Facebook Pixel Code

Вальпарин XP 500 таблетки по 500 мг №30 (3 блистера х 10 таблеток)

dagi narxlar
dan 155 000 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
{{cashback}} %
Keshbek bonus hisobiga
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Вальпарин XP 500 таблетки по 500 мг №30 (3 блистера х 10 таблеток)

Ҳар бир таблетка 300/500 мг (мувофик равишда) қуйидагиларни саклайди:

фаол моддалар: 200/333 мг вальпроат натрий ва 87/145 мг вальпроат кислотаси 300,27/500,11 мг вальпроат натрийга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди, гипромеллоза, этилцеллюлоза (20 cps), кремний диоксиди гидрати, натрий сахаринати;

плёнка қобиқ 1: гипромеллоза, глицерол, титан диоксиди;

плёнка қобиқ И: гипромеллоза, бутилметакрилат, диметиламиноэтилметакрилат ва метилметакрилат сополимери [1:2:1], метилметакрилат ва этилакрилат сополимери [2:1], полиэтиленгликоль 1500, тальк, титан диоксиди.

300 мг таблетка: думалоқ шаклли, икки томонлама каварик, оқ рангли плёнка қобиқ билан копланган.

500 мг таблетка: узунчок шаклли, ок рангли плёнка қобик билан қопланган, икки томонидан рискали.

Плёнка қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган таблеткалар.

Тиришишларга карши восита. АТХ коди: N03AG01.

Тутқаноққа қарши препарат, марказий миорелаксация қилувчи ви седатив таьсирга эла. Тутқаноқнинг турли типларида тутқаноққа қарши фаоллик намоён қилади.

Асосий таъсир механизми эҳтимол вальпроат кислотасини ГАМК-ергик тизимга таъсири билан боғлиқ: препарат марказий нерв тизимида (МНТ) ГАМК миқдорини оширади ва ГАМК-ергик ўтказувчанликни фаоллаштиради.

Терапевтик самарадорлиги 40-50 мг/л минимал концентрациясидан бошланади ва 100 мг/л эришиши мумкин. 200 мг/л дан юқорироқ концентрацияларда дозани камайтириш керак.

Фармакокинетикаси

Препаратнниг биокираолишлиги тахминан 100%. Асосан қонга ва хужайрадан ташқари суюқликка таксимланади. Вальпроат кислотаси орқа мия суюклигига ва гематоэнцефалик тўсиқ оркали ўтади. Ярим чиқарилиш даври 15 17 соатни ташкил қилади. Терапевтик самарадорлиги кон плазмасида 40 дан 100 мг/л гача концентрацияларда намоён бўлади. 200 мг/л дан юкори даражаларда дозани пасайтириш керак. Плазмадаги мувозанат концентрациясига 3-4 кун қабул қилгандан кейин эришилади.

Плазмадаги оксиллар билан богланиши 90-95% (плазмадаги концентрацияси 50 мг/л гача), 50-100 мг/л концентрацияла 80 95% гача пасаяди, уремия, гипопротеинемия ва жигар циррозида плазмадаги оқсиллар билан боғланиши ҳам пасаяди. Асосан сийдик билан глюкуронид кўринишида ва бета-оксидланиш йўли билан конъюгацияланган кўринишда чикарилади. Вальпроат кислотаси цитохром P450 метаболик тизим ферментларининг индуктори бўлиб ҳисобланмайди. Кўпгина бошка тутканокка карши препаратлардан фарк килиб, ўзининг биотрансформацияси даражасига ҳам, эстрогенлар, прогестагенлар ва К витамини антагонистлари бошқа моддаларнинг биотрансформациясига таъсир кўрсатмайди.

Таъсири узайтирилган шакл сўрилишни тутиб турилиши вақтини йўқлиги, сўрилишни узайтирилиши, шунга ўхшаш биокираолишлик, қабул қилгандан кейин 4 ва 14 соатлар орасида плазмада пастроқ (75%), аммо барқарорроқ концентрация, доза ва плазмада препаратнинг концентрацияси орасида пропорционал корреляция билан характерланади.

Катталарда монотерапия ёки бошқа тутқаноққа қарши воситалар билан мажмуада:

  • тарқалган тутқаноқ хуружлари (клоник, тоник, тонико-клоник, абсанслар, миоклоник, атоник);
  • Леннокс-Гасто синдромини даволаш;
  • парциал тутқаноқ хуружлари (иккиламчи тарқалиш ёки усиз кечувчи парциал хуружлар) ни даволаш;
  • биполяр аффектив бузилишларни даволаш ва олдини олишда қўлланади.

Болаларда монотерапия ёки бошқа тутканокка карши воситалар билан мажмуада:

  • таркалган тутканоқ хуружлари (клоник, тоник, тонико-клоник, абсанслар, миоклоник, атоник);
  • Леннокс-Гасто синдромини даволаш;
  • парциал тутқаноқ хуружлари (иккиламчи таркалиш ёки усиз кечувчи парциал хуружлар) ии даволашда қўлланади.

Вальпарини ХР ичга қабул қилиш учун мўлжалланган. Суткалик дозани бир ёки икки марта қабул қилиш тавсия этилади, овқатланиш вақтида қабул қилган афзал. 1 марта қабул қилишни яхши назоратланган тутқаноқда қўллаш мумкин. Таблеткаларни майдаламасдан ва чайнамасдан, оз микдордаги сув билан қабул қилинади.

Катталар ва тана вазни 25 кг дан катта бўлган болалар учун монотерапияда бошлангич доза - суткада 5-15 мг/кг, сўнгра доза аста-секин хафтада 5-10 мг/кг га оширилади. Максимал доза суткада 30 мг/кг (плазмада концентрациясини назорат қилиш ташкил қилиш имконияти бўлганида суткада 60 мг/кг гача ошириш мумкин).

Катталарда мажмуавий даволашда суткада 10-30 мг/кг кейинчалик дозани хафтада 5-10 мг/кг га ошириш билан.

Болаларда тана вазни 25 кг дан кам бўлганида монотерапияда ўртача суткалик доза 15- 45 мг/кг, максимал 50 мг/кг. Мажмуавий даволашда суткада 30-100 мг/кг.

Кекса ёшдаги пациентларда дозани уларнинг клиник холатига қараб белгилаш керак.

Суткалик доза пациентнинг ёши ва тана вазни, шунингдек вальпроат кислотасига индивидуал сезувчанлигига қараб белгиланади.

Суткалик доза, зардобда препаратнинг концентрацияси ва терапевтик самара ўртасида яхши корреляция аниқланган: дозани клиник жавобга қараб белгилаш керак. Тутқаноқни назорат қилиб бўлмаганда ёки ножўя самараларга гумон бўлганда плазмада вальпроат кислотаси даражасини аниқлаш клиник кузатишга қўшимча сифатида каралиши керак. Клиник самара кузатиладиган концентрациялар диапазони одатда 40-100 мг/л (300-700 мкмоль/л) ни ташкил килади.

Касалликни зарур назоратини таъминлаган вальпроат кислотасини дарҳол ажралиб чиқувчи таблеткасидан таъсир узайтирилган шаклга (Вальпарин" ХР) ўтилганда суткалик дозани сақлаб қолиш керак.

Бошка тутканокка карши препаратларни Вальпарин" ХР та алмаштиришни тахминан 2 хафта давомида вальпроат кислотасининг оптимал дозасига эришиб аста-секин амалга ошириш керак. Бунда пациентнинг холатига караб олдинги препаратнинг дозаси камайтирилади.

Бошка тутканокқа қарши препаратларни қабул қилмаётган пациентлар учун, тахминан бир хафта давомида оптимал дозага эришиш учун дозаларни 2-3 кундан кейин ошириш керак.

Бошқа тутқаноқка карши воситалар билан мажмуада қўллаш зарурати бўлганида уларни аста-секин юбориш керак ("Бошка дори воситалари билан ўзаро таъсири" га қаранг).

Марказий нерв тизими томонидан; атаксия; ҳатто деменция синдромини тўлиқ манзараси ривожлангунча авж олувчи когнитив бузилишлар холатлари (препарат бекор қилингандан кейин бир неча хафта ёки ойлар давомида кайтувчап); опгии чалкашиши холатлари ёки конвульсиялар; ступор ёки летаргия, айрим холатларда комага олиб келувчи (энцефалопатия); қайтувчан паркинсонизм; бош огриги, бош айланиши, енгил постурал тремор ва уйқучанлик, ҳулқни, кайфиятни ёки руҳий холатни ўзгариши (депрессия, толикиш хисси, галлюцинациялар, тажавузкорлик, гиперфаол холат, психозлар, одатдаги бўлмаган қўзғалиш, ҳаракат безовталиги ёки таъсирчанлик), дизартрия.

Овқат ҳазм қилиги тизими томонидан: тез-тез даволашни бошида гастроинтестинал бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, иштаҳани пасайиши ёки иштаҳани ошиши, диарея), улар одатда препаратни бекор килмасдан бир неча кун давомида ўтиб кетади; жигар функциясини бузилиши; панкреатит, ҳатто ўлимга олиб келувчи оғир даражадаги шикастланишлари (биринчи 6 ой даволашда, кўпинча 212 хафтада).

Қон яратиш аъзолари ва гемостаз тизими томонидан: суяк кўмигида кон яратишни сусайиши (анемия, лейкопения ёки панцетопиния); тромбоцитопения, гипокоагуляция ривожланишига олиб келувчи фибриноген миқдорини на тромбоцитлар агрегациясини пасайиши (қон кетиши вақтини узайиши, петехнал кон қуйилишлар, қон талашлар, гематомалар, конаш ва бошқалар билан кечади).

Сийдик чиқарилиги тизими томонидан: энурез; Фанкони қайтувчан синдроми холатлари (номаълум генезли).

Эндокрин тизими томонидан: дисменорея, иккиламчи аменорея, сут безларини катталашиши, галакторея.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, васкулит; ангионевротик шиш, фотосенсибилизация, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема холатлари.

Лаборатор кўрсаткичлар: жигар функциясини таҳлилларнин ўзгаришисиз алоҳида ва ўртача гипераммоннемия, айниқса политерапияда (препаратни бекор қилиш талаб этилмайди); неврологик симптомлар билан боғлиқ бўлган гипераммониемия кузатилиши мумкин (кейинчалик текширув талаб этилади); "жигар" трансаминазалари фаоллиги ошиши мумкин; фибриноген миқдорини пасайиши ёки қон кетиши вақтини узайиши, одатда клиник кўринишларсиз ва айниқса юқори дозаларда (вальпроат кислотаси тромбоцитлар агрегациясининг иккинчи босқичига ингибиция қилувчи таъсирга эга); гипонатриемия.

Бошқалар: тератоген хавф ("Ҳомиладорлик ва эмизиш даври" га қаранг); диплопия, нистагм, кўз олдида лип-лип ўтиш, алопеция; қайтувчан ёки кайтмас карлик; периферик шиш; тана вазнини ошиши (чунки тана вазнини ошиши тухумдонлар поликистози синдромининг хавф омили бўлиб ҳисобланади, бундай пациентларнинг холатини синчковлик билан назорат килиш тавсия этилади); ҳайз циклини бузилиши, аменорея.

Вальпроат кислотаси ёки препаратнинг бошка компонентларига юқори сезувчанлик, ўткир гепатит; сурункали гепатит; анамнезида жигар касалликлари, порфирия; мефлохин билан мажмуада қўллаш: тешик далачой билан мажмуада қўллаш; 3 ёшгача бўлган болалар; ламотриджин-билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.

Эҳтиёткорлик билан суяк кўмигида кон яратишни сусайиши (лейкопения, тромбоцитопения, анемия), бош миянинг органик касалликлари, анамнезида жигар ва меъда ости бези касалликлари; гипопротеинемия, болаларда аклий заифлик, тугма ферментопатиялар, буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Кўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар

Мефлохин: вальпроат кислотаси ва конвульсант мефлохин метаболизмини кучайиши туфайли, тутқаноги бўлган беморларда тутқаноқ хуружлари хавфи.

Тешик далачой: қон плазмасида вальпроат кислотаси концентрациясини пасайиши хавфи.

Тавсия этилмайдиган мажмуалар

Ламотриджин: ҳатто токсик эпидермал некролиз ривожлангунча оғир даражадаги тери реакцияларининг хавфини ошиши. Бундан ташқари, плазмада ламотриджин концентрациясини ошиши (унинг жигардаги метаболизми вальпроат кислотаси томонидан кейинлаштирилади). Агар мажмуавий қўллаш зарур бўлса, синчков клиник ва лаборатор назорат талаб этилади.

Алоҳида эҳтиёткорликни талаб этувчи мажмуалар

Карбамазепин: дозани ошириб юборилиши симптомлари билан кечувчи карбамазепиннинг фаол метаболитлари концентрациясини ошиши. Бундан ташқари карбамазепин таъсири остида жигарда вальпроат кислотасининг метаболизмини кучайиши билан боғлиқ плазмада вальпроат кислотаси концентрациясини пасайиши. Қуйидагилар тавсия этилади: клиник кузатиш, плазмада препаратларнинг концентрациясини аниқлаш ва эҳтимол уларнинг дозасига тузатиш киритиш, айниқса даволашни бошида.

Карбапенемяар, монобактамлар меропенем, панипенем, ва экстраполяция бўйича азтреонам ва имипенем: қон плазмасида вальпроат кислотаси концентрациясини пасайиши билан боғлиқ бўлган тиришишларни пайдо бўлиши хавфини ошиши. Қуйидагилар тавсия этилади: клиник кузатиш, кон плазмасида препаратларнинг концентрациясини аниқлаш, антибактериал воситалар билан даволаш жараёнида ва уни бекор қилгандан кейин вальпроат кислотасининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.

Фелбамат, дозани ошириб юборилиши ривожланиши билан кечувчи кон плазмасида вальпроат кислотаси концентрациясини ошиши.

Қуйидагилар тавсия этилади: клиник ва лаборатор назорат ва эҳтимол фелбамат билан даволаш жараёнида ва у бекор килингандан кейин вальпроат кислотаси дозасини қайта кўриб чикиш.

Фенобарбитал, примидон: одатда болаларда дозани ошириб юборилиши белгилари билан кочувчи плазмада фенобарбитал ва примидон концентрациясини ошиши. Бундан ташқари, фенобарбитал ёки примидон таъсири остида вальпроат кислотасининг жигарда метаболизынни кучайиши билан боғлиқ плазмада унинг концентрациясини пасайиши.

Қуйидагилар тавсия этилади: мажмуавий даволашнинг биринчи 15 куни давомида клиник мониторинг, седациянинг биринчи белгилари пайдо бўлганида фенобарбитал ёки примидоннинг дозасини дарҳол пасайтириш, қонда иккала тутқаноққа қарши препаратларнинг концентрациясини аниқлаш.

Фенитоин: плазмада фенитоин концентрациясини ўзгариши, фенитоин таъсири остида жигарда вальпроат кислотасининг метаболизмини кучайиши билан боғлиқ бўлган вальпроат кислотасининг концентрациясини пасайиши хавфи.

Қуйидагилар тавсия этилади: плазмада иккала тутқанокка қарши препаратларнинг концентрацияларини аниқлаш билан клиник мониторинг ва зарурати бўлганида уларнинг дозасига тузатиш киритиш.

Топирамат: гипераммониемия ёки энцефалопатия ривожланиши хавфи.

Қуйидагилар тавсия этилади: биринчи ой давомида ва аммониемия симптомлари юзага келганда клиник ва лаборатор назорат.

Нейролептиклар, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, антидепрессантлар, бензодиазепинлар: Вальпроат кислотаси нейролептиклар, МАО ингибиторлари, антидепрессантлар, бензодиазепинлар каби психотроп препаратларнинг таъсирини кучайтиради. Қуйидагилар тавсия этилади: клиник мониторинг ва зарурати бўлганида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш.

Циметидин ва эритромицин: қон плазмасида вальпроат кислотасининг концентрацияси. ошади.

Зидовудин: вальпроат кислотаси плазмада зидовудиннинг концентрациясини ошириши мумкин, бу зидовудиннинг токсиклигини ошишига олиб келади.

Эътиборга олиш керак бўлган мажмуалар

Нимодипин (перорал ва экстраполяция бўйича парентерал): вальпроат кислотаси таъсири остида нимодипиннинг метаболизмини камайиши оқибатида гипотензив симарапи кучайиши ва кон плазмасида концентрациясини ошиши.

Ацетилсалиция кислотаси: вальпроат кислотасининг қон плазмасидани концентрацияни ошиши оқибатида унинг самараларини кучайиши.

К витамини, антагонистлари антикоагулянтлари билан бир вақтда қўлланилганда протромбин индексини синчковлик билан мониторинг қилиш талаб этилади.

Ўзаро таъсирларнинг бошқа шакллари

Вальпроат кислотаси фермент индукция қилувчи самарага эга эмас ва шунинг учун эстроген ва прогестерон мажмуасини сақловчи гормонал контрацептивларнинг самарадорлигига таъсир кўрсатмайди.

Даволашни бошлашдан олдин ва даволашнинг биринчи 6 ойи давомида жигар функциясини мунтазам пазорати зарур, айникса хавф гурухига мансуб пациентларда.

Классик тестлар орасида жигарда оқсил синтезини акс этувчи тест ва айниқса - протромбин индекси мухим. Протромбин концентрацияси якқол пасайганда, фибриноген, кон ивиши омиллари миқдори яккол камайганда, билирубин концентрацияси ошганда ва трансаминазалар фаоллиги ошганида Вальпарина ХР препарати билан даволашни тўхтатиш керак. Агар пациент бир вактда салицилатлар қабул қилаётган бўлса, уларни ҳам бекор килиш керак, чунки вальпроат кислотаси метаболизмнинг умумий йўлига эга.

Мажмуавий тиришишга қарши даволаш, айникса болаларда жигар томонидан ножўя самаралар ривожланиши хавфи юқори.

Эрта диагностика асосан клиник текширувга асосланади. Хусусан, сарикликдан олдин келувчи иккита омилга эътибор қаратиш керак, айниқса хавф гуруҳига кирувчи пациентларда:

  • астения, анорексия, ҳаддан ташқари толиқиш, уйқучанлик каби тўсатдан намоён бўлувчи носпецифик умумий симптомлар, айрим холатларда такрорланадиган қусиш ва қоринда огрик билан кечувчи;
  • тутқаноққа қарши даволаш фонида тутқаноқ хуружини қайталаниши.

Пациентни, агар бу бола бўлса унинг оила аъзоларини кўрсатилган симптомлар юзага келганда дарҳол шифокорга хабар бериш кераклиги ҳақида хабардор қилиш керак. Клиник текширувдан таўкари бундай холатларда дарҳол жигар функциясини таҳлилини ўтказиш керак.

Кам холатларда панкреатитнинг оғир холатлари кузатилган, айрим холатларда ўлимга олиб келган. Ушбу холатлар пациентларнинг ёши ва даволаш давомийлигига қарамасдан кузатилган, гарчи беморларнинг ёши ошган сари панкретит ривожланиши хавфи пасайган.

Панкреатитда жигар функциясини етишмовчилиги ўлим хавфини оширади.

Қайд этиш керакки, бошқа тутқаноққа карши препаратлар билан даволагандаги каби Вальпарин ХР препарати билан даволаганда трансаминазаларнинг фаоллигини алоҳида ва. вақтинча ошиши кузатилиши мумкин, айниқса даволашни бошида, бирон-бир клиник симптомлар бўлмаганида. Бундай холатларда зарур бўлса дозани қайта кўриб чиқиш ва кўрсаткичларни ўзгаришига караб таҳлилларни такрорлаш учун тўлик текширув (хусусан протромбин индексини аниқлашни ўз ичига олувчи) амалга ошириш керак.

Даволашни бошлашдан олдин, жаррохлик аралашувидан олдин, гематомалар юзага келганда ёки спонтан қон кетишлар юзага келганда умумий кон тахлилини (шу жумладан тромбоцитлар микдори, қон кетиши вақти ва коагулограмма кўрсаткичлари) ўтказиш керак.

Даволаш фонида "Ўткир" қорин симптоматика ва кўнгил айниши, қусиш ва/ёки анорексия каби меъда-ичак йўллари симптомлари юзага келганда ўткир панкреатитни инкор этиш учун қонда амилаза фаоллигини аниқлаш зарур. Меъда ости бези ферментлари фаоллиги ошганида, муқобил даволаш чораларини кўриб, препаратни бекор қилиш керак.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Вальпарина ХР қўлланилганда қон плазмасида вальпроат кислотасининг эркин шакли концентрациясини юқори эканлигини эътиборга олиш ва дозани пасайтириш керак.

Препаратни тизимли қизил югурик ва иммун тизимнинг бошқа касалликлари бўлган пациентларга буюриш зарурати бўлганида кутилган даволаш самараси ва кузатилиши мумкин бўлган даволаш хавфларини баҳолаш керак, чунки Вальпарина ХР қўллаганда жуда кам холатларда иммун тизими томонидан бузилишлар кузатилган.

Препаратни карбамид цикл ферментларини етишмовчилиги бўлган пациентларга буюриш Тавсия этилмайди. Бундай беморларда ступор ва/ёки гипераммониемиянинг бир неча холатлари таърифланган. билан кечувчи

Даволаш вақтида этанол сақловчи ичимликларни қабул килишга йўл қўйилмайди.

Даволашни бошида тана вазни ошиши хавфи ҳақида пациентларни огоҳлантириш ва бундай таъсирни минимумга етказиш учун парҳезга риоя қилишни тавсия қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген таъсири намойиш қилинган.

Мавжуд маълумотлар бўйича, вальпроат кислотаси одамда асосан нерв найини ривожланишини издан чиқишини: миеломенингоцеле, умуртқа поғонасини ёриклари (1- 2%) чакиради. Юз дисморфияси ва қўл-оёкларни ривожланиши нуқсонлари (айниқса қўл- оёкларни қисқариши), шунингдек юрак-қон томир тизими ривожланиши нуксонлари холатлари таърифланган.

Вальпроат кислотаси билан монотерапияга нисбатан мажмуавий тутқаноққа қарши даволашда ривожланиш нуқсонларини хавфи юкори.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳомиладорликда препаратни фақат она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Ҳомиладорлик даврида вальпроат кислотаси билан тутқаноққа қарши даволашни тўхтатиш мумкин эмас, агар у самарали бўлса. Бундай холларда монотерапия тавсия этилади; минимал самарали суткалик дозани икки марта қабул қилишга бўлиш керак.

Тутқаноққа қарши даволашга қўшимча фолат кислотаси (суткада 5 мг дозада) препаратлари қўшилиши мумкин, чунки улар нерв найи ривожланиши нуқсонларини юзага келиши хавфини минималлаштириш имконини беради.

Вальпроат кислотаси янги тугилган чақалоқларда геморрагик синдром чакириши мумкин, бу эҳтимол гипофибриногенемия билан боғлиқ. Ўлимга олиб келувчи афибриногенемия ривожланиши холатлари кузатилган.

Вальпроат кислотаси 1% дан 10% гача концентрацияларда кўкрак сути билан ажралади. Препаратни қабул қилиш вактида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида пациентлар автотранспортни бошқаларганда ва диккатни юкори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи фаолият билан шуғулланганда эхтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Симтомлари мушак гипотонияси, гипорефлексия, миоч, нафасни сусайиши, метаболик ацидоз билан кечувчи кома; бош мия шиши билан боглик бош мия ички гипертензияси холатлари таърифланган.

Даволаш: стационарда агар препаратни кабул килгандан кейин 10-12 соатгача вақт ўтган бўлса меъдани ювиш, юрак-кон томир ва нафас тизимлари холатини кузатиш ва самарали диурезни тутиб туриш. Одатда прогноз ижобий, аммо ўлимнинг бир неча холатлари таърифланган.

Плёпка қобиқ билан қопланган, таъсири узайтирилган таблеткалар 300 мг, 500 мг.

10 таблеткадан алюмин фольгали стрипда. 3 ёки 10 стриплар тиббиётда қўлланилишга доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлапсин.

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«Torrent Pharmaceuticals Ltd.», Ҳиндистон.

Tavsifnomalar
Dozalash:

Valproat natriy: 333 mg/tabletkalar, Кислота вальпроевая: 145 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
500 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:

Ko`p so`raladigan savollar

Вальпарин XP 500 таблетки по 500 мг №30 (3 блистера х 10 таблеток) narxi 51 667 so'm - 10 шт.

Вальпарин XP 500 таблетки по 500 мг №30 (3 блистера х 10 таблеток) ishlab chiqaruvchisi Torrent farmasyutikalz hisoblanadi.