Tetratsiklin Medifarko Farmatsevtik ko'z malhami 1% har biri 5 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2900 so'm)
Uchun ko‘rsatma Tetratsiklin Medifarko Farmatsevtik ko'z malhami 1% har biri 5 g (naycha)
фаол модда: тетрациклин - 1 г;
ёрдамчи моддалар: сувсиз ланолин - 40 г, тиббий кўз вазелини - 100 г гача.
Сарғиш ёки сарғимтир қўнғир рангли суртма.
Суртма.
Антибиотиклар (тетрациклинлар гуруҳи). АТХ коди: S01AA09.
Тетрациклинлар гуруҳи бактериостатик антибиотики. Транспорт РНК ва рибосомалар орасида комплексни ҳосил бўлишини бузади, бу оқсил синтезини сусайтирилишига олиб келади. Граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus spp, (хусусан Streptococcus aureus, шу жумладан пенициллиназа ҳосил қилувчи штаммларини), Streptococcus spp. (Streptococcus pneumoniae), Listeria spp., Bacillus anthracis, Clostridium spp., Actinomyees israelii, грамманфий микроорганизмлар: Haemophilus influenzae, Haemophilus ducreyi, Bordetella pertussis, кўпчилик энтеробактериялар (Escherichia coli, Enterobacter spp., шу жумладан Enterobacter aerogenes), Klebsiella spp, Salmonella spp., Shigella spp., Yersinia pestis, Bartonella bactillitormis, Vibrio cholerae, Vibrio fetis, Rickettsia spp., Borrelia burgdorferi, Brucella spp. (стрептомицин билан мажмуада); пенициллинларни буюришга қарши кўрсатма бўлганда - Clostridium spp., Neisseria gonorrhoeae, Actinomyces spp., шунингдек таносил ва чов лимфогранулмаси қўзғатувчиларига Trepouema spp. га нисбатан фаол. Тетрациклинга чидамли микроорганизмлар: Pseudomonas aeruginosa, Proteus spp., Serratia spp., Bacteroides spp., нинг кўпчилик штаммлар ва замбуруғлар, вируслар, А гуруҳи бета-гемолитик стрептоккоклари (Staphylococcus pyogenes 44% штаммлари ва Streptococcus faecalis 74% штаммларини шу жумладан).
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганида тизимли сўрилиши паст.
Бактериал ва хламидийли кўз инфекцияларини даволаш: блефарит, блефароконъюнктивит, кератит, кератоконъюнктивит, мейбомит (говмичча), трахома.
Тетрациклин, 1% кўз суртмасини маҳаллий қўллаш керак, бунда у пастки қовоқлар орасига 24 соат давомида 3-5 марта қўйилади. Ушбу антибиотик билан даволашнинг давомийлиги мавжуд касалликни турига боғлиқ. Масалан, трахомада тетрациклин, 1% кўз суртмаси билан даволаш курси бир-икки ойни, баъзида ундан ҳам кўпроқни ташкил қилади.
Кам аллергик тери реакциялари:
Фотосенсибилизация: тетрациклин, 1% кўз суртмаси ва шу қаторнинг бошқа препаратлари терининг қуёш нурларига сезувчанлигини ошириши мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан: иштахани бузилиши, қусиш, кўнгил айниши, диарея.
Оҳиз ва меъда-ичак йўлини шиллиқ қаватларида (тил соҳасидаги яллиғланиш жараёни, стоматит, гастрит, проктит) бўлиши мумкин.
- тетрациклинга, доксициклинга, метациклинга, моноциклинга, окситетрациклинга юқори сезувчанлик;
- замбуруғли касалликлар;
- қизил югурик;
- чуқур ёки санчилган жароҳатлар, оғир куйишлар;
- буйрак ва жигар касалликларида узоқ муддат қўллаш;
- лейкопения;
- 8 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири таърифланмаган.
Суртма қўлланганидан кейин кўришни ноаниқлиги кузатилиши мумкин, шунинг учун транспорт воситаларини бошқариш ёки кўриш аниқлигини талаб қиладиган фаолият турлари билан шуғулланишдан, у тиклангунича шуғулланиш тавсия қилинмайди. Агар бир неча кун давомида ҳолат яхшиланмаса шифокор билан маслахатлашиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор ва эмизикли оналарда шифокорнинг кўрсатмаси бўйича, агар кутиладиган фойда мумкин бўлган ножўя самаралардан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йўқ.
3 г дан тиббий суртмалар учун бушонлари бўлган алюмин тубаларда. Суртмали туба препаратни қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
+15 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
Medipharco Pharmaceutical Joint Stock Company.
Tetratsiklin: 10 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Tetratsiklin Medifarko Farmatsevtik ko'z malhami 1% har biri 5 g (naycha) narxi har bir paket uchun
8 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Tetratsiklin Medifarko Farmatsevtik ko'z malhami 1% har biri 5 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Tetratsiklin Medifarko Farmatsevtik ko'z malhami 1% har biri 5 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vetnam.
Tetratsiklin Medifarko Farmatsevtik ko'z malhami 1% har biri 5 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Tetratsiklin hisoblanadi.