Unoprost kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 139900 so'm)
Uchun ko‘rsatma Unoprost kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)
1 капсула 320 мг сабалнини майда чангли липидстерол экстрактини сақлайди.
Желатин капсула қобиғининг таркиби: желатин, глицерин, натрий бензоати Е-211, тозаланган сув, титан диоксиди, темир (III) оксиди Е-172, темир (II, III) оксиди Е-172, қизил Е-129 бўёвчи, кармуазин Е-122.
Овал шаклли чокли, букилувчи, тиниқ бўлмаган икки рангли қавариқ, қора/қизил рангга бўялган юмшоқ желатинли капсулалар.
Капсула ичидагиси - сариқ-жигарранг ёки жигарранг-тўқ сариқ рангли мойли, хушбўй ҳидли суюқлик.
Капсулалар.
Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволаш учун препаратлар. АТХ коди: G04CX02.
Фармакодинамикаси
Унопрост - Serenoa repens паст бўйли елпиғич баргли сабаль пальмасининг меваларини фитостерол экстрактини сақловчи препарат. Экстрактнинг асосий таъсир этувчи моддалари бўлиб, фитостеринлар, ёғ кислоталари ва ёғ спирти ҳисобланади.
Ҳайвонларда ва простата хужайраларида in vitro шароитда ўтказилган тадқиқотлар Serenoa repens нинг липодостерол экстракти қуйидагиларни намойиш қилган:
- тестостеронни унинг фаол метаболити - дигидротестостеронга трансформация қилувчи фермент 5-альфа-редуктазани (I ва II тип) рақобатсиз ингибиция қилиш қобилиятига эга;
- простагландинлар ва лейкотриенлар ҳосил бўлишини камайтиради (кўп ядроли хужайраларда намойиш қилинган);
- ўсиш омили рағбатлантирган простата безининг хавфсиз гиперплазиясида хужайралар пролиферациясини камайтиради.
Фармакокинетикаси
Фармакокинетик кўрсаткичлар ўрганилмаган, чунки ўсимликлардан олинган дори воситалари турли биологик фаол моддаларни сақлайди.
I ва II босқичдаги простата безининг хавфсиз гиперплазияси билан боғлиқ ўртача даражадаги сийишни бузилишларини даволаш учун қўлланади.
1 капсуладан кунига 1 марта куннинг бир вақтида қўлланади. Юмшоқ капсулалар бутунлигича овқат вақтида ютилади ва етарли миқдордаги суюқлик билан ичилади. Даволаш курсининг давомийлиги камида 3 ойни ташкил этади. Даволаш курсининг давомийлиги ва такрорий курслар ўтказиш зарурати касалликнинг ўзига хослиги, эришилган самара ва дори воситасини ўзлаштираолинишига қараб шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, қорин бўшлиғида оғриқ, диарея), аллергик реакциялар (тери тошмалари, терини шиши) кузатилиши мумкин. Даволаш тўхтатилганидан кейин қайтувчан гинекомастия ривожланиши ҳақида хабарлар мавжуд.
Ножўя реакциялар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган пайдо бўлган ҳолларда, дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.
Дори воситасининг компонентларидан бирини шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.
Маълумотлар йўқ.
Дори воситасини оч қоринга қабул қилиш кўнгил айнишини чақириши мумкин.
Дори воситасини қабул қилиш простата безининг хавфсиз гиперплазиясида симптомларни (сийишни бузилишлари) камайтиради, лекин простата безининг ўлчамига таъсир қилмайди. Шунинг учун пациентлар простата безининг ҳолатини назорат қилиш учун шифокорга мунтазам равишда мурожаат қилишлари керак.
Агар даволаш вақтида симптомлар сақланса ёки ҳолатни ёмонлашиши кузатилса (сийдикда қон, сийганда оғриқ, сийдикни ўткир тутилиши пайдо бўлса) дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Дори воситаси эркаклар учун мўлжалланган. Ҳомиладорлик ва лактация даврида дори воситасини қўллаш мумкин эмас.
Болаларда қўлланиши
Дори воситаси болалар ва 18 ёшгача ўсмирлар томонидан қабул қилиш учун мўлжалланмаган.
Автомобилни ҳайдаш, техника билан ишлаш имкониятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилишининг ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.
Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур уяли ўрамда 3 ёки 6 контур уяли ўрамлар қутида.
Намликдан ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 °С дан 25 °С гача ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«Минскинтеркапс» УК, Беларусь Республикаси,
220075, Минск ш., а/қ 112, Инженерная кўч., 26 уй.
Sabal mevasi ekstrakti: 320 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Unoprost kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Unoprost kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Unoprost kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Sabal mevasi ekstrakti hisoblanadi.
Unoprost kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Minskinterkaps hisoblanadi.