Tribestan plyonka bilan qoplangan tabletkalar 250 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3100 so'm)
Tribulus terrestris ekstrakti: 250 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Tribestan plyonka bilan qoplangan tabletkalar 250 mg №60 (6 blister x 10 tabletka)
Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг Ербағирлаган темиртикан ўтининг қуруқ экстракти (Tribulus terrestris herba extractum siccum (35-45:1), (фуростанол сапонинларнинг миқдори камида 112,5 мг);
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (101 тури), сувсиз коллоид кремний диоксиди, повидон К 25, кросповидон, магний стеарати, тальк.
Кобиғининг таркиби: қисман гидролизланган поливинил спирти, талк, титан диоксиди (Е171), темир (II, III) оксиди (Е172), темир (II) оксиди (Е172), темир (III) оксиди (Е172), соя лецитини (Е322), ксантан камеди (Е415).
Думалоқ, икки томонлама қавариқ, жигарранг, диаметри 13 мм ли, ўзига хос ҳидли таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Адаптоген ва умумий рағбатлантирувчи восита.
Фармакодинамикаси
Трибестан Tribulus terrestris L. ўсимлигининг ерусти қисмидан олинган, асосан фуростанол туридаги стероид сапонинларини сақлайдиган табиий махсулотдир. Унинг таъсир механизми асосан простодиосцин бирикмаси билан боғлиқ. Простодиосцин организмда дегидроэпиандростеронгача (ДГЭА) метаболизмга учрайди, у ҳужайра мембраналарининг ўтувчанлигига, эректил фаолиятга, холестерин метаболизми ва иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Tribulus terrestris L. ўсимлигининг таркибига кирувчи бошқа фаол фуростанол сапонинлар эҳтимол протодиосциннинг самарасини модуляция қилади.
Трибестан умумий тонусни оширувчи таъсир кўрсатади ва жинсий тизимнинг баъзи фаолиятларини рағбатлантиради. Эркакларда либидо ва эрекцияни тиклайди ва яхшилайди. Сперматогенезга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, сперматозоидларни миқдорини ва уларнинг ҳаракатчанлигини оширади, тестостероннинг даражасини оширади. Трибестан аёлларда ҳам либодони яхшилайди, овуляцияни рағбатлантиради. Гормонларни мувозанатлаштирувчи таъсири натижасида табиий ва посткастрацион климактерик синдромда унинг гормонларни мувозанатлаштирувчи таъсири натижасида вазомотор кўринишларга ижобий таъсир кўрсатади.
Соғлом кўнгиллилардаги натижалар Трибестан буйрак усти бези гормонлари ва адренокортикотроп гормонининг даражаларини жиддий ўзгартирмай, гипофизаргонад ўқи гормонларининг зардобдаги даражасига таъсир қилишини кўрсатди.
Трибестан гиполипидемик самарага эга, шу билан бирга дислипопротеинемияси бўлган пациентларда қон зардобида триглицеридларнинг кўрсаткичига ва ЮЗЛП-ХС га ишончли таъсир этмай, умумий холестерин ва ЮЗЛП-Хс даражасини сезиларли камайтиради.
Трибестан маълум даражада антигипертензив ва диуретик таъсирга эга.
Фармакокинетикаси
Одамларда фармакокинетик тадқиқотлар ўтказилмаган.
Трибестан либидони пасайишини, импотенцияни (жинсий заифлик), эркаклар ва аёллардаги бепуштликни комплекс даволашда; дислипопротеинемияда (ёғлар алмашинувини бузилиши) умумий холестеринни ва паст зичликдаги липопротеинларни камайтириш учун; климактерик ва посткастрацион синдроми (тухумдонларни оператив олиб ташлангандан кейинги ҳолат) бўлган аёлларда нейровегетатив ва руҳий кўринишларни енгиллаштириш учун қўлланилади.
Трибестанни доимо ушбу иловаварақадаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сиз нимагадир ишонч ҳосил қилмасангиз шифокорингиз ёки фармацевтдан сўранг.
Таблеткалар ичга овқатдан кейин қабул қилинади.
Либидони пасайиши, импотенция ва бепуштликда:
Либидони пасайиши, импотенция ва бепуштлиги бўлган эркакларга 12 таблеткадан кунига 3 марталик доза тавсия қилинади. Даволаш давомийлиги камида 90 кунни ташкил қилади. Даволаш курсини қониқарли даволовчи самарага эришилгунигача такрорлаш мумкин.
Бепуштлиги бўлган аёлларга ҳайз циклининг 1чи кунидан 12чи кунигача 12 таблеткадан кунига 3 марталик доза тавсия қилинади. Бу курсни ҳомиладор бўлгунгача вақтивақти билан такрорлаш мумкин.
Дислипопротеинемия:
2 таблеткадан кунига 3 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги камида 3 ой.
Аёлларда климактерик ва посткастрацион синдром:
12 таблеткадан кунига 3 марта 6090 кун давомида қабул қилиш буюрилади. Ҳолат яхшиланганидан кейин астасекин эришилган самарани тутиб турувчи дозага 12 йил давомида кунига 2 таблеткадан қабул қилишга ўтилади.
Агар Сиз Трибестанни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз
Агар Сиз битта дозани ўтказиб юборган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти деярли келган бўлса, уни одатдагидек қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Дори воситасини ушбу иловаварақадаги кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда қабул қилишни давом эттиринг.
Агар Сизда ушбу дори препаратини қўллаш билан боғлиқ бирон-бир қўшимча саволлар туғилса, шифокорингиз ёки фармацевтдан сўрашингизни илтимос қиламиз.
Барча дори препаратлари каби Трибестан ҳам, гарчи улар ҳаммада бўлмасада, ножўя самараларни чақириши мумкин.
Мойиллиги бўлган пациентларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлиши мумкин. Препарат меъданинг шиллиқ қаватига қўзғатувчи таъсир кўрсатиши мумкин.
Агар ножўя таъсирлардан биронтаси жиддий тус олса ёки агар Сиз ушбу илова варақада келтирилмаган бошқа ножўя таъсирларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтни хабардор қилишингизни сўраймиз.
Трибестанни қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:
- агар Сизда фаол моддага ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга аллергия (ўта юқори сезувчанлик) бўлса;
- оғир юрак қон томир ёки буйрак касалликларида;
- простата безининг аденомасида;
- агар Сиз 16 ёшдан кичик бўлсангиз;
- Трибестан ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида.
Агар Сиз бошқа дори препаратларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беришингизни сўраймиз.
Трибестанни овуляцияни рағбатлантирувчи дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш уларнинг самараларини ўзаро кучайишига олиб келади.
Трибестанни қўллаш диуретиклар (сийдик ҳайдовчи воситалар) нинг ва антигипертензив (юқори қон босимини даволаш учун) препаратларнинг самарасини кучайтиради.
Климактерик синдроми бўлган аёлларни даволашда даволовчи дозадан тутиб турувчи дозага ўтиш аста секин амалга оширилиши керак. Самарали доза бирдан камайтирилса ёки бекор қилинса, климактерик симптомлар такроран пайдо бўлиши мумкин.
Трибестанни озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан бирга қўлланиши.
Таблеткаларни сув билан овқатдан кейин қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Ҳар қандай дори воситасини қўллашдан аввал шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Трибестанни ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорлик аниқланганидан кейин препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирнинг ўзига хослиги
Трибестан фаол диққатга таъсир кўрсатмайди ва уни ҳайдовчилар ва машиналар операторлари ҳам қўллашлари мумкин.
Препарат яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Ҳозиргача Трибестаннинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган. Препарат катта миқдорда қабул қилиб юборилганида шифокор билан маслаҳатлашинг. Зарурат бўлганида меъдани ювиш ва симптоматик даволаш ўтказилади.
Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблетка қаттиқ, рангсиз, тиниқ ПВХ плёнкали/алюмин фольгали блистерга; 6 блистер иловаварақаси билан бирга картон қутига жойланади.
Намликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 (уч) йил.
Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Рецепт бўйича.
СОФАРМА АЖ Болгария.
1220 София, Илиенское шоссе кўч., 16.
Tribulus terrestris ekstrakti: 250 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Tribestan plyonka bilan qoplangan tabletkalar 250 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) narxi 53450 so'm - 10 шт.
18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Tribestan plyonka bilan qoplangan tabletkalar 250 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Tribestan plyonka bilan qoplangan tabletkalar 250 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Bolgariya.
Tribestan plyonka bilan qoplangan tabletkalar 250 mg №60 (6 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Tribulus terrestris ekstrakti hisoblanadi.