Facebook Pixel Code

Urolekt og'iz orqali yuborish uchun eritma uchun efervesan granulalar 4 g №10 (paket)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Urolekt og'iz orqali yuborish uchun eritma uchun efervesan granulalar 4 g №10 (paket)

Хар бир 4 г пакет қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: бикарбонат натрий ВР 1760 мг узум кислотаси ВР 890 мг сувсиз лимон кислотаси ВР 720 мг сувсиз натрий цитрати USP 630 мг;

ёрдамчи модда: лимон ароматизатори.

Оқдан деярли оқ ранггача бўлган лимон таъмли гранулалар.

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун вижилловчи гранулалар.

Урологик касалликларни даволаш учун препаратлар. АТХ коди: G04BX.

Фармакодинамикаси

Натрий бикарбонати кислоталарни нейтраллаштирувчи ва сийдикда кислота даражасини пасайтирувчи ишқорловчи агент. Сийдикда юқори кислоталик яллиғланган қовуқни сийдик билан тўқнашуви натижасида ачишиш ҳиссини чақириши мумкин.

Натрий бикарбонатни асосий вазифаси - дискомфортни ва сийдик чиқаришдаги оғриқни енгиллаштириш.

Узум кислотаси кислота компоненти сифатида қўлланади, унда бикарбонатни нейтраллаштиради.

Лимон кислотаси препаратни янада тезроқ сўрилишига ёрдам беради.

Сўрилгач алкалозни ривожланишига олиб келади. Сийдикни ишқорланиши сийдик чиқариш йўлларида сийдик кислоталарини чўкмага тушишини олдини олади.

Сувсиз натрий цитрати - антикоагулянт восита, қонни ивучанлигини пасайтиради, қонни ишқорий заҳираларини оширади, сийдикни ишқорлаштиради. Са2+ (плазмадаги IV қон ивиш омили) боғланади ва гемокоагуляцияга имкон бермайди. Организмда Na+ концентрациясини оширади.

Сийдик реакциясини кислоталикдан ишқорий томонга ўзгаришида дизурик ҳолатларни йўқ бўлишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин натрий бикарбонат меъда кислотасини нейтраллаштиради.

Плазмада, сийдикда бикарбонат танқислиги бўлмаган бикарбонат реакцияда қатнашмайди, у сўрилади, натижада у ишқорланади. Сўрилгандан кейин натрий цитрати натрий ҳосил қилиб бикарбонат метаболизга учрайди.

Цитратни оксидланиши тўлиқ ва камида 5% у ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади.

Лимон кислотаси ис гази ва сувгача метаболизмга учрайди ва фақат вақтинчалик самарага эга.

Вақтинча компонент сифатида фаолият кўрсатади. Узум кислотаси кислота компоненти сифатида бикарбонатни нейтраллаштиради.

  • сийдикни ишқорлашуви;
  • дизурияни симптоматик даволаш (бактериал инфекцияларни хеч қандай клиник аломатлари бўлмаган циститда, сийдик-чиқариш йўлларининг енгил инфекцияларида дискомфортни камайтириш учун);
  • сийдик кислотаси ва кальций-оксалат тошларини эритиш ва уларни ҳосил бўлишини огохлантириш учун;
  • метаболик ацидоз;
  • сийдик-чиқариш йўлларининг инфекцияларида қўшимча даволаш сифатида: симптомларни енгиллаштириш ва антибиотиклар таъсирини кучайтириш учун қўлланилади.

Препаратни қўллашдан олдин пакет ичидагини сувда эритиш керак, шунингдек қўшимча тайёр эритмани сув билан ичиш мумкин.

Катталар: 1-2 пакетчани (4-8 г) стаканни тўртдан уч қисмини сувда эритиб, кунига 2-3 марта 5 кун давомида қўлланилади.

Болалар: 6 ёшдан 12 ёшгача: бир пакетчани (4 г) ярим стакан сувда эритиб, кунига 2-3 марта қўлланади.

Кекиришдан сақланиш учун, препаратни тўлиқ эриганидан сўнг қабул қилинг.

Иштахани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, артериал босимини ошиши.

  • препарат таркибига сезувчанлик;
  • оғир буйрак етишмовчилиги ва у билан боғлиқ бўлган олигурия, азотемия ёки анурияли пациентларда;
  • Аддисон касаллиги;
  • ўткир сувсизланишда;
  • иссиқлик тиришишларида;
  • миокардни шикастланишида;
  • метаболик алкалоз;
  • натрий тузи чекланган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Бир вақтда қўлланганда натрий гидрокарбонати таъсири сийдик рН ошиши натижасида амфетаминни сийдик билан чиқарилиши камаяди.

Натрий гидрокарбонатини литий карбонатни тавсия этилган ўрнатилган тутиб турувчи дозада қўллаш фонида қон плазмасида литийни концентрациясини камайиши мумкин, бу натрий ионларини таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин. Метотрексат билан бир вақтда қўлланганда метотрексатни сийдик билан чиқарилиши кучаяди ва натрий гидрокарбонати таъсири остида сийдик рН ошиши натижасида унинг буйракларга токсик таъсири камаяди.

Ичга бир вақтда қабул қилинганда тетрациклинларни сўрилиши камаяди. Натрий гидрокарбонати таъсири остида сийдик рН ошиши натижасида, эфедринни организмдан чиқарилишини кечикиши кузатилади ва ножўя самараларини (тремор, хавотирлик, уйқуни бузилиши, тахикардия) ривожланиши хавфи ошади.

Агар препаратни қабул қилгандан кейин ҳам симптомлари 2 кундан кўп сақланса, шифокорга мурожаат этинг. Сийдикни ишқорланиш эхтимоли ва фосфат тошларни ҳосил бўлиш хавфини ошиши туфайли тизимли қабул қилиш тавсия этилмайди.

Қисқа муддат қабул қилинганда КАҲ ишқорий томонга силжиши клиник симптомлар билан кечмайди, аммо СБЕ ҳолатни аҳамиятли даражада ёмонлаштириши мумкин.

Кўпинча меъда яра касаллиги (Сl йўқотиш) билан биргаликда, кечадиган қусиш яққол алкалозни яққоллигини кучайтириш хусусиятига эга. СО2 интенсив чиқарилиши МИЙ деворини тешилишини келтириб чиқариши мумкин.

Ёндош юрак ёки буйрак касалликлари бўлган беморларда Nа+ хаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ва юрак етишмовчилигини чақиради.

Ацидозни мувофиқлаштириш учун қўлланилганда КАҲ назорат қилиш зарур.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликга таъсири ҳақида тадқиқотлар ўтказилмаган. Лактация даврида эҳтиёткорликга риоя қилиш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Уролект препаратини дозасини ошириб юборилиш ҳолатлари ҳақида хабар қилинмаган.

10 пакетдан, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамларда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецептсиз.

Ind-swift limited Off. NH-21, Village Jawaharpur, Tehsil-Derabassi, District S.A.S Nagar (Mohali), Punjab, Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Limon kislotasi: 720 mg/sashe, Natriy bikarbonat: 1760 mg/sashe, Natriy sitrat: 630 mg/sashe, Tartar kislotasi: 890 mg/sashe

Chiqarish shakli:
Granulalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
4 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
sashe
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Urolekt og'iz orqali yuborish uchun eritma uchun efervesan granulalar 4 g №10 (paket) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Urolekt og'iz orqali yuborish uchun eritma uchun efervesan granulalar 4 g №10 (paket) ishlab chiqaruvchisi Ind-Svift hisoblanadi.