин (Е441), титан диоксиди (Е171), FD&C Ҳаворанг №1 (Е133).

Капсулага ёзув тушириладиган сиёҳнинг таркиби: шеллак, дегидрогенизация қилинган спирт, изопропил спирти, бутил спирти, пропиленгликол, аммиакнинг концентрацияланган эритмаси, FD&C Ҳаворанг №2 Алюминий Лаки (Е132), титан диоксиди (Е171).

Ибупрофен ўз ичига маккажўхори крахмали, поливинилпирролидон, олдиндан желатинланган крахмал, микрокристалл целлюлоза, кремний диоксиди, кроскармеллоза натрий, стеарин кислотасини олади.

Ноль ўлчамли ҳаворанг қопқоқ ва оқ корпусида “TНERAFLEX ADVANCE” ёзувли, кучсиз ҳидли оқ ёки деярли оқ кукун билан тўлдирилган қаттиқ желатин капсулалар.

Капсулалар.

Яллиғланишга қарши/ревматизмга қарши воситалар мажмуада. АТX коди: М01В.

Фармакодинамикаси

Глюкозамин сульфати - препаратнинг фаол компоненти, табиий амино-моносахаридли глюкозаминнинг тузи бўлиб, физиологик организмда мавжуд бўлади. Глюкозадан ҳосил қилинган глюкозамин, бўғим тоғайининг протеогликанларини биосинтези учун ишлатилади. Экзоген глюкозамин тоғайнинг глюкозамингликанларининг биосинтезида асосий роль ўйнайди ва хондриоцитларни протеогликанларни ишлаб чиқаришлари учун рағбатлантиради. Глюкозамин сульфати коллагеназа ва фосфолипаза А2, шунингдек тўқималарни шикастланишига олиб келувчи бошқа моддалар: супероксид радикаллар, лизосомал ферментлар каби тоғай асосини емирувчи яллиғланиш жараёнининг айрим асосий медиаторлари таъсирини ва ферментлар фаоллигини ингибиция қилади.

Хондроитин сульфати - суяк ва тоғайнинг асосий моддасини ажралмас компоненти.

Ибупрофен иситмани туширувчи, оғриқни қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Таъсир механизми 1 ва 2 тип циклооксигеназани (ЦОГ) (арахидон кислотасининг метаболизмини асосий ферменти) носелектив блоклаши билан боғлиқ, бу простагландинларнинг синтезини камайишига, орқа мия суюқлигида уларнинг концентрациясини пасайишига олиб келади. Эрталабки тангликни камайтиради, бўғимлар ва умуртқа поғонасида ҳаракатлар ҳажмини ошишига ёрдам беради.

Глюкозамин-, хондроитин сульфатлар ва ибупрофенни бирга қўллаш ибупрофеннинг оғриқни қолдирувчи фаоллигини ошишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Глюкозамин сульфати. Меъда-ичак йўлларидан сўрилиши 90%, биокираолишлиги 26%, ярим чиқарилиш даври 70 соат. Ичга қабул қилинганидан кейин препарат тез томирдан ташқари суюқликка, шу жумладан синовиал суюқликда тақсимланади. Глюкозаминни оқсиллар билан боғланиши номаълум. Метаболизмга учрамайдиган ёки плазма оқсиллари билан боғланмайдиган глюкозаминнинг фракцияси асосан сийдик ва ахлат билан чиқарилади.

Хондроитин сульфати. Фармакокинетикаси таърифланмаган.

Ибупрофен. Ичга қабул қилинганида ибупрофен қисман меъдада, ва сўнгра ингичка ичакда тўлиқ сўрилади. Жигардаги метаболик ўзгаришлардан кейин (гидрокси ва карбокси гурухларини қўшилиши) фармакологик фаол бўлмаган метаболитлари тўлиқ асосан сийдик (90%), шунингдек сафро билан чиқарилади. Соғломлар ғамда жигар ва буйрак касалликлари бўлган беморларда ярим чиқарилиш даври 1,8-3,5 соатни ташкил қилади, оқсиллар билан боғланиши - тахминан 99%. Перорал қабул қилинганида плазмадаги максимал концентрациясига 1-2 соат ўтгач эришилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши.

Буйрак фаолиятини оғирлиги енгил даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда, соғлом кўнгиллиларга қараганда, боғланмаган (S)-ибупрофенни (S)-ибупрофеннинг ва (R/S) энантиомерларнинг AUS юқори.

Гемодиализда бўлган, терминал босқичдаги буйрак касалликлари бўлган пациентларда, ибупрофеннинг эркин фракциясининг қиймати тахминан 3%, соғлом кўнгиллиларда эса - тахминан 1% ни ташкил қилади. Буйрак фаолиятини оғир бузилиши, ибупрофеннинг метаболитларини тўпланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатнинг аҳамияти номаълум. Метаболитлари гемодиализ ёрдамида йўқотилиши мумкин.

Остеоартрит, остеоартроз, тизза ва сон-чаноқ бўғимлардаги ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликларидаги оғриқларни зўрайишида ва яллиғланишнинг бошқа симптомларини қисқа муддатли енгиллаштириш учун қўлланади.

Катталарга 1-2 капсуладан кунига 2-3 марта овқатдан кейин қўлланади.

Капсулалар ичга, озгина миқдордаги сув билан ютилади. Қабул қилишнинг максимал давомийлиги 20 кундан ошмаслиги керак. Яққол оғриқ синдроми камайганидан кейин, пациент глюкозамин- ва хондроитин сульфат сақловчи мажмуавий препаратлар билан даволашни давом эттириши мумкин.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Кекса ёшдаги пациентлар: дозага махсус тузатиш киритиш талаб этилмайди. Кекса пациентларда мумкин бўлган ножўя реакциялар туфайли, ҳолатни айниқса синчков назорати керак.

Буйрак етишмовчилиги: буйрак фаолиятини оғирлиги енгил ва ўрта даражали бузилиши (креатинин клиренси минутига 30-80 мл) бўлган пациентларда дозани пасайтириш талаб этилмайди, шу вақтнинг ўзида оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда Терафлекс Адвансни қўллаш мумкин эмас.

Жигар етишмовчилиги: жигар фаолиятини оғирлиги енгил ва ўртача даражали бузилишида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Болалар ва ўсмирлар: глюкозаминни болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар йўқ.

Нохуш реакцияларнинг қуйида кўрсатилган тез-тезлиги қуйидаги мезонлар асосида аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 - <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 - <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 - <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).

Глюкозамин сульфати

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар. Тез-тез - дискомфорт ва қорин оғриғи, диспепсия, қабзият, кўнгил айниши, метеоризм, диарея.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар. Тез-тез эмас - қичишиши, эритема, тери тошмаси; номаълум - соч тўкилиши.

Иммун тизими томонидан бузилишлар. Тез-тез эмас - аллергик реакциялар, бронхиал астма.

Нерв тизими томонидан бузилишлар. Тез-тез - бош оғриғи, уйқучанлик, чарчоқлик; номаълум - бош айланиши.

Кўриш аъзолари томонидан. Тез-тез эмас - кўришни бузилиши.

Қон томонидан бузилишлар. Тез-тез эмас - қонда глюкоза миқдорини ошиши.

Хондроитин сульфати

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: эритема, эшакеми, дерматит, қичишиш билан ёки усиз ва/ёки шиш билан кечувчи макулопапулёз тошма.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кам ҳолларда - кўнгил айниши ва қусишни.

Ибупрофен

Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлар ибупрофен билан даволашда, шу жумладан ревматизми бўлган пациентларни юқори дозалар билан давомли даволаш ўтказилганида аниқланган. Аниқланган тез-тезлик, шу жумладан жуда кам ҳоллар, перорал шакллар учун 1200 мг гача бўлган ва суппозиторийлар учун 1800 мг гача бўлган ибупрофеннинг суткалик дозаларида қисқа муддатли даволашга тааллуқли.

Энг кўп учрайди - меъда-ичак йўллари томонидан. Яра касаллиги, перфорация ёки меъда-ичак қон кетишларини, баъзида ўлим билан якунланувчи, айниқса кекса ёшдаги пациентларда ривожланиши мумкин. Ибупрофен қабул қилгандан кейин кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қабзият, диспепсия, қорин оғриқлари, қатронсимон ахлати, ярали стоматит, шунингдек носпецифик ярали колит ва Крон касаллигини зўрайиши пайдо бўлиши ҳақида хабарлар бор. Гастрит ривожланиши ҳақида кам ҳолларда хабар берилган. Меъда-ичак йўлларидан қон кетишини пайдо бўлишини хавфи ибупрофеннинг дозаси ва қўллашнинг давомийлигига боғлиқ.

НЯҚП билан даволаш фонида шиш ривожланиши, артериал босимни ошиши ва юрак етишмовчилигини ривожланиши ҳақида хабар берилган.

Ибупрофенни қўллаш, айниқса юқори дозаларда (суткада 2400 мг/24 капсула), шунингдек давомли даволаш, артерияларнинг тромбози чақирган ҳолатлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ривожланиши хавфини аҳамиятсиз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Юрак томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда - юрак уришини тезлашиши, юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти.

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда - қон яратилишини бузилиши (анемия, лейкопения, тромбоцитопения, пацитопения, агранулоцитоз). Препарат билан давомли даволашда мунтазам қоннинг умумий таҳлилини ўтказиш керак.

Нерв тизими томонидан бузилишлар. Баъзида - бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, қўзғалиш, таъсирчанлик ёки чарчоқлик каби марказий нерв тизими томонидан бузилишлар.

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар. Баъзида - кўришни бузилиши.

Қулоқ ва лабиринт томонидан бузилишлар. Кам ҳолларда - қулоқларда шовқин.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар. Тез-тез - жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея, қабзиятга шикоятлар, шунингдек меъда-ичак йўлларидан аҳамиятсиз қон кетишлар, улар алоҳида ҳолларда анемияга олиб келиши мумкин. Баъзида: қон кетиши ва перфорация ривожланиши эҳтимоли билан меъда/ўн икки бармоқ ичак яраси. Ярали стоматит, носпецифик ярали колит ёки Крон касаллигини зўрайиши, гастрит. Жуда кам ҳолларда: эзофагит, панкреатит, ичакнинг диафрагмасимон стриктураларини пайдо бўлиши.

Қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ, қатронсимон аҳлат ёки қонли қусиш пайдо бўлган ҳолда Терафлекс Адванс препаратини дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиши керак.

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан. Жуда кам ҳолларда: шишларни пайдо бўлиши, айниқса артериал гипертензияси ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда; нефротик синдром; интерстициал нефрит, у ўткир буйрак етишмовчилиги билан бирга кечиши мумкин. Кам ҳолларда - қонда сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши билан буйрак тўқимасини шикастланиши (буйрак сўрғичларини некрози). Шунинг учун буйрак фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак.

Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: буллёз реакциялар, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз.

Сувчечакда истисно ҳолларда оғир тери инфекциялари ва юмшоқ тўқималар томонидан асоратлар ривожланиши мумкин.

Инфекцион ва паразитар касалликлар. Жуда кам ҳолларда - НЯҚП ни қўллаш билан боғлиқ бўлган инфекцион келиб чиқишга эга яллиғланиш жараёнларини зўрайиши (масалан, некрозловчи фасциитни ривожланиши).

Терафлекс Адванс препарати билан даволаниш вақтида инфекцияларнинг белгилари ёки уларнинг ўсиши пайдо бўлганда, дархол шифокорга мурожаат қилиш керак. Бунда инфекцияни антибактериал даволашга кўрсатмалар бор-йўқлигини текшириш керак.

Ибупрофен билан даволашда жуда кам ҳолларда асептик менингитнинг симптомлари кузатилган: энса мушакларининг ригидлиги, бош оғриғи, қусиш, хароратни ошиши ёки онгни хиралашиши. Бундай ҳолатларни пайдо бўлишига аутоиммун касалликлари (тизимли қизил югурик, аралаш коллагеноз) бўлган пациентлар мойил бўладилар.

Қон томирли бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: артериал гипертензия.

Иммун тизими томонидан бузилишлар. Баъзида: тери тошмаси ва қичишиш, шунингдек астма хуружлари билан бирга кечувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари (айрим ҳолларда артериал босимни пасайиши билан); жуда кам ҳолларда: нафас йўлларини торайиши билан юз, тил ва халқумни шиши, респиратор дистресс-синдроми, юрак уришини тезлашиши, ҳаёт учун хавф туғдирувчи, ҳатто шоккача бўлган артериал босимни пасайиши кўринишидаги ўта юқори сезувчанликнинг оғир умумий реакциялари.

Ҳатто препарат биринчи марта қўлланганида бу симптомлардан биронтаси пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга шошилинч мурожаат қилиш керак.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: жигар фаолиятини бузилиши, жигарни шикастланиши, айниқса давомли даволашда, жигар етишмовчилиги, ўткир гепатит.

Рухий бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: психотик реакциялар, депрессия.

Ҳар қандай таъсир этувчи ёки ёрдамчи моддаларидан бирига ўта юқори сезувчанлик; анамнезда ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни (НЯҚВ) қабул қилгандан кейинги бронхиал астма, ринит ёки эшакемининг мавжудлиги; келиб чиқиши аниқланмаган қон яратилишини бузилиши; ҳозирги вақтда ва/ёки ўтмишда қайталанувчи пептик яра/қон кетишларни (тасдиқланган яра касаллиги ёки қон кетишларнинг икки ёки кўпроқ алоҳида эпизодлари); анамнезда НЯҚВ билан олдинги буюрилган даволаш билан боғлиқ бўлган меъда-ичак қон кетишлари ёки яранинг перфорациясини мавжудлиги; ҳозирги вақтда мавжуд бўлган церебролваскуляр қон кетиши ёки бошқа қон кетишлар; жигар ёки буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (креатинин клиренси <30 мл/мин); оғир юрак етишмовчилиги; ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги; болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Глюкозамин ва хондриотин сульфати учун дозани ошириб юбориш симптомлари номаълум. Дозани ошириб юборилиши аниқланганида даволаш симптоматик.

Ибупрофен. Дозани ошириб юборилиш симптомлари: нерв тизими томонидан бузилишлар - бош оғриғи, бош айланиши, ҳушдан кетиш олди ҳолати ва хушдан кетиш (болаларда миоклоник тиришишлар билан), шунингдек қорин оғриқлари, кўнгил айниши ва қусиш. Меъда-ичак қон кетишлари, шунингдек жигар ва буйраклар томонидан функционал бузилишлар ҳам ривожланиши мумкин. Шунингдек артериал босимни пасайиши, нафасни сусайиши ва цианоз бўлиши мумкин.

Доза ошириб юборилганида даволаш чоралари. Ибупрофеннинг специфик антидоти мавжуд эмас. Даволаш интоксикациянинг оғирлик даражаси ва клиник симптомларига қараб, умумий қабул қилинган жадал даволаш амалиётига мувофиқ ўтказилади.

Эҳтиёткорлик чоралари

Денгиз маҳсулотларига маълум аллергияси бўлган пациентларга Терафлекс Адвансни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш тавсия этилади.

Глюкозамин сульфати

Даволашнинг бошқа усуллари кўзда тутилган бўғимларнинг касалликлари мавжудлигини истисно қилиш учун, қўллаш олдидан шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Глюкозага толерантлиги бузилган пациентларда, даволашни бошлаш олдидан ва даволаш вақтида вақти-вақти билан қонда глюкозанинг даражасини мониторинг қилиш керак ва зарурати бўлганда инсулинга эҳтиёжни аниқлаш тавсия этилади.

Юрак-қон томир касалликларининг маълум хавф омиллари бўлган пациентларда, қонда липидлар даражасини назорат қилиш тавсия этилади, чунки айрим ҳолларда глюкозамин қабул қилган пациентларда гиперхолестеринемия кузатилган.

Глюкозаминни юбориш оқибатида астма симптомларини зўрайиши ҳақида хабар берилган (глюкозаминни юбориш тўхтатилганидан кейин тезда симптомлар йўқолган). Астмаси бўлган пациентлар, симптомлар ёмонлашиши мумкинлигини билишлари керак.

Препаратни бронхиал астма ва қандли диабетда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат глюкозага толерантлиги бузилган, яққол жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ишлатилганида, шифокорнинг назорати лозим.

Ибупрофен

Меъда-ичак йўлларига нисбатан эҳтиёткорлик чоралари: Терафлекс Адванс препаратини ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторларини, бирга қўллашдан сақланиш керак.

Ножўя таъсирларининг кўринишларини, ҳолатни яхшиланиши учун керак бўлган энг кам самарали дозани энг кам қўллаш давомийлигида ишлатиб, минимумга келтириш мумкин.

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентлар НЯҚС нинг таъсирига ножўя реакциялар ривожланишига айниқса мойилроқ бўладилар, уларни синчиклаб кузатиш тавсия этилади.

Меъда-ичак қон кетишлар, яра касаллиги ва яранинг перфорацияси

НЯҚП қабул қилинганида меъда-ичак қон қетишлари, яралар ёки яраларни тешилиши ҳақида хабар берилган. Меъда-ичак қон кетиши, яралар ҳосил бўлиши ёки унинг перфорацияси, анамнезида яра касаллиги бўлган пациентларда, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган, шунингдек кекса пациентларда НЯҚВ дозаси ошиши билан ошади. НЯҚВ мумкин бўлган энг паст дозадан бошлаш керак.

Бу пациентлар учун, шунингдек аспириннинг паст дозалари ёки меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар пайдо бўлиши хавфини оширувчи бошқа препаратлар билан ёндош даволашда, химоя таъсирига эга бўлган воситаларни (масалан, мисопростол ёки протон помпасининг ингибиторлари) билан мажмуавий даволашни қўллаш имкониятини кўриш керак.

Яра ёки қон кетиши хавфини ошириш қобилиятига эга бўлган препаратлар билан бир вақтда қабул қилишда алоҳида эҳтиёткорликка эътибор қилиш керак. Бундай препаратларга перорал кортикостероидлар, варфарин каби антикоагулянтлар, сератонинни қайта қамраб оллувчи селектив ингибиторлари, ёки аспирин каби антиагрегантлар киради.

Терафлкес Адванс препаратини қўллашда меъда-ичак қон кетиши ёки яралар пайдо бўлган ҳолда, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.

НЯҚП носпецифик ярали колитни, Крон касаллигини зўрайишини чақиришлари мумкин.

Юрак-қон томир тизими ва бош мия қон айланиши томонидан самаралар

Анамнезида артериал гипертензияси ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки НЯҚП билан даволашда тўқималарда суюқликни тутилиши, артериал гипертензия ва шишлар ривожланиш ҳоллари бўлган.

Назорат қилиб бўлмайдиган гипертензия, димланган юрак етишмовчилиги, тасдиқланган юрак ишемик касаллиги, периферик артериялар ва/ёки бош мия қон томирларининг касалликлари бўлган пациентларга ибупрофенни, фақат вазиятни синчиклаб бахолагандан кейин буюриш мумкин. Юрак-қон томир касалликлари ривожланишини хавф омиллари (масалан, гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш) бўлган пациентларда давомли даволашни бошлаш олдидан шу масалалар ҳал қилиниши керак.

Тери реакциялари

Жуда кам ҳолларда - баъзида ўлимга олиб келувчи оғир тери реакцияларини ривожланиши (эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз). Тери тошмаси, шиллиқ қаватларнинг шикастланиши ёки ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай бошқа белгилари пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Терафлекс Адванс препаратини қуйидаги ҳолларда фақат фойда/хавф нисбати синчиклаб бахоланганидан кейин қўллаш мумкин: тизимли қизил югурикда (ТҚЮ) ва аралаш коллагенозларда - асептик менингитнинг хавфи ошади.

Алоҳида синчков кузатув талаб этилади: МИЙ томонидан бузилишларда ёки анамнезда ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликлари (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги) бўлганида; юқори артериал босим ёки юрак етишмовчилигида; буйрак фаолиятини бузилишида (чунки буйрак касалликлари бўлган пациентларда, буйрак фаолиятини ўткир бузилиши ривожланиши мумкин); дегидратацияда; жигар фаолиятини бузилишларида; бевосита катта жарроҳлик аралашувлардан кейин; гул чангига аллергияда; бурун полипларида ва нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликларида, чунки бундай пациентларда аллергик реакциялар пайдо бўлишини хавфи юқори бўлади, бу реакциялар астма хуружлари кўринишида намоён бўлишлари мумкин (анальгетик астма деб номланувчи, Квинке шиши ёки уртикар тошма); бошқа дори препаратларига аллергияда, бундай пациентларда ўта юқори сезувчанлик реакциялар пайдо бўлишини хавфи ошганлиги туфайли, шу жумладан Терафлекс Адванс препарати билан даволашда ҳам.

Ибупрофен вақтинча тромбоцитлар фаолиятини (тромбоцитлар агрегациясини) сусайтириши мумкин, шунинг учун қон ивишини бузилиши бўлган пациентларга синчков шифокор кузатуви керак.

Терафлекс Адванс препарати давомли қабул қилинганида, жигар фаолияти, буйраклар фаолияти кўрсатгичларини мунтазам назорати, шунингдек қоннинг умумий таҳлили керак.

Оғриқни қолдирувчи препаратлар давомли қўлланганида бош оғриғи пайдо бўлиши мумкин, уни бу препаратнинг дозасини ошириш билан даволаш мумкин эмас.

Умуман, оғриқни қолдирувчи воситаларни тез-тез, “одат бўлиб қолган” қабул қилиш, айниқса бир неча оғриқ қолдирувчи дори воситаларнинг мажмуасини истеъмол қилиш, буйрак етишмовчилиги ривожланиш хавфи билан бирга кечувчи буйракларни қайтмас ривожланишига олиб келиши мумкин (“анальгетик” нефропатия).

Алоҳида ҳолларда, сувчечак фонида тери ва юмшоқ тўқималар томонидан оғир инфекцион асоратлар ривожланиши мумкин. Бундай инфекцион асоратларнинг ривожланишини НЯҚП билан ўзаро алоқаси эҳтимолини бугунги кунда бутунлай истисно қилиш мумкин эмас. Шунинг учун сувчечакда Терафлекс Адванс препаратини қабул қилишдан сақланиш тавсия этилади.

НЯҚП даволаш даврида алкоголь истеъмол қилинганида ножўя таъсирлари кўринишлари хавфини, хусусан, МИЙ ёки марказий нерв тизими томонидан, ошиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Қўллаш мумкин эмас.

Фертиллик: циклооксигеназа/простагландинлар синтезини ингибиция қилувчи дори воситалари аёлларнинг репродуктив қобилиятига овуляцияси жараёнига таъсир қилиши орқали салбий таъсир қилиш қобилиятига эга эканлиги ҳақида маълумотлар бор. Қабул қилиш тўхтатилганидан кейин бу самара қайтувчан характерга эга.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Терафлекс Адванс ибупрофеннинг паст дозаларини сақлайди. Шунга қарамасдан, ибупрофен юқори дозаларда қабул қилинганида, айниқса алкоголь билан бирга, реакцияни пасайиши мумкин.

Препарат юқори дозаларда қўлланганида чарчоқлик ва бош айланиши каби марказий нерв тизими томонидан ножўя таъсирлар чақириш қобилиятига эгалиги туфайли, алоҳида ҳолларда автомобилни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига реакциялар пасайиши мумкин. Препарат алкоголь билан бирга қабул қилинганида кўрсатилган кўринишлар кучаяди.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Глюкозамин сульфати ностероид яллиғланишга қарши воситалар, парацетамол ва глюкокортикостероидлар билан мутаносиб.

Кумарин қатори антикоагулянтлари (масалан, варфарин ва ацетокумарол) билан протромбин вақтини ошиши ҳақида хабар берилган. Шунинг учун кумарин қатори антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларда глюкозамин билан даволашни бошини ва охирини синчиклаб кузатиш керак.

Хондроитин сульфати. Ўзаро таъсирлар таърифланмаган.

Ибупрофен (бошқа НЯҚП каби) қуйидаги дори воситалари билан қабул қилинганида алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади:

Бошқа НЯҚП, шу жумладан салицилатлар: бир неча НЯҚП ни бир вақтда қабул қилиш, меъда-ичак яралари ва қон кетишлар хавфини ошириши мумкин.

Дигоксин, фенитоин, литий: Терафлекс Адванс препарати билан бир вақтда қўллаш, бу дори воситаларининг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин.

Диуретиклар, ААФ ингибиторлари, бета-блокаторлар ва ангиотензин II антагонистлари: НЯҚП диуретиклар ва бошқа гипотензив препаратларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган айрим пациентларда бу дори воситаларини бирга буюриш, буйрак фаолиятини янада пасайишини чақириши мумкин (хатто ўткир буйрак етишмовчилигигача), у одатда, қайтувчан характерга эга. Бирга қабул қилишни, айниқса кекса пациентларда, эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Пациентлар етарли миқдорда суюқлик олишлари керак.

Ибупрофен ва калий тежовчи диуретиклар бир вақтда қабул қилинганида, гиперкалиемия ривожланиши мумкин.

Кортикостероидлар: МИЙ яралари ва қон кетишлар ривожланишини юқори хавфи.

Тромбоцитлар агрегациясининг ингибиторлари ва сератонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ): меъда-ичак қон кетишлар ривожланишини юқори хавфи.

Кичик дозаларда ацетилсалицил кислотаси: ибупрофен билан бир вақтда қўлланганида ацетилсалицил кислотасининг кичик дозаларини тромбоцитлар агрегациясига таъсирини ингибиция қилиш самараси кузатилади. Лекин номунтазам қабул қилишга нисбатан бирон-бир клиник аҳамиятли самаралар эҳтимоли кам деб ҳисобланади.

Метотрексат: метотрексат қабул қилишдан олдин ва кейин 24 соат давомида ибупрофенни қабул қилиш, метотрексатнинг концентрациясини ва унинг токсик таъсирини ошишига олиб келиши мумкин.

Циклоспорин: айрим НЯҚП ни бир вақтда қабул қилиш циклоспориннинг таъсири оқибатида, буйрак фаолиятини бузилишлари хавфини оширади. Бу самарани пайдо бўлишини циклоспорин ибупрофен билан мажмуасида истисно қилинмайди.

Антикоагулянтлар: НЯҚП варфарин каби антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Сульфонилмочевина препаратлари: бу дори воситалари профилактик мақсадларда бир вақтда қўлланганда, қонда қанднинг миқдорини назорат қилиш тавсия этилади.

Такролимус: бир вақтда қабул қилиш нефротоксик самара хавфини оширади.

Зидовудин: гемофилияси бўлган ОИТВ-инфекцияланган пациентларда ибупрофен билан бир вақтда қўлланганда, гемартроз ва гематомалар ривожланишини хавфи ошади.

Пробенецид ва сульфинпиразон: ибупрофенни организмдан чиқарилишини кечиктириш қобилиятига эга.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Рецептсиз берилади.

Капсулалар 60 ва 120 донадан флаконда. Флакон илова-варақа билан бирга картон қутига жойланган.

Байер Консьюмер Кэр АГ,

Петер Мериан-Штрассе 84, 4052 Базель, Швейцария

Контракт Фармакал Корпорейшн,

135 Адамс Авеню, Хопог, Нью-Йорк 11788, АҚШ.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Glyukozamin gidroxloridi: 250 mg/kapsula, Ibuprofen: 100 mg/kapsula, Kondroitin sulfat: 200 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
60
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
AQSh
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Terafleks Advans (Theraflex Advans) kapsulalari №60 (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Terafleks Advans (Theraflex Advans) kapsulalari №60 (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat AQSh.

Terafleks Advans (Theraflex Advans) kapsulalari №60 (shisha) ishlab chiqaruvchisi Kontrakt Farmakal korporeyshn hisoblanadi.