Толанз 10 таблетки дисперг. по 10 мг №30 (3 блистера х 10 таблеток)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 54 700 so'm)
Uchun ko‘rsatma Толанз 10 таблетки дисперг. по 10 мг №30 (3 блистера х 10 таблеток)
Ҳар бир дисперсияланувчи таблетка қуйидагиларни саклайди:
фаол модда: оланзапин - 5 мг ва 10 мг;
ёрдамчи моддалар: маннитол, аспартам, кросповидон, микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати.
5 мг учун думалок, ясси, сариқ рангли, кобиксиз, четлари кесилган, бир томонида "5" Ўйиқчаси ва бошка томонида бўлиш учун чизиқчаси бўлган таблеткалар.
10 мг учун думалок, ясси, сариқ рангли, кобиксиз, четлари кесилган, бир томонида "10" ўйиқчаси ва бошка томонида бўлиш учун чизиқчаси бўлган таблеткалар.
Дисперсияланувчи таблеткалар.
Нейролептик восита. АТХ коди: N05AH03.
Фармакодинамика
Бир катор рецептор тизимларига кенг фармакологик таъсир доирасига эга бўлган антипсихотик препарат (нейролептик).
Оланзапинии серотониили 5-НТалл. 5-НТ3, 5-НТв-рецепторлар, допаминли D1, D2, D3, D4. D-рецепторлар, мускаринли М-рецепторлар, адренергик аз-рецепторлар ва гистаминли
На-рецепторларига яқинлиги аникланган. Оланзапинни серотонинли 5НТ-рецепторлари, допамин ва холинергик рецепторларига нисбатан антагонизмининг мавжудлиги аникланган. Оланзапии допаминли у-рецепторларига нисбатан, серотониили 5HT рецепторларига яккол якинлик ва фаолликка эга. Оланзапин мезолимбик допаминергик нейронларнинг кўналувчанлигини селектив пасайтиради ва шу вақтнинг ўзида мотор функциясини бошкаришида иштирок килувчи стриар нерв йўлларига аҳамиятсиз таъсир кўрсатади.
Оланзапин каталепсияни (мотор функцияга ножўя таъсирини акс эттирувчи кайфиятни бузилишини) чакирувчи дозадан камроқ дозаларда шартли ҳимоя рефлексини (антипсихотик фаолликни характерловчи синама) пасайтиради. Бошқа антипсихотиклардан (нейролептиклар) фаркли равишда, оланзапин анксиолитик синамани ўтказишда хавотирликка қарши самарани кучайтиради.
Шизофренияси бўлган пациентлар иштирок килган тадқиқотларда оланзапин хам продуктив (алахлаш, галлюцинациялар ва б.), ҳам негатив бузилишларни статистик ишончли редукциясини таъминлаши кўрсатилган.
Фармакокинетикаси
Оланзапин ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади.
Плазмада Стих га 5-8 соатдан кейин эришилади. Овқат қабул қилиш оланзапинни сўрилишига таъсир қилмайди. Оланзапиннинг Т% 33 (12-47) соатни ташкил килади. Оланзапиннинг фармакологик кўрсаткичлари жинс, ёш, чекишга бўлган майлнинг мавжудлигига караб турли бўлади.
шизофрения пациентлар ҳақиқатда мавжуд бўлмаган нарсаларни кўриши, эшитиши ёки ҳис килиши билан намоён бўлувчи касаллик, унда нотўғри ишонч, оадтдаги бўлмаган шубҳаланиш ва одамлар билан муомала қилганда одамовийлик кузатилади. Пациентлар депрессияга тушиши, ахвотирлик ёки зўриқишни хис килишлари мумкин, ўргача ва огир даражадаги мания эпизодлари кайфиятни кўтарилиши ва эйфория билан кечувчи касаллик ҳолатлари.
Биполяр аффектив бузилишлари бўлган пациентларда Толанз 5, Толанз 10 бу симптомларни пайдо бўлишини олдини олиши кузатилган, уларда мания эпизодларини оланзапин билан даволашга яхши терапевтик жавоб олинган.
Терапевтик жиҳатдан резистент депрессия. Флуоксетин билан мажмуада оланзапин катта ёшдаги пациентларда терапевтик жихатдан резистент депрессияни даволаш учун кўрсатилган (анамнезида ушбу ҳуружга адекват бўлган даволаш курси давомийлиги ва дозаси бўйича иккита антидепрессантни қўллаш натижаси самарасиз бўлганидаги йирик депрессив хуружлар) холларда кўлланилади.
Ичга кабул килинади. Оланзапин препаратини овқатланишдан катъий назар кабул килиш мумкин, чунки овқат оланзапинни сўрилишига таъсир килмайди.
Шизофрения
Озанзапиннинг тавсия этилган бошланғич дозаси суткада бир марта 10 мг ни ташкил этади. Оланзапиннинг терапевтик дозалари суткада 5 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар Диканизонида тебранади. Суткалик дозани пациентнинг клиник ахволига караб индивидуал разишда пилиш лозим. Дозани стандарт суткалик дозадан (10 мг) оширишни факат клиник манзараси бахолангандан кейингина амалга ошириш тавсия этилади. Препарат кулланганида давлатии давом эттириш заруриятини мунтазам равишда баҳолаш керак.
Биполяр бузилишлар
Маниакал ҳуружни даволаш учун оланзапиннинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси монотерапия сифатида суткада бир марта 15 мг ни ёки литий препаратлари ёки вальпроат кислотаси билан мажмуада суткада бир марта 10 мг ни ташкил этади. Оланзапиннинг терапевтик дозалари суткада 5 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар диапазонида тебранади. Суткалик дозасини пациентнинг клиник аҳволига караб, индивидуал равишда танлаш керак. Дозани стандарт суткалик дозадан оширишни фақат клиник манзараси Баҳолангандан кейин ва камида 24 соатлик оралиқ билан асалга ошириш тавсия этилади.
Биполяр бузилишда самарани бир маромда тутиб турувчи даволаш: маниакал хуружни даволаш учун оланзапин қабул қилган пациентлар самарани бир маромда тутиб турувчи даволашни айнан шу дозада давом эттириш керак. Пациентларда ремиссия даврида оланзапиннинг тавсия этилган бошлангич дозаси суткада бир марта 10 мг ни ташкил этади. Кейинчалик суткалик дозани пациентнинг клиник аҳволига караб, индивидуал равишда танлаш керак, бу доза кунига 5 мг дан 20 мг гача бўлган чегараларда бўлади.
Депрессив ҳуружни даволаш учун оланзапинни флуоксетин билан мажмуада кунига 1 марта, кечкурун овқатланишдан қатъий назар буюриш лозим. Одатда, бошланғич дозаси 5 мг оланзапин ва 20 мг флуоксетинни ташкил этади. Антидепрессив фаоллиги оланзапин 6-12 мг дозада (ўртача суткалик дозаси 7,4 мг) на флуоксетин 25-30 мг дозада (Ўртача суткалик дозаси 39,3 мг) қўлланганида тасдикланган. Зарурат бўлганида ҳам оланзапиннинг дозасини, ҳам флуоксетиннинг дозасини ўзгартириш мумкин. Препарат кўзланганида даволашни давом эттириш заруриятини мунтазам равишда бахолаш керак.
Оланзапинни флуоксетин билан мажмуала жунига 1 марта, кечкурун, овкатланишдан катъий назар буюриш лозим. Одатда, бошланғич дозаси 5 мг оланзапинни ва 20 мг флуоксетинши ташкил этади. Зарурат бўлганида ҳам оланзапиннинг дозасини, ҳам флуоксетиннинг дозасини ўзгартириш мумкин. Антидепрессив фаоллиги оланзапин 6-12 мг дозада ва флуоксетин 25-30 мг дозада қўлланганида тасдиқланган. Препарат қўлланганида даволашни давом эттириш заруриятини мунтазам равишда баҳолаш лозим.
Препаратни перорая қабул қилишда пациентларнинг айрим гуруҳлари учун суткалик дозани умумий танлаш қоидалари
Кекса ёшдаги пациентлар ёки бошка клиник хавф омиллари бўлган пациентлар, шу жумладан оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги ёки ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар учун бошлангич дозани суткада 5 мг гача пасайтириш тавсия этилади. Бошланғич дозани 5 мг гача пасайтириш шунингдек оланзапиннинг метаболизмини пасайтириши мумкин бўлган омиллар мажмуаси (аёллар, кексалик ёши ва чекиш одатини йўклиги) бўлган пациентлар учун тавсия этилиши мумкин.
Дори препаратини ҳар доим шифокор кўрсатмаларига мувофиқ қўллаш керак. Саволлар ва гумонлар бўлса, шифокорга хабар бериш керак.
Шифокор пациентта Толанз 5, Толанз 10 препаратининг қанча таблеткасини ва кандай давомийликда қабул қилиши кераклиги ҳақида хабар беради. Толанз 5, Толанз 10 препаратининг суткалик дозаси 5 мг дан 20 мг гачани ташкил килади. Касаллик симптомлари кайталанган ҳолларда шифокорга мурожаат килиш керак. Агар шифокор айтмаса, Толанз 5.Тозана 10 препаратини кабул килишни тўхтатиш мумкин эмас.
Толанз 5, Толанз 10 таблеталарини даволовчи шифокор кўрсатмаларига мувофик суткада бир марта кабул килиш керак. Суткалик дозани хар куни, куннинг бир вақтида кабул килишга ҳаракат килиш керак.
Толанз 5, Толанз 10 таблеткаларини нам қўллар билан олиш мумкин эмас, чунки таблетка
Қабул килишдан бевосита олдин таблеткани бир стакан суада ёки бошқа мос келувчи ичимликда, апельсин вварбати, олма шарбати, сут ёки кофеда эритиш, сўнгра аралаштириш мумкин. Таблетка қўшилгандан кейин ва аралаштирилгандан кейин айрим суюкликлар авги ўзгариши ва хиралашиши мумкин. Тайёрланган эритмани дархол ичиш керак.
Ҳар бир дори препарати каби ушбу дори восита ҳам нохуш самаралар чақириши мумкин, гарчи у барча пациентларда кузатилмайди.
Агар қуйидагилар кузатилса, дарҳол шифокорга хабар бериш керак:
- ихтиёрсиз ҳаракатлар, айниқса юз соҳаси ёки тилда (10 пациентлардан 1 тасида пайдо бўлувчи тез-тез учрайдиган нохуш таъсир);
- венала кон куйкаларини ҳосил бўлиши (100 пациентлардан 1 тасида пайдо бўлувчи тез тез учрамайдиган нохуш таьсир), айникса оёқда (симптомлар оёкни шиши, оғриқ ва қизаришини ўз ичига олади), улар кўкрак кафасида оғриқ ва нафас олишни қийинлашишини чакириб, кон окими билан ўпкага бориши мумкин. Бу симптомлардан биронтаси пайдо бўлган ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак;
- иситма, нафас олишни тезлашиши, терлаш, мушаклар танглиги ва ланжлик ёки уйқучанлик билан бирга келиши (мавжуд маълумотлар асосида ножўя таъсирнинг намоён бўлиш тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди).
Жуда тез-тез учрайдиган нохуш самаралар (10 пациентлардан 1 тасидан кўпроғида кузатилади): тана вазнини ошиши, уйқучанлик ва конда пролактин даражасини ошиши. Даволашнинг даврларида бош айланиши ёки ҳушдан кетиш ҳолатлари (юрак уришини секинлашиши билан), айникса ётган ёки ўтирган ҳолатдан турганда кузатилиши мумкин. Бу симптомлар одатда ўз-ўзидан ўтиб кетади, лекин агар симптомлар сакланса, даволовчи шифокорга хабар бериш керак.
Тез-тез учрайдиган ножўя таъсирлар (10 пациентлардан 1 тасида кузатилиши мумкин) коннинг айрим хужайралари, айланиб юрувчи ёг даражасини ўзгаришини ва даволашнинг бошида жигар ферментларини фаоллигини ўтувчан ошишини, конда ва сийдикда канд даражасини оишишини, конда сийдик кислотаси даражасини ва креатинфосфокиназа фаоллигини ошишини, очлик ҳиссини ошишини, бош айланишини, безовталикни, треморни, ҳаракатларни бузилишлари (дискинезия) ни, огизни қуришини, қабзиятни, тери тошмасини, мушакларда кучни йўқолишини, яққол толиқишни, қўл, кафт ёки тўпикни шишига олиб келувчи сувни тутилишини, иситмани, бўғимларда оғриқни ёки эркакларда эрекцияни бузилишини ўз ичига олади.
Тез-тез учрамайдиган ножўя таъсирлар (100 пациентлардан 1 тасида кузатилиши мумкин) юкори сезувчанлик (масалан оғиз бўшлиғи ва томокла шиши, қичишиш, тошма) ни, айрим холларда кетоацидоз (қон ва сийдикда кетонлар) ёки кома билан кечувчи қандли диабет ёки уни кечишини зўрайишини, анамнезида одатда хуружлар (тутқанок) билан боглик тиришишларни, кўз олмаларини айланма ҳаракатини, нутқ билан муаммоларни чакирувчи мушаклар спазмларини, юрак ритмни секинлашишини, қуёш нурига сезувчанликни, бурундан кон кетишини, метеоризмни, хотирани йўқолишини, сийдикни тутиб туролмасликни, сийишдаги кийинчиликларни, соч тўкилишини, ҳайзни йўклиги ёки камайишини, сут безларини катталашиши ёки эмизиш давридан ташқарида сутни ажралиши каби эркаклар ва аёлларда сут безидаги ўзгаришларни ўз ичига олади.
Кам долларди учрайдиган ножўя самаралар (1000 пациентлардан 1 тасидан камрогида кузатилади): тананинг нормал ҳароратини пасайиши, юрак ритмини бузилиши, тушунтириб бўлмайдиган тўсатдан ўлим, коринда кучли огрик, иситма ва кўнгил айнишини чакирувчи меъда ости безини яллигланиши, терини ва кўзларнинг оқ пардаларини саргайиши билан намоён бўлувчи жигар касалликлари, мушак касалликлари тушунтириб бўлмайдиган огриклар билан намоён бўлади, сийишдаги қийинчиликлар, давомли ва/ёки огрикли эрекция
Деменцияси бўлган кекса ёшдаги пациентларда оланзапинни қабул қилганда қуйидагилар ривожланиши мумкин: инсульт, пневмония, сийдикни тутиб туролмаслик, якқол толиқиш, кўриш галлюцинациялари, тана ҳароратини ошиши, терини қизариши ва юришни бузилиши. Пациентларнинг ушбу гуруҳида бир неча ўлим ҳолатлари хакида хабар берилган.
Паркинсон касаллиги бўлган пациентларда Толанз 5, Толанз 10 препарати ножўя
самараларнинг кучайтириши мумкин. Нохуш ножўя реакция ҳақида хабар бериш
Агар Сизда ножўя таъсирлар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, илтимос, шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.
Ножўя таъсирлар ҳақида бевосита дори воситаларини кайд этиш бўйича Бошкарма кошидаги дори воситаларининг ножўя таъсирини мониторинги Департаментига хабар бериш керак.
Ножўя таъсирлар ҳақидаги хабарлар туфайли, Биз препаратнинг хавфсизлиги тўгрисида кўпрок маълумот тўплашимиз мумки
агар пациентда оланзапин ёки бу препаратнинг бирон-бир бошка ингредиентларига (6 бўлимда кўрсатилган) юкори сезувчанлик кузатилса.
Аллергик реакция тошма, кичишиш, юзни шиши, лабларни шиши ёки бўғилиш хисси билан намоён бўлиши мумкин.
Бундай симптомлар пайдо бўлиши ҳақида шифокорга хабар бериш керак.
агар пациентда глаукоманинг айрим турлари (кўз ички босимини ошииш) каби кўриш аъзоси томонидан бузилишлари кузатилганда қўллаш мумкин эмас.
Толанз 5, Толанз 10 препарати билан даволаш вактида фақат даволовчи шифокорнинг рухсата билан бошка препаратларни кабул қилиш мумкин.
Толанз 5, Толанз 10 препарагини антидепрессантлар ёки хавотирликни камайтириш учун препаратлар ёки ухлатувчи воситалар билан мажмуада қўллаш уйқучанликни чақириши мумкин.
Пациент кабул қилаётган ёки сўнгги вақтларда қабул қилган, шунингдек пациент қабул қилишни режалаштирганбарча дори воситалари ҳақида шифокорга хабар бериши керак.
Айниқса қуйидагиларни кабул килиш ҳақида шифокорга хабар бериш керак:
Паркинсон касаллигини даволаш учун препаратлар
карбамазепин (тутқанокқа қарши ва кайфиятни баркарорлаштирувчи препарат), флувоксамин (антидепрессант) ёки ципрофлоксацин (антибиотик) Толанз 5, Толанз 10 препаратининг дозаси ўзгартириш зарур бўлиши мумкин.
Толанз 5, Толанз 10 ни қўллаш ва алкоголь
Толанз 5, Толанз 10 препаратини қабул қилгандан кейин алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки ушбу препарат алкоголь билан бирга уйқучанликни чақириши мумкин.
Толанз 5, Толанз 10 дори препаратини қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.
Деменция билан хасталанган кекса ёшдаги пациентларда Толанз 5, Толанз 10 препаратини куллаш тавсия этилмайди, чунки бу жиддий ножўя самараларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Бу гурухга мансуб препаратлар одатдаги бўлмаган ҳаракатларга, асосан юз ёки тилни ҳаракатланишини чакириши мумкин. Агар Толанз 5.Толанз 10 препаратини қабул килгандан кейин бундай симптом пайдо бўлса, бу хакида шифокорга хабар бериш керак.
Ушбу типдаги препаратлар жуда кам ҳолларда иситма, нафас олишни тезлашиши, терлаш, мушаклар танглиги, ланжлик ёки уйқучанлик чакиради. Бундай симптомлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорга мурожаат этиш керак.
Толанз 5, Толанз 10 препаратини кабул килаётган пациентларда тана вазнини ошиши кузатилган. Пациентнинг тана вазнини вақти-вақти билан назорат килиш керак.
Толанз 5, Толанз 10 препаратини кабул килаётган пациентларда конда канд даражасини ва липидлар (триглицеридлар ва холестерин) даражасини ошиши кузатилади. Толанз 5, Толаиз 10 препаратини қўллашдан олдин ва уни қўллаш даврида шифокор конда канд ва айрим липидларнинг даражасини аниклани максадида кон таҳлилини ўтказиши керак.
Агар аввал пациентда ёки унинг оила аъзоларида тромбозлар кузатилган бўлса, шифокорга хабар бериш керак, чунки шунга ўхшаш препаратларни қўллаш қонда тромбларни ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган.
Агар пациентда қуйидаги касалликлардан биронтаси кузатилса, иложи борича даволовчи шифокорга хабар бериш керак:
- инсульт ёки микроинсульт (инсультнинг вақтинча симптомлари);
- Паркинсон касаллиги;
- простата бези касалликлари;
- ичак тутилиши (паралитик ичак тутилиши);
- жигар ёки буйрак касалликлаир;
- кон касалликлари;
- юрак касалликлари;
- кандли диабет;
- тиришиш хуружлари.
Агар пациент деменция билан хасталанган ва унда аввал инсульт ёки микроинсульт бўлган бўлса, у (ёки уни парваришловчи шахс) бу ҳақида шифокорга хабар бериши керак.
Стандарт эҳтиёткорлик чораси сифатида шифокор 65 ёшдан ошган шахсларда қоннинг артериал босими даражасини назорат қилиши мумкин.
Толанз 5, Толанз 10 аспартам сақлайди
Фенилаланинни қабул килаолмайдиган шахслар: Толанз 5, Толанз 10 фенилаланиннинг манбаи хисобланган аспартам саклайди. У фенилкетонурияси бўлган шахсларга зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.
Болалар
Толанз 5, Толанз 10 препарати 18 ёшдан кичик пациентларда қўллаш учун мўлжалланмаган.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Агар пациент ҳомиладор бўлса ёки эмизса, агар ҳомиладорликни гумон килса ёки режалаштираётган бўлса, препаратни кабул килишдан олдин шифокор ёки фармацевтта мурожаат этиши керак.
Толанз 5, Толанз 10 дори препаратини эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди, чунки препаратнинг кам миқдори кўкрак сутига ўтиши мумкин.
Оналари хомиладорликнинг охирги уч ойлигида Толанз 5, Толанз 10 препаратини қўллагандан янги туғилган чақалоқларда қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин: тремор, мушак тонусини ошиши ёки пасайиши, уйқучанлик, қўзғалиш, нафас бузилишлари синдроми ёки эмизишдаги кийинчиликлар. Болала бундай симптомлар пайдо бўлган ҳолларда шифокорга мурожаат этиш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Толанз 5, Толанз 10 уйқучанлик чакириши мумкин. Агар уйқучанлик кузатилса, транспорт воситаларини бошкариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш мумкин эмас. Бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.
Толанз 5, Толанз 10 препаратининг тавсия этилган дозасидан юқорироқ дозасини қабул килган пациентларда қуйидаги симптомлар ривожланган: тез-тез юрак уриши, қўзғалиш
ёки тижаввузкорлик, нутқ билан муаммолар, одатдаги бўлмаган ҳаракатлар (айниқса юз ва тил) ва онг даражасини пасайиши. Қуйидаги бошка симптомлар ҳам кузатилади: ўткир онгни чалкашиши (дезориентация), тиришишлар (тутканок), кома, иситмани бир вақтда намоён бўлиши, нафас олишни тезлашиши, терлаш, мушаклар танглиги ва ланжлик ёки уйкучанлик, нафас олишни сийраклашиши, аспирация, артериал босимни ошиши ёки пасайиши, юрак ритмини бузилиши. Агар кўрсатилган симптомлардан биронтаси пайдо бўлса, даволовчи шифокорга ёки яқиндаги шифохонага дарҳол мурожаат этиш керак.
Шифокорга таблеткаларнинг ўрамини кўрсатиш керак. Толанз 5, Толанз 10 дори препаратини қабул қилишни ўтказиб юбориш
Пациент буни эслагани заҳотиёқ таблеткани дарҳол қабул қилиши керак. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилиш мумкин эмас. Агар Сиз Толанз 5, Толанх 10 препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз
Таблеткани қабул килишни тўсатдан тўхтатиш мумкин эмас, ҳатто пациентнинг умумий ҳолати яхшиланганда ҳам. Даволовчи шифокор кўрсатган давомийликда Толанз 5, Толанз 10 препаратини қабул килишни давом эттириш муҳим.
Толанз 5, Толанз 10 препаратини кабул килишни тўсатдан тўхтатганда қуйидаги симптомлар кузатилиши мумкин: кўп терлаш, уйқусизлик, тремор, хавотирли ҳолат, кўнгил айниши ёки қусиш. Шифокор даволаниш якунлангунча препаратнинг дозасини камайтиришни тавсия этиши мумкин.
Дори воситасини кўллаш билан боглик бирон-бир гумонлар бўлган ҳолларда, шифокор ёки фармацевтта мурожаат этиш керак.
10 та таблеткадан блистерда.
3,5 ёки 10 блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга кутига жойланади.
25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда саклансин.
Болалар ололмайдиган жойда саклансин.
3 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Яроклилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Рецепт бўйича.
«Torrent Pharmaceuticals Limited», Хиндистон.
Olanzapin: 10 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Толанз 10 таблетки дисперг. по 10 мг №30 (3 блистера х 10 таблеток) narxi 44 800 so'm - 10 шт.
Толанз 10 таблетки дисперг. по 10 мг №30 (3 блистера х 10 таблеток) ning to`liq analoglari:
Толанз 10 таблетки дисперг. по 10 мг №30 (3 блистера х 10 таблеток) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Толанз 10 таблетки дисперг. по 10 мг №30 (3 блистера х 10 таблеток) ning asosiy faol moddasi Olanzapin hisoblanadi.
Толанз 10 таблетки дисперг. по 10 мг №30 (3 блистера х 10 таблеток) ishlab chiqaruvchisi Torrent farmasyutikalz hisoblanadi.