Facebook Pixel Code

Valz plyonka bilan qoplangan tabletkalar 160 mg №28 (4 dona blister x 7 tabletka)

dagi narxlar
dan 62700 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Paketdagi miqdor:
98 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Valz plyonka bilan qoplangan tabletkalar 160 mg №28 (4 dona blister x 7 tabletka)

Пленка қобиқ билан қопланган 1 таблетка сақлайди:

Фаол модда: валсартан 40 мг; 80 мг ёки 160 мг.

Ёрдамчи моддалар: магний стеарати, натрий кроскармелоза, тальк, коллоид кремний диоксиди, микрокристалл целлюлоза, повидон, лактоза моногидрати.

Плёнка қобиғи:

40 мг таблеткаар учун: сариқ Опайдрай II 85G32407 (поливинил спирти, тальк, титан диоксиди, макрогол - 3350, темир II оксиди бўёвчиси, лецитин).

80 мг таблеткаар учун: пушти Опайдрай II 85G34643 (поливинил спирти, тальк, титан диоксиди, макрогол - 3350, темир III оксиди бўёвчиси, темир II оксиди бўёвчиси).

160 мг таблеткаар учун: сариқ Опайдрай II 85G32408 (поливинил спирти, тальк, титан диоксиди, макрогол - 3350, темир II оксиди бўёвчиси, лецитин, темир III оксиди бўёвчиси).

Пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Ангиотензин II рецепторларини блокатори. АТХ коди: C09CA03.

40 мг таблеткалар учун: овал шаклли, икки томони қабариқ, сариқ рангли, пленка қобиқ билан қопланган, бир томонида “V” маркали, бошқа томонида рискали ва ён рискалари бўлган таблеткалар.

80 мг таблеткалар учун: думалоқ шаклли, пушти рангли, пленка қобиқ билан қопланган, икки томони рискали “V” маркали таблеткалар.

160 мг таблеткалар учун: овал шаклли, икки томони қабариқ, сариқ рангли, пленка қобиқ билан қопланган, бир томонида “V” маркали, бошқа томонида рискали ва ён рискалари бўлган таблеткалар.

Фармакодинамикаси

Периферик вазодилататор, гипотензив таъсир кўрсатади. Ангиотензин II, рецепторларини махсус АТ1 блокатори, ангиотензинга айлантирувчи ферментни (ААФ) ингибирламайди, қонда умумий холестерин, триглицеридлар, глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорига таъсир қилмайди. Самарасини бошланиши ичга қабул қилгандан сўнг 2 соатдан кейин максимум - 4-6 соатдан кейин кузатилади; таъсирини давомийлиги - 24 соатдан ортиқ. Мунтазам қабул қилгандан сўнг артериал босимни (АБ) максимал пасайиши 2-4 ҳафтадан кейин кузатилади. Қабул қилиш тўсатдан тўхтатилганида “бекор қилиш” синдроми кузатилмайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилгандан сўнг тез сўрилиш даражаси турлича. Мутлоқ биокиришаолишлигини ўртача қиймати - 23%. Валсартанни фармакокинетик оғирлиги пасайиб борувчи мультиэкспоненциал характерга эга, валсартан МИЙ дан тез сўрилади, сўрилиш даражаси индивидуал фарқлар билан характерланади. Мутлоқ биокиришаолишлиги ўртача 23% ташкил қилади. Валсартанни фармакокинетик эгрилиги мультиэкспоненциал характерга (t1/2 <1 соат ва t1/2 - тахминан 9 соат) эга.

Ўрганилган дозаларини диапазонида валсартанни кинетикаси чизиқли характерга эга. Валсартан такроран қўлланилганида кинетик кўрсаткичларини ўзгариши кузатилмаган. Дозаларини кунига бир марта қабул қилганда валсартанни аҳамиятсиз даражада тўпланиши кузатилган. Қон плазмасида валсартанни концентрацияси эркаклар ва аёлларда фарқ қилмайди.

Валсартан плазма оқсиллари билан (94-97%) айниқса зардоб альбуминлари билан яхши боғланади. Тенг миқдораги холатга эришилганида тақсимланиш хажми - 17 литр. Жигар қон оқими билан солиштирганда (тахминан 30 л/соат), валсартанни плазма клиренси нисбатан секин (тахминан 2 л/соат) амалга ошади. Препарат ўт билан ва буйраклар орқали асосан ўзгармаган холда чиқарилади. Гломеруляр фильтрация нормал даражада (120 мл/мин) бўлганида буйрак клиренси умумий плазма клиренсини тахминан 30% ташкил қилади. Гидроксиметаболити плазмада кам концентрацияларда аниқланади (валсартан учун “концентрация вақти” оғирлиги остидаги майдонни (AUC) 10% дан камроғини ташкил қилади.

Ушбу метаболит фармакологик жиҳатдан фаол эмас. Ичга қабул қилгандан сўнг валсартанни 83% ичак орқали ва 13% буйраклар орқали, асосан ўзгармаган холда чиқарилади.

Препарат овқат билан бирга қабул қилинганида валсартанни AUC 48% камаяди, гарчи препаратни қабул қилгандан сўнг тахминан 8 соатдан бошлаб, плазмада валсартанни концентрацияси ҳам оч қоринга қабул қилганда, ҳам овқат билан бирга қабул қилганда бир хил бўлади. AUC ни камайиши валсартаннинг теравпевтик самарасини клиник аҳамиятсиз камайиши билан кечмайди, шунинг учун препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар қўллаш мумкин.

  • Артериал гипертензия.
  • Сурункали юрак етишмовчилиги (NYHA таснифи бўйича III-IV функционал синф) мажмуавий даволаш таркибида (валсартан+ААФ ингибитори+бета-адреноблокатор мажмуасидан ташқари).
  • Гемодинамик кўрсаткичлар барқарор бўлганида чап қоринча етишмовчилиги ва/ёки чап қоринчанинг систолик фаолиятини бузилиши билан асоратланган ўткир миокард инфаркти бўлган пациентларни яшаб қолишини ошиши (12 соат-10 кун).
  • Валсартанга ёки препаратни ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
  • Жигар фаолиятини ўт йўлларини ўтказмаслиги билан боғлиқ бўлган бузилиши (шу жумладан, биллиар цирроз, холестаз);
  • Яққол буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) 10 мл/мин дан кам), шу жумладан гемодиализдаги пациентлар;
  • Ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • 6 ёшгача (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
  • Лактозани ўзлаштираолмаслик, галактоземия ёки глюкоза/галактозани сўрилишини бузилиши синдроми;

Эҳтиёткорлик билан: артериал гипотензия, гиперкалемия, натрий чекланган пархез, гипонатриемия, буйрак артерияларини икки томонлама стенози ёки ягона буйрак артериясини стенози, бирламчи гиперальдостеранизм, аортал ва митрал стеноз, гипертрофик обструктив кардиомиопатия; айланаётган қон хажмини (АҚХ) пасайиши билан кечувчи холат (шу жумладан, диарея, қусиш).

Ичга, овқатланишдан қатъий назар, етарли миқдордаги сув билан ичга қабул қилинади.

Артериал гипертензия: Валз препаратини тавсия қилинган бошланғич дозаси 80 мг кунига 1 мартани ташкил қилади. Гипотензив самара даволашни биринчи 2 ҳафтасида ривожланади. Максимал самарага препаратни қабул қилишни 4 ҳафталаридан сўнг эришилади. Суткалик дозаси 80 мг бўлган пациентлар учун кутилган терапевтик самара бермайди, дозани 160 мг гача ошириш тавсия қилинади.

Қўшимча равишда бошқа антигипертензив восита (масалан, диуретиклар буюрилиши мумкин).

Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ): Валз препаратини тавсия қилинган бошланғич дозаси 40 мг суткада 2 мартани ташкил қилади. Терапевтик самара етарли бўлмаганида дозасини 80 мг гача аста-секин ошириш талаб қилинади суткада 2 марта қабул қилинади, ва яхши ўзлаштирилганида - 160 мг гача оширилади суткада 2 марта қабул қилинади. Валз препарати билан даволаш қабул қилиш богшланган вақтдан максимал дозага эришилган вақтгача камида 2 ҳафталик интервал бўлиши керак. Максимал суткалик дозаси - 320 мг, 2 қабулга бўлинади. Диуретиклар бир вақтда қабул қилинганида дозасини пасайтириш мумкин.

Валз препаратини сурункали юрак етишмовчилигини даволаш учун мўлжалланган бошқа дори воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин. Бироқ, Валз препаратини ААФ ингибиторлари + бета адреноблокатор билан мажмуада қабул қилиш тавсия қилинмайди (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Миокард инфарктини ўтказгандан сўнг: гемодинамик кўрсаткичлар стабил бўлганида даволашни ўткир миокард инфарктидан сўнг 12 соат давомида бошлаш мумкин. Бошланғич дозаси - 40 мг таблеткани ярми (20 мг) суткада 2 марта кейинчали дозаси максимал суткалик дозага 160 мг (суткада 1 марта) эришилгунича бир неча ҳафта давомида 40 мг, 80 мг 160 мг (суткада 2 марта) гача оширилади.

80 мг дозага (суткада 2 марта) эришиш даволашни 2 ҳафтаси охирига келиб тавсия қилинади, 160 мг суткада 2 марта - даволашни 3 ой охирига келиб тавсия қилинади. Дозасини пациент томонидан препаратни ўзлаштирилишига асосланиб ошириш керак.

Симптоматик артериал гипотензияда ёки буйраклар фаолияти бузилганида Валз препаратининг дозасини пасайтириш керак.

Буйраклар ва жигар фаолиятини бузилиши

Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда КК 10 мл/мин дан ортиқ бўлганда дозасини тўғрилаш талаб қилинмайди.

Жигар фаолиятини холестаз ривожланмаган енгил ва ўртача бузилишлари бўлган пациентларда Валз препаратининг максимал суткалик дозасини 80 мг дан ошириш мумкин эмас.

Болалар ва 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар.

Тана вазни 35 кг гача бўлган болалар учун бошланғич дозаси 40 мг (кунига 1 марта), тана вазни 35 кг дан ортиқ болалар учун кунига 80 мг ни ташкил қилади.

Препаратни дозаси АБ ни даражасига мувофиқ аниқланади.

Буйраклар фаолияти бузилган 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган пациентларда қўлланиши.

КК< 30 мл/мин бўлган 6 ёшдан 18 ёшгача пациентларда ва диализдаги пациентларда валсартан қўлланмаган. Шунинг учун бу гуруҳдаги пациентларда препартани қўллаш тавсия қилинмайди.

Юрак етишмовчилиги бўлган 6 ёшдан 18 ёшгача пациентлар ва яқинда миокард инфарктини ўтказгандан сўнг.

Самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли ушбу гуруҳдаги пациентларда валсартанни қўллаш тавсия қилинмайди.

Ножўя самараларнинг частотасини баҳолаш учун қуйидаги мезонлардан фойдаланилади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, аммо <1/10), баъзан (≥1/1000, аммо <1/100), кам (≥1/10 000, аммо <1/1000), жуда кам (<1/10000).

Юрак қон-томир тизими томонидан: тез-тез - ортостатик гипотензия#; баъзан - АБ пасайши#*, юрак етишмовчилиги* ; жуда - васкулит, жуда кам - қон кетиши.

Нафас тизими томонидан: баъзан - йўтал.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: баъзан - диарея, абдоминал оғриқ; жуда кам - кўнгил айниши;

Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез постурал бош айланиши; баъзан - хушдан кетиш, уйқусизлик, депрессия, лебидони пасайиши; кам - бош айланиши##, невралгия; жуда кам - бош оғриғи##.

Эшитиш аъзолари ва лабиринт аппарати томонидан: баъзан - вертиго.

Қон яратиш аъзолари томонидан: тез-тез нейропатия; жуда кам - тромбоцитопения.

Аллергик реакциялаи: жуда кам - зардоб касаллиги; юқори сезувчанлик; жуда кам - ангионевротик шиш**; тери тошмалари, қичишиш, мушакларни тиришиши, артрит, миалгия; жуда кам - артралгия;

Сийдик чиқариш йўллари томонидан: жуда кам - буйраклар фаолиятини бузилиши##**, ўткир буйрак етишмовчилиги**.

Моддалар алмашинуви томонидан: баъзан гиперкалиемия.

Инфекциялар: тез-тез - вирусли инфекциялар; баъзан - юқори нафас йўллари инфекциялари, фарингит, синусит, конъюнктивит; жуда кам - ринит, гастроэнерит.

Бошқалар: баъзан - чарчоқлик хисси, астения, бурун қон кетиши, шишлар.

Лаборатор кўрсаткичлар: гемоглобин ва гематокрит даражасини пасайиши, гиперкреатинемия, гипербилирубинемия, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, қон зардобида мочевина азотининг концентрациясини ошиши.

* ўткир миокард инфарктини даволаш вақтида хабар берилган.

# СЮЕ ни даволашда хабар берилган.

** баъзан ўткир миокард инфарктини ўтказгандан кейин даволаш вақтида хабар берилган.

## СЮЕ ни даволаш вақтида энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлар (тез-тез: бош айланиши, буйраклар фаолиятини бузилиши, гипотензия; баъзан - бош оғриғи, кўнгил айниши).

Симпомлари: АБ яққол тутилиши, бу хушни йўқолиши ва коллапсга олиб келиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, етарли миқдорда фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, вена ичига 0,9% натрий хлорид эритмасини юбориш.

Плазма оқсиллари билан фаол боғланганлиги сабабли Валсартан диализда чиқарилмайди.

Артериал гипертензияни даволашда валсартанни бошқа препаратлар (масалан, циметидин, варфарин, дигоксин, атенолол, амлодипин, глибенкламид, фуросемид, индометацин, гидрохлоритиазид) билан бир вақтда қўлланганида клиник жихатдан ахамиятли ўзаро таъсирлар бўлмаган.

Калийни тежовчи диуретиклар, калий препаратлари, калий сақловчи тузлар, плазмада калийни даражасини оширувчи препаратлар (гепарин кабилар) гиперкалиемияни ривожланишини кучайтирадилар.

Бошқа гипотензив воситалар ва диуретиклар антигипертензив самарасини кучайтирадилар.

Препаратни антигипертензив самараси ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) шу жумладан циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) ни селектив ингибиторлари ва ацетилсалицил кислотаси билан бирга кунига 3 г дан ортиқ қўлланганида сусайиши мумкин.

ААФ ингибиторлари билан бирга қўлланганида плазмада литийнинг концентрациясини қайтадан ошиши ва токсик самараларни ривожланиши ҳақида маълумотлар берилган.

Валсартан ва литий сақловчи препаратларни қўллаш тажрибаси жуда чекланган. Литий сақловчи препаратлар қўлланганда плазмада литийни даражасини назорат қилиш тавсия этилади.

Рганизмда натрийни яққол танқислиги ва/ёки АҚҲ пасайган, пациентларда, масалан, диуретикларни катта дозаларда қабул қилиш оқибатида, кам холларда валсартан билан даволашни бошланишда яққол артериал гипотензия ривожланиши мумкин.

Валз препарати билан даволашни бошлашдан олдин организмда электролитлар ва суюқлик миқдорини тиклаш, хусусан диуретикларни дозасини камайтириш йўли билан тиклаш тавсия қилинади.

Валз препаратини тромболитиклар, ацетилсалицил кислотаси, бета-адреноблокаторлар, статинлар ва диуретиклар каби миокард инфарктини даволаш учун мўлжалланган бошқа препаратлар билан бирга қўллаш мумкин. ААФ ингибиторлари билан бирга қабул қилиш тавсия этилмйди.

Реноваскуляр гипертонияда қонда мочевина ва креатининни миқдорини мунтазам равишда назорат қилиш керак.

Калий ва унинг тузларини сақловчи препаратлар, калийни тежовчи диуретиклар гуруҳига мансуб препаратлар билан бирга қўлланганида плазмада калийни даражасини мунтазам назорат қилинади.

Валз препарати билан даволашни бошлаётган СЮЕ бўлган беморларда артериал босимни бироз пасайиши кузатилиши мумкин, шу сабабли даволашни бошланишида АБ ни назорат қилиш тавсия этилади.

Ангиотензин-ренинальдостероин тизимини ингибирланиши оқибатида, ААФ ингибиторлари ва ангиотензин рецепторларини антагонистлари билан даволаш олигурия ва/ёки азотемияни ошиши ва (кам холларда) ўткир буйрак етишмовчилиги билан кечиши ва/ёки ўлим билан тугаши мумкин.

СЮЕ билан хастланаган пациентларда, Валз препаратини ААФ ингибиторлари ва бета-адреноблокаторлар билан бирга қўллаш ножўя самараларни намоён бўлиш хавфини ошиши туфайли тавсия қилинмайди.

Буйрак артерияларини бир томонилама ёки икки томонлама стенози бўлган пациентларда қон зардобида креатинин ва мочевина азоти миқдорини мунтазам назорат қилиш керак.

Автомобилни бошқариш ва юқори эътиборни талаб қилувчи ишларни бажариш қобилятига таъсири

Даволанаётган вақтда автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва рухий ва харакат реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият туларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Пленка қобиқ билан қопланган таблекталар, 40 мг, 80 мг, 160 мг.

7, 10 ёки 14 таблеткадан ПВХ/ПЭ/ПВДХ/ Алюмин фольгали блистерда.

2 ёки 4 блистер 7 таблеткадан; 1, 2, 3, 9 ёки 10 блистер 10 таблеткадан, 4 ёки 7 блистер 14 таблеткадан қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.

30 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

5 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланмасин.

Рецепт бўйича.

«Балканфарма Дупница АД,

Болгария, Самоковское кўч., шоссе 3

2600 Дупница.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

Ўзбекистон Республикасидаги «ACTAVIS International Limited» ваколатхонаси

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Афросиеб кўч, 4Б.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Valsartan: 160 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
28
Og'irligi:
160 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Bolgariya

Ko`p so`raladigan savollar

Valz plyonka bilan qoplangan tabletkalar 160 mg №28 (4 dona blister x 7 tabletka) narxi 15675 so'm - 7 шт.

Valz plyonka bilan qoplangan tabletkalar 160 mg №28 (4 dona blister x 7 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Bolgariya.

Valz plyonka bilan qoplangan tabletkalar 160 mg №28 (4 dona blister x 7 tabletka) ning asosiy faol moddasi Valsartan hisoblanadi.

Valz plyonka bilan qoplangan tabletkalar 160 mg №28 (4 dona blister x 7 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Balkanfarma hisoblanadi.