Facebook Pixel Code

Timalol (Timalol) Dentafill Plus ko'z tomchilari 0,25%, 5 ml (shisha)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Timalol (Timalol) Dentafill Plus ko'z tomchilari 0,25%, 5 ml (shisha)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% тимолол моддасига қайта ҳисоблаганда 2,5 мг ёки 5 мг тимолол малеати;

ёрдамчи моддалар: алкилдиметилбензиламмоний хлориди, натрий дигидрофосфати, натрий додекагидрати, инъекция учун сув.

Тиниқ рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Кўз томчилари.

Глаукомага қарши воситалар (β-адренорецепторларнинг блокаторлари). АТХ коди: S01ED01.

Тималол - β1- ва β2-адренорецепторларнинг блокатори. Кўзга томизилганида кўз ички босимини, асосан кўз суюқлигини ҳосил бўлишини камайиши ҳисобига камайтиради. Самараси цилиар тўқиманинг қондан натрийни кўз ички суюқлигига фаол ташилишини амалга оширувчи аденилатциклаза тизимини ингибиция қилиниши билан боғлиқ бўлиб, бу кўз суюқлигини ҳосил бўлиш жараёнини пасайишига олиб келади. Аккомодацияга, рефракция ва қорачиқнинг ўлчамига таъсир қилмайди. Кўзга томизилганида ошган кўз ички босимини ҳам, меъёрдаги кўз ички босимини ҳам пасайтиради. Босимни пасайиши аккомодацияга аҳамиятли таъсир қилмасдан амалга оширилади, бу миотик таъсирли глаукомага қарши бошқа препаратлар билан солиштирганда уларга нисбатан афзаллиги ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсири томизилгандан кейин 20 минут ўтгач намоён бўлади. Максимал самараси 1-2 соатдан кейин аниқланади ва 8 дан 24 соатгача давом этади.

Тимололнинг концентрацияси қон плазмасида тавсия қилинган дозада махаллий қўлланилганда амалда аниқланмайди (2 нг/мг дан кам). Тимолол малеати ва унинг метаболитлари кўпроқ буйраклар орқали чиқарилади.

Кўз гипертензияси, сурункали очиқ бурчакли глаукома ва иккиламчи глаукоманинг баъзи ҳолларида қўлланади.

Диққат! Сақланганида қўллашни бошлашдан олдин флакон қопқоқчаси зич буралмасин! Биринчи марта қўллашдан олдин у максимал буралади. Бунда қопқоқчанинг ички томонидаги тиғ тешик ҳосил қилади. Қўллашдан бевосита олдин флаконни кафтда, препарат тана ҳароратигача исигунча ушлаб туриш керак. Қопқоқча буралади, ечилади ва флакон корпусига секин босиб эритма кўзга томизилади. Томизилгандан кейин қопқоқча зич буралади ва препарат йўриқномада кўрсатилган тавсияга мувофиқ сақланади. Кўз томчиларини гигиена қоидаларига максимал риоя қилиб қўллаш керак. Томизгичнинг учи биронта юзага теккизилмасин.

Даволашнинг бошида 0,25% ли эритма шикастланган кўзнинг конъюктива қопчасига 1 томчидан кунига 2 марта томизилади. Кўзни ички босими барқарорлашганидан кейин доза кунига 1 марта 1 томчигача пасайтирилиши мумкин. 0,25% ли эритма қўллаганида самара бўлмаган ҳолда, 0,5% ли эритмани кунига 1 томчидан 1-2 марта қўллаш мумкин. Агарда кўз ички босими адекват назорат қилинмаса, миотик воситалар, эпинефрин, карбоангидразанинг тизимли ингибиторларини қўллаш билан йўлдош терапияни бошлаш мумкин. Даволаш курсини шифокор шахсий белгилайди.

Тималол қўлланганида қуйидаги ножўя кўринишлари пайдо бўлиши мумкин.

Препарат қўлланганида қуйидаги ножўя реакциялар кузатилади:

  • ўзига хос умумий бузилишлар: бош оғриғи, астения, кўкракда оғриқ;
  • юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: брадикардия, аритмия, артериал гипотензия, синкопе, юрак блокадаси, инсульт, бош мия ишемияси, турғун юрак етишмовчилиги, юракни тез уриши, юракни тўхташи;
  • меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: диарея, кўнгил айниши;
  • нерв тизими томонидан бузилишлар ва рухий бузилишлар: бош айланиши, gravis миастениясини объектив ва субъектив симптоматикасини кучайиши, парестезия, депрессия;
  • тери томонидан бузилишлар: тарқалган ва чекланган тошмаларни ўз ичига олувчи юқори сезувчанлик; эшакеми, каллик;
  • нафас йўллари томонидан, торакал ва медиастинал бузилишлар: бронхоспазм (айниқса, илгари ўпка касалликлари бўлган беморларда), нафас етишмовчилиги, диспноэ, бурунни битиши, йўтал;
  • эндокрин бузилишлар: инсулинга қарам қандли диабети бўлган беморларда гипогликемиянинг яширин симптомлари;
  • офтальмологик бузилишлар: конъюнктивит, блефарит, кератит, блефароптоз, шох парданинг сезувчанлигини бузилиши, кўришни бузилиши, шу жумладан рефракцияни бузилиши (айрим ҳолларда миотик воситаларни қўллаш билан даволашни тўхтатиш туфайли), диплопия, птоз.

Бронхиал астма; ўпканинг сурункали обструктив касалликлари; синусли брадикардия, иккинчи ва учинчи даражали атриовентрикуляр блокада, оғир юрак етишмовчилиги, кардиоген шок; препаратнинг компонентларига шахсий сезувчанлик. Болалар, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас (ушбу тоифа пациентларда препаратни қўллаш бўйича етарли тажрибани йўқлиги туфайли).

Эпинефрин билан йўлдош қўлланганида мидриаз ривожланишини чақириши мумкин. Тималол монотерапия сифатида қўлланганида мидриазни чақирмайди. Тималол тизимли β-блокаторларнинг таъсирини ошириши мумкин.

β-блокаторлар оғиз орқали қўллангандаги маълум ўзаро таъсирлари, тимолол махаллий қўлланганида хам кузатилиши мумкин.

Маҳаллий қўлланувчи β-блокаторлар тизимли сўрилиши мумкин. Шундай қилиб, препарат махаллий қўллаганида β-адренорецепторларнинг блокаторларини тизимли қўлланганидек ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин, айниқса бу бронхиал астма ва юрак-қон томир етишмовчилиги бўлган беморларга таалуқли. Тималолни тизимли сўрилишини камайтириш учун томизилганидан кейин қовоқларни ёпиш ва бармоқ билан кўз ёши каналини икки минутга босиш керак. Пациентлар икки маҳаллий офтальмологик β-адренорецепторларнинг блокаторини бир вақтда қўллашлари мумкин эмас.

β-адренорецепторларнинг блокаторларини қўшимча қабул қилаётган ёки β-адренорецепторларнинг блокаторларини қўллаш чекланган беморларда мунтазам мониторинг ўтказиш керак.

Бош мия қон айланишининг бузилиши бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Агарда Тималол кўз томчилари қўлланганида бош мия қон айланишининг пасайишини симптомлари кузатилса, даволашнинг муқобил усулларни кўриш керак.

Тималол кўз томчилари миастенияли беморларда қўлланганида мушаклар заифлигини ошиши, яъни: кўзларда иккита бўлиб кўриниш, птоз ва умумий ҳолсизлик ҳоллари кузатилади.

Тималол амалда кўз қорачиғига таъсир қилмайди. Агарда Тималол ёпиқ бурчакли глаукомада ошган кўз ички босимининг пасайтириш учун қўлланса, уни миотик билан бирга қўллаш керак.

Бошқа глаукомага қарши препаратлар қўлланганида ҳам, баъзи беморларда узоқ вақт даволашдан кейин Тималолга сезувчанликни пасайиши кузатилади. Умумий анестезиядан олдин β-адренорецепторларнинг блокаторларини қўллашни аста-секин тўхтатиш керак, чунки улар β-адреномиметиклар билан симпатик тизими рецепторларини рағбатлантиришга юракнинг реакция қобилияти лаёқатини пасайтиради.

Юмшоқ контакт линзалардан фойдаланиш тавсия қилинмайди, чунки препарат таркибига кирувчи консервант уларнинг тиниқлигини камайтириши мумкин. Қаттиқ контакт линзаларни Тималолни қўллашдан олдин ечиш ва кўз томчилари томизилгандан кейин 15 минут ўтгач тақиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Қўллаш тажрибаси етарли бўлмаганлиги туфайли, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Тималол фақат кутилаётган терапевтик самара, ҳомила/бола учун потенциал хавфдан ахамиятли устун бўлгандагина қўллаш мумкин.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Препарат томизилганидан кейин кўришни хиралашиши пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун автотранспорт ёки механизмларни, кўриш қобилияти аниқ тиклангунича бошқариш мумкин эмас.

Болалар

Болаларда препаратни самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Тималол қўлланганида β-блокаторларга хос ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш симптоматик.

Кўз томчилари 0,25% ва 0,5%. 5 мл, 8 мл ёки 10 мл дан полимер флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Флакон очилганидан кейин препаратни 1 ой давомида қўллансин.

Рецепт бўйича.

«Dentafill Plyus» ХК,

Ўзбекистан, 100209 Тошкент, Сирғали тумани, Чортоқ-Мағриб кўчаси, уй.№1.,

тел.: 218-67-45.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Timolol: 2.5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Timalol (Timalol) Dentafill Plus ko'z tomchilari 0,25%, 5 ml (shisha) ning to`liq analoglari:

Timalol (Timalol) Dentafill Plus ko'z tomchilari 0,25%, 5 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Timalol (Timalol) Dentafill Plus ko'z tomchilari 0,25%, 5 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Timolol hisoblanadi.

Timalol (Timalol) Dentafill Plus ko'z tomchilari 0,25%, 5 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.