Terjinan (Tergynan) vaginal tabletkalari №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 62500 so'm)
Neomitsin: 100 mg/tabletkalar, Nistatin: 100000 Xalqarobirlik/tabletka, Prednizolon: 3 mg/tabletkalar, Ternidazol: 200 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Terjinan (Tergynan) vaginal tabletkalari №10 (1 blister)
1 г таблеткалар сақлайди:
Фаол моддалар: тернидазол 0,2 г; неомицин сульфати 0,1 г ёки 65000 ХБ; нистатин 100 000 ХБ; преднизолон натрий метасульфобензоати 0,0047 г, преднизолонга эквивалент 0,003 г;
Ёрдамчи моддалар: буғдой крахмали 0,264 г, лактоза моногидрати 1,2 г гача, коллоид кремний диоксиди 0,006 г, магний стеарати 0.01 г, карбоксиметил крахмал натрий 0,048 г.
Тук ёки оч тусли доглари бўлиши мумкин бўлган оч-сариқ рангли, ясси, узунчоқ шаклли, четлари фаскали, иккала томонига "Т" харфи кўриниша ўйиб туширилган таблеткалар.
Вагинал таблеткалар.
Микробларга қарши мажмуавий восита (антибиотик-аминогликозид+микробларга қарши ва протозойларга карши восита+замбуругларга карши восита + глюкокортикостероид). АТХ коди: G01AX.
Гинекологияда маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат. Микробларга карши, яллигланишга қарши, протозойларга карши, замбуруғларга карши таъсир кўрсатади; киннинг шиллик каватини бутунлигини ва рН мухити турғунлигини таъминлайди. Тернидазол имидазол ҳосиласи гурухи замбуруғларга карши восита, эргостерол синтезини камайтиради (хужайра мембранасининг таркибий кисми), хужайра мембранасининг структураси ва хусусиятларини ўзгартиради.
Трихомонацид таъсир кўрсатади, шунингдек анаэроб бактерияларга, хусусан гарднерелларга нисбатан фаол. Неомицин аминогликозидлар гурухи кенг таъсир доирасига эга антибиотик.
Граммусбат (Staphylococcus, Streptococcus pneumoniae) ва грамманфий (Escherichia coli, Shigella dysenteriae. Shigella flexneri, Shigella boydii, Shigella sonnei, Proteus spp.) микроорганизмларга бактерицид таъсир кўрсатади; Streptococcus spp. га нисбатан кам самарали. Микроорганизмларнинг чидамлилиги аста-секин ва кам даражада ривожланади.
Нистатин полненлар гурухи замбуругларга қарши антибиотик, Candida авлоди ачитқисимон замбуруғларига нисбатан юкори самарали, хужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини ўзгартиради ва уларнинг ўсишини секинлаштиради.
Преднизолон гидрокортизоннинг дегидрирланган аналоги, якқол яллигланишга қарши, аллергияга карши, экссудацияга карши таъсир кўрсатади.
Препаратта сезувчан микроорганизмлар чакирган вагинитларни даволаш, шу жумладан:
- бактериал вагинит,
- қиннинг трихомониази;
- Candida тури, замбуруғлари чакирган вагинит;
- аралаш вагинит.
Урогенитал инфекциялар/вагинитларни олдини олиш, шу жумладан:
- гинекологик операциялар олдидан;
- тугруклар ва аборт олдидан;
- бачадон ички воситаларини қўйишдан олдин ва кейин;
- бачадон бўйни диатермокоагуляциясидан олдин ва кейин;
- гистерография олдидан қўлланилади.
Вагинал қўллаш учун буюрилади.
Бир таблеткани уйқу олдидан “ётган" ҳолатда кинга чуқур килиб киритилади. Қинга киритишдан олдин таблеткани 20-30 секунд давомида сувда тутиб туриш лозим. Юборилганидан кейин 10-15 минут ётиш керак.
Даволашнинг ўртача давомийлиги - 10 кун; тасдиқланган микоз ҳолларида 20 кунгача узайтириш мумкин; профилактих курснинг ўртача давомийлиги 6 кунни ташкил қилади.
Ачишиш, кичишиш ҳисси ва қиннинг таъсирланиши (айниқса даволанишнинг бошида). Алохида ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Аникланмаган.
Вагинитлар, трихомониазни даволаш ҳолларида жинсий шерикни хам бир вактда даволаш тавсия килинади.
Хайз кўриш вақтида даволашни тўхтатиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида қўллаш мумкин.
Она учун кутилаётган потенциал фойда ҳомила ва бола учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан ошса препаратни хомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва лактация даврида қўллаш мумкин.
Дозани ошириб юборилиши холатлари хақида маълумотлар йўқ.
Вагинал таблеткалар.
6 ёки 10 таблеткадан стрипда (алюмин фольга), бир стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ўрамланган.
3 йил.
Яроклилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Рецепт бўйича.
«Sophartex»
21, рю дю Прессо. 28500 ВЕРНУЙЕ, Франция.
Рўйҳатдан ўтказилганлик гувохномасининг эгаси
«Laboratories Bouchara Recordati»
70, авеню дю Женераль де Голль, иммебль «Ле Вильсон», 92800 Пюто, Франция.
Neomitsin: 100 mg/tabletkalar, Nistatin: 100000 Xalqarobirlik/tabletka, Prednizolon: 3 mg/tabletkalar, Ternidazol: 200 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Terjinan (Tergynan) vaginal tabletkalari №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Terjinan (Tergynan) vaginal tabletkalari №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Terjinan (Tergynan) vaginal tabletkalari №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Frantsiya.
Terjinan (Tergynan) vaginal tabletkalari №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Sofarteks hisoblanadi.