Facebook Pixel Code

Travatan ko'z tomchilari. 40 mkg/ml 2,5 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 83000 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Travatan ko'z tomchilari. 40 mkg/ml 2,5 ml (shisha)

эритманинг ҳар бир мл қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 40 микрограмм травопрост;

ёрдамчи моддалар: 10 микрограмм поликватерниум-1(POLYQUAD) (консервант сифатида), 7,5 мг пропиленгликоль, 2 мг 40 полиоксиэтилен-гидрогенланган канакунжут мойи (HCO-40), борат кислотаси (E284), маннитол (E421), натрий хлориди, натрий гидроксиди ва (ёки) хлорид кислотаси (кислоталикни тартибга солиш учун), дистилланган сув.

Рангсиз тиниқ эритма.

Кўз томчилари.

Офтальмологияда қўлланиладиган воситалар-глаукомани даволаш учун препаратлар ва миотик воситалар -простагландин аналоглари. ATХ коди: S01EE04.

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Травопрост, F2α простагландини аналоги, простагландинли FP-рецепторга юқори тропизмга эга юқори селектив тўлиқ агонист бўлиб ҳисобланади. У кўзнинг сувли намлигини трабекуляр тармоқ ва увеосклерал йўл орқали чиқарилишини оширган ҳолда кўз ички босимини пасайтиради. Одамда кўз ички босимини пасайиши препарат юборилганидан кейин тахминан 2 соат ўтгач бошланади, энг юқори таъсирига 12 соат ўтгач эришилади. Кўз ички босимини сезиларли равишда пасайиши препаратнинг битта дозаси юборилганидан кейин 24 соатдан ортиқ вақт давомида сақланиши мумкин.

ТРАВАТАН кўз томчилари ҳар куни бир марта юборилганида монотерапияда ҳам, кунига икки марта юборилган ҳолда TIMOPTIC* (тимолол малеатининг офтальмологик эритмаси) 0,5% ли препарати билан биргаликда қўлланилганида ҳам очиқ бурчакли глаукомаси ёки кўз гипертензияси бўлган пациентларда кўз ички босимини (КИБ) сезиларли пасайишини келтириб чиқаради.

Дастлабки даволаш сифатида ТРАВАТАН препарати ҳар куни бир марта юборилганида КИБ ни 7-9 мм симоб устунига пасайтиради. Учта адекват назорат қилинадиган тадқиқотда КИБ ни суткалик барқарор пасайишига даволаш бошланганидан кейин 2 ҳафта давомида эришилган ва 6-12 ойдан ортиқ вақт давомида сақланган. ТРАВАТАН кўз томчилари ёрдамида эришиладиган КИБ ни пасайиши TIMOPTIC* препаратидан фойдаланишга қараганда анча барқарор бўлган ва XALATAN* 0,005% препарати (латанпростнинг офтальмологик эритмаси) ҳар куни бир марта қўлланилишида олинган натижага тенг ёки ортиқ бўлган. ТРАВАТАН препаратидан фойдаланилганида КИБ ни барқарорлашиши XALATAN* 0,005% препаратига нисбатан тезроқ юз берган, бунда КИБ ни кун давомида пасайиши шунингдек яққол ифодаланган бўлган. ТРАВАТАН кўз томчилари қора танли пациентларда КИБ ни пасайишида (1,4 мм сим.уст. гача) XALATAN* 0,005% препаратига нисбатан юқори самарадорликни кўрсатган.

Ижобий таъсир тез-тезлигини таҳлили (КИБ ни ≥ 30% га пасайиши ёки КИБ ≤ 17 мм сим. уст. ўртача қийматига эришилиши) шуни кўрсатадики, мазкур тез-тезлик XALATAN* препаратидан фойдаланишга қараганда (50% )ТРАВАТАН кўз томчилари қўлланилганида сезиларли равишда юқори (56%) бўлган ҳамда TIMOPTIC* препаратидан фойдаланишга қараганда (40%) ҳар иккала ҳолатда юқори бўлган.

6 ой давом этган адекват назорат қилинадиган тадқиқотда икки марта юборилган ҳолда TIMOPTIC* 0,5% препарати билан биргаликда ҳар куни бир марта юборилган ҳолда ТРАВАТАН препаратидан фойдаланиш КИБ ни клиник жиҳатдан аҳамиятли қўшимча пасайишини (6-7 мм сим.уст.) таъминланиши кўрсатиб берилган.

Яна бир клиник тадқиқотда кечқурун бир марта юборилган ҳолда ТРАВАТАН кўз томчилари билан (консервант сифатида поликватерниум бўлган) даволаш курсидан ўтган очиқ бурчакли глаукомаси ёки кўз гипертензияси бўлган пациентларда кўз ички босими 24-26 мм сим.уст. ни ташкил этувчи дастлабки кўрсаткичидан 8-9 мм сим.уст. га (тахминан 33% га) пасайганлиги кўрсатиб берилган. Клиник синовлар давомида тўпланган ТРАВАТАН препаратини 0,5% ли тимолол эритмаси билан биргаликда қўлланилиши ҳақидаги маълумотлар, шунингдек 0,2% ли бримонидин эритмаси билан қўлланилиши ҳақидаги чекланган маълумотлар ТРАВАТАН кўз томчиларини ушбу глаукомага қарши препаратлар билан аддитив таъсири мавжудлигини кўрсатади. Бошқа гипотензив офтальмологик препаратлар билан биргаликда қўлланилиши натижалари ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Иккиламчи фармакологик хусусиятлари

Травопрост қуёнларда маҳаллий (ҳар куни бир марта 1,4 микрограмм) қўлланилишидан 7 кун ўтганидан кейин кўрув нерви томирларида қон оқимини сезиларли равишда оширади.

Консервант сифатида поликватерниум-1 бўлган DUOTRAV* кўз томчилари одамнинг мугуз пардаси ҳужайралари муҳитида ва қуёнларда маҳаллий қўлланилганида консервант сифатида бензалконий хлоридига эга бўлган препаратга нисбатан юза токсиклигининг минимал даражасини намоён қилган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Травопрост мураккаб эфирли дори асоси бўлиб ҳисобланади. У кўз мугуз пардаси орқали сўрилади, у ерда изопропил эфири фаол эркин кислотага қадар гидролизланади. Қуёнларда ўтказилган тадқиқотлар эркин кислотанинг 20 нг/г га тенг бўлган энг юқори концентрациясига сувли намликда ТРАВАТАН кўз томчилари маҳаллий юборилганидан кейин 1-2 соат ўтгач эришилишини кўрсатади. Сувли намликдан эркин кислотанинг ярим чиқарилиши вақти тахминан 1,5 соатга тенг.

Тақсимланиши

ТРАВАТАН кўз томчилари соғлом кўнгиллиларда маҳаллий офтальмологик қўлланилганида эркин фаол кислота тизимли таъсирининг паст даражаси кўрсатилган. Қон плазмасида эркин кислотанинг 25 пг/мл га тенг ёки пастроқ бўлган максимал концентрацияси препарат юборилганидан кейин 10 ва 30 минут вақт оралиғида кузатилган. Ундан кейин концентрация тезда (юборилганидан кейин биринчи соат тугашига қадар) 10 пг/мл га тенг бўлган миқдорий кўрсаткич чегарасидан пастга тушган. Плазмада паст концентрациялари туфайли ва маҳаллий қўлланилишидан кейин тезда чиқарилиши оқибатида одам организмидан фаол эркин кислотанинг ярим чиқарилиши вақтини аниқлаш мумкин бўлмаган.

Биотрансформацияси

Метаболизм травопростни ҳам, фаол эркин кислотани ҳам чиқарилишининг асосий йўли бўлиб ҳисобланади. Препаратнинг тизимли метаболик йўли F2α эндоген простагландини учун метаболик йўлини такрорлайди, у 13-14 қўшбоғни қайта тиклаш, 15-гидроксилни оксидлаш ва юқори занжирни β-оксидловчи парчалаш билан тавсифланади.

Чиқарилиши

Травопрост эркин кислота бўлиб, метаболитлари асосан буйраклар орқали чиқарилади. ТРАВАТАН кўз томчиларини қўлланилиши енгил даражадан оғир даражага қадар жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ҳам, енгил даражадан оғир даражага қадар (креатинин клиренси минутига 14 мл дан юқори бўлмаган) буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ҳам ўрганилган. Пациентларнинг ушбу гуруҳларида дозага тузатиш киритиш зарурати йўқлиги кўрсатиб берилган.

Хавфсизлигига доир клиник олди тадқиқотларининг маълумотлари

Маймунларда маҳаллий токсиклиги ўрганилганида травопростни кунига икки марта 0,45 микрограмм дозада қўлланилиши кўз тешигининг кенгайишига олиб келган. Травопростни маймунларга 0,012% гача концентрацияда йил давомида кунига икки марта ўнг кўзга маҳаллий юборилганида тизимли токсик таъсир ривожланмаган.

Тизимли юборилганида токсик таъсирнинг қайта ишлаб чиқилишига доир тадқиқотлар каламушларда, сичқонларда ва қуёнларда ўтказилган. Натижалар бачадонда FP-рецепторларга нисбатан агонистик фаоллик билан боғлиқ бўлиб, у эмбрионнинг эрта ҳалок бўлиши, ҳомиланинг имплантациядан кейинги ҳалок бўлиши, фетотоксиклик билан намоён бўлган. Ҳомиладор каламушларда травопростни клиник дозалардан 200 марта ортиқ бўлган дозаларда органогенез даврида буюрилиши ривожланиш нуқсонларининг юқори тез-тезлигига олиб келган. 3H-травопрост юборилган ҳомиладор каламушларда ҳомиланинг амниотик суюқлигида ва тўқималарида радиофаолликнинг паст даражаси аниқланган. Кўпайиш тизимига ва ривожланишнинг эрта босқичларига таъсирига доир тадқиқотлар бола ташлаш тез-тезлигига яққол ифодаланган таъсирни кўрсатди. Каламушлар ва сичқонларда бола ташлаш тез-тезлиги клиник дозалардан (25 пг/мл гача) 1,2-6 марта ортиқ бўлган дозаларда (қон плазмасида мувофиқ равишда 180 пг/мл ва 30 пг/мл)ошган.

Кўз гипертензияси ёки очиқ бурчакли глаукомаси бўлган пациентларда юқори кўз ички босимини пасайтириш учун қўлланилади.

Катталар ва кексаларда қўлланилиши

ТРАВАТАН* кўз томчиларининг битта томчиси касалланган кўзнинг конъюнктивал қопчасига кунига бир марта юборилади. Препарат кечки вақтда қўлланилганида оптимал самарага эришилади.

ТРАВАТАН кўз томчиларини кунига бир мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас, чунки простагландинлар аналогларини бир мартадан ортиқ қўлланилиши кўз ички босимини пасайтиришдаги таъсирни камайишига олиб келиши мумкинлиги кўрсатиб берилган.

ТРАВАТАН кўз томчиларидан кўз ички босимини пасайтириш учун маҳаллий қўлланиладиган бошқа офтальмологик препаратлар билан биргаликда фойдаланиш мумкин.

Болаларда қўлланилиши

ТРАВАТАН кўз томчиларининг самарадорлиги ва хавфсизлиги 18 ёшдан кичик бўлган пациентларда ўрганилмаган ва тегишли маълумотлар пайдо бўлишига қадар ушбу гуруҳда унинг қўлланилиши тавсия этилмаган.

Жигар ва буйрак етишмовчилигида қўлланилиши

ТРАВАТАН кўз томчиларини қўлланилиши енгил даражадан оғир даражага қадар жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ҳам, енгил даражадан оғир даражага қадар (креатинин клиренси минутига 14 мл дан юқори бўлмаган) буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ҳам ўрганилган. Пациентларнинг ушбу гуруҳларида дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Қўллаш усули

Кўз томчилари кўринишида маҳаллий қўлланади.

Кўз томчилари юборилганидан кейин бурунда ёш оқимини беркитиш ёки ёпиқ қовоққа енгилгина босиб қўйиш тавсия этилади. Бу препарат кўз ичига юборилганида унинг тизимли сўрилишини пасайтириши ва тизимли ножўя реакциялар эҳтимолини камайтириши мумкин.

Доза ўтказиб юборилганида даволаш курси режалаштирилганидек кейинги дозадан давом эттирилиши керак. Ҳар куни юбориладиган доза касалланган кўзга битта томчидан ошмаслиги керак.

Даволаш схемасини глаукомага қарши бошқа препаратдан ТРАВАТАН кўз томчиларига ўтказишда бошқа препарат қўлланилишини тўхтатиш, ТРАВАТАН ни эса кейинги кундан буюриш лозим.

Биттадан ортиқ маҳаллий офтальмологик дори воситасидан фойдаланилганида, дориларни қўллаш орасида энг камида 5 минутлик танаффусга риоя қилиш зарур.

Ташқи ҳимоя ўрами бевосита биринчи фойдаланишдан олдин ечиб олиниши керак. Учлик-дозатор ва эритманинг ифлосланишини олдини олиш мақсадида учлик-дозатор билан қовоқларга, атрофдаги соҳаларга ёки бошқа юзаларга тегиб кетмаслик учун эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.

Қуйидаги нохуш самаралар даволаш (ТРАВАТАН® (консервант сифатида поликватерниум-1 билан) кўз томчилари билан монотерапия кўринишида даволаш) билан боғлиқ сифатида баҳоланган ва қуйидаги шартларга мувофиқ таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (>1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (>1/1000 дан ≤1/100 гача), кам ҳолларда (>1/10000 дан ≤1/1000 гача) ва жуда кам ҳолларда (≤1/10000). Тез-тезликни баҳолашнинг ҳар бир гуруҳида нохуш самаралар жиддийлиги камайиб боргани ҳолда тақдим этилган.

ТРАВАТАН кўз томчилари (консервант сифатида поликватерниум-1)

Аъзолар ва тизимлар Тез-тезлиги Ножўя реакцияси
Иммун тизими томонидан бузилишлар Тез-тез эмас Ўта юқори сезувчанлик
Нерв тизими бузилишлари Тез-тез эмас Кам ҳолларда Бош оғриғи Бош айланиши, дисгевзия
Кўзлар томонидан бузилишлар Жуда тез-тез Кўзлар гиперемияси
Тез-тез Кўзларда оғриқ, кўзларнинг қичишиши, кўзларнинг қуруқлиги, кўзларнинг ачишиши, кўзнинг рангдор пардасининг юқори пигментацияси, кўзларда дискомфорт
Тез-тез эмас Кам ҳолларда Кўз мугуз пардасининг эрозияси, нуқтали кератит, кератит, ирит, катаракта, кўриш қобилиятининг пасайиши, конъюнктивит, кўзнинг олдинги камераси тузилмаларининг яллиғланиши, блефарит, кўриш аниқлигини пасайиши, ёруғликдан қўрқиш, периорбитал шиш, кўз ёшининг юқори даражада ажралиши, қовоқларнинг қичишиши, кўзлардан ажралмалар чиқиши, қовоқ эритемаси, қовоқ четида қасмоқ бўлиши, киприкларнинг ортиқ даражада ўсиши Увеит, иридоциклит, кўзларнинг оддий герпес вируси билан касалланиши, конъюнктива фолликулалари, конъюнктиванинг шиши, кўзларнинг гипестезияси, кўзларнинг яллиғланиши, трихиаз, кўзнинг олдинги камераси тузилмаларининг пигментацияси, астенопия, кўзлар томонидан аллергик реакция, қовоқлар экземаси, қовоқларнинг ачишиши, киприкларнинг юқори пигментацияси, киприкларнинг қалинлашиши
Юрак томонидан бузилишлар Кам ҳолларда Юрак қисқаришлари тез-тезлигининг пасайиши, юракнинг тез-тез уриши
Томир бузилишлари Кам ҳолларда Гипертензия, гипотензия
Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Кам ҳолларда Астма, ҳансираш, дисфония, йўтал, аллергик ринит, ҳалқумда оғриқ, бурунда дискомфорт, буруннинг қуриши
Меъда-ичак бузилишлари Кам ҳолларда Оғизнинг қуриши, қабзият
Тери ва тери ости тўқимаси бузилишлари Тез-тез эмас Кам ҳолларда Терининг юқори пигментацияси, гипертрихоз Тери рангининг ўзгариши, мадароз, эритема, соч рангининг ўзгариши, тошма
Таянч-ҳаракатланиш аппарати ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар Кам ҳолларда Артралгия, суяклар ва мушакларда оғриқ
Умумий бузилишлар ва юборилиш жойида бузилишлар Кам ҳолларда Астения

ТРАВАТАН* кўз томчиларининг рўйхатдан ўтказилганидан кейинги кузатувлар доирасида аниқланган қўшимча нохуш реакциялар қуйида санаб ўтилган. Мавжуд маълумотлар асосида уларнинг тез-тезлигини баҳолаш имкони йўқ. Аъзолар тизимларининг ҳар бир синфи ичида нохуш реакциялар жиддийлиги камайиб бориши тартибида тақдим этилган.

Аъзолар тизимлари бўйича таснифи MedDRA томонидан мақбул қилинган термин (18.0 таҳрири)
Руҳий бузилишлар Депрессия, хавотирлик, уйқусизлик
Кўзлар томонидан бузилишлар Макуляр шиш, юқори қовоқ ариқчасининг чуқурлашиши
Қулоқ ва лабиринт томонидан бузилишлар Қулоқларда жаранглаш
Юрак томонидан бузилишлар Аритмия, тахикардия, кўкракда оғриқ
Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Бурундан қон кетиши
Меъда-ичак бузилишлари Диарея, қусиш, кўнгил айниши, қоринда оғриқ
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Қичишиш
Буйраклар ва сийдик йўллари томонидан бузилишлар Дизурия, сийдикни тута олмаслик
Лаборатория тадқиқотлари натижаларининг ўзгаришлари Простата специфик антигени даражасининг ошиши

Препаратнинг фаол моддасига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирига доир тадқиқотлар ўтказилмаган.

Мутаносиблиги

Номаълум.

ТРАВАТАН кўз томчиларининг тиомерсал сақловчи препаратлар билан ўзаро таъсирига доир in vitro шароитдаги махсус тадқиқотлари ўтказилган. Преципитация белгилари аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

ТРАВАТАН кўз томчилари меланоцитларда меланосомалар (пигмент гранулалари) сони ортиб бориши туфайли кўзлар рангини аста-секин ўзгаришини келтириб чиқариши мумкин. Даволаш бошланишидан олдин пациентни кўзлар ранги қайтмас ҳолда ўзгариши мумкинлиги ҳақида хабардор қилиш лозим. Препаратни бир томонлама қўлланилиши қайтмас ҳолда гетерохромияга олиб келиши мумкин. Меланоцитларга таъсирининг кейинги оқибатлари ҳозирги вақтда номаълум. Кўз рангдор пардаси рангининг ўзгариши секин кечади ва ойлар ёки ҳаттоки йиллар давомида сезиларсиз бўлиши мумкин. Рангнинг ўзгариши кўзнинг рангдор пардаси илгаридан аралаш рангга эга, масалан, мовий-жигар ранг, кул ранг-жигар ранг, сарғиш-жигар ранг ва яшил-жигар ранг бўлган пациентларда кўпроқ кузатилади; бироқ ушбу ҳолат кўзлари тоза жигар ранг бўлган пациентларда ҳам қайд этилиши мумкин. Одатда қорачиқ атрофидаги жигар ранг пигментация концентрик равишда чеккага қараб тарқалади, бунда рангдор парда умуман ёки унинг қисмлари тобора жигар ранг бўлиб бориши мумкин. Даволаш тўхтатилганида қўнғир пигмент миқдорининг кейинги ошиб бориши қайд этилмайди.

Травопростдан фойдаланилганида кўз чаноғи ва/ёки қовоқ атрофидаги терининг қорайиши ҳоллари қайд этилган.

Простагландинлар аналоглари қўлланилганида периорбитал соҳа ва қовоқнинг ўзгаришлари, шу жумладан юқори қовоқ ариқчасининг чуқурлашиши кузатилган.

ТРАВАТАН* кўз томчиларининг қўлланилиши кўз киприклари ҳолатини ўзгаришларига олиб келиши мумкин; ушбу ўзгаришлар киприклар узунлиги, қалинлиги, пигментацияси ва (ёки) сони ошишини ўз ичига олади. Киприкларга таъсир механизми ва унинг узоқ муддатли оқибатлари ҳозирги вақтда номаълум.

ТРАВАТАН кўз томчиларининг қўлланилиши маймунларда ўтказилган тадқиқотларда кўз тешигининг катта бўлмаган кенгайишини келтириб чиқарган. Бироқ одамлар иштирокида ўтказилган тадқиқотларда бундай таъсир мавжуд бўлмаган ва у видеоспецифик таъсир сифатида қаралган.

Неоваскуляр, ёпиқ бурчакли, тор бурчакли ёки туғма глаукомада ТРАВАТАН кўз томчиларини қўллаш тажрибаси йўқ. Препаратни тироидли орбитопатияда, псевдофакияли пациентларда очиқ бурчакли глаукомада, пигментар ёки псевдоэксфолиатив глаукомада қўлланилишининг фақат чекланган тажрибаси мавжуд.

F2a простагландини аналоглари билан даволаш вақтида макуляр шиш ҳоллари қайд этилган. ТРАВАТАН кўз томчиларини афакияли пациентларда, кўз гавҳарининг орқа капсуласи ёрилиши ёки олдинги камерада имплантатланган линзалари бўлган псеводофакияли пациентларда, шунингдек кистага ўхшаш макуляр шиш хавфи маълум бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

ТРАВАТАН кўз томчиларини кўз ички тузилмаларининг фаол яллиғланиши бўлган пациентларда, шунингдек увеит хавфи омилларига мойиллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

ТРАВАТАН кўз томчиларини терига тушишини олдини олиш лозим, чунки қуёнларда ўтказилган тажрибаларда препаратнинг тери орқали сўрилиши мумкинлиги намоён бўлган.

ТРАВАТАН кўз томчилари терининг таъсирланишини келтириб чиқариши мумкин бўлган пропиленгликоль сақлайди.

ТРАВАТАН кўз томчилари тери реакциялари ривожланишини келтириб чиқариши мумкин бўлган 40 полиоксиэтилен-гидрогенланган канакунжут мойини сақлайди.

Простагландинлар ва уларнинг аналоглари тери орқали сўрилиши мумкин бўлган биологик фаол моддалар бўлиб ҳисобланади. Ҳомиладор аёллар ва ҳомиладор бўлишга уринаётган аёллар флакон ичидаги модда билан таъсирлашишдан сақланишлари керак. Флакон ичидаги модданинг сезиларли миқдори билан эҳтимоли кам бўлган таъсирга учраган ҳолларда терининг таъсирлашган жойини яхшилаб ювиб ташлаш лозим.

Пациентни ТРАВАТАН кўз томчиларини томизишдан олдини контакт линзаларини олиб қўйиш ва уларни бундан кейин 15 минут давомида тақмаслик зарурати ҳақида огоҳлантириш лозим.

Фертилликка, ҳомиладорлик ва лактацияга таъсири

Репродуктив фаолият

Одамнинг репродуктив фаолиятига ТРАВАТАН кўз томчиларининг таъсирлари ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда травопростни одамда кўзга қўлланилганидаги энг юқори тавсия этилган дозасидан 250 марта ортиқ бўлган дозаларда репродуктив фаолиятга таъсири намоён бўлмаган.

Ҳомиладорлик даври

Ҳомиладор аёлларда ТРАВАТАН* кўз томчиларидан фойдаланилганлиги ҳақидаги маълумотлар чекланган ёки мавжуд эмас. Травопростни ҳайвонларда қўлланилишига доир тадқиқотларда препаратнинг репродуктив токсиклиги намоён бўлган. ТРАВАТАН томчиларидан ҳомиладорлик даврида фойдаланиш мумкин эмас, ўта зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Лактация даври

Кўз томчилари кўринишида юборилган травопрост одам кўкрак сутига ажралиб чиқиши номаълум. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда травопрост ва унинг метаболитларининг кўкрак сутига ажратилиши факти намоён бўлган. ТРАВАТАН кўз томчиларини эмизикли аёлларда қўлланилиши тавсия этилмайди.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Бошқа кўз томчилари билан бўлганидаги каби кўришни вақтинчалик хиралашиши ёки кўришга оид бошқа бузилишлар автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Агар томизилганидан кейин кўришни хиралашганлиги қайд этилса, у ҳолда пациент автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашни бошлашдан олдин кўриш тиниқ ҳолга келишига қадар кутиб туриши лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган. Маҳаллий қўлланилганида дозани ошириб юборилишининг юзага келиши ва унинг токсиклиги билан боғлиқлиги эҳтимоли кам. ТРАВАТАН кўз томчилари дозаси маҳаллий ошириб юборилганида кўз(лар)ни илиқ сув билан ювиб ташлаш лозим. Препарат ютиб юборилиши эҳтимоли бўлганида симптоматик ва тутиб-турувчи даволашни ўтказиш лозим.

Дозатор ҳамда бураладиган, ташқи қобиқ билан қопланган қопқоқ билан таъминланган, овал кесимли 2,5 мл ҳажмдаги флакон. Флаконнинг барча деталлари полипропилендан тайёрланган. Қутида 1 та флакон жойланган.

30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Очилганидан сўнг кейин 4 ҳафтадан кечикмай йўқ қилинсин.

Рецепт бўйича.

s.a. ALCON-COUVREUR n.v.Rijksweg 14,B-2870 Puurs (Belgium).

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Travoprost: 0.04 mg/flakon

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
2,5 ml
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belgiya

Ko`p so`raladigan savollar

Travatan ko'z tomchilari. 40 mkg/ml 2,5 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Travatan ko'z tomchilari. 40 mkg/ml 2,5 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belgiya.

Travatan ko'z tomchilari. 40 mkg/ml 2,5 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Travoprost hisoblanadi.

Travatan ko'z tomchilari. 40 mkg/ml 2,5 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Alkon hisoblanadi.