Valsakor H80 plyonka bilan qoplangan tabletkalar 80 mg / 12,5 mg № 28 (2 dona blister x 14 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 42400 so'm)
Gidroxlortiyazid: 12.5 mg/tabletkalar, Valsartan: 80 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Valsakor H80 plyonka bilan qoplangan tabletkalar 80 mg / 12,5 mg № 28 (2 dona blister x 14 tabletka)
Ҳар бир Вальсакор Н80 қобиқ билан қопланган таблеткаси, 80 мг валсартан ва 12,5 мг гидрохлоротиазид сақлайди.
Ҳар бир Вальсакор Н160 қобиқ билан қопланган таблеткаси, 160 мг валсартан ва 12,5 мг гидрохлоротиазид сақлайди.
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, натрий кроскармеллоза, повидон, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди.
Плёнка қобиқ: гипромеллоза, титан диоксиди (Е171), макрогол 4000, бўёвчи темир оксиди (Е172).
Вальсакор Н80: овал, икки ёқлама қавариқ, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Вальсакор Н160: овал, икки ёқлама қавариқ, қизғиш-жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Аиотензин II антагонистлари ва диуретиклар. АТХ коди: C09DA03.
Фармакодинамикаси
Валсартан ангиотензин II рецепторларининг селектив антагонисти, оғиз орқали қабул қилинганида фаол таъсир қилади. У ангиотензин II нинг барча маълум бўлган самараларига жавоб берувчи ангиотензин рецепторларининг АТ1 кичик турига нисбатан селектив таъсир қилади. Валсартан томонидан АТ1-рецепторларини блокадасидан кейин ангиотензин II нинг плазмадаги концентрациясини ошиши, эҳтимол АТ1-рецепторларининг хусусиятларига қарама-қарши хусусиятларга эга бўлган блокланмаган АТ2 рецепторларини рағбатлантириши мумкин. Валсартан АТ2-рецепторларига қисман антагонизм намоён қилмайди ва АТ2рецепторларига нисбатан АТ1-рецепторларига аҳамиятли (тахминан 20000 марта) яқинликка эга.
Валсартан ангиотензин I дан ангиотензин II ни синтезланишида иштирок этувчи ва брадикининни парчаловчи фермент ААФ (киназа II) фаоллигини сусайтирмайди. Шунинг учун брадикинин билан боғлиқ ноҳуш самаралар кузатилмаслиги мумкин. Валсартан ААФ ингибитори билан солиштирилган клиник тадқиқотларда қуруқ йўтални пайдо бўлиш тез-тезлиги валсартан қабул қилган пациентларда, ААФ ингибиторни қабул қилганлар орасидаги пациентларга қараганда аҳамиятли (Р<0,05) кам бўлган (7,9% га нисбатан мувофиқ 2,6%). Анамнезида ААФ ингибиторини қабул қилиш фонида қуруқ йўтал бўлган пациентлар иштирокидаги тадқиқотларда, қуруқ йўтал ААФ ингибиторини қабул қилган 68,5% пациентга (Р<0,05) нисбатан, валсартан қабул қилган 19,5% ва тиазид диуретик қабул қилган 19,0% одамларда ривожланган. Валсартан юрак-қон томир тизимини бошқарилиши билан боғлиқ бўлган бошқа гормонал рецепторлар ёки ион каналлари билан боғланмайди.
Гипертензияси бўлган пациентларда валсартанни қўллаш, пульс тез-тезлигини ўзгаришисиз, артериал босимни пасайиши билан кечади.
Кўпчилик пациентларда препаратнинг биринчи дозаси ичга қабул қилинганидан кейин антигипертензив самара 2 соатдан сўнг ривожланади, босимни максимал пасайиши эса 4-6 соатдан сўнг кузатилади. Доза қабул қилинганидан кейин 24 соат давомида антигипертензив самараси сақланади. Препаратни исталган дозаларда такроран қабул қилинганида артериал босимни максимал пасайишига одатда 2-4 ҳафта ўтгач эришилади, ва эришилган самара узоқ муддат давомида даволашда сақланиб туради. Гидрохлоротиазид билан мажмуада босимни анча кўпроқ, қўшимча пасайишига эришилади.
Гидрохлоротиазид:
Тиазид диуретикларнинг таъсирини асосий жойи - буйрак нефронларининг дистал айланма найчаларидир. Буйракнинг пўстлоқ қисмида тиазид диуретикларига юқори ўхшашликка эга бўлган рецепторларнинг мавжудлиги уларнинг асосий боғланиш ва дистал халқа сифат найчаларда NaCl ни сусайиш жойи аниқланган. Тиазид диуретикларнинг таъсир механизми Cl- билан рақобати ҳисобига, эҳтимол Na+Cl- симпортёрнинг фаоллигини пасайиши юз берса керак; бунда электролитларнинг қайта сўрилиши бузилади бевосита, натрий ва хлорни тахминан тенг миқдорларда чиқарилишини ошиши йўли билан ва билвосита, диуретик самараси туфайли плазма ҳажмини камайтириб, кейинчалик плазмада ренин фаоллигини, альдостерон секрециясини ошиши хамда калийни сийдик билан чиқарилиши ва зардобда калийнинг даражасини пасайиши билан бузилади. Валсартан билан бир вақтда даволашда, эҳтимол, ренин-альдостерон-ангиотензин тизимини блокадаси ҳисобига, гидрохлоротиазиднинг таъсири оқибатидаги калийни чиқарилиши камаяди.
Валсартан ва гидрохлоротиазид:
Кўп марказли, икки томонлама яширин ва параллел гуруҳлардаги фаол назоратли рандомизацияланган тадқиқотларда артериал босимни нормаллашиши (ўтирган ҳолатда диастолик АБ доза таъсир минимумида <90 мм сим. уст.) 80 мг валсартан ва 12,5 мг гидрохлоротиазид мажмуада қўлланганда тадқиқотнинг охирида 42,6% пациентларда аниқланган (гидрохлоротиазид билан самарасиз монотерапияга нисбатан).
Яна бир икки томонлама яширин ва параллел гуруҳлардаги фаол назоратли рандомизацияланган тадқиқотлар 160 мг валсартанни ва 12,5 мг ёки 25 мг ГХТ (гидрохлоротиазид) нинг фиксацияланган мажмуаси, 160 мг валсартан билан монотерапияга қараганда, пациентларнинг анча кўпроқ қисмида АД назоратини яхшилашини кўрсатган. Бундан ташқари, 25 мг ГХТ билан мажмуа, ГХТ нинг камроқ дозаси билан мажмуасига қараганда, кўпроқ самарали бўлган. Қуйидаги клиник самара олинган: 160 мг валсартан: 49%; 160 мг валсартан + 12,5 мг ГХТ: 61,7%; 160 мг валсартан +25 мг ГХТ: 68%. Назоратли клиник синовларда валсартан ГХТ мажмуасида дозага боғлиқ гипокалиемия аниқланган. Бу холат 12,5 мг ГХТ қабул қилингандагига қараганда, 25 мг ГХТ қўлланганида кўпроқ ривожланган.
Дозага боғлиқ ортостатик реакциялар Валсартан + ГХТ қабул қилган <1% пациентларда аниқланган. 80 мг валсартан +12,5 мг ГХТ дан бошлаб то 160 мг валсартан+25 мг ГХТ гача турли дозаларни олган пациентларда дозага боғлиқ “бош айланиши” тез-тезлигини ошиши аниқланган. 160 мг валсартан ва 12,5 мг ГХТ ноадекватлиги бўлган пациентларда 4 ҳафта давомида валсартан ва ГХТ ни 160/25 мг дозаларининг фиксацияланган мажмуаси қўлланган назорат қилинмаган тадқиқотда умумий холестерин даражасини 209 дан 220 мг/дл гача ошиши аниқланган.
Валсартанни гидрохлоротиазид билан мажмуасини юрак-томир томир касалликлари оқибатидаги ўлимига ва касалланиш даражасига бўлган таъсир самаралари ҳозирги вақтгача маълум эмас. Эпидемиологик тадқиқотлар гидрохлоротиазид билан узоқ муддатли даволаш, юрак-қон томир касаллиги ва ўлим хавфини пасайишини кўрсатади. Ҳозирги вақтда валсартанни ва валсартан ва гидрохлоротиазиднинг юрак-қон томир касаллиги ва ўлимга нисбатан таъсир самараларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.
Фармакокинетикаси
Валсартан ичга қабул қилинганидан кейин, гарчи сўрилган модданинг миқдорини кенг ўзгариши мумкин бўлса ҳам тез сўрилади. Валсартаннинг ўртача мутлоқ биокираолишлиги 23% ни ташкил қилади. Валсартанни чиқарилишининг эгри чизиғи кўп экспонент характерга эга (t1/2б <1 соат ва t1/2в тахминан 9 соат).
Валсартаннинг фармакокинетикаси текширилган дозалар диапазонида тўғри пропорционал характерга эга. Валсартанни кўп марта юборилганда фармакокинетикасининг характери ўзгармайди, суткада бир марта юборилганида препаратни жуда оз тўпланиши аниқланади. Плазмадаги концентрациялари эркаклар ва аёлларда бир хил.
Валсартан плазма оқсиллари билан, асосан албумин билан фаол (94-97%) боғланади. Тақсимланишнинг мувозанатли хажми катта эмас (тахминан 17 литр). Плазма клиренси жигардаги қон оқимига (тахминан 30 л/соат) қараганда нисбатан секин (тахминан 2 л/соат). Валсартан сафро ва сийдик билан асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Калава фильтрациясини нормал тезлигида (120 мл/мин), буйрак клиренси плазманинг умумий клиренсини 30% ни ташкил қилади. Гидроксил метаболити плазмада паст концентрацияларда (валсартан AUC ни 10% камроғи) аниқланади. Бу метаболити фармакологик фаол эмас. Оғиз орқали қабул қилинганида валсартаннинг 83% ахлат билан ва 13% сийдик билан асосан ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Валсартан овқат билан қабул қилинганида, гарчи препарат қабул қилинганидан кейин 8 соат ўтгач, валсартаннинг плазмадаги концентрацияси оч қоринга ва овқатдан кейин қабул қилган гуруҳларда бир хил бўлсада, валсартаннинг “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) 48% га камаяди. AUC ни бундай пасайиши терапевтик самарани клиник аҳамиятли камайишига олиб келмайди.
Гидрохлоротиазид:
Гидрохлоротиазид ичга қабул қилинганидан кейин, суспензия ва таблеткалардан тахминан бир хил сўрилиш хусусияти билан тез сўрилади (Сmах тахминан 2 соат). Тақсимланиш ва чиқарилишининг графиклари, одатда би-экспоненциал пасаювчи хусусиятга эга бўлиб, ярим чиқарилишини 6-15 соатлик терминал вақти билан таърифланади. AUC ни ўртача қийматларини ошиши тўғри пропорционал характерга эга ва терапевтик дозалар диапазонига боғлиқдир. Гидрохлориднинг дозалари бир неча марта юборилганида кинетик параметрларини ўзгаришлари юз бермайди, суткада бир марта қабул қилинганида эса препаратни тўпланиши минимал.
Ичга қабул қилинганидан кейин гидрохлоротиазиднинг мутлоқ биокираолишлиги 60-80% ни ташкил қилади ва сўрилган дозанинг >95% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Қонда айланаётган гидрохлоротиазид плазма оқсиллари билан, асосан альбумин билан (тахминан 40-70%) боғланади. Гидрохлоротиазид шунингдек эритроцитларда тўпланади (эритроцитлардаги миқдори плазмадагига қараганда 1,8 марта юқори).
Овқат билан бир вақтда қабул қилиниши оч қоринга қабул қилинганига қараганда, гидрохлоротиазиднинг тизимли биокираолишлигини ҳам ошириши, ҳам пасайтириши мумкинлиги тўғрисида хабарлар бор. Бу самараларнинг таъсири озгина ва клиник аҳамиятга эга эмас.
Валсартан ва гидрохлоротиазид:
Валсартан билан бир вақтда юборилганида гидрохлоротиазиднинг тизимли биокираолишлиги тахминан 30% га камаяди. Гидрохлоротиазид билан бир вақтда
Кўлланганида валсартаннинг кинетикаси аҳамиятли ўзгармайди.
Бу ўзаро таъсирлар валсартан ва гидрохлоротиазиднинг мажмуасига таъсир қилмайди. Назоратли клиник синовлар мажмуанинг яққол гипотензив самараси, компонентлари хар бири алоҳида қабул қилингандагига қараганда, ёки плацебо қабул қилингандагига қараганда, хатто катталигини кўрсатди.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Кексалар:
Айрим кекса одамларда ёш шахсларга қараганда валсартанни бироз кўпроқ тизимли таъсири аниқланган, бироқ бу фарқлар клиник аҳамиятга эга эканлиги аниқланмаган. Мавжуд бўлган маълумотлар гидрохлоротиазиднинг тизимли клиренсини соғлом ёш кўнгиллилар билан солиштирганда, соғлом кекса одамларда ҳам, гипертоникларда ҳам пасайишини тахмин қилиш имконини беради.
Буйрак фаолиятини бузилишлари:
Креатинин клиренси 0,5 дан 1,16 мл/сек (30 ва 70 мл/мин) гача бўлган пациентларда дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда [креатинин клиренси >0,5 мл/сек (30 мл/мин] ва гемодиализдаги пациентларда валсартан ва гидрохлоротиазиднинг мажмуасини қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Валсартан плазма оқсиллари билан фаол боғланади ва гемодиализда чиқарилмайди, айни вақтда гидрохлоротиазидни диализ билан йўқотишга эришиш мумкин.
Гидрохлоротиазиднинг буйрак клиренси буйрак найчаларига пассив фильтрация ва фаол секретциядан ташкил топган. Асосан буйраклар орқали чиқариладиган моддалар учун кутилганидаги каби, гидрохлоротиазиднинг кинетикаси аҳамиятли даражада буйраклар фаолиятига боғлиқ (“Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар” бўлимига қаранг).
Жигар фаолиятини бузилиши:
Жигар фаолиятини енгил (n-6) ва ўртача (n=5) бузилишлари бўлган одамлардаги фармакокинетик тадқиқотларда, соғлом кўнгиллиларга нисбатан валсартаннинг таъсирини деярли икки марта ошиши аниқланган. Вальсакор жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга тавсия қилинмайди (“Дозалаш” бўлимига қаранг). Жигарнинг оғир бузилишлари бўлган пациентларда валсартанни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Жигар касалликлари гидрохлоротиазиднинг фармакокинетикасини аҳамиятли ўзгартирмайди; шунинг учун бу препаратнинг дозасини ўзгартирмаса хам бўлади.
Артериал гипертензияни даволаш.
Валсартан бир валсартанни ўзини ёки бир гидрохлоротиазидни ўзини қабул қилиш билан артериал босимни оптимал назоратини таъминлаш мумкин бўлмаган пациентларга кўрсатилган.
Вальсакорнинг тавсия этиладиган дозаси суткада бир таблеткани ташкил қилади.
Вальсакор Н 80 валсартан ёки гидрохлоротиазид билан монотерапияда артериал босими оптимал назоратига эришилмаган пациентларда қўлланади.
Вальсакор Н 160 мг валсартан билан монотерапияда артериал босими оптимал назоратга эришилмаган пациентларда қўлланади.
Клиник зарурат бўлганида бевосита монотерапиядан фиксацияланган дозалар комбинациясига ўтиш мумкин.
Вальсакор Н 80 ва Вальсакор Н160 нинг максимал антигипертензив самараси 2-4 ҳафта давомида ривожланади.
Вальсакор НД160 артериал босими валсартан билан монотерапияда оптимал назоратга эришилмаган диастолик босим эса 160 мг валсартан билан монотерапияда >100 мм сим. уст. даражасида сақланган пациентларда қўлланиши мумкин.
Даволашни доимо валсартан 160 мг/гидрохлоротиазид 12,5 мг минимал дозалардан бошлаш, ва камида 4-8 ҳафта ўтгач, Вальсакор НД160 қабул қилишга ўтиш керак, компонентнинг ҳар бир дозасини шахсий танлаш тавсия қилинади. Вальсакор НД160 нинг максимал антигипертензив самараси 4-8 ҳафта давомида ривожланади. Агар бу вақт ўтгач, артериал босимни хохланган даражасида эришиб бўлмаса, дозани камайтириш ва учинчи препаратни қўшиш, ёки антигипертензив препаратни алмаштириш керак.
Буйрак фаолиятини бузилишлари:
Буйраклар фаолиятини енгил ёки ўртача бузилишлари (креатинин клиренси 20,5 мл/сек (30 мл/мин) бўлган пациентларда дозани ўзгартириш талаб қилинмайди.
Жигар фаолиятини бузилишлари:
Жигар фаолиятини нобилиар келиб чиқишга эга бўлган енгил ёки ўртача бузилишлари бўлган пациентларда валсартаннинг дозаси 80 мг дан ошмаслиги керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Бундай пациентларда Вальсакорнинг тавсия қилинадиган максимал суткалик дозаси - кунига бир таблетка (80 мг валсартан ва 12,5 мг гидрохлоротиазид) ни ташкил қилади.
Кекса пациентлар:
Дозани ўзгартириш талаб қилинмайди.
Болалар ва ўсмирлар:
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда Вальсакорнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Валсартан ва гидрохлоротиазид мажмуаси қабул қилинганида клиник синовларда қайд қилинган ва алоҳида хабарларда аниқланган нохуш самаралари, плацебо қабул қилинганидагига қараганда кўпроқ ривожланган бўлиб, қуйида санаб ўтилган ва аъзолар ва тизимлар бўйича тақсимланган. Хар бир компонент алоҳида қабул қилинганида пайдо бўладиган, лекин клиник синовларда қайд қилинмаган нохуш самаралар, Вальсакор билан даволашда ривожланиши мумкин.
Нохуш самаралари уларни пайдо бўлиш тез-тезлигига қараб таснифланади: жуда тез-тез (>1/10); тез-тез (>1/100, <1/10); тез-тез эмас (1/1000, <1/100); кам ҳолларда (>1/10000, >1/10000); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (бор бўлган маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас). Хар бир гуруҳда ноҳуш самаралари уларнинг жиддийлигини камайиши тартибида келтирилган.
Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар:
Тез-тез эмас: дегидратация.
Буйрак ва сийдик йўллари томонидан бузилишлар: тез-тезлиги номаълум: буйрак фаолиятини бузилиши.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги ўзгаришлар: тез-тез эмас: кучли толиқиш.
Лаборатория ва инструментал текшириш маълумотлари: тез-тезлиги номаълум: қон зардобида сийдик кислотасининг концентрациясини ошиши, қон зардобида билурубин концентрациясини ошиши, қон зардобида креатинин концентрациясини ошиши, гипонатриемия, гипокалиемия, нейтропения, қон зардобида қолдиқ азот мочевина концентрациясини ошиши миқдорини ошиши кузатилади.
Валсартан/гидрохлоротиазид мажмуаси қўлланганда, хам валсартан ва ГХТЗ ни монотерапияда қўлланганда қайд этилган, хам клиник тадқиқотлар вақтида аниқланмаган ноҳуш ҳолатлар юз бериши мумкин.
Фаол моддага ёки препратнинг ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
Ҳар қандай сульфонаминларга ўта юқори сезувчанлик.
Ҳомиладорлик ва лактация (“Умумий кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Жигарни оғир шикастланишлари, билиар цирроз ва холестаз.
Анурия, оғир буйрак етишмовчилиги [креатинин клиренси 0,5 мл/сек (30 мл/мин)], гемодиализ.
Даволашга берилмайдиган гипокалиемия, гипонатриемия, гиперкальциемия ёки гиперурикемия клиник кўринишлари билан.
Литий препаратлари
Литий ва ААФ ингибиторлари, АРА II ёки тиазид диуретиклар, шу жумладан гидрохлоротиазидни литий препаратлари билан бир вақтда қўлланганида зардобда литий концентрациясини қайтувчан ошиши холлари ва интоксикацияни ривожланиши қайд қилинган. Литий препаратлари билан бир вақтда қўллаш зарурати туғилганида қон плазмасида литий концентрациясини синчиклаб назорат қилиш керак.
Қуйидагиларни бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Бошқа гипотензив препаратлар.
Артерил босимини пасайтирувчи бошқа дори воситалари (масалан, ААФ ингибиторлари,
бета-адреноблокаторлар, “секин” кальций каналларининг блокаторлари (СККБ), гуанетидин, метилдопа, вазодилататорлар, рениннинг бевосита ингибиторлари, АРА II) билан бир вақтда қўлланганда антигипертензив самара кучайиши мумкин.
Прессор аминлар (масалан, норэпинефрин, адреналин).
Прессор аминларнинг таъсири, валсартан ва ГХТЗ ни бир вақтда қўлланишини тўхтатишни талаб этмайдиган даражада сусайиши мумкин.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари.
АРА II ва ГХТЗ НЯҚП билан бир вақтда қўлланганда диуретик ва антигипертензив таъсири сусайиши мумкин. Гиповолемия шароитларида ўткир буйрак етишмовчилиги (ЎБЕ) ривожланиши мумкин, даволашни бошида буйрак фаолиятини назорат қилиш, шунингдек пациентда айланаётган қон ҳажмини адекват тўлдириш тавсия қилинади.
Калийни тежовчи диуретиклар (спиронолактон, эплеренон, триамтерен, амилорид), калий препаратлари, калий сақловчи ош тузи ўринбосарлари ва қон зардобида калий миқдорини ошишини чақириши мумкин бўлган бошқа моддалар.
Калий миқдорига таъсир этувчи препаратлар билан бирга қўллаш зарурати туғилганида, қон плазмасида калий миқдорини назорат қилиш керак.
Қуйидагиларни бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
АРА II препаратлари, шу жумладан валсартанни ренин-ангиотензин-альдостерон тизими (РААТ) га таъсир кўрсатувчи, ААФ ингибиторлари ёки алискирен каби дори воситалар билан бир вақтда қўлланганда артериал гипотензия, гиперкалиемия, буйрак фаолиятини бузилиши ҳолларини юз бериш тез-тезлиги ошади. Бундай пациентларда АБни, буйрак фаолиятини, плазмада электролитлар миқдорини назорат қилиш лозим.
Оқсил-ташувчилар:
In vitro шароитидаги жигар культураларида ўтказилган тадқиқотлар, валсартан OATP1B1/OATP1B3 ва MRP2 каби оқсил-ташувчилар учун субстратдир. Валсартанни OATP1B1/OATP1B3 оқсил-ташувчилар ингибиторлари (рифампицин, циклоспорин) ёки MRP2 билан бир вақтда қўлланиши валсартаннинг тизимли экспозициясини (Сmax ва AUC) ошириши мумкин. Юқорида кўрсатилган препаратлар билан бир вақтда қўллашни бошида ёки улар бекор қилинганидан кейин эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.
Қуйидаги дориларнинг ўзаро таъсири йўқ.
Қуйидаги дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган:
циметидин, варфарин, фуросемид, дигоксин, атенолол, индометацин, ГХТЗ, амлодипин ва глибенкламид.
Гидрохлоротиазид учун дориларнинг ўзаро таъсирлари.
Қуйидагиларни бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Қон плазмасида калийни миқдорига таъсир қилувчи дори препаратлари.
“Халқали” диуретиклар, глюкокортикостероидлар (ГКС), адренокортикотроп гормон (АКТГ), амфотерицин В, бензатин бензилпенициллин, карбоноксолон, сурги воситалар, ацетилсалицил кислотаси ёки унинг ҳосилалари билан қўлланганда қон плазмасида калий миқдорини пасайишини ва гипокалиемияни ривожланиш хавфи ошади. Бундай ҳолларда калий миқдорини назорат қилиш тавсия қилинади.
“Пируэт” туридаги полиморф юрак қоринчалари тахикардиясини чақириш хусусиятига эга дори препаратлари.
IА ва III синфи антиаритмик воситаларни ва айрим антипсихотик препаратлар (нейролептиклар) ГХТЗ билан бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим, чунки юз бериши мумкин бўлган гипокалиемия фонида “пирует” туридаги аритмияларни ривожланиш хавфи мавжуд.
Қон плазмасида натрий миқдорига таъсир этувчи дори препаратлари.
Антидепрессантлар, тиришишга қарши препаратлар (масалан, карбамазепин), антипсихотик препаратлар (нейролептиклар) ва хоказолар билан узоқ муддат бир вақтда қўлланганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим, чунки гипонатриемияни ривожланиш хавфи ошади. Қон плазмасида натрийни миқдорини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.
Юрак гликозидлари:
Тиазид диуретикларни қабул қилиш чақирган фонидаги гипокалиемия ва гипомагниемия юрак гликозидлари қабул қилинганида юрак аритмияларини ривожланишига ёрдам беради.
D витамини ва кальций тузлари:
Тиазид диуретикларни, шу жумладан ГХТЗ ни D витамини ёки калий тузлари билан бир вақтда қўлланилиши, кальцийни қайта сўрилишини кучайиши натижасида қон плазмасида кальций миқдорини ошишига олиб келиши мумкин.
Гипогликемик воситалар (ичга қабул қилиш учун препаратлар ва инсулин).
Бир вақтда қўлланганда гипогликемик воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Метформинни эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак, чунки ГХТЗ ни қабул қилиш фонида индукцияланган буйрак етишмовчилиги, лактоацидоз ривожланиши мумкин.
Бета-блокаторлар ва диазоксид:
Тиазид диуретиклар, шу жумладан ГХТЗ билан бир вақтда қўлланиши гипогликемияни ривожланиш хавфини оширади.
Подаграни даволаш учун препаратлар (пробенецид, сульфинпиразон ва аллопуринол).
ГХТЗ ни қўллаганда қон плазмасида сийдик кислотасининг концентрацияси ошиши мумкин, бу подаграни даволаш учун қўлланадиган дори воситаларнинг дозасига тузатиш киритишни (масалан, сульфинпиразон ва пробенециднинг дозасини оширишни) талаб этиши мумкин. Тиазид диуретиклар, шу жумладан ГХТЗ билан бир вақтда қўлланиши аллопуринолга юқори сезувчанлик реакциялар тез-тезлигини ошишига олиб келиши мумкин.
Н- ва м-холиноблокаторлар.
Н- ва м-холиноблокаторлар (атропин, бепериден) меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг перистальтик фаоллигини пасайтириши ва меъдани бўшалишини секинлаштириши хисобига тиазид диуретикларнинг биокираолишлигини ошириши мумкин. Мувофиқ равишда МИЙ моторикасини стимуляторлари (цизаприд) тиазид диуретикларнинг биокираолишлигини пасайтириши мумкин.
Амантадин:
Тиазид диуретикларни, шу жумладан ГХТЗ ни бир вақтда қўлланиши амантадиннинг ножўя самараларини ривожланиш хавфини оширади.
Анион алмашинувчи қатронлар (холестирамин ва колестипол):
Холестирамин ва колестиполни бир вақтда қўлланганда тиазид диуретиклар, шу жумладан ГХТЗ ни сўрилиши камаяди. Шунинг учун ГХТЗ ни анион алмашинувчи қатронларни қабул қилишдан 4 соат олдин ёки қабул қилгандан сўнг 4-6 соатдан кейин қабул қилиш керак.
Цитотоксик препаратлар (циклофосфамид, метотрексат).
Тиазид диуретиклар, шу жумладан ГХТЗ билан бир вақтда қўлланиши цитотоксик препаратлариннг буйрак чиқарилишини камайтиради, бу уларнинг миелосупрессив таъсирини потенцияланишига олиб келиши мумкин.
Периферик таъсирга эга қутубсизлантирмайдиган миорелаксантлар (тубокурарин)
ГХТЗ миорелаксантларнинг таъсирини потенциялайди.
Циклоспорин:
ГХТЗ ва циклоспоринни бир вақтда қўлланганда даволаш гиперурикемияни ва подаграсимон симптомларни ривожланиш хавфи ошади.
Этанол, барбитуратлар ва наркотик воситалар.
Тиазид диуретиклар, шу жумладан ГХТЗ билан бир вақтда қўлланиши, ортостатик гипотензияни ривожланишини потенциялаши мумкин.
Метилдопа:
Метилдопа ва ГХТЗ ни бир вақтда қабул қилинганда гемолитик анемияни ривожланишининг айрим ҳоллари таърифланган.
Йод сақловчи рентгеноконтраст воситалар:
Диуретикаларни қабул қилиш фонида ривожланган гиповолемияда ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи ошади. Йоднинг юқори миқдори бўлган воситаларни (масалан, йод сақловчи рентгенконтраст воситаларни) қўллашдан олдин АҚҲ тўлдириш керак.
Зардоб электролитларнинг ўзгаришлари.
Калийли қўшимчалар, калий тежовчи диуретиклар, тузнинг калий сақловчи ўринбосарлари ёки қонда калий даражасини ошириш қобилиятига эга бўлган бошқа препаратларни (гепарин ва бошқ.) бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Тиазид диуретиклар билан даволашда гипокалиемия ривожланишини ҳоллари аниқланган.
Қонда калий даражасини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.
Тиазид диуретиклар билан даволаш гипонатриемия ва гипохлоргидрик алкалозга олиб келиши мумкин.
Тиазидлар буйрак томонидан магнийни чиқарилишини оширади, бу гипомагниемияга олиб келиши мумкин. Тиазидлар буйрак томонидан кальцийни чиқарилишини камайтириши мумкин, бу гиперкальциемияга олиб келиши мумкин. Қалқонсимон безлари олди безларининг фаолиятини тадқиқотдан олдин тиазид диуретикларни бекор қилиш керак. Зардобда электролитлар даражасини мунтазам назорат қилиш керак.
Натрий ва/ёки суюқликни етишмовчилиги бўлган пациентлар.
Тиазид диуретикларни қабул қилаётган пациентлар сув-электролит балансининг бузилишини белгиларини доимий назоратига мухтожлар. Бундай бузилишларнинг хавотирли белгилари оғизни қуриши, чанқоқлик, холсизлик, уйқучанлик, узоқ уйқу, безовталик, мушакларда оғриқ ва тиришишлар, мушак кучсизлиги, гипотензия, олигурия, тахикардия ва меъда-ичак бузилишларидир (кўнгил айниши ва қусиш).
Суюқлик ва/ёки натрийнинг оғир етишмовчилиги бўлган пациентларда (масалан, диуретикларнинг катта дозаларини қабул қилганда), кам холларда Вальсакор билан даволаш бошланганидан кейин клиник яққол гипотензия ривожланиши мумкин. Вальсакорни қўллашни бошлашдан олдин гиповолемия ва натрий танқислигини йўқотиш керак, яққол гипотензия ривожланишида пациентни чалқанча ётқизиш ва зарурати бўлганида вена ичига физиологик эритмани юборишни бошлаш керак. Препарат билан даволашни артериал босим барқарорлашганидан кейин давом эттириш мумкин.
Сув-электролит мувозанатини бузилишлари.
Тиазид диуретиклар, шу жумладан ГХТЗ қўлланганда гипокалиемия, гипонатриемия ва гипохлоргидрик алкалозни, гипомагниемияни (чунки буйрак томонидан магнийни чиқарилишини ошади) ва гипокальциемияни (чунки буйрак орқали кальцийни чиқарилиши пасаяди) ривожланиш ҳолатлари аниқланган. Препарат қўлланганида қон зардобида электролитлар, айниқса калийнинг миқдорини мунтазам назорат қили тавсия қилинади.
Оғир димланма юрак етишмовчилиги ёки ренин-ангиотензинальдостерон тизимини рағбатлантирилиши билан бирга кечувчи бошқа ҳолатлари бўлган пациентлар.
Томирларнинг тонуси асосан рекин-ангиотензин альдостерон тизимининг фаоллигига боғлиқ бўлган пациентларда (масалан, оғир димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар), ангиотензин-айлантирувчи фермент ингибиторлари ёки ангиотензин рецепторларининг антагонистлари билан даволаш ўткир гипотензия, азотемия, олигурия, ва кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилигининг ривожланиши билан бирга кечади. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Вальсакор қўллашни хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини бостирилиши оқибатида Вальсакорни қабул қилиш ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди. Вальсакорни бундай пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Буйрак артериясининг стенози.
Буйрак артериясининг бир томонлама ёки икки томонлама стеноз бўлган ёки ягона буйракнинг артериясини стенози бўлган пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланиши лозим, чунки қон плазмасида мочевина ва креатининнинг концентрациясини ошиши мумкин.
Бирламчи гиперальдостеронизм.
Бирламчи гиперальдостеронизм бўлган пациентларда ренин-ангиотензин-альдостерон тизими (РААТ) ни фаоллашуви бўлмаганлиги сабабли, препарат АГ ни даволаш учун самарасиздир.
Аортал ва/ёки митрал клапанларнинг стенози, гипертрофик обструктив кардиомиопатия-ГОКМП.
Препаратни аортал ва/ёки митрал клапанларнинг гемодинамик жиҳатдан аҳамиятли стенози ёки ГОКМП бўлган пациентларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак.
Буйрак фаолиятини бузилиши.
Буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси минутига 30 мл дан ортиқ) бўлган пациентларда препаратнинг дозасини ўзгартириш талаб этилмайди. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланганда қон плазмасида калий миқдорини, креатинин ва сийдик кислотасининг концентрациясини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.
Буйрак трансплантациясидан кейинги ҳолат.
Яқинда буйрак трансплантациясини ўтказган пациентларда препаратни қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган.
Жигар фаолиятини бузилиши.
Жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган пациентларда препарат қўлланмайди. Жигар фаолиятини енгил ёки холестаз ҳолатисиз жигар фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Юқори сезувчанлик реакциялари.
ГХТЗ ни қўллаш фонидаги юқори сезувчанлик реакциялари энг кўп анамнезида аллергик реакциялари ва бронхиал астмаси бўлган пациентларда аниқланган.
Валсартан қўлланганда пациентларда ангионевротик шишни, шу жумладан нафас йўлларининг обструкциясига олиб келувчи хиқилдоқ ва товуш бойламларини шишини ва/ёки юз, лаблар, томоқ ва/ёки тилни шишини ривожланиши кузатилган; бу пациентларнинг айримларида анамнезида бошқа дори воситаларни, шу жумладан ААФ ингибиторларини қўллаш фонида ангионевротик шишни ривожланиши аниқланган. Ангионевротик шиш ривожланган ҳолларда препаратни дарҳол бекор қилиш ва препарат билан даволашни қайта бошламаслик керак.
Тизимли қизил югурик:
Тиазид диуретиклар (шу жумладан ГХТХ) қўлланганида бириктирувчи тўқима касалликларини (масалан, тизимли қизил югурикни) зўрайишини ва кечишини ёмонлашишини ривожланиш ҳоллари таърифланган.
Бошқа метаболик бузилишлар:
Тиазид диуретиклар, шу жумладан ГХТХ глюкозага бўлган толерантликни ўзгартиришини ва зардобда холестерин, триглицидлар ва сийдик кислотасининг даражасини ошишини чақириши мумкин.
Қандли диабети бўлган беморларга инсулин ёки перорал гипогликемик воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин.
Тиазид диуретиклар кальцийни сийдик билан экскрециясини камайтиради ва кальцийнинг метаболизмини маълум бузилишларисиз зардобдаги кальцийнинг даражасини оралиқ ва бироз ошишига олиб келиши мумкин. Тиазид диуретикларни қўллаш фонидаги яққол гиперкальциемия гиперпаратиреоздан далолат бериши мумкин. Қалқонсимон олди бези фаолиятини теширишдан олдин, тиазид диуретикларни, шу жумладан ГХТЗ бекор қилиш
керак.
Фотосезувчанлик:
ГХТЗ ни қабул қилиш фонида фотосезувчанликни ривожланиш ҳоллари таърифланган. Фотосезувчанликни кўринишлари ривожланган ҳолларда даволашни тўхтатиш тавсия қилинган. Даволашни давом эттириш зарурати туғилганида терининг очиқ соҳаларини қуёш ёки ультрабинафша нурларининг таъсиридан ҳимоя қилиш керак. Сенсибилизация ҳолатлари ҳақида хабарлар бор. Агар даволаш вақтида фотосезувчанлик реакциялари юз берса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Агар диуретикни такрор юбориш зарурати бўлса,
Ёпиқ бурчакли глаукоманинг ўткир хуружи.
ГХТЗ ни қабул қилиш фонида транзитор миопияни ва ёпиқ бурчакли глаукомани ўткир ривожланиши ҳолатлари аниқланган. Симптомлари кескин бошланишни, кўриш ўткирлигини кескин пасайиши ёки кўзда оғриқни ўз ичига олади ва одатда даволаш бошланганидан кейин бир неча соатдан бир ҳафтагача даврда юз беради. Даволанмаган ёпиқ бурчакли глаукома кўришни турғун йўқолишига олиб келиши мумкин.
Биринчи навбатда, иложи борича тезроқ ГХТЗ ни бекор қилиш лозим. Агар кўз ички босими назорат қилинмаганлигича қолса, шошилинч тиббий ёки жарроҳлик йўли билан даволаш талаб қилиниши мумкин. Ўткир ёпиқ бурчакли глаукомани ривожланишининг хавф омили пациентда анамнезда сульфонамидларга ёки пенициллинларга аллергик реакцияларни мавжудлиги бўлиши мумкин.
Ёрдамчи моддалар бўйича махсус маълумот.
Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун қуйидаги ҳолатларда: лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоз мальабсорбция синдромида қўллаш мумкин эмас.
Вальсакор дозасини ошириб юборилиши бўйича тажриба йўқ. Валсартан дозасини ошириб юборилишини энг тез-тез учрайдиган симптомлари бу яққол гипотензия ва бош айланиши. Гидрохлоротиазиднинг дозасини ошириб юборилиш белгилари ва симптомлари кўнгил айниши, уйқучанлик, юрак аритмиялари ва мушаклар спазми билан бирга кечувчи гиповолиемия ва электролит бузилишлар.
Даволаш чора-тадбирлари препаратни қабул қилинган вақти ва симптомларининг оғирлигига боғлиқ. Гемодинамик параметрларни барқарорлаштирилиши асосий аҳамиятга эга. Пациентга етарли миқдорда фаоллаштирилган кўмир киритиш керак. Гипотензия ривожланганида пациентни чалқанча ётқизиш ва тез суюқлик ва тузларни юборишни таъминлаш керак.
Валсартан плазма оқсиллари билан мустахкам боғланганлиги хисобига гемодиализда чиқарилмайди, гидрохлоротиазид эса гемодиализ билан йўқотилиши мумкин.
7 ва 14 таблетка блистерда. 2, 4 ёки 8 блистерлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, нам ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича.
KRKA, д.д. Ново место, Шмарьешка цеста 6, 8501 Ново место, Словения.
Gidroxlortiyazid: 12.5 mg/tabletkalar, Valsartan: 80 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Valsakor H80 plyonka bilan qoplangan tabletkalar 80 mg / 12,5 mg № 28 (2 dona blister x 14 tabletka) narxi 35400 so'm - 14 шт.
Valsakor H80 plyonka bilan qoplangan tabletkalar 80 mg / 12,5 mg № 28 (2 dona blister x 14 tabletka) ning to`liq analoglari:
Valsakor H80 plyonka bilan qoplangan tabletkalar 80 mg / 12,5 mg № 28 (2 dona blister x 14 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Sloveniya.
Valsakor H80 plyonka bilan qoplangan tabletkalar 80 mg / 12,5 mg № 28 (2 dona blister x 14 tabletka) ishlab chiqaruvchisi krka hisoblanadi.